1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қиладилар:
1. Коммунал хизматларга тарифларини шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 14 мартдаги 31, 1, 02-317-сонли «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2006 йил 1 май, рўйхат рақами 1566) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 154-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 2 октябрдаги 86, 11, 1072-сонли «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2006 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 1566-1) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 438-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 январь,
1-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 январь,
2-сон
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 январь,
01-88-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2 ва 01-88-cон қарорига ИЛОВА
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ташкилотлар — табиий монопол субъектлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) томонидан коммунал хизматлар (сув таъминоти, канализация, иссиқ сув таъминоти ва марказлашган иситиш хизмати)га тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш тартибини тартибга солади.
1. Табиий монопол субъектлари Давлат реестрига киритилган ташкилотлар кўрсатаётган коммунал хизматлар тарифларини Давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низом ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ташкилотлар кўрсатаётган коммунал хизматлар тарифларини тасдиқлатиш учун нархларни тартибга солувчи органга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомининг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиб ариза билан мурожаат қилади.
3. Тарифларни асослаш учун қабул қилинадиган коммунал хизматларнинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда ташкилот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилади.
4. Ташкилотлар кўрсатаётган коммунал хизматлар тарифи ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(I)-сон, ) назарда тутилган харажатлар коммунал хизматига тасдиқланадиган тарифни шакллантиришда харажатлар ҳисобига олинмайди, юқори органлар ва ташкилотнинг бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.
6. Коммунал хизматларни (сув таъминоти, канализация, иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш хизмати) етказиб берувчи ташкилотлар харажатларини камайтиришни рағбатлантириш мақсадида ушбу хизматларга тарифларни шакллантиришда 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда чекланган рентабеллик даражаси (соф фойданинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати) белгиланади.
Бунда, 10 фоиз рентабеллик даражасидан ошмайдиган соф фойда миқдорининг ҳисоб-китоби, қуйидагилар учун зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аниқланади:
бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;
тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;
дивидендлар тўлови учун. Бунда ташкилотнинг муассислари (қатнашчилари, акциядорлари, аъзолари)га тўланадиган ва ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси ташкилот устав фонди (капитали) суммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига кўпайтмасидан ортиқ бўлмаган миқдорда қабул қилинади;
ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.
7. Агар олдинги ҳисобот даврида ташкилот технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларга харажатлар эса замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш натижасида қўлланиладиган аниқлаштирилган харажатлар нормаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Коммунал хизматларга нархлар ва тарифларни тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқишда нархлар ва тарифлар ўсишининг 10 фоизи, ушбу коммунал хизматлар етказиб берувчи ташкилотларнинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 313 ва 317-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 22 ва 24-иловаларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларини реконструкция ва мукаммал таъмирлаш жамғармасига мажбурий ажратмалари солиқ солинадиган базаси этиб, қўшимча қиймат ва харид қиймати тегишлича иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун —иссиқлик энергияси ва сув таъминоти ташкилотлари учун — сув харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда сотиш ҳажми ҳисобланади.
10. Коммунал хизматлар харажатларини калькуляциялашда ишлаб чиқариш ва хизматларни бевосита истеъмолчига сотишдан иборат бўлган ишларнинг бутун технологик цикли ҳисобга олинади.
Бунда, сув таъминоти хизматлари таннархига сув олиш иншоотлари, насос станциялари, тозалаш иншоотлари, муҳандислик тармоқларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича харажатлар киритилади.
11. Водопровод-канализация хўжалиги бўйича тарифларнинг ҳисоб-китоблари водопровод хизмати ва канализация хизмати бўйича алоҳида амалга оширилади.
Сув таъминоти ташкилотининг моддий харажатлари кўтарилган сув ҳажми ҳамда 1 куб. м сувни тозалаш учун тасдиқланган меъёрий реагентлар (хлор, когулянт ва бошқа материаллар) харажатидан келиб чиқиб аниқланади.
Қувватли ва ёритиш энергияси харажатлари артезиан ва дарё водопроводи бўйича чиқарилган сув ҳажмига мувофиқ электр энергиясининг таққослама меъёрлари, энергия ускунасининг белгиланган қуввати ва белгиланган қувватнинг 1 кВт/соат ва 1 кВт учун амалдаги тарифлар билан ҳисоблаб чиқилади.
13. Канализация ташкилотларида моддий харажатлар (хлор, хлорли оҳак ва сув ҳавзаларига оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантириш учун ишлатиладиган бошқа материаллар) оқинди сувнинг чиқарилган ва тозаланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу харажатлар миқдори тозаланган оқова сув миқдорини материаллар харажатининг қабул қилинган таққослама меъёрларига ва материаллар қийматига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
14. Бир ташкилот томонидан сув таъминоти ва канализация хизмати кўрсатилганда сув таъминоти ва канализация хизматлари калькуляцияси алоҳида тузилади, бунда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга устама харажатлар, билвосита меҳнат харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар ушбу хизматлар турлари бўйича ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақига мутаносиб тақсимланади.
15. Ўртача иқтисодий асосланган тарифнинг миқдорини ҳисоблаш учун, хизматларнинг барча истеъмолчиларини ҳисобга олган ҳолда берилган сув (ажратилган оқим суюқлик) ҳажмлари бўйича водопровод канализация ташкилотининг даромадларини аниқлаш зарур, мазкур тармоқни яқин давр (йил)да ривожлантириш истиқболини ҳисобга олган ҳолда аниқ ҳисобот даври (йил) учун хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи ва ташқи омиллар (энергия ресурслари, материаллар нархлари, ташиш тарифлари, тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ўзгариши)нинг тахминий таъсири ҳамда зарурий фойда суммасидан ҳосил бўлади. Ўртача иқтисодий асосланган тариф миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Тўр. тариф = S + Фз (сўм), бу ерда:
Тўр. тариф — 1 куб. м сув (1 куб. м оқинди) га ўртача иқтисодий асосланган тариф;
S — 1 куб. м сув (1 куб. м оқинди) нинг ишлаб чиқариш таннархи;
Фз — водопровод-канализация ташкилотларининг рентабелли ишини таъминловчи 1 куб. м сув (1 куб. м оқова сув) ҳисоб-китобига зарурий фойда (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, фойдадан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар ҳамда соф фойда суммаси);
Тарифни шакллантиришда соф фойда суммаси ва рентабеллик даражасини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ амалга оширилади.
17. Сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқишда ошишининг 10 фоизи водопровод-канализация хўжалигининг даромадлари ҳисобидан қопланади. Ушбу мақсадларда ташкилотлар томонидан йўқотиш ва харажатларни қисқартиришга, ресурсларни тежовчи технологиялар жорий қилишга, бошқарув тузилмаси ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини такомиллаштириш ва бошқа чораларга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ташкил этиш йўли билан қўшимча даромадлар олиш ёки харажатларни камайтиришнинг ички захиралари қидириб топилади.
Бунда, технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида ташкилот томонидан олинган қўшимча фойда олиб қўйилмайди.
Тарифларни қайта кўриб чиқишда ресурсларни тежовчи замонавий технологияни жорий қилиш натижасида олинадиган 50 фоизгача тежалган маблағлар соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материаллар харажатлари аниқланган меъёрий харажатларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
18. Сув таъминоти ва канализация хизматларига ҳақ тўлаш суммаси уй-жой фондининг ободонлаштирилганлиги даражасига қараб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган сув (канализация) истеъмоли меъёрлари ҳамда аҳоли учун тарифлардан келиб чиққан ҳолда бир ойда 1 кишига ҳисоблаб чиқарилади, ҳисоблагич асбоб-ускуналари бўлганда эса, тўлов уларнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
19. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш харажатлари таркибига иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ҳамда иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар, абонентларнинг уланиш жойлари, ҳарорат, босимни ва сув сарфини мувофиқлаштирувчи автомат қурилмалар ишлашини назорат қилиш харажатлари киради.
Қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлашни ўтказиш харажатлар, амортизация ажратмалари, бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ва молиялаштиришнинг бошқа манбаларини ҳисобга олган ҳолда, манзилли рўйхатларга мувофиқ белгиланган молиявий маблағларнинг етишмайдиган қисмига тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибида ҳисобга олинади.
22. Иссиқлик таъминоти хизматлари бирлигига тарифларни шакллантиришда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга устама харажатлар, билвосита меҳнат харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар ишлаб чиқариш, ходимларининг асосий иш ҳақига нисбати билан белгиланади.
23. Тарифни шакллантиришда соф фойда суммаси ва рентабеллик даражаси мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Тариф лойиҳасида соф фойда бўйича рентабеллик даражасининг тахминий қиймати назарда тутилади. Агар рентабелликнинг тахминий қиймати 10 фоиздан ошса, тариф ҳисоб-китобига 10 фоиз миқдоридаги рентабеллик киритилади ҳамда прогнозлаштирилаётган харажатлар ва фойдага тузатишлар киритилади.
24. Иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқишда ошишининг 10 фоизи иссиқлик таъминоти ташкилотнинг даромадлари ҳисобидан қопланади. Ушбу мақсадларда ташкилотлар томонидан йўқотиш ва чиқимларни қисқартиришга, ресурсларни тежовчи замонавий технологиялар жорий қилишга, бошқарув тузилмаси ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини такомиллаштириш ва бошқа чораларга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш йўли билан қўшимча даромадлар олиш ёки харажатларни камайтиришнинг ички захиралари қидириб топилади.
Бунда, технология жараёнларини такомиллаштириш ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида ташкилот томонидан олинган қўшимча фойда олиниши ушбу Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди.
Тарифларни қайта кўриб чиқишда ресурсларни тежовчи замонавий технологияни жорий қилиш натижасида олинадиган 50 фоизгача тежалган маблағлар соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материаллар харажатлари аниқланган меъёрий харажатларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
26. Аҳоли учун марказий иситиш ва иссиқ сув таъминотига белгиланган тарифлар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади:
1 Гкал иссиқлик таннархи харажат;
улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тариф;
ташкилот томонидан ўрнатилган иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби асосида 1 кв. м иситиш майдонини иситиш ва 1 куб. м сувни қиздириш учун сарфланган тахминий иссиқлик энергияси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига биноан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси меъёрлари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
27. Тарифларни шакллантиришда қуйидагилар таннархни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб ҳисобланади:
иссиқлик таъминоти ташкилотлари хизматларининг таннархи иссиқлик тармоқларини кузатиш, назорат қилиш, хизмат кўрсатиш ва профилактик таъмирлаш бўйича режалаштирилаётган ташкилий ва техник тадбирларига мувофиқ, қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини профилактик хизмати ва таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади;
иссиқлик таъминоти хизматларига моддий харажатлар техник тузи ва унинг ўрнини босувчи бошқа материаллар харажати меъёрларидан келиб чиққан ҳолда 1 куб. иссиқ сув (иссиқлик элтувчи) ва унга белгиланган нарх ҳисоб-китоби бўйича белгиланади;
кучланишли ток ва ёритиш энергияси харажатлари электр энергияси харажатининг таққослама меъёрлари, энергия ускунасининг белгиланган қуввати ва белгиланган қувватнинг 1 кВт/соат ва 1 кВт учун амалдаги тарифларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
28. Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларни аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомга иловада келтирилган.
Иссиқ сувнинг таркибидаги иссиқлик қуйидаги формула бўйича аниқланади:
i = 0,001 (70,6° – 10,8°) = 0,0598 (Гкал/куб. м)
1 куб.м иссиқ сув учун тариф:
Тгв = 18 000 х 0,0598 = 1 076,4 сўм/куб. м.
*Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминотидаги иссиқликнинг таққослама истеъмоли ҳар бир ҳудуд (алоҳида аҳоли пункти) учун Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь) асосида ишлаб чиқилади.