1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.03 Муниципал мулк;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 февралда 1262-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сонли «Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2263, 09.09.2011 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушларини бошқариш бўйича хизмат ҳақларини тўлаш билан боғлиқ харажатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги 86, 01/06-7-сонли қарори билан (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1262 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил 15-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 15-сон 180-бет.) тасдиқланган, Давлат улушини бошқариш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.