toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2019
Ҳужжат 10.05.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 апрелда 2222-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 июлдаги 87, 62, 24, 21-ққ, 15 ва 01-02/5-49-сонли ««Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2222-5, 06.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
27-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
26-сон
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
2-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
84-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
126-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
01-02/5-31-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сонли қарорига
ИЛОВА
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон «Ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 239-модда), 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 65-модда), 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартибини белгилайди.
2. Қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади:
а) Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига, қатнашчиларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2 ва 3-иловаларида белгилаб берилган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;
в) I ва II гуруҳ ногиронлари;
г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сонли «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида»ги қарорида белгиланган.
д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга — ёшга доир пенсияни олганда.
ж) Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг барча ходимларига.
Қолган барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими) рўйхатда турувчи ҳамда ташкилотларда ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга, пенсия асосий иш жойидан тўланади.
5. Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади.
6. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ўзига олувчи шахслар ишга қабул қилинганда, уларга пенсия иш жойидан 50 фоиз миқдорида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йқотганлик пенсияси олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.
7. Хусусий (якка тартибда) тадбиркорлик билан шуғулланувчи ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчи пенсионерларга, пенсиялар уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).
8. Меҳнат шартномасининг (контракт) шартлари ва муддатидан қатъи назар, ишга кирганда, пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўлиқ тўхтатилади:
а) Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёки ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан ишдан озод этилиб муддатидан олдин пенсия тайинланган ишсизлар пенсия ёшига (эркаклар — 60 ёш, аёллар — 55 ёш) тўлгунга қадар ишга қабул қилинганда;
б) 1994 йил 1 июлгача (яъни, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг кучга киргунига қадар) белгили муддат хизмат қилгани учун пенсиялар тайинланган шахслар, ёшга доир имтиёзли ёхуд умумий тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эгалик қилишдан олдин ишга қабул қилинганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Пенсия тўловининг иш жойи орқали амалга оширилиши учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бериладиган Ф-25 (мазкур Низомга илова) топшириқнома асос бўлиб ҳисобланади.
10. Ф-25 топшириқномаси (кейинги ўринларда — топшириқнома) қатъий ҳисобот варақаси ҳисобланиб, уни рўйхатга олишда пенсионернинг (пенсия ишининг) шахсий ҳисобварақаси рақами кўрсатилади.
11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари топшириқномада қуйидаги маълумотларни акс эттиради:
а) вилоят, шаҳар, туман, топшириқномани жўнатувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг номи ҳамда ташкилотнинг номи ва манзили;
б) пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исми ва оладиган пенсия тури;
в) пенсия миқдори;
г) иш жойидан пенсия тўловининг амалга оширилиши зарур бўлган санаси.
Топшириқнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлим бошлиғи ва бош ҳисобчиси имзоси билан тасдиқланиб, махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади ва ташкилот вакили ёки пенсионер тасдиғи билан берилади.
Топшириқноманинг қолган графалари пенсионер ишлайдиган ташкилотнинг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ва маъмурияти томонидан тўлдирилади.
12. Қайта ҳисоблаш натижасида пенсия миқдори ўзгарганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими топшириқноманинг орқа тарафига янги пенсия миқдори бўйича белги киритади.
13. Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтишда ҳамда пенсия тўлови шартлари ўзгарганда (масалан, ногиронлик гуруҳи ўзгариши билан боғлиқ), ташкилот Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига олдинги топшириқнома учун хабарнома йўлайди. Кўрсатилган хабарнома етиб келгандан сўнг, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими иш жойидан пенсия тўловини амалга оширишга янги топшириқнома тақдим қилади.
14. Пенсионер ишдан озод қилинганда ташкилот пенсия тўловини тўхтатади ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига қайси даврга пенсия тўлови амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарнома йўллайди. Пенсионер қайтадан ишга қабул қилинганда янги топшириқнома тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими пенсионернинг шахсий ҳисоб варақасига янги топшириқнома берилганлиги ва олдинги топшириқномага хабарнома келиб тушганлиги тўғрисида белги киритади.
16. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига пенсионер яшаш жойидан пенсиясини олганидан сўнг мазкур ойда ишга қабул қилинганлиги маълум бўлган ҳолларда, иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириш учун келгуси ойнинг 1-санасидан бошлаб, ундиришга қўйилган ортиқча миқдорини кўрсатган ҳолда, янги топшириқнома ёзилади.
Агар, пенсионернинг ишга қабул қилинганлиги жорий ой учун пенсия тўловини олгунга қадар маълум бўлса, пенсия Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ишга қабул қилинган кунига қадар тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пенсионер, яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ тартиб рақами ва санасини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарномани ҳамда ишдан бўшаганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини тақдим этади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва кирувчи хатлар учун ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади. Ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси ва топшириқномага хабарнома пенсия ишига тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1333, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 14-сон, 172-модда) 11-сон иловасига мувофиқ ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўлов харажатлари ҳисоботида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши ҳамда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ишга қабул қилинганлик ва ишдан озод этилганлик тўғрисидаги маълумотнинг ўз вақтида ва ишонарли тақдим этилиши бўйича жавобгарликни қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Маъмурият ва ишловчи пенсионер ўртасидаги пенсия тўловлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш ижтимоий суғурта комиссияси томонидан амалга оширилади.
III. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларида, Миллий хавфсизлик хизматида ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсияларини тўлаш тартиби
21. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликларида ҳамда Миллий хавфсизлик хизматида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари томонидан тўлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳамда Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи ишловчи пенсионерларнинг пенсиялари, пенсионернинг ҳақиқатда яшаш жойидаги ички ишлар ҳамда божхона хизмати органлари томонидан тўлаб берилади.
Пенсиялар республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
22. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи шахслар ишга қабул қилинган тақдирда пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи ишловчи фуқароларга (васийларга) пенсиялар, уларнинг яшаш жойидан тўлиқ миқдорда тўланади.
23. Хусусий (якка) тадбиркорлик билан шуғулланувчи ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчи пенсионерлар ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисида уларга пенсия тайинлаган идораларга маълум қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
24. Пенсионер тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, пенсия 50 фоиз миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ишлаётган пенсионерларга пенсиялар мазкур Низомга асосан ўрнатилган миқдорда уларнинг яшаш жойида тўланиши амалга оширилади.
26. Тўлиқсиз ой учун пенсияни тўлашда (ишга қабул қилинган ёки ишдан озод қилинган бўлса) тўланадиган пенсия миқдори қуйидагича аниқланади:
Мисол. 2010 йил 15 мартда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди. Ҳар ойлик пенсия миқдори 180800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2010 йил 1 дан 14 мартгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорда (180800 : 31 х 14 = 81651 сўм 61 тийин), 15 дан 31 мартгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (180800 : 31 х 17/2 = 49574 сўм 61 тийин) тўланади. 2010 йил март ойи учун пенсия тўлови миқдори 131225 сўм 80 тийинни (81651 сўм 61 тийин + 49574 сўм 19 тийин) ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганда, пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Пенсионер (оиланинг бошқа аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчидан ташқари) ишга қабул қилинганда тегишли пенсия тайинлаган идорага (ўзининг яшаш жойидан) хабар бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари учун ташкилотларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари олиб боради.
30. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловини амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини ўз вақтида ва мақсадли тўланиш жавобгарлигини ўз зиммасига олади.
31. Ишловчи пенсионерларнинг пенсия тўловларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланиши устидан назорат, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан амалга оширилади.
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўнги

Ф-25 шакл

АА-000001‎

Ишловчи пенсионерлар учун

‎________________________________________________________


‎Иш жойидан пенсия тўлаш учун

20___ йил ____________ даги ___________ -сонли

ТОПШИРИҚНОМА

________________________________________________________

(ташкилот номи ва СТИР)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ___________ туман (шаҳар) бўлими шуни маълум қиладики, сизнинг ташкилотингизда ишлаётган пенсионер ___________________________ (Ф.И.Ш.) ____________________ сўм ____ тийин миқдорида ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олади. (кераклисининг тагига чизинг).

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг ____-моддасида кўзда тутилган, ёки _______________________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) пенсия тўлаш шартларини қўллаб, ижтимоий суғурта бадали ҳисобидан 20__ й. «___» __________дан 20__ й. «___» ______________гача ёки ишдан бўшатилгунга қадар (кераклисининг тагига чизинг) пенсия ҳар ойда _______________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўланиши керак.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎

Бўлим бошлиғи

___________________________‎

Бош ҳисобчи

___________________________‎
‎‎________________________________________________________
20____ йил «___» _____________ да 20____ йил «___» _____________ даги _____-сонли топшириқнома ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг _____-моддасига мувофиқ, ёки ________________________________________________ (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўрсатилсин) ____________________________________________________га (Ф.И.Ш.) пенсия 20__ йил «___» _____________ дан тўлансин.

Корхона раҳбари ___________
Ижтимоий суғурта комиссияси вакили ___________


‎20____ йил «___»____________ даги ____-сонли топшириқномага хабар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________________ (Республикаси, вилояти, шаҳар) ________________ туман (шаҳар) бўлимига 20__йил «__»__________да юборилди.


‎Бош ҳисобчи ________________‎
‎---------------------------------------------------------------------------
----------------------------- Қирқиш чизиғи ---------------------------
‎‎---------------------------------------------------------------------------

20___ йил «___» _____________ даги _________ -сонли ТОПШИРИҚНОМАГА 20__ йил «___» _____________ даги ХАБАРНОМА

‎‎________________________________________________________

(ташкилот номи)

шуни маълум қиладики, пенсия олувчи (Ф.И.Ш.) ________________________ 20___ йил «___» __________га қадар пенсия олган. Пенсия тўлаш 20__ йил «___» ____________ дан, 20__ йил «___» ____________ даги, ____-сонли буйруққа асосан ишдан бўшаганлиги сабабли, бошқа сабабга кўра _______________________________________ тўхтатилди.

__________-сонли шахсий ҳисоб‎

Бош ҳисобчи _______________‎


М.Ў.‎

‎‎Корхона раҳбари _______________________‎‎

20___ йил «___»__________ дан ҳисобдан чиқарилди.

АА-000001

Орқа томони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________‎
Бош ҳисобчи ________________
________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________
Бош ҳисобчи ________________
‎________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________
Бош ҳисобчи ________________
‎________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил «___» ________даги ___-сонли Фармонига мувофиқ _______________________________________ (Ф.И.Ш.) нинг пенсияси 20___ йил «___» ______________дан 20___ йил «___» ____________ гача ____________________________ сўм _______ тийин (_______________________________) миқдорида тўлансин.

(сўз билан ёзилсин)

М.Ў‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________
Бош ҳисобчи ________________
________________________________________________________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда; 2012 й., 40-сон, 472-модда; 2014 й., 7-сон, 75-модда; 2017 й., 14-сон, 234-модда, 33-сон, 869-модда)