1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.08 Дафн маросими учун бериладиган нафақа;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ДАФН ЭТИШГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли «Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида» 2010 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-276-сон Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 июнь,
174-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 1-ИЛОВА
Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дафн этишга нафақа (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Нафақа марҳумнинг эрига (хотинига), ота-онасига, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки марҳумнинг қонуний вакилига, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса — дафнни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахсга тайинланади ва тўланади.
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс — марҳумнинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили, бундай шахслар бўлмаган тақдирда эса — дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган бошқа жисмоний шахс;
ходим — иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган меҳнат муносабатлари субъекти, шу жумладан ишлайдиган пенсионер ёки давлат ижтимоий нафақаси олувчи ишловчи;
иш билан банд шахс — ўзини мустақил равишда иш билан таъминлаган жисмоний шахс, тадбиркор, шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида иш билан банд бўлган, бевосита мол ўстириш, чорвачилик ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва сотишни амалга оширадиган тадбиркор, кўрсатиб ўтилган тоифадаги фуқароларнинг ишлаб чиқаришда қатнашувчи оила аъзоси, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти ва ҳунарманд;
иш билан банд бўлмаган шахс — қонун ҳужжатларига мувофиқ ишсиз сифатида расман рўйхатдан ўтказилган меҳнатга лаёқатли ёшдаги жисмоний шахс, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки машғулотга эга бўлмаган вақтинча иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли шахс;
таълим олувчи — қонунчиликка мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлиш мақсадида таълим муассасасида ўқиётган, ишловчи ҳисобланмайдиган жисмоний шахс;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фуқароларнинг айрим тоифалари — қонунчиликка мувофиқ тўлиқ ёки қисман давлат таъминотидаги («Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларидаги, жазони ўташ жойларида ва ҳоказолардаги) жисмоний шахслар;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ходимнинг қарамоғидаги оила аъзоси — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида тилга олинган ходимнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси.
4. Ушбу Низом марҳум ҳарбий хизматчиларга, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларга, ички ишлар органларининг ҳарбий хизматни ўташда (ҳарбий йиғинлар), ички ишлар органларидаги хизматни ўташда вафот этган ходимларига ёки тинч даврда жароҳат (яраланиш, жароҳат, контузия) натижасида вафот этган ходимларига, шунингдек хизматда бўлишнинг чекланган ёшига тўлгандан кейин, саломатлигининг ҳолатига кўра ёхуд ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан ёки ички ишлар органларидаги хизматдан бўшатилган марҳум фуқароларга нисбатан қўлланилмайди. Уларни дафн этиш марҳум ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни) ўтаган, ички ишлар органларида хизмат қилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
г) бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);
д) иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола;
е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган тақдирда тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
6. Ушбу Низом 5-бандининг «а», «б», «г», «д» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда нафақа Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) мурожаат қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан тайинланади.
Ушбу Низом 5-бандининг «в» кичик бандида кўрсатилган шахс вафот этганда нафақа корхона, муассаса ёки ташкилот (кейинги ўринларда — ташкилот) томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тайинланиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/327/0651-сон)
7. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида дафн этилган тақдирда, дафн этиш ҳолати тегишли ҳужжатлар, шунингдек, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаронинг паспортидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи ёзувлар (муҳр, штамплар ёки белгилар) орқали аниқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
8. Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган юридик шахсларга нафақа тўланмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
12. Нафақа миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда — ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
13. Иш ҳақига туман коэффициенти белгиланган туманларда ва жойларда нафақа миқдори туман коэффициентлари ҳисобга олинмасдан белгиланади.
14. Ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа уни тайинлаган ташкилот томонидан тўланади, кейинчалик кўрсатиб ўтилган сарф-харажатлар қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Нафақа қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома бўйича тўланиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
III. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби
16. Ушбу Низом 5-бандининг «а», «б» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза марҳумнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда (перинатал ўлим) ёхуд ушбу Низомнинг 5-банди «е» кичик бандида кўрсатилган шахс вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахснинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
17. Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахснинг қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган аризаси нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади:
ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси. Ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда (перинатал ўлим) қонунчиликда белгиланган тартибда берилган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ариза берувчининг паспорти нусхаси.
Ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотнома белгиланган тартибда икки нусхада расмийлаштирилади.
18. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кунда тайинланади.
19. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ушбу Низом 5-бандининг «а», «б», «г», «д» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган кундан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин нафақа учун мурожаат қилинганда;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
LexUZ шарҳи
19-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилмаганда.
20. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори билан расмийлаштирилади.
21. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилинган кунда, рад этиш сабаблари ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган, ариза берувчи тақдим этган барча ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинган ҳолдаги билдиришномани ариза берувчининг қўлига беради ёки унга почта орқали жўнатади.
22. Ариза берувчи нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/327/0651-сон)
23. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим этилган барча ҳужжатлар билан биргаликда нафақа олувчининг алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
24. Нафақани тўлаш пенсия тайинлаш тўғрисида мурожаат қилган ариза берувчи яшайдиган жойдаги нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали Пенсия жамғармаси бўлими томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ой учун нафақа тури бўйича тўланган маблағлар умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги нафақа тўлаш учун зарур маблағларни нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга депозит ҳисоб рақамларига молиялаштириш;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
ариза берувчи мурожаат қилган кунда нафақа тўлашга ведомостни расмийлаштириш ҳамда ариза берувчига нафақа тўлашни амалга ошириш учун нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга ахборот тизими орқали тақдим этиш;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
IV. Ташкилот томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби
28. Ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ташкилот маъмуриятига берилади.
29. Нафақа ходимнинг асосий иш жойи бўйича ташкилотнинг ижтимоий суғурта комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан тайинланади. Комиссиянинг таркиби ва раиси ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
30. Комиссиялар бўлмаган ташкилотларда нафақа ташкилот раҳбарининг буйруғи билан бундай ваколат берилган шахс томонидан тайинланади.
31. Марҳумни дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза нафақа тайинлаш учун асос ҳисобланади:
а) қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
в) ариза берувчи паспортининг нусхаси.
32. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кунда тайинланади.
33. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ходимнинг ёки унинг қарамоғидаги оила аъзосининг вафотидан 6 ой ўтгандан кейин мурожаат қилинганда;
LexUZ шарҳи
33-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилмаганда.
Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш комиссиянинг протокол қарори ёки ташкилот раҳбарининг буйруғи билан бундай ваколат берилган шахснинг қарори билан расмийлаштирилади.
34. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда корхона рад этиш сабабларини ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган, ариза берувчи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини илова қилган ҳолда билдиришномани ариза берувчининг қўлига беради ёки унга почта орқали юборади.
35. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчи бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/327/0651-сон)
36. Ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга ушбу Низомга мувофиқ нафақа тайинлаш ва тўлаш ташкилотнинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.
37. Ташкилотда, унинг раҳбарияти тасдиқлаганидек, маблағлар йўқлиги ёки етарли эмаслиги туфайли нафақа тўлаш мумкин бўлмаган, шунингдек нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган муддат мобайнида ташкилот тугатилган тақдирда нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади.
38. Ташкилот томонидан нафақа ведомость ва ариза берувчининг паспорти асосида нақд пул маблағлари билан тўланади.
39. Ташкилотнинг бош (катта) бухгалтери комиссия билан бир қаторда нафақа тўлашга маблағларнинг тўғри сарфланиши юзасидан жавоб беради.
40. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ва нафақа тайинлаш ҳақидаги қарор тақдим этилган барча ҳужжатлар билан биргаликда ташкилот бухгалтериясида сақланади.
V. Якунловчи қоидалар
41. Нафақага солиқ солинмайди ва ундан ушлаб қолинмайди.
42. Нафақанинг асоссиз ва ноқонуний тўланиши ҳолатлари аниқланган тақдирда ариза берувчига тўланган нафақа суммаси суд тартибида ундирилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
44. Нафақаларни тўлаш ва етказиб бериш бўйича харажатларни (банк хизматлари учун ташкилот харажатлари ҳисобга олинмаган ҳолда) молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
45. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс вафот этган тақдирда олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва ота-онага, эрига (хотинига), шунингдек нафақа олувчи вафот этган кунда у билан биргаликда яшаган оила аъзоларига тўланади.
Нафақа тайинлаш ва тўлаш, ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ, нафақа олувчи марҳумнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан амалга оширилади.
Бир неча шахс мурожаат қилган тақдирда уларга тегишли бўлган нафақа суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
45-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 50-сон, 566-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 77-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 8-банди «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «ҳамда дафн маросими нафақаларини» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар, ногирон болалар ва болаликдан ногиронларнинг дафн маросими учун бир йўла бериладиган нафақалар тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 22-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 24-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).