1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИШЛАТИБ КЕЛИНАЁТГАН ТЎЛИҚ ЭСКИРГАН АСБОБ-УСКУНАЛАР УЧУН ТЎЛОВНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2199]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 7-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
3-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
7-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 январь,
2011-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 январдаги 3, 7 ва 2011-2-сон қарорига ИЛОВА
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513- модда) 7-бандига мувофиқ ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни (кейинги ўринларда тўлов деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади, бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
тўлов — унумли фойдаланиш муддати ўтган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун бюджетга тўлов;
асбоб-ускуна — маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналар;
тўлиқ эскирган асбоб-ускуна — бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускуна:
асбоб-ускуна бўйича юз фоизлик эскириш (амортизация) ҳисобланган бўлса;
асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 5-банди хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддатларда фойдаланилаётган бўлса;
асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати — уни сотиб олиш, қуриш (барпо қилиш) ва тайёрлаш, етказиб бериш ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш учун сарфланган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолдаги ҳақиқий харажатлар қиймати.
II. Тўловчилар
3. Тўлов тўловчилар бўлиб, ташкилот балансида асосий воситалар сифатида ҳисобга олинган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланаётган юридик шахслар ҳисобланади.
III. Ускунадан унумли фойдаланиш муддатини аниқлаш
4. Асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.
5. Гуруҳлар бўйича асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади:
агар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўрнатилган асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлардан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади;
агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбир ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ ваколатли орган томонидан асбоб-ускунани техник диагностикадан ўтказиш натижасида, унинг фойдаланиш муддати узайтириладиган бўлса, асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати узайтирилган муддатни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
IV. Тўлов ҳисоблаш учун база
6. Тўлов ҳисоблаш учун база бўлиб, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган меъёрларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобланади, бундан қуйидагилар мустасно:
Масалан, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги (яъни, 31 декабрь ҳолатига) бошланғич қиймати 50 000 минг сўмни ташкил этади, 2011 йил учун тўлов миқдори эса 0,25 фоиз миқдорида белгиланган. У ҳолда бюджетга тўланадиган тўлов суммаси 125 минг сўмни ташкил этади (50 000 х 0,25 / 100).
VI. Ҳисобот даври
9. Ҳисобот даври бўлиб календарь йил ҳисобланади.
VII. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўловни тўлаш
10. Тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов ҳисоб-китоби-маълумотномаси мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.
11. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов, Ҳисоб-китоб-маълумотномани тақдим этиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади.
VIII. Тўловни ҳисобга олиш
12. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик счёти бўйича амалга оширилади.
Ҳисобланган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:
(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг кредити.
Бюджетга ўтказилган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:
(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олиш счётининг кредити.
IX. Тўловчининг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
13. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.
14. Тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
15. Тўловни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня ҳисобланади.
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тўлов ундириладиган асбоб-ускуналар рўйхати ва уларнинг унумли фойдаланиш
МУДДАТЛАРИ
Асбоб-ускуналар
Кодлар (Шифрлар)
Унумли фойдаланиш муддати (йилларда)
Кучланиш асбоб-ускуналари
40
Теплотехник асбоб-ускуналар
400
25
Турбина асбоб-ускуналари
401
33
Электродвигателлар ва дизель-генераторлар
402
20
Комплекс қурилмалар
403
22
Ички ёнув двигателлари
404
10
Бошқа кучланиш асбоб-ускуналари
407
19
Ишчи асбоб-ускуналар
41 — 46
Металл кесувчи асбоб-ускуналар
410
12
Қуймачилик ишлаб чиқариши учун асбоб-ускуналар
411
20
Темирчилик ва пресслаш асбоб-ускуналари
412
20
Абразив металлар ва олмос ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар
413
12
Компрессор асбоб-ускуналари
414
19
Насослар
415
10
Газ тозаловчи ускуналар ва вентиляцион машина ва асбоб-ускуналари
416
14
Юк кўтариш-транспорт ва юклаш-тушириш асбоб-ускуналари
417
25
Ер ва кон ишлари учун асбоб-ускуналар
418
15
Гидромеханизация асбоб-ускуналари
419
12
Бетон ва пардозлаш ишлари учун асбоб-ускуналар
420
8
Йўл қурилиши асбоб-ускуналари
421
23
Қозиқ қоқиш ишлари учун асбоб-ускуналар
422
14
Кабель (ўраш) ўтказиш учун асбоб-ускуналар
423
33
Сув ости техник ишлари учун асбоб-ускуналар
424
21
Электрогазосварка ва кесиш учун асбоб-ускуналар
425
15
Майдалаш, саралаш ва бойитиш учун асбоб-ускуналар
426
20
Геология-қидирув асбоб-ускуналари
427
10
Ер ости ва очиқ тоғ ишлари учун асбоб-ускуналар
428
12
Технологик жараёнлар учун мўлжалланган барча турдаги махсус сиғимлар
429
16
Қора металлургия асбоб-ускуналари
430
20
Рангли металлургия асбоб-ускуналари
431
20
Кимё саноати ва минерал ўғитлар саноати асбоб-ускуналари
432
18
Иссиқлик алмашинувчи ускуналар, кимё саноати печи ва бошқа махсус асбоб-ускуналар
433
15
Нефть ва газ қазиш ва бурғулаш учун асбоб-ускуналар
434
18
Нефтни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари
435
13
Нефткимё саноати асбоб-ускуналари
436
16
Газ саноати асбоб-ускуналари
438
20
Электрон саноати асбоб-ускуналари
440
9
Қурилиш материаллари саноати асбоб-ускуналари
441
17
Ойначилик саноати асбоб-ускуналари
442
16
Кабель саноати асбоб-ускуналари
443
18
Ўрмон саноати асбоб-ускуналари
444
10
Ёғочни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари
445
11
Целлюлоза-қоғоз саноати асбоб-ускуналари
446
18
Полиграфия саноати асбоб-ускуналари
448
13
Енгил саноат асбоб-ускуналари
449
13
Озиқ-овқат саноати технологик асбоб-ускуналари
450
13
Гўшт ва сут саноати асбоб-ускуналари
451
13
Медицина ва микробиология саноати асбоб-ускуналари