1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРГА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИНИ АНИҚЛАШ ВА РЕНТАБЕЛЛИКНИНГ ЧЕКЛАНГАН ДАРАЖАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 ноябрда 1566-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2 ва 01-88-сонли «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2198, 19.02.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сонли «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 34-35-сон, 340-модда) қарорига мувофиққарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 14 мартдаги 31, 1, 02-317-сонли қарори билан тасдиқланган «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом»га (2006 йил 1 май, рўйхат рақами 1566) иловага* асосан ўзгартириш киритилсин.