1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗУЛГУРЖИСАВДОИНВЕСТ» УЮШМАСИ ТУЗИЛМАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ ПҚ-1514-СОН ҚАРОРИ, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ 94-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-1514-сон қарорини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдони ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 30 мартдаги 94-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 май,
141-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 100-позицияси «Давлат ахборот ресурслари номи» устунининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан ташқари».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):
«Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;
учинчи хатбошидаги «Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари» ҳамда «шунингдек вилоятлар «Матлуботсавдо» акциядорлик компанияларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»;