toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2263]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2007 йил 24 июлдаги 151-сон «Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги, 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2013 йил 11 июндаги 165-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 86, 01/06-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1262, 2003 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 4 мартдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 38, 01/06-04-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-1, 2004 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 180-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 25 январдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 7-, 01/06-18/01-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-2, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 56-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 6 апрелдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 37-, 01/12-18/08-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-3, 2007 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 август,
51-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 август,
01/12-18/05-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларга (бундан буён матнда хўжалик жамиятлари деб юритилади) татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат улуши — хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли бўлган акциялар ёки улушлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
ишончли бошқарувчи – давлат улушини ишончли бошқариш шартномаси тузилган давлатнинг ишончли вакили, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ёки тижорат банки;
хизматлар ҳақи тўлови – давлат улушини бошқариш бўйича қатъий белгиланган мукофот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Ишончли бошқарувчининг хизмат ҳақи тўловини шакллантириш манбалари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун маблағлар манбаи, агар давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот йилидаги давлат улуши бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар ҳисобидан шаклланади. Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги учун хизмат ҳақи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида, ҳисобот йилида давлат бюджетига дивидендлар тушумидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳисобот йилида давлат бюджетига тушган давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаганда ёки улар тушмаган (ҳисобланмаган) тақдирда, хизмат ҳақини тўлаш учун Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси умумий маблағларидан фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) томонидан ҳар йили давлат улушларини бошқариш харажатлари сметасининг лойиҳаси шартномалар, давлат улушларини ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш графиги ҳамда ишончли бошқарувчиларнинг чораклик ҳисоботлари асосида чоракларга бўлган ҳолда ишлаб чиқилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат активлари агентлиги ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи тўловлари сметаси бўйича ҳисоб-китобларни 1 июлдан кечиктирмай келгуси йил давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ишончли бошқарувчилар давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида белгиланган шакл ва муддатларда давлат улушларини бошқариш фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат активлари агентлигига топширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Топширилган ҳисоботлар таҳлили асосида Давлат активлари агентлиги ишончли бошқарувчилар хизмат ҳақи тўловлари бўйича сметани тўлаш манбаларини кўрсатган ҳолда тайёрлайди ва ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасигача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги бўйича ишончли бошқарувчилар хизмат ҳақи тўловлари сметаси улар томонидан белгиланган тартибда Давлат активлари агентлигига топширган йиллик ҳисоботлар асосида тайёрланади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
Сметага фақат ҳисобот даври учун ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловлари киритилади, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган сметага киритилмаган ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақлари Давлат активлари агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилмайди, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хизмат ҳақи тўловлари сметасининг ишончлилиги ва тўғри тузилиши учун Давлат активлари агентлиги жавобгар ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тақдим этилган смета асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 иш куни ичида ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақларини тўлаш учун сметага киритилган хўжалик жамиятларидан давлат улуши бўйича тушган дивидендлар ҳисобидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига маблағларни ўтказади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активлари агентлиги давлат улушларини бошқариш чораклик хизмат ҳақларини тўловини қуйидагича амалга оширади:
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан 10 банк иш куни ичида, агар:
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
хизматлар ҳақини тўлашда давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаса;
давлат улуши бўйича дивидендлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўрсатилган бошқа мақсадларга йўналтирилганда;
акциядорлик жамияти умумий йиғилиши (иштирокчилар йиғилиши) томонидан дивидендларни корхонани реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтириш бўйича қарор қабул қилинганда;
ҳисобот даврида ҳақиқатда жамият томонидан дивидендлар тўланмаганда;
акциядорлик жамияти томонидан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли дивидендлар тўлашнинг имконияти бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
масъулияти чекланган жамият томонидан «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли фойдани тақсимлашнинг имконияти бўлмаганда.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 9 июлдаги 388-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 7 июлдаги 01/07-5-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-4, 24.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 10/26/2263-4/0778-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Хизмат ҳақи тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилгандан кейин Давлат активлари агентлиги бу ҳақда, шунингдек, шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ҳақида (тўлов биринчи марта амалга оширилаётган бўлса) ишончли бошқарувчиларни давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида белгиланган шакл ва муддатларда хабардор қилади.
Ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини тўлаш Давлат активлари агентлиги томонидан уларнинг банкдаги шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига тегишли маблағларни ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Хизмат ҳақини тўлаш учун назарда тутилган ва ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилинмаган ҳамда Давлат активлари агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этмагани сабабли уларнинг шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига ўтказилмаган пул маблағлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасида қолдирилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, хизмат ҳақи тўловларини тўлаш учун давлат бюджетидан юборилган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасида 90 кундан ортиқ туриб қолган тақдирда, ушбу маблағлар тўлалигича давлат бюджетига қайтарилиши лозим.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ишончли бошқарувчилар томонидан 90 кундан кейин хизмат ҳақи тўловини сўраб мурожаат қилинса, пул маблағлари тўлови мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
III. Ишончли бошқарувчилар хизматига ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китоблари
12. Агар улуш тўлиқ чорак давомида бошқарилмаган бўлса, ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи улуш ҳақиқатда бошқарилган давр (ишончли бошқарув шартномаси кучга кирган вақтдан кунлар сони) учун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларга ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларига ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир ярим баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
белгиланган муддатларда давлат улушини бошқариш фаолияти бўйича ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаган ва дивидендларнинг тегишли қисмини тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномалари нусхаларини (агар тўловлар амалга оширилган бўлса) тақдим этмаган ҳолатда;
аввалги чоракка нисбатан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича муддати ўтган қарздорлик кўпайганда;
ишончли бошқарув шартномаси кучга киргандан бошлаб олти ойдан ортиқ вақт ўтганда зарарлар мавжуд бўлса.
16. Қуйидаги ҳолларда ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови тегишли 0,6 пасайиш коэффициентига купайтирилади:
жамиятнинг давлат улушига ҳисобланган дивидендлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
жамият томонидан унинг бизнес-режасида назарда тутилган соф фойданинг чораклик прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарорига (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)

Коэффициент

1.

500 гача

5,0

2.

700 гача

5,5

3.

900 гача

6,5

4.

1100 гача

7,5

5.

1300 гача

8,5

6.

1500 гача

9,5

7.

1700 гача

10,5

8.

1900 гача

11,5

9.

2100 гача

12,5

10.

2300 гача

13,5

11.

2500 гача

14,0

12.

2700 гача

14,5

13.

2900 гача

15,0

14.

3100 гача

15,5

15.

3300 гача

16,0

16.

3500 гача

16,5

17.

3700 гача

17,0

18.

3900 гача

17,5

19.

4100 гача

18,0

20.

4100 дан кўп

18,5

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сонли қарори (рўйхат рақами 2263-3, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон)
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)

Коэффициент

1.

500 гача

4,5

2.

700 гача

5,0

3.

900 гача

5,5

4.

1100 гача

6,0

5.

1300 гача

6,5

6.

1500 гача

7,0

7.

1700 гача

7,5

8.

1900 гача

8,0

9.

2100 гача

8,5

10.

2300 гача

9,0

11.

2500 гача

9,5

12.

2700 гача

10,0

13.

2900 гача

10,5

14.

3100 гача

11,0

15.

3300 гача

11,5

16.

3500 гача

12,0

17.

3700 гача

12,5

18.

3900 гача

13,0

19.

4100 гача

13,5

20.

4100 дан кўп

14,0

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 384-модда; 2015 й., 30-сон, 407-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.11.2025 й., 10/25/2263-3/1081-сон; 25.07.2026 й., 10/26/2263-4/0778-сон)