toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018
Ҳужжат 22.10.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 478-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотганлиги сабабли мазкур Кодекс ҳам 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган.
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Хўжалик судининг одил судловни амалга ошириши
Хўжалик суди иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддаси, мазкур Кодекснинг 23 ва 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси.
3-модда. Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари
Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
2) иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 1-банди.
4-модда. Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
5-модда. Хўжалик суди судьяларининг мустақиллиги
Одил судловни амалга оширишда хўжалик судининг судьялари мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 4, 67-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбоши, 4, 5-бандлари, 7-бандининг биринчи хатбошиси, 8-банди, 9-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 12-банднинг биринчи хатбошиси.
6-модда. Хўжалик судида иш қўзғатиш
Хўжалик суди:
1) манфаатдор шахсларнинг;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 36-моддаси иккинчи қисми.
2) прокурорнинг;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43-моддаси иккинчи қисми.
3) қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 44-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси.
Агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатиш тарафлар юқоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан қатъи назар амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 86-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 384-моддасининг иккинчи қисми, 724-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси 122-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 17–19-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
7-модда. Қонун ва суд олдида тенглик
Хўжалик судида низоларни ҳал қилиш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлиги, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса — жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
8-модда. Ишларни кўришнинг ошкоралиги
Хўжалик судларида ишлар ошкора кўрилади.
Давлат сирини ёки тижорат сирини сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ мажлисда кўришга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 126, 151-моддалари.
9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги
Хўжалик судида суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 36-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Хўжалик судида суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган суд иштирокчиларининг таржимон ёрдамида ишга тааллуқли материаллар билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳамда ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Турли давлатларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низолари суднинг ажримига биноан тарафлар учун мақбул тилда олиб борилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддаси, мазкур Кодекснинг 48-моддаси, 170-модда иккинчи қисмининг 3-банди, 188-модда учинчи қисмининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
11-модда. Судда ишни кўришнинг бевоситалиги
Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 3-банди.
12-модда. Низоларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш
Хўжалик суди низоларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Хўжалик суди ишни кўриш чоғида давлат органи ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга тўғри келмаслигини, шу жумладан у ваколат доирасидан четга чиққан ҳолда чиқарилганини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 16-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси.
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда хўжалик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю бундай нормалар ҳам бўлмаса, қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб низони ҳал қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5, 6-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди қонунга ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатларнинг ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг VI бўлими («Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш»).
13-модда. Чет давлат ҳуқуқини қўллаш
Чет давлат ҳуқуқи қўлланган тақдирда хўжалик суди бу ҳуқуқ нормаларининг мавжудлиги ва мазмунини уларнинг тегишли давлатдаги шарҳланишига ва амалда қўлланишига мувофиқ ҳолда аниқлайди.
Чет давлатнинг ҳуқуқ нормалари мавжудлигини ва уларнинг мазмунини аниқлаш мақсадида хўжалик суди ёрдам беришни ёки тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг ҳамда хорижий давлатнинг ваколатли органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиши ёхуд мутахассисларни жалб этиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1160-моддаси.
Агар кўрилган чораларга қарамай чет давлатнинг ҳуқуқ нормалари мавжудлиги ёки уларнинг мазмуни аниқланмаса, хўжалик суди Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқ нормаларини қўллайди.
14-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Хўжалик суди ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 102, 104, 135, 137, 138, 151, 152, 171, 189, 201-моддалари.
Суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси, мазкур Кодекснинг 209-моддаси.
Хўжалик суди қабул қилган суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 181, 1981-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
2-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ТАРКИБИ. РАД ҚИЛИШ
15-модда. Хўжалик судининг таркиби
Хўжалик судларида биринчи инстанция бўйича ишлар судьянинг якка ўзи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида эса уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд раисининг қарори билан ҳар қандай иш ҳайъатда кўрилиши мумкин.
Апелляция, кассация, назорат инстанцияларида барча ишлар хўжалик суди томонидан ҳайъатда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарори 12-бандининг биринчи хатбошиси.
Иш ҳайъатда кўрилаётганда суднинг таркиби уч ёки ундан ортиқ тоқ нафар судьядан иборат бўлиши керак.
Ишни кўриш чоғида ҳамма судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ушбу Кодексга мувофиқ судьяга ишни ва айрим масалаларни якка тартибда ҳал қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, у хўжалик суди номидан ҳаракат қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 15-моддасининг биринчи қисми, 103-моддаси, 116-моддасининг биринчи қисми, 122-моддаси, 1553-моддасининг биринчи қисми, 1558-моддасининг биринчи қисми, 162-моддасининг биринчи қисми, 180-моддасининг иккинчи қисми, 181-моддасининг биринчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарори 9-бандининг биринчи хатбошиси.
16-модда. Хўжалик судида масалаларни ҳал қилиш тартиби
Хўжалик судида иш ҳайъатда кўрилаётганда ва ҳал қилинаётганда келиб чиқадиган масалалар судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Судьялардан бирортаси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Мажлисга раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.
Бошқа судьяларнинг қарорига қўшилмаган судья бу қарорга имзо чекишга мажбур, у ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Алоҳида фикр ишга қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 39-банди.
17-модда. Судьяни рад қилиш
Судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва у рад қилиниши лозим:
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) шу иш илгари кўрилганида эксперт, таржимон, прокурор, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
(17-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
3) ишнинг пировард натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Ишни кўраётган хўжалик суди таркибига бир-бирига қариндош бўлган судьялар кириши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад қилиш
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Ушбу Кодекс 17-моддасининг 1 ва 3-бандларида кўрсатилган асосларга мувофиқ прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимон ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва улар рад қилиниши лозим.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43, 47, 48-моддалари.
Бундан ташқари экспертни рад қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) унинг ишда иштирок этувчи шахслар ёки уларнинг вакилларига ишни кўриш пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёки бошқа томондан қарам бўлганлиги;
2) у ўтказган тафтиш материаллари хўжалик судига мурожаат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ёки ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг биринчи, учинчи – бешинчи хатбошилари.
19-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги
Ишни кўришда иштирок этган судья, шу ишни бошқа инстанция судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Бирон бир инстанцияда ишни кўришда иштирок этган судья, ишни ўша инстанцияда такрор кўришда иштирок этиши мумкин эмас, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Рад қилиш ҳақида ариза бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 17 ва 18-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби, таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида ариза беришлари шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра рад қилиш ҳақида ариза беришлари мумкин.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши ҳамда иш мазмунан кўрилишидан олдин маълум қилиниши лозим. Иш кўрилаётган пайтда рад қилиш ҳақида арз қилишга рад қилиш учун асослар хўжалик судига ёки рад қилиш ҳақида арз қилаётган шахсга ишни кўриш бошлаб юборилгандан кейин маълум бўлиб қолган ҳоллардагина йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 126-моддаси иккинчи қисми 3-бандининг биринчи хатбошиси.
21-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал қилиш тартиби
Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини эшитиши, шунингдек агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, уни эшитиши керак.
Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад қилиш масаласини хўжалик судининг раиси ёки суд ҳайъатининг раиси ҳал қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судья иштирокисиз хўжалик суди таркиби томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.
Бир неча судьяни ёки ишни кўраётган суд таркибини бутунлай рад қилиш масаласи шу суднинг тўлиқ таркибида, оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад қилиш масаласини ишни кўраётган суд ҳал қилади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Рад қилиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
22-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари
Судья ёки бир неча судьялар ёхуд бутун суд таркиби рад қилинган тақдирда иш ўша судда, бироқ бошқа таркибда кўрилади.
Агар рад қилишни қаноатлантириш натижасида ишни ўша хўжалик судида кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш мумкин бўлмаса, иш бошқа хўжалик судига ўтказилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 33-моддаси иккинчи қисми 2-бандининг биринчи хатбошиси, учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 53-моддаси биринчи қисмининг биринчи, олтинчи хатбошилари.
3-БОБ. СУДГА ТААЛЛУҚЛИ ИШЛАР ВА СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК
23-модда. Судга тааллуқли ишлар
Хўжалик судига қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24, 39, 40-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3–6-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 8-бандининг биринчи хатбошиси, 9-бандининг биринчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари, 10-банди.
2) иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
3) ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи хатбошиси, 4, 5-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун билан хўжалик судига тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2451-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 269-моддасининг учинчи қисми.
Хўжалик суди ўзига тааллуқли ишларни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқаролари, шунингдек чет эл ташкилотлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг V бўлими («Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги ишларни юритиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар
Хўжалик суди қуйидагиларни ҳал этади:
1) тузилиши қонунда назарда тутилган шартнома юзасидан чиққан келишмовчиликлар ёки шартнома юзасидан чиққан бўлиб, ҳал этиш учун хўжалик судига топшириш ҳақида тарафлар ўзаро келишган ихтилофлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 377-моддасининг иккинчи, тўртинчи, олтинчи қисмилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи – тўртинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1993 йил 3 июндаги 17-сонли «Маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этиш амалиёти тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи – учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1 – 16-бандлари.
2) шартнома шартларини ўзгартириш ёки шартномани бекор қилиш ҳақидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисми, 383-моддасининг учинчи – бешинчи қисмлари, 384-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1, 16 – 25-бандлари.
3) мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 11-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4-банди.
4) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 20 («Мажбурият тушунчаси ва тарафлари»), 21 («Мажбуриятларни бажариш»), 24-боблари («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик») ва Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 7, 19-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
5) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
6) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси.
7) етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддаси биринчи қисмининг биринчи, саккизинчи хатбошилари, 14, 15, 206, 233, 324-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг биринчи, саккизинчи хатбошилари, 14, 22-моддалари.
8) шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги низолар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги 5-сонли «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги қарори.
9) давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги низолар;
11) давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-моддаси биринчи қисми, 44-модданинг биринчи, иккинчи, учинчи қисмлари, 84-модданинг бешинчи қисми, 111, 481-моддалари, 488-модданинг иккинчи қисми, 490-модданинг биринчи қисми, 497-модданинг иккинчи, учинчи қисмлари, 504-модданинг бешинчи қисми, 513-моддаси, 539-модданинг иккинчи қисми, 574-модданинг учинчи қисми, 580-модданинг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли «Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қўшма қарорининг 3-банди.
12) агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса, текширув вазифаларини амалга оширувчи давлат органлари томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги низолар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13) текширув вазифаларини амалга оширувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди ўзининг ваколат доирасига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 19-бандининг иккинчи хатбошиси.
25-модда. Низоларни ҳал этишни ҳакамлар судига топшириш
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда хўжалик судига тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан, хўжалик суди қарор чиқаргунга қадар ҳакамлар судига кўриш учун топширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги
Хўжалик судига тааллуқли ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўрилади, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судловига тегишли ишлар бундан мустасно.
Олий хўжалик суди қуйидагиларни кўради:
республика бошқарув органлари билан вакиллик ва ижроия ҳокимияти маҳаллий органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар;
ҳокимият олий органларининг норматив характерга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар.
Олий хўжалик суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган хўжалик судидан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига қабул қилишга, ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27 – 32-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 43-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Даъвони жавобгар жойлашган жойда тақдим этиш
Даъволар жавобгар жойлашган жойдаги хўжалик судига тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 46-моддасининг учинчи қисми.
Юридик шахсга нисбатан унинг алоҳида бўлинмаси фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинма жойлашган жойда тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси.
28-модда. Даъвогарнинг танлаши бўйича судловга тегишлилик
Турли ерларда жойлашган бир неча жавобгарга нисбатан даъволар даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарларнинг бири жойлашган жойдаги хўжалик судига тақдим этилади.
Қаердалиги номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъволар унинг мол-мулки жойлашган жойдаги ёки Ўзбекистон Республикасидаги маълум бўлган охирги турар жойидаги хўжалик судига тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг ташкилоти ёки фуқароси бўлган ва айни пайтда бошқа давлат ҳудудида турган жавобгарга нисбатан даъволар даъвогар жойлашган жойдаги ёки жавобгарнинг мол-мулки жойлашган жойдаги хўжалик судига тақдим этилиши мумкин.
Ижро этиш жойи кўрсатилган шартномадан келиб чиқадиган даъволар шартнома ижро этиладиган жойда тақдим этилиши мумкин.
29-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар аризачи турган жойда кўрилади. Бинога, иншоотга, ер участкасига эгаликни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно бўлиб, улар бино, иншоот, ер участкаси жойлашган жойда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31, 155-моддалари.
30-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар қарздор турган жойда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 5, 35, 45-моддалари, мазкур Кодекснинг 154-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
31-модда. Алоҳида судловга тегишлилик
Бино, иншоот, ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги, бино, иншоот, ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, мулкдор ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги даъволар бино, иншоот, ер участкаси жойлашган жойда тақдим этилади.
Йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган йўловчи, багаж ва юк ташувчига нисбатан даъволар, шу жумладан йўловчи, багаж ва юк ташувчи жавобгарлардан бири бўлган ҳолларда ҳам, транспорт ташкилотининг органи жойлашган жойда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Шартнома бўйича судловга тегишлилик
Ушбу Кодекснинг 27 ва 28-моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
33-модда. Ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказиш
Хўжалик суди томонидан судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда қабул қилиб олинган иш, гарчи кейинчалик бошқа хўжалик судининг судловига тегишли бўлиб қолса-да, аввалги хўжалик суди томонидан мазмунан кўрилиши лозим.
Хўжалик суди ишни бошқа хўжалик судига қуйидаги ҳолларда ўтказади:
1) агар иш судловга тегишлилик қоидасини бузиб қабул қилинганлиги шу судда ишни кўриш вақтида маълум бўлса;
2) агар бир ёки бир неча судьялар рад қилинганидан кейин уларни ушбу судда алмаштириш мумкин бўлмай қолса, шунингдек ишни ушбу судда кўриш мумкин бўлмай қолган бошқа ҳолларда.
Ишни бошқа хўжалик судида кўришга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Бир суддан бошқа судга юборилган иш у юборилган судда кўриш учун қабул қилиб олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ўртасида судловга тегишлилик тўғрисида низоларга йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
4-БОБ. ИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ШАХСЛАР ҲАМДА ХЎЖАЛИК СУДЛОВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ БОШҚА ИШТИРОКЧИЛАРИ
34-модда. Ишда иштирок этувчи шахслар
Тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа органлар ўз зиммаларига юклатилган ваколатга кўра, шунингдек аризачилар ҳамда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар банкротлиги тўғрисидаги ишлардан манфаатдор бошқа шахслар ишда иштирок этувчи шахслар деб ҳисобланадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 36, 41–44-моддалари.
35-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусха кўчириш, рад қилиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, хўжалик судига оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида туғиладиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда уларга берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 20-моддаси, 67-моддасининг иккинчи қисми, 76, 119-моддалари, 120-моддасининг биринчи қисми, 156, 161-моддалари, 165-моддасининг биринчи, учинчи қисмлари, 173, 179-моддалари, 184-моддасининг биринчи – учинчи қисмлари, 1921-моддасининг биринчи қисми, 205-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-бандининг ўн биринчи хатбошиси.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эгадир ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланишлари шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 20-моддаси биринчи қисми, 41-моддаси, 42-моддасининг иккинчи қисми, 43-моддасининг иккинчи қисми, 44-моддасининг биринчи қисми, 55-моддасининг биринчи қисми, 56-моддасининг учинчи – бешинчи қисмлари, 105, 121, 113-моддалари, 127-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 15516-моддаси, 221-моддасининг иккинчи қисми.
36-модда. Тарафлар
Даъвогар ва жавобгар хўжалик судлов ишларини юритишда тарафлардир.
Ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этаётган ёки манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган ташкилотлар ва фуқаролар даъвогардир.
Даъво талаби қаратилган ташкилотлар ва фуқаролар жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35-моддаси.
37-модда. Ишда бир неча даъвогар ва жавобгарнинг иштироки
Даъво бир неча даъвогар томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилиши мумкин. Ҳар бир даъвогар ёки жавобгар процессда мустақил қатнашади. Биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топширишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 115-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.5-банди.
Бошқа жавобгарни жалб этиш зарур бўлган ҳолларда хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ўша жавобгарни жалб қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 122-моддаси биринчи қисмининг 1-банди.
38-модда. Ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш
Хўжалик суди даъво тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилганини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, даъвогарнинг розилиги билан дастлабки даъвогар ёки жавобгарнинг ишга дахлдор даъвогар ёки жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин.
Ишга дахлдор бўлмаган тараф хўжалик судининг ташаббуси билан алмаштирилиши мумкин, бироқ даъвогар ўзининг бошқа шахс билан алмаштирилишига рози бўлмаса, бу шахс ишда низо юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида қатнашишга ҳақли ва бу ҳақда суд ушбу шахсни хабардор қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-моддаси.
Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд даъвогарнинг розилиги билан бу шахсни иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб қилиши мумкин.
Ишга дахлдор бўлмаган тараф алмаштирилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Ишга дахлдор бўлмаган тараф алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш янгидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 37.3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 17-банди.
39-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик
Тарафлардан бири низоли ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (қайта ташкил этилиш, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва бошқа ҳолларда) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириб, бу ҳақда ўз ажрими, ҳал қилув қарори ёки қарорида кўрсатади. Ҳуқуқий ворислик процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.
Ҳуқуқий ворис процессга киришгунига қадар амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 1-банди.
40-модда. Даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш, келишув битими
Даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Жавобгар даъвони қисман ёки тўла тан олиши мумкин.
Тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 132-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 18-банди.
Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 165-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 10-банди ва 11-банднинг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
41-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар ишга киришиши мумкин. Улар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва барча мажбуриятларини бажарадилар, шу тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган ёки шартномада белгиланган жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этиш мажбурияти бундан мустаснодир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
42-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга киришиши мумкин. Учинчи шахслар ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси билан ёки суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 122-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафнинг ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва процессуал мажбуриятларини бажарадилар, даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёки келишув битими тузиш, суд ҳужжатининг мажбурий тарзда бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди бир жараёнда дастлабки даъвони кўриб чиқишга ва мансабдор шахс томонидан ташкилотга етказилган зарарни ундан ундириш масаласини регресс тартибда ҳал этишга ҳақлидир.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
43-модда. Ишда прокурорнинг иштироки
Прокурор ҳамма ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судига эса — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъво тақдим этган прокурор келишув битими тузишдан ташқари даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасининг бешинчи қисми, мазкур Кодекснинг 35-моддаси, 55-моддасининг биринчи қисми, 56-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 67-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 76-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 156, 161-моддалари, 165-моддасининг учинчи қисми, 173, 179-моддалари, 184-моддасининг учинчи қисми, 1921-моддаси, 205-моддасининг биринчи қисми.
Прокурорнинг ўз даъвосидан воз кечиши даъвогарни ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Прокурор томонидан ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 88-моддасининг 9-банди, 89-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари.
Қонунда назарда тутилган ёки суд ишда прокурор қатнашиши зарур деб топган ҳолларда ишни кўришда прокурор иштирок этиши шарт.
44-модда. Ишда давлат органлари ва бошқа органларнинг иштироки
Давлат органлари ва бошқа органлар қонунларда назарда тутилган ҳолларда давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкин. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради. Ушбу органларнинг тақдим этилган даъволардан воз кечиши даъвогарни низони мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 27-банди.
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қўзғатилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 88-моддасининг 9-банди, 89-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
45-модда. Хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
Ишда иштирок этувчи шахслардан ташқари хўжалик судлов ишларини юритишда вакиллар, гувоҳлар, экспертлар, таржимонлар иштирок этишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34, 46, 47 ва 48-моддалари.
46-модда. Гувоҳ
Хўжалик суди низони тўғри ҳал этиши учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва ҳолатлардан хабардор ҳар қандай шахс гувоҳ бўлиши мумкин.
Гувоҳ хўжалик судининг чақируви бўйича у ерга келиши ва иш юзасидан ўзи хабардор бўлган маълумот ва ҳолатларни маълум қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 70-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг учинчи хатбошиси.
Гувоҳ тўғри кўрсатувлар бериши, судьянинг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг саволларига жавоб бериши шарт.
Гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ва кўрсатув беришдан бош тортганлиги ёки бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 238-моддасининг биринчи қисми ва 240-моддаси.
47-модда. Эксперт
Хулоса бериш учун махсус билимга эга бўлган ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан тайинланган шахс хўжалик судида эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш топширилган шахс хўжалик суди чақирувига биноан келиши ва қўйилган саволлар бўйича судга холис хулоса бериши шарт.
Агар хулоса бериш учун зарур бўлса, эксперт иш материаллари билан танишиш, хўжалик суди мажлисларида иштирок этиш, саволлар бериш, суддан қўшимча материаллар беришни сўраш ҳуқуқига эга.
Эксперт била туриб ёлғон хулоса бергани, хулоса беришдан бош тортгани учун жиноий жавобгарликка тортилади.
Агар экспертга тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса ёки эксперт ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун зарур билимларга эга бўлмаса, у хулоса беришдан воз кечишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Таржимон
Таржима қилиш учун зарур бўлган тилларни биладиган ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда хўжалик суди томонидан тайинланган шахс таржимондир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 10-моддасининг иккинчи қисми.
Хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари, гарчи таржима қилиш учун зарур бўлган тилларни билсалар ҳам, таржимонлик вазифаларини ўз зиммаларига олишга ҳақли эмаслар.
Таржимон суд чақирувига биноан келиши ва таржимани тўла, тўғри ҳамда ўз вақтида амалга ошириши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг учинчи хатбошиси.
Таржимон аниқ таржима қилиш мақсадида таржима чоғида ҳозир бўлганларга саволлар беришга ҳақли.
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси биринчи қисми.
5-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИДА ВАКИЛЛИК
49-модда. Вакиллар орқали иш юритиш
Хўжалик судида ташкилотларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида иш кўрадиган органлари ҳамда вакиллари олиб боради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг биринчи хатбошиси.
Ташкилотларнинг раҳбарлари, бошқа шахслар таъсис ҳужжатларига мувофиқ хўжалик судига уларнинг хизмат мавқеларини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 52-моддаси.
Фуқаролар ўз ишларини хўжалик судида шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг иккинчи хатбошиси.
50-модда. Хўжалик судида вакиллик қилиши мумкин бўлган шахслар
Хўжалик судида иш юритиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ваколатга эга бўлган ҳар қандай фуқаро хўжалик судида вакил бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 52-моддаси.
Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини хўжалик судлов ишларини юритишда уларнинг қонуний вакиллари — ота-онаси, фарзандликка олганлар, васий ёки ҳомийлари ҳимоя қиладилар. Қонуний вакиллар хўжалик судида иш юритишни ўзлари танлаган бошқа вакилга топширишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 74, 173-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қарори 3-моддасининг иккинчи, учинчи хатбошилари, 31-моддаси.
51-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 134-моддаси биринчи қисми, 135-моддаси.
Ташкилот номидан берилган ишончномага унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс имзо чекади ва бу имзо ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро томонидан берилаётган ишончнома нотариал тартибда, шунингдек ишончномани берувчи ишлаётган ёки ўқиётган ташкилот томонидан, яшаб турган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан ва у даволанаётган стационар даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан, агар ишончнома ҳарбий хизматчи томонидан берилаётган бўлса — тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тасдиқланиши мумкин. Жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларнинг ишончномаси тегишли муассасанинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми, 136-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг иккинчи хатбошиси.
Адвокатнинг ваколати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг иккинчи қисми, Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида (рўйхат рақами 1938, 08.04.2009 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг учинчи хатбошиси.
52-модда. Вакилнинг ваколатлари
Хўжалик судида иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлар судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш бундан мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Хўжалик судида вакил бўла олмайдиган шахслар
Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар хўжалик судида вакил бўла олмайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30–32-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 74, 173-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи, учинчи хатбошилари, 31-моддаси.
Судьялар, терговчилар, прокурорлар хўжалик судида вакил бўла олмайдилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар процессда тегишли судлар, прокуратуранинг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида қатнашаётган бўлсалар, бу қоида тадбиқ этилмайди.
6-БОБ. ДАЛИЛЛАР
54-модда. Далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари
Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асосида хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 62, 64, 69–71-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли «Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қўшма қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 20.1-бандининг биринчи хатбошиси.
55-модда. Исботлаш мажбурияти
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди, агар ишни кўриб чиқиш учун мавжуд материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 122-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.
56-модда. Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш
Далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади.
Ишда иштирок этувчи шахс ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмайдиган шахсдаги зарур далилни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш тўғрисида хўжалик судига илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада шу далил билан иш учун аҳамиятли қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва унинг жойлашган жойи кўрсатилиши зарур. Суд зарур ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсга далилни олиш учун сўров беради. Суд талаб қилаётган далилни сақлаётган шахс уни бевосита судга юборади ёки судга топшириш учун тегишли сўровга эга бўлган шахсга беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 15-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 14-бандининг иккинчи хатбошиси.
Агар шахс хўжалик суди талаб қилаётган далилни тақдим этиш имкониятига бутунлай эга бўлмаса ёки суд белгилаган муддатда тақдим эта олмаса, у суднинг сўровини олганидан сўнг беш кунлик муддат ичида бу ҳақда сабабини кўрсатиб судни хабардор қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 17-банди.
Агар далилни сақлаётган шахс сўралаётган далилни тақдим этиш мажбуриятини хўжалик суди узрсиз деб топган сабабларга кўра бажармаса, бу шахсга энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорида жарима солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 15-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 1-банди.
Талаб қилинаётган далилни сақлаётган шахсга жарима солиниши уни далилни хўжалик судига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
57-модда. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш
Судга олиб келиш мумкин бўлмаган ёки қийин бўлган далилларни, шунингдек тез бузиладиган ашёвий далилларни хўжалик суди улар жойлашган ерда кўздан кечириши ва текшириши мумкин.
Далилларни кўздан кечириш ва текшириш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади, уларнинг келмаслиги кўздан кечириш ва текшириш ўтказишга тўсқинлик қилмайди. Зарур ҳолларда далилларни кўздан кечириш ва текширишда иштирок этиш учун экспертлар ва гувоҳлар чақирилиши мумкин.
Тез бузиладиган ашёвий далиллар ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан хўжалик суди томонидан дарҳол кўздан кечирилиши ва текширилиши мумкин.
Далиллар турган жойида кўздан кечириб ва текшириб бўлиниши биланоқ баённома тузилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 134-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
58-модда. Далилларнинг дахлдорлиги
Хўжалик суди кўрилаётган ишга дахлдор бўлган далилларнигина қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 122-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
59-модда. Далилларга йўл қўйилиши
Ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 122-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
60-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари
Ишнинг хўжалик суди ҳаммага маълум деб топган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 19-банди.
Умумий суднинг фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган хўжалик суди учун умумий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга алоқадор ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
61-модда. Далилларга баҳо бериш
Хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички комил ишончи бўйича баҳолайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128-моддасининг биринчи қисми.
Ҳеч қандай далил хўжалик суди учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи, ўн иккинчи хатбошилари.
62-модда. Ёзма далиллар
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан, факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг тўғрилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар ҳисобланади.
Ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишлича тасдиқланган нусха шаклида тақдим этилади. Агар кўрилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Иш ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда хўжалик судининг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилади.
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан хўжалик судига топширилган ёзма далилларнинг нусхалари хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, қўлида шундай нусхалар бўлмаган бошқа шахсларга юборилади (берилади).
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари.
63-модда. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш
Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асли уларни тақдим этган шахсларнинг илтимосномасига кўра хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин, агар суд ҳужжатни қайтариш низонинг тўғри ҳал қилинишига зарар етказмайди деган хулосага келса, ишни юритиш жараёнида ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар уларга қайтариб берилиши мумкин. Илтимоснома билан бир вақтда мазкур шахслар ҳужжат аслининг тегишлича тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар ёки ишда қолаётган нусханинг аслига тўғрилиги суд томонидан тасдиқланишини илтимос қиладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 146-моддаси.
64-модда. Ашёвий далиллар
Ўзининг ташқи кўриниши, ички хусусиятлари, турган жойи ёки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашёлар ашёвий далиллар ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси.
65-модда. Ашёвий далилларни сақлаш
Ашёвий далиллар хўжалик судида сақланади.
Хўжалик судига келтириб бўлмайдиган ашёвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тасвирланиши, муҳрлаб қўйилиши, зарур ҳолларда эса фотосуратга ёки видеотасвирга олиниши лозим.
Хўжалик суди ва сақловчи ашёвий далилларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш чораларини кўрадилар.
66-модда. Ашёвий далилларни қайтариш
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ёхуд суд шу ашёларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ёки суд белгилайдиган бошқа тартибда реализация қилинади.
Айрим ҳолларда хўжалик суди ашёвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин башарти, ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлсалар ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга иш юритиш жараёнида қайтариб берилиши мумкин.
Хўжалик суди ашёвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
Қонунга мувофиқ айрим шахсларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган ашёлар тегишли ташкилотларга топширилади.
67-модда. Экспертиза тайинлаш
Ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган, махсус билимларни талаб қиладиган саволларни тушунтириб бериш учун хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосига кўра экспертиза тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судига экспертиза ўтказиш вақтида тушунтириб берилиши керак бўлган саволлари ва экспертларнинг номзодлари бўйича таклифларини тақдим этишга ҳақлидирлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 8.3-бандининг биринчи хатбошиси.
Экспертизанинг хулосаси талаб қилинадиган саволларнинг узил-кесил мазмунини хўжалик суди белгилайди. Ишда иштирок этувчи шахслар таклиф этган саволларни рад этишни суд асослаб бериши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 8.3-бандининг биринчи хатбошиси.
Экспертиза тайинлаш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 17-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 8 – 8.4-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 36-бандининг учинчи хатбошиси.
68-модда. Экспертиза ўтказиш тартиби
Экспертиза хўжалик суди топшириғига кўра экспертиза муассасаларининг ходимлари ёки бошқа мутахассислар томонидан ўтказилади. Экспертизани ўтказиш бир неча экспертга топширилиши мумкин.
Экспертиза хўжалик судининг мажлисида ёки, агар текширишнинг хусусиятига кўра зарур бўлса ёхуд материалларни мажлисда текшириш учун олиб келиш мумкин бўлмаса ёки уларни олиб келиш қийин бўлса, мажлисдан ташқарида ўтказилади. Ишда иштирок этувчи шахслар экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлишга ҳақлидирлар. Бундай иштирок этиш ёки экспертизани суд мажлисидан ташқарида ўтказиш экспертларнинг нормал ишлашига халақит бериши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Агар экспертизани ўтказиш икки ёки ундан ортиқ экспертга топширилган бўлса, улар ўзаро кенгашишга ҳақлидир. Агар экспертлар умумий хулосага келсалар, улар битта умумий хулоса берадилар. Бошқа экспертларнинг фикрига қўшилмаган эксперт алоҳида хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Экспертнинг хулосаси
Эксперт ёзма шаклда хулоса беради.
Экспертнинг хулосаси ўтказилган текширишларнинг батафсил баёнини, улар натижасида чиқарилган хулосаларни ва хўжалик суди томонидан қўйилган саволларга жавобларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Агар эксперт экспертиза ўтказаётганида ўзига қўйилган саволларда кўрсатилмаган, лекин иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқласа, шу ҳолатлар тўғрисидаги фикрларини ўз хулосасига киритишга ҳақли.
Экспертнинг хулосаси хўжалик судининг мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.
Экспертнинг хулосаси етарлича аниқ ёки тўлиқ бўлмаса, хўжалик суди қўшимча экспертиза тайинлаши, уни ўтказишни ўша ёки бошқа экспертга топшириши мумкин.
Хўжалик суди экспертнинг хулосасига қўшилмаса, ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра қайта экспертиза тайинлаши, уни ўтказишни бошқа экспертга топшириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70-модда. Гувоҳнинг кўрсатувлари
Гувоҳ ўзи билган маълумотлар ва ҳолатларни хўжалик судига оғзаки хабар қилади. Гувоҳ хўжалик судининг таклифига кўра ўз кўрсатувларини ёзма тарзда баён қилиши мумкин.
Агар гувоҳ ўзи билган маълумотларнинг манбаини кўрсатиб бера олмаса, у хабар қилган маълумотлар далил ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси.
71-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланиши лозим. Ишда иштирок этувчи шахс хўжалик судининг таклифига кўра ўз тушунтиришларини ёзма тарзда баён қилиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан бошқа шахс ўз талабларини ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг тан олиниши хўжалик суди учун мажбурий эмас.
Агар фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш мақсадида қилинмаганига хўжалик судида шубҳа туғилмаса, у тан олинган фактни аниқланган деб ҳисоблаши мумкин.
72-модда. Далилларни таъминлаш
Зарур далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади деб хавотирланиш учун асоси бўлган шахслар ишни юритишга қабул қилган хўжалик судидан шу далилларни таъминлашни илтимос қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 24-бандининг иккинчи хатбошиси.
Далилларни таъминлаш тўғрисидаги аризада таъминланиши зарур бўлган далиллар, тасдиқлаш учун бу далиллар зарур бўлган ҳолатлар, уларни таъминлаш тўғрисида аризачини илтимос билан мурожаат қилишга ундаган сабаблар кўрсатилиши керак.
Далилларни таъминлаш ёки илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Хўжалик судининг далилларни таъминлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилиш мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари.
73-модда. Далилларни таъминлаш тартиби
Далилларни таъминлаш ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга кўра хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 72-моддаси.
Ишда иштирок этувчи шахслар далилларни таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаслиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
74-модда. Суд топшириқлари
Ишни кўраётган хўжалик суди бошқа вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудидаги далилларни олиши зарур бўлиб қолган ҳолларда тегишли хўжалик судига муайян процессуал ҳаракатларни бажаришни топширишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 122-моддаси биринчи қисмининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 24-бандининг иккинчи хатбошиси.
Суд топшириғи тўғрисидаги ажримда кўрилаётган ишнинг мазмуни қисқача баён қилинади, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган хўжалик суди тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Суд топшириғи тўғрисидаги ажрим топшириқ берилган хўжалик суди учун мажбурийдир ва ажрим олинган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай бажарилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 75-моддаси.
75-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби
Суд топшириғи хўжалик судининг мажлисида ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга мувофиқ бажарилади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинадилар, бироқ уларнинг келмаганлиги мажлисни ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 74-моддаси.
Суд топшириғининг ижроси тўғрисида ажрим чиқарилиб, у дарҳол барча материаллар билан ишни кўраётган хўжалик судига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Ишда иштирок этувчи шахслар, топшириқни бажарган хўжалик судига тушунтиришлар ёки кўрсатувлар берган гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисида ўзлари иштирок этган тақдирда умумий тартибда тушунтиришлар ва кўрсатувлар берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34, 46, 70, 71-моддалари.
7-БОБ. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ
76-модда. Даъвони таъминлаш асослари
Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, хўжалик судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 77-моддаси, 122-моддаси биринчи қисмининг 7-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан низони ҳал этаётган хўжалик суди томонидан кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Даъвони таъминлаш ёки таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят бериш ушбу ажрим ижросини тўхтатиб турмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77-модда. Даъвони таъминлаш чоралари
Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
1) жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;
2) жавобгарга муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;
3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;
4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисида даъво тақдим этилган тақдирда уни реализация қилишни тўхтатиб туриш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Зарур ҳолларда даъвони таъминлаш учун бир неча чора қўллашга йўл қўйилади.
Хўжалик суди даъвони таъминлашга йўл қўяр экан, жавобгарнинг илтимосномасига кўра даъвогардан жавобгар кўриши мумкин бўлган зарар қопланишининг таъминловини талаб қилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида кўрсатилган чораларга риоя этмаганлик учун ташкилотлар ва фуқаролардан республика бюджети даромадига қуйидагича жарима ундирилади:
баҳоланадиган даъволар бўйича — даъво баҳосининг эллик фоизигача миқдорда;
баҳоланмайдиган даъволар бўйича — энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда.
Хўжалик судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини ижро этмаслик билан етказилган зарарни қоплашни даъвогар ўша хўжалик судида даъво тақдим этиш йўли билан талаб қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарори 1-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 24-бандининг иккинчи хатбошиси.
78-модда. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 77-моддаси биринчи қисми.
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш масаласи ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
Пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгар даъвони таъминлаш бўйича белгиланган чораларни қўллаш ўрнига хўжалик судининг депозит ҳисобварағига даъвогар талаб қилаётган суммани тўлашга ҳақли.
79-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим хўжалик судининг ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг биринчи қисмининг 1-банди, 221-моддасининг иккинчи қисми, 30-модда иккинчи қисмининг 3-банди, мазкур Кодекснинг IV бўлими («Суд ҳужжатларини ижро этиш»).
80-модда. Даъвони таъминлашни бекор қилиш
Даъвони таъминлаш ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ишни кўраётган хўжалик суди томонидан бекор қилиниши мумкин. Даъвони таъминлашни бекор қилиш масаласи суд мажлисида ҳал қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинадилар, бироқ уларнинг келмаслиги даъвони таъминлашни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Даъвони таъминлашни бекор қилиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Даъво рад этилган тақдирда йўл қўйилган таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори кучга киргунча сақланади. Бироқ, хўжалик суди ҳал қилув қарори билан бир вақтда ёки у қабул қилинганидан кейин даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 17-бандининг бешинчи, олтинчи хатбошилари.
81-модда. Даъвони таъминлаш туфайли жавобгарга етказилган зарарни қоплаш
Даъвони рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, жавобгар ўша хўжалик судида даъво тақдим этиш йўли билан даъвогардан даъвони таъминлаш туфайли ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси.
8-БОБ. ИШ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ
82-модда. Хўжалик судининг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти
Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ишни конституциявий, фуқаровий, жиноят ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунга қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
(82-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 18-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12-бандининг бешинчи хатбошиси.
2) жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлган даъвогар фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
3) фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 86-моддаси биринчи қисмининг 5-банди.
4) фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси.
Хўжалик суди қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам иш юритишни тўхтатиб туради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 83-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 18-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари, 24-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20-банди.
83-модда. Хўжалик судининг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи
Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
1) хўжалик суди томонидан экспертиза тайинланганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 67-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари.
2) ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот қайта ташкил қилинганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси.
3) ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш фуқаро бирор-бир давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20-банди.
84-модда. Иш юритишни тиклаш
Иш юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингач, иш юритиш тикланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 82, 83-моддалари, 85-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
85-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш ва уни тиклаш тартиби
Хўжалик суди иш юритишни тўхтатиб туриш ва уни тиклаш юзасидан ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари.
9-БОБ. ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ
86-модда. Иш юритишни тугатиш асослари
Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади:
1) низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 25-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарори 16-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси.
2) умумий суд, хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси.
3) ҳакамлар судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, ҳакамлар судининг қарорини мажбурий тарзда ижро этиш юзасидан хўжалик суди ижро варақасини беришни рад этган, ишни янгидан кўриш учун ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлар судига юборган, лекин ишни ўша ҳакамлар судида кўриш мумкин бўлмай қолган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13, 17-бандлари.
5) ишда иштирок этган шахс бўлмиш фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси.
6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
7) келишув битими тузилиб, у хўжалик суди томонидан тасдиқланган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 40-моддасининг учинчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-банди.
8) даъвогар судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти йўқотилган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, 24-бандининг иккинчи хатбошиси, 33-бандининг иккинчи хатбошиси.
87-модда. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари
Иш юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Хўжалик судининг ажримида суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, давлат божини бюджетдан қайтариш масалалари ҳал қилиниши мумкин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан хўжалик судига иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
(87-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 12-бандининг учинчи хатбошиси.
10-БОБ. ДАЪВОНИ КЎРМАСДАН ҚОЛДИРИШ
88-модда. Даъвони кўрмасдан қолдириш асослари
Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда даъвони кўрмасдан қолдиради:
1) умумий суд, хўжалик суди, ҳакамлар суди айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш юритаётган бўлса;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлар судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви бўлиб, ҳакамлар судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг хўжалик судида кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлар судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) даъво аризаси имзоланмаган ёки имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан, ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 112-моддаси биринчи қисми.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
4) қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 13-бандининг олтинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
5) даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 6-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
6) даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 130-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг тўртинчи хатбошиси.
7) давлат рўйхатидан ўтишни рад этиш ёки ундан бош тортиш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса;
8) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-бандининг ўн иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) даъвогар унинг манфаатларини кўзлаб прокурор томонидан тақдим этилган даъводан воз кечган бўлса.
(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонунига мувофиқ 9-банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 43-моддасининг бешинчи қисми, 44-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 12-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 20-банди, 33-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15-банди.
89-модда. Даъвони кўрмасдан қолдириш тартиби ва оқибатлари
Хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Хўжалик судининг ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш, давлат божини бюджетдан қайтариш масалалари ҳал қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари.
Даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар хўжалик судига умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 15-боби («Даъво тақдим этиш»).
11-БОБ. СУД ХАРАЖАТЛАРИ
90-модда. Суд харажатларининг таркиби
Суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан: суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак бўлган сумма, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг тахминий суммаси хўжалик суди томонидан белгиланади ва даъвогар томонидан хўжалик судининг депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Давлат божи
Қуйидагилар учун давлат божи тўланади:
1) даъво аризалари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 112-моддаси.
2) ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 35-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси, 16-банди.
3) низо предмети юзасидан мустақил талаблар қўядиган учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-моддаси.
4) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 155-моддасининг биринчи қисми.
5) хўжалик судининг ҳал қилув қарорлари, шунингдек иш юритишни тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш, суд жарималари солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган аппеляция ва кассация шикоятлари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 156–159, 173–177-моддалари.
6) ҳакамлар судининг қарорларини мажбурий ижро этиш варақасини бериш тўғрисидаги ариза;
7) ҳакамлар судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги хўжалик судининг ажримлари устидан берилган аппеляция ва кассация шикоятлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъво талаблари кўпайтирилганида давлат божининг етишмаётган суммаси ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда даъвонинг кўпайган суммасига мувофиқ ундирилади. Даъво қиймати камайтирилганда тўланган бож қайтарилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
Давлат божининг миқдори, уни тўлашдан озод қилиш ва унинг миқдорини камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 326-моддаси, 328-моддасининг 1, 2-бандлари, 330, 336, 337, 341, 342-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси, мазкур Кодекснинг 106-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли Давлат божи ставкалари ҳақидаги қарорининг 2-банди («‎Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан»), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 25–29-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 34-банди.
Алоҳида ҳолларда суд даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 217-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 майдаги ПФ-1030-сонли «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» Фармонининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7–7.4-бандлари.
92-модда. Даъвонинг баҳоси
Даъвонинг баҳоси қуйидагича аниқланади:
1) пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича — ундириладиган суммага қараб;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.1-банди.
2) ижро этиш ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича — низолашилаётган суммага қараб;
3) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — шу мол-мулкнинг қийматига қараб;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.2-банди.
4) ер участкасини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — ер участкасининг белгиланган баҳода, баҳоси бўлмаса — бозор баҳосида чиқарилган қийматига қараб.
Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка (жарима, пеня) суммалари ҳам киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260–263-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.4-банди.
Бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.3-банди.
Даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда у хўжалик суди томонидан белгиланади.
93-модда. Давлат божини қайтариш
Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қайтарилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13–17-бандлари.
Хўжалик судининг ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13, 14 ва 16-бандлари.
Давлат божи тўланган, лекин хўжалик судига келиб тушмаган ёки у қайтарган аризалар, апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича ҳамда божни тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 23-бандининг иккинчи хатбошиси.
94-модда. Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли суммаларни тўлаш
Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга хўжалик судига келиш билан боғлиқ бўлган йўлкира, уй-жой ижараси харажатлари қопланади ва кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Экспертлар ва таржимонлар хўжалик судининг топшириғи билан бажарган иш уларнинг хизмат вазифаси доирасига кирмаса, улар бу иш учун ҳақ оладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси.
Хўжалик судига гувоҳ сифатида чақирилган фуқароларнинг судга келиши туфайли йўқотилган вақт билан боғлиқ харажатлари қопланади.
Ишда иштирок этиб, тегишли илтимос билан мурожаат қилган шахс гувоҳлар ва экспертларга тўланиши лозим бўлган суммани хўжалик судининг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказади. Агар иккала томон илтимос билан мурожаат қилган бўлса, талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб ўтказадилар. Агар қўшимча экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган сумма экспертга суд томонидан депозит ҳисобидан тўланади. Бу сумма ишда иштирок этувчи шахслардан ушбу Кодекснинг 95-моддасига мувофиқ ундирилиб, суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилади. Экспертларга, гувоҳларга ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар хўжалик суди томонидан улар ўз вазифаларини бажарганларидан кейин тўланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 23-банди.
Тўлаш тартиби ва тўланиши лозим бўлган суммалар миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
95-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши
Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21–21.2-бандлари, 21.3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 23-банди.
Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахсга юклашга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21.3-банди.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд харажатларини тақсимлаш тўғрисида ўзаро келишсалар, хўжалик суди шу келишувга мувофиқ қарор қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 24-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 17-банди.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти беришлари билан боғлиқ суд харажатлари ушбу моддада баён қилинган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21.4, 22-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 23-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари.
12-БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР
96-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш
Процессуал ҳаракатлар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган муддатларда бажарилади, процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда эса улар хўжалик суди томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 56-моддасининг учинчи қисми, 74-моддасининг учинчи қисми, 76-моддасининг учинчи қисми, 102-моддасининг иккинчи қисми, 108-моддасининг биринчи қисми, 111-моддасининг биринчи қисми, 116-моддасининг учинчи қисми, 117-моддасининг иккинчи қисми, 118-моддасининг иккинчи қисми, 122-моддасининг биринчи қисми, 125-моддаси, 128-моддасининг учинчи қисми, 134-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 145-моддасининг биринчи қисми, 146, 148-моддалари, 152-моддасининг иккинчи қисми, 153-моддасининг биринчи қисми, 158, 167-моддалари, 171-моддасининг тўртинчи қисми, 176, 185-моддалари, 189-моддасининг учинчи қисми, 201-моддасининг тўртинчи қисми, 205-моддасининг биринчи қисми, 207, 213-моддалари.
Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари аниқ календарь сана билан, албатта содир бўлиши лозим бўлган воқеани кўрсатиш билан ёки ҳаракат бажарилиши мумкин бўлган давр билан белгиланади.
Йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг эртасидан ёки унинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа содир бўлган кундан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 2, 3-бандлари.
97-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат белгиланган муддат охирги йилининг тегишли ой ва кунида тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат белгиланган муддат охирги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тугаши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди.
Муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни деб ҳисобланади.
Процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни то соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин. Агар апелляция, кассация шикоятлари ва бошқа ҳужжатлар алоқа ташкилотига муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4–6-бандлари.
98-модда. Процессуал муддатларни тўхтатиб туриш
Иш юритиш тўхтатиб турилиши билан ўтиб кетмаган барча процессуал муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади. Иш юритиш тикланган кундан бошлаб процессуал муддатларнинг ўтиши давом этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 82-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 18-бандининг учинчи хатбошиси.
99-модда. Процессуал муддатларни тиклаш ва узайтириш
Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра, ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 8 ва 9-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 37-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 5-бандининг биринчи – тўртинчи хатбошилари.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида кўрсатилади. Муддатни тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 135–137, 151, 171, 189-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 5-бандининг бешинчи, олтинчи хатбошилари.
Хўжалик судининг процессуал муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорнинг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 5-бандининг олтинчи хатбошиси.
Хўжалик суди томонидан белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-банди.
13-БОБ. СУД ЖАРИМАЛАРИ
100-модда. Жарима солиш
Жарима хўжалик суди томонидан ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 56-моддасининг тўртинчи қисми ва 77-моддасининг тўртинчи қисми.
101-модда. Жарима солиш масаласини кўриш тартиби
Жарима солиш масаласи хўжалик судининг мажлисида ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 126-моддаси.
Ўзларига нисбатан жарима солиш масаласи кўрилаётган шахсларга мажлис вақти ва жойи тўғрисида топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабар қилинади. Тегишли тарзда хабар берилган шахснинг келмаслиги жарима солиш масаласини кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди жарима солиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Хўжалик судининг жарима солиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари.
II БЎЛИМ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ ХЎЖАЛИК СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
14-БОБ. СУД БУЙРУҒИ
102-модда. Суд буйруғи асосида қарзни ундириш
Суд буйруғи кредиторнинг пул суммасини ундириш ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги аризаси бўйича судья чиқарган ҳужжатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг IV бўлими (Суд ҳужжатларини ижро этиш), Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, 27-моддаси учинчи қисмининг 2-банди.
103-модда. Суд буйруғи бериш бўйича талаблар
Суд буйруғи судья томонидан қуйидаги ҳолларда якка тартибда берилади:
1) солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига мажбурий тўловлар бўйича боқимондаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб қўйилса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 2.3, 7.3-бандлари.
3) талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
104-модда. Аризанинг шакли ва мазмуни
Ариза хўжалик судига ёзма шаклда судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. У кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланадиган аризага ишончнома илова қилинади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
2) кредиторнинг, қарздорнинг номи ва уларнинг манзиллари;
3) кредиторнинг қонун ҳужжатларига асосланган талаби;
4) талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар;
5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
105-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза нусхаларини қарздорга топшириш
Кредитор суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга шу аризанинг нусхасини топшириши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 9-банди.
106-модда. Давлат божи
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10 – 10.4-бандлари.
107-модда. Аризани қабул қилишни рад этиш асослари
Судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади:
1) билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 103-моддасида назарда тутилмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-банди.
2) ариза ушбу Кодекснинг 104-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
3) билдирилган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 7.5-бандининг иккинчи хатбошиси.
4) қарздорга ариза нусхаси топширилгани тўғрисидаги далиллар тақдим этилмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 21-бандининг учинчи хатбошиси.
5) билдирилган талаб учун давлат божи тўланмаган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 106-моддаси.
Судья аризани қабул этишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13-банди.
Аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиш мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13-банди.
Аризани қабул қилишни рад этиш кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 118-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 11-12-бандлари, 21-банди.
108-модда. Ариза юзасидан билдирилган ёзма фикр
Қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда хўжалик судига кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-банди.
Белгиланган муддатда қарздор томонидан ёзма фикрнинг берилмаслиги, шунингдек унинг билдирилган талабга розилиги суд буйруғини бериш учун асос бўлади.
Ёзма фикр қарздор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
109-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари
Судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15-банди.
Судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини беришни рад этади:
1) агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса;
2) ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низони тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15.1-банди.
Судья суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13-банди, 15.1-бандининг биринчи хатбошиси.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13-банди, 15.1-бандининг биринчи хатбошиси.
Суд буйруғини беришни рад этиш ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 15.1-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-банди.
110-модда. Суд буйруғининг мазмуни
Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) хўжалик судининг номи ва буйруқ берилган сана;
2) ишнинг тартиб рақами, судьянинг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари, талаб нима ҳақдалиги;
3) қарздор ва кредиторнинг номи, уларнинг манзиллари;
4) ундирилиши лозим бўлган пул суммасининг миқдори ёки талаб қилиб олиниши лозим бўлган мол-мулк, унинг қийматини кўрсатган ҳолда;
5) неустойка, агар тўланиши лозим бўлса;
6) қарздордан ундирувчи ёки давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божининг суммаси.
Суд буйруғи судья томонидан икки нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси хўжалик судининг гербли муҳри билан тасдиқланиб, ундирувчига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
111-модда. Суд буйруғини бекор қилиш
Агар қарздор узрли сабаб билан кредиторнинг талабига қарши ўз вақтида эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғи берилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Судья бундай ҳолда буйруқни бекор қилади, шундан кейин кредиторнинг талаби умумий тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20, 22-бандлари.
15-БОБ. ДАЪВО ТАҚДИМ ЭТИШ
112-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни
Даъво аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26–32-моддалари.
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, уларнинг почта манзиллари;
3) агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4–4.6-бандлари.
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар;
5) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92-моддаси.
6) ундириладиган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;
7) даъвогарнинг қонун ҳужжатларини далил қилиб келтирган талаблари, даъво бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса — уларнинг ҳар бирига қўйилган талаблар;
8) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 17, 18-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 9.1, 12-бандлари.
9) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 114-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъво аризасида, агар низони тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлса, бошқа маълумотлар ҳам, шунингдек даъвогарда мавжуд илтимосномалар кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-бандининг саккизинчи хатбошиси.
113-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориш
Даъвогар даъво тақдим этганда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориши шарт.
114-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар
Даъво аризасига қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 91-моддаси.
2) даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 113-моддаси.
3) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 17, 18-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 9.1, 12-бандлари.
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни.
Агар даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан имзоланган бўлса, унинг даъво тақдим этишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50–52-моддалари.
Шартнома тузишга мажбур этганлик тўғрисидаги аризага шартнома лойиҳаси илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли «Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулотлар (товарлар)ни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
115-модда. Бир нечта даъво талабини бирлаштириш ва ажратиш
Даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли «Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулотлар (товарлар)ни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
Хўжалик суди айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча ишни битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12-бандининг еттинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 16-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 26-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
Хўжалик суди бир ёки бир неча бирлаштирилган талабни алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 16-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
Хўжалик суди ишларни бирлаштириш ва талабларни алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
116-модда. Даъво аризасини қабул қилиш
Даъво аризасини қабул қилиш масаласини судьянинг якка ўзи ҳал қилади.
Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда берилган даъво аризасини хўжалик судининг иш юритишига қабул қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 112–115-моддалари.
Судья даъво аризасини қабул қилиш тўғрисида у келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай ажрим чиқаради. Бу ажримнинг мазмуни ишни мажлисда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда баён қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
117-модда. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш
Судья даъво аризасини қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади:
1) низо хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15, 16.8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарори 16-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 3.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси.
2) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишни юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажрими ёхуд умумий суднинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори ёки ажрими бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси.
3) хўжалик судининг, умумий суднинг, ҳакамлар судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган ҳакамлар судининг қонуний кучга кирган қарори бўлса, хўжалик суди ҳакамлар судининг қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиб, ишни қарорни қабул қилган ҳакамлар судига янгидан кўриш учун қайтарган, бироқ ишни ўша ҳакамлар судида кўриш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судья даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан юборилади. Даъвогарга юборилаётган ажримга даъво материаллари илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151, 153-моддалари.
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда даъво аризаси хўжалик судига дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 25, 27-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-банди.
118-модда. Даъво аризасини қайтариш
Судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради:
1) даъво аризасининг ушбу Кодекснинг 112-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-бандининг тўққизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 17-бандининг олтинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 16-банди.
2) даъво аризаси имзоланмаган ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 112-моддасининг биринчи қисми, 114-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 15.2-банди.
3) иш мазкур хўжалик суди судловига тегишли бўлмаса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси.
4) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга даъво аризасининг нусхалари юборилганини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 113-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини ва бошқа суд харажатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
(118-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 91-моддаси.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
6) шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 17, 18-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7.6-банди.
7) битта даъво аризасида бир ёки бир неча жавобгарга ўзаро боғланмаган бир неча талаб бирлаштирилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
8) қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёхуд бошқа кредит муассасаси орқали олиниши лозим бўлганида жавобгардан қарзни олиш учун банкка ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат қилинганлиги ҳақида далиллар тақдим этилмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 13-бандининг олтинчи хатбошиси.
9) агар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунга қадар уни қайтариб олиш тўғрисида даъвогардан ариза тушган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 12-банди.
Судья даъво аризасини қайтариш тўғрисида у олинган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда даъво аризаси хўжалик судига дастлабки мурожаат қилинган куни берилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари.
Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган хатолар бартараф этилгандан кейин иккинчи марта хўжалик судига умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 11, 12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 26-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-банди.
119-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билдириш
Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ва ишда иштирок этувчи шахсларга ёзма фикрини ҳамда уларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда хўжалик судига юборишга ҳақли.
Ёзма фикрда қуйидагилар кўрсатилади:
1) ёзма фикр юборилаётган хўжалик судининг номи;
2) даъвогарнинг номи ва ишнинг тартиб рақами;
3) даъво талаблари рад этилган тақдирда, даъвогарнинг талабларини тўлиқ ёки қисман рад этишнинг қонун ҳужжатларига асосланган сабаблари, шунингдек эътирозларни асословчи далиллар;
4) ёзма фикрга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;
5) бошқа маълумотлар, шунингдек жавобгарда мавжуд бўлган илтимосномалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
120-модда. Қарши даъво тақдим этиш
Жавобгар иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир.
Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этишнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 112–115-моддалари.
Қарши даъво қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисоб қилишга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмайдиган қилиб қўйса;
3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тез ва тўғри кўришга олиб келса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 27-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
121-модда. Ишни юритиш вақтида манзилнинг ўзгариши
Ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-БОБ. ИШНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ
122-модда. Ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича судьянинг ҳаракатлари
Ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида судья даъво аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) ишда иштирок этиш учун бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни жалб этиш масаласини кўриб чиқади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 38, 39, 41, 42-моддалари.
2) ишни юритиш тўғрисида манфаатдор шахсларни хабардор қилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 124-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари.
3) ишда иштирок этувчи шахсларга, бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига муайян ҳаракатларни бажаришни, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни таклиф этади;
4) далилларнинг дахлдорлиги ва уларга йўл қўйилиши мумкинлигини текширади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 58, 59-моддалари.
5) гувоҳларни чақиртиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси, 124-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг учинчи хатбошиси.
6) экспертиза тайинлаш масаласини кўриб чиқади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 67-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-сонли «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 6-банди.
7) бошқа хўжалик судларига суд топшириқларини юборади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 74-моддаси.
8) ишда иштирок этувчи шахсларни чақиртиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34-моддаси.
9) тарафларни муросага келтириш чораларини кўради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 40-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
10) ишда иштирок этувчи ташкилотлар раҳбарларини тушунтириш бериш учун чақириш масаласини ҳал қилади;
11) даъвони таъминлаш чораларини кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 76–78-моддалари.
Судья низони тўғри ва ўз вақтида ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 24, 28-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 12-банди.
123-модда. Ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим
Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда ишни тайёрлашга доир ҳаракатлар, ишни судда кўришга тайинлаш, уни ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 16.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
124-модда. Хабарномалар ва чақирувлар
Ишда иштирок этувчи шахслар судда кўриладиган вақт ва жой тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Процесснинг бошқа иштирокчилари суднинг ажрими билан, зарур ҳолларда чақирув қоғозлари, телеграмма, факс, телетайп ва бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва чақирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 22-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 6.1-банди.
17-БОБ. СУДДА ИШНИ КЎРИШ
125-модда. Ишни кўриш муддати
Ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб иш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 23-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-боби («Процессуал муддатлар»), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 31-банди, 35-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 13–15-бандлари, 21-бандининг биринчи хатбошиси.
126-модда. Хўжалик судининг мажлиси
Иш хўжалик судининг мажлисида кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажлисга раислик қилувчи судья:
1) хўжалик судининг мажлисини очади ва қандай иш кўрилишини эълон қилади;
2) ишда иштирок этувчи шахслар, хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари мажлисга келганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисга келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинганликларини ҳамда улар келмаганлигининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) суд таркибини эълон қилади, прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини маълум қилади ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилиш ҳуқуқини тушунтиради;
(126-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 15, 17–20-моддалари.
4) келган гувоҳларни сўроқ қилиш бошлангунча уларни мажлис залидан чиқариб юборади;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35, 41-моддалари, 42-модданинг иккинчи қисми, 43-модданинг учинчи қисми, 44-модданинг биринчи қисми, 46-модданинг иккинчи, учинчи қисмлари, 47-модданинг иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари, 48-модданинг учинчи, тўртинчи қисмлари.
6) таржимонни била туриб нотўғри таржима қилганлик учун, экспертни била туриб нотўғри хулоса берганлик ёки хулоса беришдан бош тортганлик учун, гувоҳларни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик ва кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки бўйин товлаганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси.
7) мажлисни олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128-моддаси.
8) мажлисга раҳбарлик қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланишини таъминлайди;
9) мажлисда тегишли тартибни таъминлаш чораларини кўради.
Мажлис залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдномалар қилиш, стенограмма олиб бориш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисини кинога ва фотосуратга олиш, видеотасвирга олиш, шунингдек радио ва телевидение орқали кўрсатишга ишни кўраётган суднинг рухсати билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
127-модда. Хўжалик судининг мажлисидаги тартиб
Судьялар мажлис залига кирганларида залда ҳозир бўлганларнинг барчаси ўринларидан туради. Хўжалик судининг ҳал қилув қарорини залда ҳозир бўлганларнинг барчаси тик турган ҳолда тинглайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари хўжалик судига тик турган ҳолда мурожаат қилади ҳамда тушунтиришлар ва кўрсатувлар беради. Бу қоидадан четга чиқишга фақат раислик қилувчининг рухсати билангина йўл қўйилиши мумкин.
Мажлис вақтида тартиб бузилган тақдирда раислик қилувчи хўжалик суди номидан тартибни бузган шахсни огоҳлантиради. Тартиб такроран бузилган тақдирда мазкур шахс раислик қилувчининг фармойиши билан чиқариб юборилиши мумкин.
128-модда. Далилларни текшириш ва ишни кўришнинг узлуксизлиги
Хўжалик суди ишни кўрганда иш бўйича далилларни текширади: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини эшитади, ёзма далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 32-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 41-банди.
Ишни кўриш суднинг ўзгармас таркибида амалга оширилади. Ишни кўриш жараёнида судьялардан бири алмаштирилган тақдирда ишни кўриш янгидан бошланиши лозим.
Ҳар бир ишни кўриш дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари узлуксиз давом этади. Алоҳида ҳолларда хўжалик суди мажлисда уч кундан ошмаган муддатга танаффус эълон қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 33-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21.1-банди.
Хўжалик суди иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунча ёки ишни кўриш кейинга қолдирилгунча бошқа ишларни кўришга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7.4–7.7, 9-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 32, 33-бандлари.
129-модда. Хўжалик судининг ишда иштирок этувчи шахслар аризалари ва илтимосномаларини ҳал қилиши
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ва ишни кўриш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномаларини хўжалик суди ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб бўлгач, ҳал қилади.
Хўжалик суди аризалар ва илтимосномаларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 34-банди.
130-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганда, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг иштирокисиз низони ҳал қилиш
Судья ишда иштирок этувчи шахсларга тақдим этишни таклиф қилган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни унда мавжуд материаллар асосида кўришга тўсқинлик қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 14-бандининг биринчи хатбошиси.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар хўжалик судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 124-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
131-модда. Ишни кўришни кейинга қолдириш
Хўжалик суди ишни шу мажлисда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси.
Хўжалик суди янги мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари топширилганлиги маълум қилинадиган хат билан ажрим ёки бошқа ҳужжатни юбориш орқали хабардор қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўриш кейинга қолдирилгач, уни янгидан кўриш бошидан бошланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10, 11-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 35-банди.
132-модда. Тарафларнинг келишув битими
Тарафларнинг келишув битимига эришиши улар томонидан ёзма тарзда расмийлаштирилади.
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланади, бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 40-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 86-модданинг 7-банди, 146-соддаси бешинчи қисми, 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
133-модда. Ишни кўришнинг тамомланиши
Барча далиллар текширилганидан кейин суд мажлисида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан уларда иш бўйича қўшимча материаллар бор-йўқлигини аниқлайди. Бундай аризалар бўлмаса, раислик қилувчи ишни текшириш тугаганлигини эълон қилади ва хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилиш учун чиқиб кетади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 135-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 12.1-банди.
134-модда. Баённома
Суд мажлисида, шунингдек суд мажлисидан ташқарида айрим процессуал ҳаракатлар бажарилганда баённома тузилади.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
1) суд мажлиси ўтказилган йил, ой, кун ва жой;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ишни кўраётган суднинг номи, суд таркиби, суд мажлиси котиби;
(134-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
3) ишнинг номи;
4) ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари келганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
6) суд томонидан мажлис залидан чиқиб кетмасдан чиқарилган ажримлар;
7) ишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки арзлари ва илтимосномалари;
8) гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари;
9) айрим процессуал ҳаракатлар бажарилганда олинган маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баённома котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилган вақтда мажлисдан ташқарида тузилади. Баённома раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан мажлиснинг эртаси кунидан кечиктирмай ёки бевосита шу ҳаракат бажарилганидан кейин имзоланиши керак.
(134-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари баённома имзоланганидан кейин уч кунлик муддатда суд мажлисининг ёки процессуал ҳаракатнинг баённомаси билан танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикрларини бериш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 20-банди.
Судья баённома хусусида фикрлар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 37-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 22-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
135-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
Хўжалик суди низони мазмунан ҳал қилишда ҳал қилув қарори қабул қилади. Хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Хўжалик суди ҳал қилув қарорини мажлисда текширилган далиллар билангина асослайди.
Ҳал қилув қарори суд мажлисида ишни кўриш тугагандан кейин алоҳида хонада қабул қилинади. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида хонада ишни кўраётган хўжалик суди таркибига кирувчи судьяларгина бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарорининг 8-банди.
Ишни ҳайъатда кўрганда хўжалик судининг ҳал қилув қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 12.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 24-бандининг иккинчи хатбошиси, 33-бандининг иккинчи хатбошиси, 38-банди.
136-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда ҳал этиладиган масалалар
Хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда:
1) далилларга баҳо беради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 61-моддаси.
2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди;
3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонун ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади;
4) ушбу иш бўйича қайси қонун ҳужжатларини қўллаш зарурлигини белгилайди;
5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини аниқлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35-моддаси.
6) даъвони қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини ҳал қилади.
Хўжалик суди маслаҳат вақтида далилларни қўшимча равишда текширишни ёки иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашни давом эттиришни зарур деб топса, ишни кўришни янгидан бошлайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси, 3, 4-бандлари.
137-модда. Ҳал қилув қарорининг баёни
Ҳал қилув қарори суд мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўраётган судьялар таркибидаги бошқа судья томонидан ёзма баён қилиниб, мажлисда иштирок этаётган барча судьялар томонидан имзоланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 170-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 3-бандининг олтинчи хатбошиси, 11-банди ва 12-бандининг учинчи хатбошиси.
138-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни
Хўжалик суди ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номи билан қабул қилади.
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 5-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида уни қабул қилган хўжалик судининг номи, суд таркиби, суд мажлиси котиби, ишнинг тартиб рақами, иш кўрилган сана ва жой, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, низо предмети, мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари кўрсатилади.
(138-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 5-бандининг учинчи, тўртинчи хатбошилари.
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида даъво аризасининг, унинг юзасидан билдирилган мулоҳазанинг, бошқа тушунтиришларнинг, ишда иштирок этувчи шахслар аризаларининг қисқача баёни ифодаланиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 5-бандининг олтинчи хатбошиси.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 18-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 5-бандининг олтинчи хатбошиси, 6-банди.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 6, 7, 8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 30–37-бандлари.
Ишда бир неча даъвогар ва жавобгар иштирок этаётган бўлса, қарорда низо улардан ҳар бирига нисбатан қандай ҳал қилингани кўрсатилади.
Дастлабки даъвони ва қарши даъвони тўла ёки қисман қаноатлантирганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган сумма кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг қандай тақсимланиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 22-банди.
Агар хўжалик суди ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини белгиласа ёки унинг ижросини таъминлаш чораларини кўрса, бу тўғрида ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
139-модда. Пул маблағларини ва мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъвони қаноатлантирганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундириладиган сумманинг умумий миқдорини асосий қарзни, зарарларни, неустойкани (жарима ва пеняни) алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатади.
(139-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Хўжалик суди мол-мулкни ундириб берганида топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номи, унинг қиймати ва турган жойини кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 8-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари.
140-модда. Ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этишга тегишли эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда, шу жумладан нотариуснинг ижро ёзуви асосида, амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этишга тегишли эмас деб топиш тўғрисидаги низо бўйича даъво қаноатлантирилганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ижро этишга тегишли бўлмаган ҳужжатнинг номи, тартиб рақами ва санаси ҳамда ҳисобдан ўчирилмайдиган сумма кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 8-бандининг еттинчи хатбошиси.
141-модда. Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилади, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишига мажбурлиги кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 378, 382–384-моддалари, 460-модданинг учинчи, бешинчи қисмлари, 462-модданинг учинчи, тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» Қонуни 15-моддасининг тўртинчи–олтинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4-банди.
142-модда. Жавобгарга муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарори
Жавобгар зиммасига мол-мулкни бериш ёки пул суммасини ундириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарори қабул қилинганида хўжалик суди унинг хулоса қисмида шу ҳаракатларни ким, қаерда, қачон ёки қайси давр мобайнида бажариши шартлигини кўрсатади.
Зарурат бўлганда хўжалик суди, агар жавобгар ҳал қилув қарорини бажармаса, даъвогар тегишли ҳаракатларни жавобгар ҳисобидан бажариб, зарур харажатларни ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан бажарилиши мумкин бўлса, хўжалик суди ҳал қилув қарорида у ижро этилиши лозим бўлган муддатни белгилаб қўяди.
143-модда. Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори
Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар акс этиши керак:
1) ҳужжатнинг номи, тартиб рақами, чиқарилган санаси, бошқа зарур реквизитлари ва уни чиқарган орган тўғрисидаги маълумотлар;
2) ҳужжатни тўла ёки унинг маълум қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ёхуд аризачининг талабини тўла ёки унинг маълум қисмини рад этиш тўғрисидаги кўрсатма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни ёки рўйхатдан ўтказишдан бош тортишни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганида хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тегишли давлат органига шундай рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди.
144-модда. Хўжалик судининг юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Хўжалик суди юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантирганида ҳал қилув қарорида аниқланган факт баён қилиниши керак.
Хўжалик судининг юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишли органлар томонидан шундай фактни қайд этиш учун ёки аниқланган факт муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
145-модда. Ҳал қилув қарорини эълон қилиш
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин иш кўрилган мажлиснинг ўзида раислик қилувчи томонидан эълон қилинади. Алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, аммо ҳал қилув қарорининг хулоса қисми ишнинг муҳокамаси тугаган мажлиснинг ўзида эълон қилинади. Айни бир вақтда раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишишлари мумкинлигини эълон қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 21-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 38-бандининг иккинчи хатбошиси.
Ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми барча судьялар томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши лозим.
Мажлисда раислик қилувчи хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21 («Апелляция инстанциясида иш юритиш»), 22-боблари («Кассация инстанциясида иш юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 11-банди, 13-бандининг олтинчи хатбошиси.
146-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси.
Апелляция шикояти берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаса, апелляция инстанцияси қарор чиқарган пайтдан қонуний кучга киради.
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро этилади.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари, шунингдек келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлар дарҳол ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 2-банди.
147-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш
Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари бўйича ушбу Кодекснинг 7-бобида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш чораларини кўради.
148-модда. Ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
149-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори
Ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик суди қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилади:
1) ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган бирон-бир талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;
2) суд ҳуқуқ масаласини ҳал қилиб, ундириладиган сумма миқдорини, берилиши лозим бўлган мол-мулкни ёки жавобгар бажариши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
3) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал қилинмаган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 40-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунча қўйилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 22-банди.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинади. Тегишли равишда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги масалани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш рад этилган тақдирда ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судининг қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(149-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 13-банди.
150-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш. Ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда, низони ҳал қилган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг ёки суд ижрочисининг аризасига кўра, ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтириб беришга, шунингдек ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни, ҳал қилув қарорининг моҳиятига тегмаган ҳолда, тузатишга ҳақлидир.
(150-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш ва ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
(150-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси, 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошиси.
19-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ АЖРИМИ
151-модда. Ажрим чиқариш ва унинг мазмуни
Хўжалик суди иш кўришни кейинга қолдирганда, иш юритишни тўхтатиб турганда, тугатганда, даъвони кўрмасдан қолдирганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 21-моддасининг олтинчи қисми, 33-моддасининг учинчи қисми, 38-моддасининг тўртинчи хатбошиси, 39-моддасининг биринчи қисми, 66-моддасининг учинчи қисми, 67-моддасининг тўртинчи қисми, 72-моддасининг учинчи қисми, 74-моддаси, 76-моддасининг тўртинчи қисми, 80-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 85-моддасининг биринчи қисми, 87-моддасининг биринчи қисми, 89-моддасининг биринчи қисми, 99-моддасининг иккинчи қисми, 101-моддасининг учинчи қисми, 107-моддасининг иккинчи қисми, 109-моддасининг учинчи қисми, 111-моддаси, 115-моддасининг тўртинчи қисми, 116-моддасининг учинчи қисми, 117-моддасининг иккинчи қисми, 118-моддасининг иккинчи қисми, 123-моддаси, 129-моддасининг иккинчи қисми, 131-моддасининг иккинчи қисми, 132-моддасининг иккинчи қисми, 149-моддасининг тўртинчи қисми, 150-моддасининг иккинчи қисми, 152-моддасининг биринчи қисми, 1555-моддасининг биринчи қисми, 15510-моддасининг биринчи қисми, 162-моддасининг иккинчи қисми, 163-моддасининг биринчи қисми, 165-моддасининг бешинчи қисми, 180-моддасининг учинчи қисми, 181-моддасининг биринчи қисми, 184-моддасининг бешинчи қисми, 208-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 216-моддасининг иккинчи қисми, 217-моддасининг тўртинчи қисми, 220-моддасининг иккинчи қисми.
Алоҳида ҳужжат тариқасида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси котиби, низо предмети;
(151-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;
3) ажрим чиқарилаётган масала;
4) хўжалик суди ўз хулосаларини чиқаришга олиб келган сабаблар, бунда таянилган қонун ҳужжатлари;
5) кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса.
Хўжалик суди суд мажлисида ишни кўраётганида суд муҳокамаси давомида ҳал этилишини талаб қиладиган масалалар бўйича алоҳида ҳужжат тариқасида расмийлаштирмасдан ажрим чиқаришга ҳақлидир. Ажрим оғзаки эълон қилинади ва суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади. Ажримда у қайси масала бўйича чиқарилаётгани, суд ўз хулосасини чиқаришига олиб келган сабаблар ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса кўрсатилади.
152-модда. Хусусий ажрим
Низони кўриш вақтида ташкилотлар, давлат органи ва бошқа орган, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилгани аниқланган тақдирда хўжалик суди хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Хусусий ажрим тегишли ташкилотларга, давлат органларига ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилади, улар бир ойлик муддатда хўжалик судига кўрилган чоралар тўғрисида хабар қилишлари шарт.
Хусусий ажрим устидан шикоят қилиш мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар хўжалик низосини кўриб чиқиш чоғида суд мансабдор шахс хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят иши қўзғатади ҳамда етказилган зарар ундирилишини таъминлаш учун унга тегишли мол-мулкни хатлаб қўяди.
(152-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сонли Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
153-модда. Ажримни юбориш
Хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда у ишда иштирок этувчи шахсларга ва унга дахлдор бошқа шахсларга чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
Ушбу Кодексга мувофиқ устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ишда иштирок этувчи шахсларга ва унга дахлдор бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-БОБ. АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
154-модда. Ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриш
Ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, банкротлик тўғрисидаги қонунда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси, 35–61-моддалари, мазкур Кодекс 23-моддаси биринчи қисмининг 1-банди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
155-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриш
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар ушбу Кодекснинг 112-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Хўжалик суди юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аризачи бу фактларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни бошқача тартибда олиш имкониятига эга бўлмаганда ёхуд йўқолган ёки йўқ қилиб юборилган ҳужжатларни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда аниқлайди.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 23-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III БЎЛИМ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
21-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА ИШ ЮРИТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
156-модда. Апелляция шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи
Ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)га ҳақлидир.
(156-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
157-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи хўжалик суди
Апелляция шикояти (протести)ни биринчи инстанцияда ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг апелляция инстанцияси кўради.
(157-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 9-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
158-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
Апелляция шикояти (протести) хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилгандан кейин бир ой ичида берилади.
(158-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
159-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни
Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) йўлланган хўжалик судининг номи;
2) шикоят бераётган (протест келтираётган) шахснинг номи;
3) устидан шикоят берилаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети;
4) шикоят бераётган (протест келтираётган) шахснинг талаблари ва ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблашининг асослари, бунга далил бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда иш материаллари;
5) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Апелляция шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан, апелляция протести эса прокурор томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ваколатини тасдиқловчи ишончнома, агар у аввал шу иш бўйича берилмаган бўлса, илова қилинади.
Шикоятга (протестга) шикоят (протест) нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади. Бундан ташқари шикоятга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи далиллар ҳам илова қилинади.
(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
160-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) нусхасини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш
Апелляция шикояти (протести) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади.
(160-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр билдириш
(161-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Ишда иштирок этувчи шахс апелляция шикоятининг (протестининг) нусхасини олгач, унинг юзасидан ўз ёзма фикрини ва ёзма фикрнинг нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганини тасдиқловчи далилларни апелляция шикояти кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда хўжалик судига юборишга ҳақлидир.
(161-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ёзма фикрга аввал тақдим этилмаган ҳужжатлар илова қилиниши мумкин. Бу ҳолда ёзма фикрга ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга уларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганини тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 10-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-бандининг иккинчи хатбошиси, 18-бандининг учинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
162-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш
Судья апелляция шикоятини (протестини) қуйидаги ҳолларда қайтаради:
1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган ёхуд уни имзолашга ҳуқуқи бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
2) апелляция шикоятига (протестига) унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;
3) давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
4) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва унда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаса;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингани тўғрисидаги ажрим юборилгунга қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариш тўғрисида ариза тушган бўлса.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти бериш (протести келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 191-моддаси.
Шикоят берган (протест келтирган) шахс ушбу модданинг биринчи қисмидаги 1, 2, 3-бандларда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин хўжалик судига апелляция шикояти (протести) билан умумий тартибда яна мурожаат қилишга ҳақли.
(162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 4-банди.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: мазкур Кодекснинг 151, 191-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
163-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим
(163-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.
(163-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Ажримда апелляция шикоятини (протестини) кўриш вақти ва жойи кўрсатилади.
(163-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
164-модда. Апелляция инстанциясида ишни кўриш тартиби
Иш апелляция инстанциясида ушбу бобда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишни биринчи инстанция хўжалик судида кўриб чиқиш қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Бунда биринчи инстанция учунгина белгиланган қоидалар қўлланилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
165-модда. Апелляция шикоятидан воз кечиш. Протестни чақириб олиш
(165-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Апелляция шикояти берган шахс қарор чиқарилгунга қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 40-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этиб, ишни апелляция тартибида кўриб чиқишга ҳақли.
Протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунча протестни чақириб олишга ҳақли. Протест чақириб олингани ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Суд шикоятдан воз кечишни қабул қилса ёки протест чақириб олинса, агар ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, апелляция инстанциясида иш юритишни тугатади.
(165-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Хўжалик суди апелляция инстанциясида иш юритишни тугатганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 11, 12-бандлари.
166-модда. Ишни апелляция инстанциясида кўриш чегараси
Хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўрганида ишда мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далиллар бўйича ишни қайта кўради. Агар аризачи қўшимча далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра биринчи инстанция судига тақдим этиш имкониятига эга бўлмаганлигини асосласа, хўжалик суди қўшимча далилларни қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 13-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд апелляция шикоятида (протестида) баён этилган важлар билан чекланиб қолмайди ҳамда ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўла ҳажмда текширади.
(166-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 14, 15-бандлари.
Иш биринчи инстанцияда кўрилганда тақдим этилмаган янги талаблар апелляция инстанциясида қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 11-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
167-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан тушган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади.
(167-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
168-модда. Апелляция инстанциясининг ваколатлари
Хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;
(168-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
2) ҳал қилув қарорини тўла ёки қисман бекор қилиб, янги қарор қабул қилишга;
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ҳал қилув қарорини тўла ёки қисман бекор қилиб, ишни юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
5) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
(168-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сонли Қонунига мувофиқ 4 ва 5-бандлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 17-бандининг биринчи хатбошиси.
169-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Қуйидагилар хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 17-бандининг иккинчи – тўртинчи хатбошилари.
170-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши
Агар процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 17-бандининг бешинчи хатбошиси.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади, агар:
1) иш суд томонидан ноқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) суд ишни мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса;
3) ишни кўришда суд иши юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса. Ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) ҳал қилув қарори судьялардан бирортаси томонидан имзоланмаган бўлса ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган судьялар томонидан имзоланган бўлса;
6) ҳал қилув қарори ишни кўрган таркибдаги судьялардан бошқа судьялар томонидан қабул қилинган бўлса;
7) ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у ушбу Кодекс 134-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарори 17-бандининг олтинчи хатбошиси.
171-модда. Апелляция инстанциясининг қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, у барча судьялар томонидан имзоланади.
(171-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Қарорда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, қарор қабул қилинган сана, ишнинг тартиб рақами, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд мажлиси котиби, мажлисда иштирок этган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари, биринчи инстанцияда ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва ҳал қилув қарорини қабул қилган судьяларнинг фамилиялари;
(171-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, апелляция шикояти (протести) берган шахснинг номи;
(171-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
3) қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;
4) ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш масаласи қўйилишига сабаб бўлган асослар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) апелляция шикояти (протести) юзасидан билдирилган мулоҳазада баён қилинган важлар;
(171-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
6) мажлисда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари;
7) ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг шу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ҳамда хўжалик суди у ёки бу далилларни рад этишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важлар, шунингдек суд қарор қабул қилишда амал қилган қонун ҳужжатлари;
8) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилаётганда ёки ўзгартираётганда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосаларига қўшилмаганлигининг сабаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалар;
(171-модда иккинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
10) суд харажатларининг тарафлар ўртасида тақсимланиши.
Қарор қабул қилинган вақтидан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор қабул қилинган кунидан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
(171-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 18, 19-бандлари, 21-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
172-модда. Хўжалик судининг ажрими устидан апелляция шикоятлари (протестлари)
(172-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Хўжалик судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(172-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 72-моддасининг тўртинчи қисми, 76-моддасининг тўртинчи қисми, 80-моддасининг олтинчи қисми, 85-моддасининг иккинчи қисми, 87-моддасининг тўртинчи қисми, 89-моддасининг учинчи қисми, 99-моддасининг учинчи қисми, 101-моддасининг тўртинчи қисми, 107-моддасининг учинчи қисми, 109-моддасининг тўртинчи қисми, 111-моддасининг иккинчи қисми, 117-моддасининг учинчи қисми, 118-моддасининг учинчи қисми, 149-моддасининг бешинчи қисми, 150-моддасининг учинчи қисми, 152-моддасининг учинчи қисми, 1555-моддасининг бешинчи қисми, 15510-моддасининг олтинчи қисми, 205-моддасининг бешинчи қисми, 208-моддасининг иккинчи қисми, 215-моддасининг тўртинчи қисми, 216-моддасининг учинчи қисми, 217-моддасининг бешинчи қисми.
Хўжалик судининг ажрими устидан апелляция шикоятлари (протестлари) суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.
(172-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164-моддаси.
Хўжалик суди томонидан апелляция инстанциясида даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримлар бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция судига кўриш учун ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 85, 86, 88, 117, 118-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 21-банди.
22-БОБ. КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА ИШ ЮРИТИШ
173-модда. Кассация шикояти бериш ҳуқуқи
Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти беришга, прокурор эса — кассация протести келтиришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
174-модда. Кассация инстанциясида қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини текширувчи хўжалик судлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан биринчи ва апелляция инстанцияларида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ва қарорларнинг қонунийлигини текширади.
Олий хўжалик судининг Раёсати шу суд томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг қонунийлигини текширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди»).
Кейинги таҳрирга қаранг.
175-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби
Кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди орқали берилади.
Ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди шикоят (протест) тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига иш билан бирга юбориши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш муддати
Кассация шикояти (протести) хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки апелляция инстанциясининг қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой давомида берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси, 7.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 24, 25–25.3-бандлари.
177-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни
Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) йўлланаётган хўжалик судининг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;
3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорининг ёки қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана, низо предмети;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) шикоят (протест) берган шахснинг талаблари, моддий ёхуд процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборатлиги;
5) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Кассация шикоятида (протестида) ишнинг ҳолатлари исботланмаганлигини ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳақиқий муносабатлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарорда баён қилинган хулосалар ишнинг ҳолатларига номувофиқлигини далил қилиб келтиришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кассация шикояти уни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ваколатини тасдиқловчи ишончнома, агар у аввал ушбу иш бўйича тақдим этилмаган бўлса, илова қилинади.
Шикоятга давлат божи тўланганлигини ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 8-банди.
178-модда. Ишда иштирок этаётган шахсларга кассация шикоятининг (протестининг) нусхаларини юбориш
Кассация шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоят (протест) нусхасини ва унга илова қилинган, уларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади.
179-модда. Кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр билдириш
Ишда иштирок этувчи шахс кассация шикоятининг (протестининг) нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ўз ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга фикр нусхалари жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни кассация шикояти (протести) кўриб чиқиладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда хўжалик судига юборишга ҳақлидир.
Ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
180-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш
Кассация шикояти (протести) қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган ёки уни имзолашга ҳуқуқи бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
2) шикоят (протест) ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судини четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса;
3) кассация шикоятига (протестига) ишда иштирок этувчи шахсларга унинг нусхалари жўнатилганини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;
4) кассация шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаса;
6) кассация шикоятида (протестида) моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўлланиш нимадан иборатлиги кўрсатилган бўлмаса;
7) ишда иштирок этувчи шахсларга кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингани тўғрисидаги ажрим юборилгунга қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариш тўғрисида ариза тушган бўлса.
Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг судьяси томонидан қайтарилади. Агар шикоятни (протестни) қайтариш асослари кассация инстанциясида аниқланган бўлса, шикоятни (протестни) шу инстанция судининг судьяси қайтаради.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисида биринчи инстанция судьяси томонидан чиқарилган ажрим устидан кассация инстанциясига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 191-моддаси.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3, 4, 6-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан хўжалик судига умумий тартибда яна мурожаат қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси, 7-бандининг биринчи хатбошиси, 7.2, 8-бандлари.
181-модда. Кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингани тўғрисидаги ажрим
Кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингани тўғрисида судья ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Ажримда кассация шикоятини (протестини) кўриш вақти ва жойи кўрсатилади.
Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
182-модда. Ҳал қилув қарорини, қарорни ижро этишни тўхтатиб туриш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанциясининг хўжалик суди биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг, қарорнинг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
183-модда. Кассация инстанциясида ишни кўриш тартиби
Иш кассация инстанциясида ушбу бобда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция хўжалик суди томонидан ишни кўриш қоидалари асосида кўрилади. Бунда биринчи инстанция учунгина белгиланган қоидалар қўлланилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
184-модда. Кассация шикоятидан воз кечиш. Протестни чақириб олиш
Кассация шикояти берган шахс қарор чиқарилгунга қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 40-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этиб, ишни кассация тартибида кўришга ҳақли.
Протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунча протестни чақириб олишга ҳақли. Протест чақириб олингани ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади.
Суд кассация шикоятидан воз кечишни қабул қилса ёки протест чақириб олинса, агар ҳал қилув қарори, қарор устидан ишда иштирок этувчи бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлсалар, кассация инстанциясида иш юритишни тугатади.
Хўжалик суди кассация инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
185-модда. Кассация шикоятини кўриш муддати
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти (протести) иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) унинг Раёсати томонидан бир ойлик муддатда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 13-бандининг учинчи хатбошиси, 24.2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
186-модда. Кассация инстанциясида ишни кўриш чегараси
Хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
187-модда. Кассация инстанциясининг ваколатлари
Кассация инстанцияси хўжалик суди ишни кўрганидан кейин қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилишга;
3) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгартиришга;
5) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
6) аввал қабул қилинган ҳал қилув қарорларидан ёки қарорлардан бирини кучда қолдиришга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 15-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 16-банди.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади:
1) иш хўжалик суди томонидан ноқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 29-бандининг тўртинчи хатбошиси.
3) ишни кўришда суд иши юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 10-моддаси.
4) хўжалик суди ҳал қилув қарорини ёки қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатига амал қилганлиги ҳал қилув қарорида ёки қарорда кўрсатилмаган бўлса;
5) хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса. Мазкур шахслар бундай ҳал қилув қарори ёки қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) ҳал қилув қарори ёки қарор судьялардан бири томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд ҳал қилув қарори ёки қарорда кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланган бўлса;
7) ҳал қилув қарори ишни кўрган суд таркибига кирмаган судьялар томонидан қабул қилинган бўлса;
8) ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у ушбу Кодекс 134-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 15.1, 15.2, 16.1-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
189-модда. Кассация инстанцияси судининг қарори
Кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, у барча судьялар томонидан имзоланади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва қарор қабул қилинган сана, қарорни қабул қилган суд таркиби, мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари;
2) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;
3) ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўрган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана, уни қабул қилган судьяларнинг фамилиялари;
4) қабул қилинган ҳал қилув қарори, қарор мазмунининг қисқача баёни;
5) ҳал қилув қарори, қарорнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида масала қўйилишига сабаб бўлган асослар;
6) кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр баён қилинган важлар;
7) мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;
8) хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар асосланган қонун ҳужжатларини қўлламаслигининг сабаблари, шунингдек, қарорни қабул қилишда суд амал қилган қонун ҳужжатлари;
9) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилганда ёки ўзгартирганда кассация инстанцияси суди биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судининг хулосаларига рози бўлмаганлигининг сабаблари;
10) кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича хулосалар;
11) агар иш янгидан кўриш учун топширилаётган бўлса, ишда иштирок этаётган шахслар ва хўжалик суди томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар;
12) ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
190-модда. Кассация инстанцияси суди кўрсатмасининг мажбурийлиги
Ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорда баён қилинган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ишни кассация инстанциясида кўраётган хўжалик суди у ёки бу далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, иш янгидан кўрилганида қандай ҳал қилув қарори қабул қилиниши тўғрисидаги масалаларни аввалдан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
191-модда. Хўжалик судининг ажрими устидан кассация шикояти (протести)
Хўжалик судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 72-моддасининг тўртинчи қисми, 76-моддасининг тўртинчи қисми, 80-моддасининг олтинчи қисми, 85-моддасининг иккинчи қисми, 87-моддасининг тўртинчи қисми, 89-моддасининг учинчи қисми, 99-моддасининг учинчи қисми, 101-моддасининг тўртинчи қисми, 107-моддасининг учинчи қисми, 109-моддасининг тўртинчи қисми, 111-моддасининг иккинчи қисми, 117-моддасининг учинчи қисми, 118-моддасининг учинчи қисми, 149-моддасининг бешинчи қисми, 150-моддасининг учинчи қисми, 152-моддасининг учинчи қисми, 1555-моддасининг бешинчи қисми, 15510-моддасининг олтинчи қисми, 162-моддасининг учинчи қисми, 180-моддасининг тўртинчи қисми, 205-моддасининг бешинчи қисми, 208-моддасининг иккинчи қисми, 215-моддасининг тўртинчи қисми, 216-моддасининг учинчи қисми, 217-моддасининг бешинчи қисми.
Хўжалик судининг ажримлари устидан тушган кассация шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарорлари ва қарорлари устидан тушган кассация шикоятларини кўриш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 21-банди.
23-БОБ. НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ
192-модда. Хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари ва қарорларини назорат тартибида қайта кўриш
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва қарорлари ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг протестлари бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг қарорлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
193-модда. Протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва қарорлар устидан протест келтиришга ҳақли, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг қарорлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 53-моддасининг биринчи, учинчи хатбошилари, 54-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарори 13-бандининг иккинчи хатбошиси.
194-модда. Ҳал қилув қарорининг, қарорнинг ижросини тўхтатиб туриш
Ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатилган шахслар протест келтирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди тегишли ҳал қилув қарорининг, қарорнинг ижросини назорат тартибида иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туриши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
195-модда. Ишларни протестлар бўйича назорат тартибида кўрувчи хўжалик суди
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсати барча хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари ва қарорлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни назорат тартибида кўради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 51-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
196-модда. Ишларни талаб қилиб олиш
Ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар назорат тартибида протест келтиришга асослар мавжудлиги масаласини ҳал этиш учун ишни тегишли хўжалик судидан талаб қилиб олишга ҳақли.
197-модда. Протест келтириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Протест келтириш учун асослар мавжуд бўлганда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси муносабати билан ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатилган мансабдор шахс протест келтиради ва уни иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсатига юборади. Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорига ва қарорига протест келтириш тўғрисидаги ариза иш апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилганидан кейин берилиши мумкин. Протест келтириш учун асослар йўқлиги тўғрисида ариза берган шахс хабардор қилинади.
(197-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Протестнинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Назорат тартибида протест келтирган мансабдор шахс уни ишни кўриш бошланишидан аввал чақириб олишга ҳақли. Протест чақириб олингани тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
198-модда. Протестни кўриш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати протестни кўришда Олий хўжалик суди судьясининг ишнинг ҳолатлари ва протест важлари тўғрисидаги маърузасини эшитади.
Тушунтиришлар бериш учун Раёсат мажлисига ишда иштирок этувчи шахслар чақирилиши мумкин. Бундай ҳолда уларга Раёсат мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарномалар юборилади. Уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўлмайди.
Ишни назорат тартибида кўришда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ёки унинг ўринбосари иштирок этиб, ўзи келтирган протестни қувватлайди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раиси ёки унинг ўринбосари келтирган протест бўйича кўрилаётган иш юзасидан хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг ишларни назорат тартибида қайта кўриш бўйича ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсати ишни назорат тартибида кўриб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) хўжалик судининг ҳал қилув қарорини, қарорини ўзгаришсиз, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини, қарорни тўла ёки қисман бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишга;
3) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартириб ёки бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбормасдан янги қарор қабул қилишга;
4) ҳал қилув қарорини, қарорни тўла ёки қисман бекор қилиб, иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
5) иш бўйича илгари қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ёки қарорлардан бирини кучда қолдиришга ҳақли.
200-модда. Ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Хўжалик судининг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси.
201-модда. Қарор қабул қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсати ишни назорат тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилади. Агар Раёсатнинг ҳозир бўлган аъзоларидан кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Раёсат аъзолари овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас.
Раёсат қарори Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси томонидан имзоланади.
Раёсат қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раёсат қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
202-модда. Ишни назорат тартибида кўрган хўжалик суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Ишни назорат тартибида кўрган хўжалик судининг ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарорида баён этилган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ишни назорат тартибида кўрган хўжалик суди ҳал қилув қарорида, қарорда аниқланмаган ёхуд рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай ҳал қилув қарори, қарор қабул қилиниши кераклиги масалаларини олдиндан ҳал қилишга ҳақли эмас.
203-модда. Хўжалик судларининг ажримлари устидан назорат тартибида протест келтириш ва уларни қайта кўриш
Хўжалик судларининг қонуний кучга кирган ажримлари устидан назорат тартибида протест келтирилиши ва ушбу Кодексда улар устидан шикоят қилиш назарда тутилган, шунингдек улар ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган ҳолларда, ҳал қилув қароридан алоҳида қайта кўрилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 85-моддасининг иккинчи қисми, 87-моддасининг тўртинчи қисми, 89-моддасининг учинчи қисми, 99-моддасининг учинчи қисми, 101-моддасининг тўртинчи қисми, 117-моддасининг учинчи қисми, 118-моддасининг учинчи қисми, 205-моддасининг бешинчи қисми, 208-моддасининг иккинчи қисми.
Хўжалик судининг ажримлари устидан келтирилган протестлар суднинг ҳал қилув қарорлари ва қарорлари устидан келтирилган протестларни кўриш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 198-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарори 14-бандининг иккинчи хатбошиси.
24-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРГАН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА КЎРИШ
204-модда. Қайта кўриш асослари
Хўжалик суди ўзи қабул қилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 2-банди.
Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар бергани, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бергани, таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилгани, ҳужжатлар ёки ашёвий далилларнинг сохталиги, бу ҳол суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахслар ёхуд улар вакиллари ёки улар вакилларининг ёхуд судьяларнинг шу ишни кўриш вақтидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 3 – 7-бандлари.
205-модда. Ариза бериш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар томонидан шу ҳужжатни қабул қилган хўжалик судига суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34-моддаси.
Аризага унинг нусхалари ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ариза белгиланган муддат ўтгандан кейин берилса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаса ёхуд ариза нусхалари ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаса, у судья томонидан аризачига қайтарилади.
Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 8 – 10-бандлари.
206-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрувчи хўжалик судлари
Биринчи инстанцияда қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим шу ҳал қилув қарорини, ажримни қабул қилган хўжалик суди томонидан қайта кўрилади.
Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки назорат инстанциясининг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган қарорлари ва ажримларини қайта кўриш хўжалик судининг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган инстанцияси томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 11 ва 12-бандлари.
207-модда. Аризани кўриш
Хўжалик суди қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани, у тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда ўз мажлисида кўради. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
208-модда. Хўжалик судининг ишни қайта кўриш тўғрисидаги ажрими
Хўжалик суди қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб, аризани қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёхуд қайта кўришни рад этади.
Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191 -моддалари.
Суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда иш хўжалик суди томонидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 14 – 17-бандлари.
IV БЎЛИМ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
209-модда. Суд ҳужжатларини ижро этиш тартиби
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Кодекснинг 210–220-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 2-банди.
210-модда. Ижро варақаси
Суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш шу ҳужжатни қабул қилган хўжалик суди томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 7-модда биринчи қисмининг 1 – 4-бандлари.
Ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин берилади. Пул маблағларини бюджет даромадига ундириш учун ижро варақаси қарздор турадиган жойдаги солиқ органига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пул маблағларини ундириш учун ижро варақаси ундирувчи томонидан банкка ёки бошқа кредит муассасасига, бошқа ҳолларда эса суд ижрочисига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Битта суд ҳужжати бўйича бир неча ижро варақаси бериш
Агар суд ҳужжати бир неча даъвогар фойдасига ёки бир нечта жавобгарга қарши қабул қилинган бўлса ёхуд ижро турли жойларда амалга оширилиши керак бўлса, ижро варақалари суд ҳужжатининг қайси қисми ушбу ижро варақаси бўйича ижро этилиши кўрсатилган ҳолда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Ижро варақасининг мазмуни
Ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ижро варақасини берган хўжалик судининг номи;
2) ижро варақаси берилган иш ва унинг тартиб рақами;
3) ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана;
4) ундирувчининг ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари;
5) суд ҳужжатининг хулоса қисми;
6) суд ҳужжати қонуний кучга кирган сана;
7) ижро варақаси берилган сана ва унинг амал қилиш муддати.
Агар хўжалик суди томонидан ижро варақаси берилгунча суд ҳужжатини ижро этишни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга рухсат берилган бўлса, унда ижро варақасининг муддати қачондан ўта бошлаши кўрсатилади.
Ижро варақасини судья имзолайди ва у хўжалик судининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 6-банди.
213-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати
Ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан ёхуд ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишда белгиланган муддат тугаган кундан ёхуд ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 28-банди.
Агар суд ҳужжатининг ижро этилиши тўхтатиб турилган бўлса, у тўхтатиб турилган вақт ижро варақаси ижрога тақдим этиладиган олти ойлик муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
214-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатининг узилиши
Ижро варақасини ижро этишга тақдим этиш муддати ижро варақасини ижро этишга тақдим этиш, суд ҳужжатини қисман ижро этиш билан узилади.
Ижро варақасини ижро этиш имконияти йўқлиги сабабли у ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро варақасини тақдим этиш учун янги муддат у қайтарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси.
215-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати хўжалик суди томонидан узрли деб топилган сабаблар билан ўтказиб юборилганда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик судига берилади. Ариза хўжалик судининг мажлисида ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
(215-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 7, 8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
216-модда. Ижро варақасининг дубликатини бериш
Ижро варақаси йўқолган тақдирда суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик суди ундирувчининг аризаси бўйича унинг дубликатини бериши мумкин. Ариза ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунча берилиши мумкин. Ариза хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
(216-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
217-модда. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш
Хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди қарздорга ҳужжатни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш имконини берар экан, ушбу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш уни ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
(217-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 191, 203-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
218-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжати (ижро варақаси) топширилган банк ёки бошқа кредит муассасаси пул маблағларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатини ижро этмаганлиги учун унга хўжалик суди ундирилиши керак бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солади.
(218-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатида (ижро варақасида) кўрсатилган ҳаракатларни бажариш зиммасига юклатилган шахс ана шу ҳаракатларни бажармаганлиги учун унга энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима солинади.
(218-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Жаримани тўлаш суд ҳужжатини ижро этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
219-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси
Агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса, ёхуд даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади.
Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёхуд даъво тўла ёки қисман кўрмасдан қолдирилса, хўжалик суди бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўла ёки қисман бекор қилиш тўғрисида суд ҳужжати қабул қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
220-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала янги суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.
Агар суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги қарорда унинг қайтарма ижроси тўғрисида кўрсатма берилмаган бўлса, жавобгар биринчи инстанция хўжалик судига тегишли ариза беришга ҳақли. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги жавобгарнинг аризасини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 151-моддаси.
Ташкилотнинг, фуқаронинг аризаси бўйича хўжалик суди ундирилган пул маблағлари, мол-мулк ёки унинг қийматини қайтариш тўғрисида ижро варақасини беради. Аризага аввал қабул қилинган суд ҳужжатининг ижросини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-банди.
V БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛ ТАШКИЛОТЛАРИ, ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЧЕТ ЭЛЛИК ФУҚАРОЛАР, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
221-модда. Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари
Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар (бундан буён матнда чет эллик шахслар деб юритилади) ўзларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик шахслар Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқаролари билан баравар процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва процессуал мажбуриятларни бажарадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддаси, мазкур Кодекснинг 35-моддаси.
Судларида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқароларининг процессуал ҳуқуқларига нисбатан махсус чеклашларга йўл қўйилаётган давлатларнинг шахсларига нисбатан жавоб тариқасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати чеклашлар белгилаши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1167-моддаси.
222-модда. Чет эллик шахслар иштирокидаги суд ишларини юритиш
Чет эллик шахслар иштирокидаги суд ишларини юритиш ушбу Кодексга мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 223-моддаси.
223-модда. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судлари чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни, башарти жавобгар ташкилот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, фуқаро эса шу ҳудудда яшаш жойига эга бўлса, кўради.
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судлари чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни қуйидаги ҳолларда ҳам кўришга ҳақли:
1) чет эллик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса;
2) жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол-мулкка эга бўлса;
3) даъво Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этилиши лозим бўлган ёки ижро этилган шартномадан келиб чиқса;
4) мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги иш бўйича зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қўйишга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган бўлса;
5) даъво Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги асоссиз бойишдан келиб чиқса;
6) шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги иш бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикасида турган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги 5-сонли «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги қарори.
7) бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташкилоти ёки фуқароси билан чет эллик шахс ўртасида келишув мавжуд бўлса.
Биноларга, иншоотларга, ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш, бинолар, иншоотлар, ер участкаларини ўзганинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, мулкдорнинг ёки қонуний эгалик қилувчининг ҳуқуқлари бузилишини бартараф этиш билан боғлиқ ишлар, башарти эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса, бино, иншоот, ер участкаси жойлашган жойда кўрилади.
Йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган ташувчиларга даъволар бўйича ишлар, шу жумладан ташувчи жавобгарлардан бири бўлганда ҳам, транспорт ташкилотининг органи жойлашган жойда кўрилади.
Хўжалик суди томонидан ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўриш учун қабул қилинган иш, гарчи иш юритиш давомида ишда иштирок этувчи шахсларнинг турган жойи ўзгариши ёки бошқа ҳолатлар туфайли бошқа давлат судининг судловига ўтсада, мазмунан ҳал қилинаверади.
224-модда. Суднинг иммунитети
Хўжалик судида чет давлатга нисбатан даъво тақдим этишга, уни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишга, чет давлатга қарашли бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган мол-мулкни хатлаш ва унга нисбатан даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни қўллашга, хўжалик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш тартибида ундирувни шу мол-мулкка қаратишга, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ёки халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тегишли давлатнинг ваколатли органлари розилиги билангина йўл қўйилади.
Халқаро ташкилотларнинг суд иммунитети Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
225-модда. Чет давлат суди томонидан айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низолар юзасидан ишларни кўришнинг процессуал оқибатлари
Агар чет давлатнинг ваколатли суди Ўзбекистон Республикаси хўжалик судида даъво тақдим этилгунича ишни кўришга қабул қилиб, айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишни кўрган ёки шу иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради ёки иш юритишни тугатади. Агар чет давлатнинг суди томонидан қабул қилинадиган ёки қабул қилинган ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олиниши ёки ижро этилиши мумкин бўлмаса ёхуд тегишли иш Ўзбекистон Республикаси хўжалик судининг мутлақ ваколатида бўлса, шундай оқибатлар келиб чиқмайди.
226-модда. Суд топшириқлари
Хўжалик суди айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида чет давлатлар судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ёки халқаро шартномаларида белгиланган тартибда ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ёзма далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва бошқаларни) ижро этади.
Топшириқ қуйидаги ҳолларда ижро этилмайди:
1) топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки унинг хавфсизлигига таҳдид солса;
2) топшириқни ижро этиш хўжалик судининг ваколатига кирмаса.
Хўжалик суди томонидан айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларни ижро этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 75-моддаси.
Хўжалик судлари чет давлатларнинг судларига айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқлар билан белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 74-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 24 майдаги 248-сонли «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 16.2 – 16.8-бандлари.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 234-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 261-модда; 2007 й., 31-32-сон, 315-модда; 2008 й., 40-41-сон, 406-модда; 52-сон, 513-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2017 й., 15-сон, 242-модда, 24-сон, 487-модда)