1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИНИНГ АСОССИЗ РАВИШДА ЎСИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ҲАМДА УЛАР УЧУН ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ УЧУН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Коммунал хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш, тарифларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик, шунингдек коммунал тармоқлардан фойдаланиш, уларни техник жиҳатдан замонавийлаштириш ва қайта жиҳозлаш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.03 Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар]
2. Белгилаб қўйилсинки:
барча юридик шахслар — коммунал хизматлар истеъмолчилари истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун календарь ой тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
шартномада белгиланган муддатлардан ўтиб кетган ҳар бир кун учун юридик шахслардан муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи, аҳолидан эса 0,1 фоизи миқдорида, аммо 50 фоиздан ошмайдиган микдорда, пеня қўшиб ундирилади. Олинган пеня суммалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўлиқ ва мақсадли фойдаланилади;
коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўламаган истеъмолчилар ўрнатилган тартибда ушбу манбалардан узиб қўйилади;
газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказган, шунингдек ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашишга йўл қўйган қоида бузувчилар қонунчиликка мувофиқ то жиноий жавобгарликкача тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси, Жиноят кодексининг 1852-моддаси.
3. Белгилансинки, 2005 йил 1 июлдан бошлаб уй-жойлар ичидаги сув ўтказгичлари, канализация, иссиқлик, электр тармоқлари ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш харажатлари кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан уй-жой мулкдорларининг маблағлари ҳисобидан қопланади ва, тегишли равишда, совуқ сув, иссиқлик ва электр энергияси етказиб берувчи корхоналарнинг харажатларига киритилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига мувофиқ 2005 йил 1 январдан бошлаб олинган коммунал хизматлар учун аҳоли томонидан ҳақ тўлаш истеъмолчиларнинг ихтиёрига кўра барча тижорат банки бўлимлари ва тўловларни қабул қилиш кассалари орқали чекловларсиз амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналарига улар томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар, шу жумладан уй-жойларнинг мажбурий дастлабки тўловни амалга ошириш учун аҳолидан нақд пул маблағларини кассаларни четлаб мустақил йиғиш тақиқлансин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
5.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
6.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
7.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ҳ. Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни пухта кўриб чиқсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчиларнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини ўз вақтида тўлаш учун жавобгарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
7. Уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар тузилган шартномаларга мувофиқ, коммунал хизмат, уй-жойларни сақлаш харажатларини тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолларда шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг тақдимномасига мувофиқ, тўланмаган қарзларни айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундириб олиш тўғрисида фуқаролик судларига даъво аризалари киритсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган эгасиз уй-жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг);
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари бўш ётган уй-жойларни уч ой муддатда хатлаб қўйсинлар.
Бўш ётган эгасиз уй-жойлар аниқланганида уларни белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказиш учун судга мурожаат этиш мақсадида уларни ҳисобга олиб қўйиш таъминлансин;
олти ойдан ортиқ коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун ҳақи тўланмаган бўш ётган уй-жойлар аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уй-жой мулкдорларининг муайян жавобгарлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун фуқаролик судларига даъво аризалари киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.04.00 Фуқаролик тўғрисидаги ишларни юритиш ва қарорларни ижро этиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш]
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда суд органлари ушбу қарор ижроси бўйича қабул қилган қарорларни суд ижрочилари томонидан ижро этиш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
уй-жой коммунал соҳасидаги норматив-ҳуқуқий бошқариш аввало қонун ҳужжатлари билан амалга оширилишини назарда тутган ҳолда тегишли идоравий норматив ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва уларни кескин камайтириш ҳамда тартибга келтириш чораларини кўрсин;
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 февраль,
ПҚ-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда; 45-сон, 337-модда; 2007 й., 11-сон, 95-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)