

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;31.07.2021
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="ACCEPTING_BODY"><a id="1745485">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг</a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1745486">Қарори</a></div><div class="ACT_TITLE"><a id="1745487">ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ ВА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1745488"></a></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><a id="5627737">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги <a href="/mact/5578238?ONDATE=31.07.2021 00#5578411">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745489">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларидаги асосий қоидалар ва хулосаларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ҳаракат дастури 3.2-бандининг 3.2.2-кичик бандини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли <a href="/mact/1632738">Қарори</a> билан тасдиқланган Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури 5-бандининг 5.2-кичик бандини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745490">1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти тасдиқлансин <a href="javascript:scrollText(1745499)">(1-илова).</a></a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745491">2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқлансин <a href="javascript:scrollText(1745808)">(2-илова).</a></a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745492">3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори <a href="/mact/1159907#1159926">1</a> ва <a href="/mact/1159907#1159927">2-бандлари </a>ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли Қарори <a href="/mact/1167027#1232023">1</a> ва <a href="/mact/1167027#1232024">2-бандлари </a>ўз кучини йўқотган деб топилсин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745493">4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг регламентлари ҳамда уларнинг доимий комиссиялари тўғрисидаги низомларни Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомда баён этилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.</a></div><div class="SIGNATURE"><a id="1745494">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="1745495">Тошкент ш., </a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="1745496">2010 йил 30 декабрь,</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><a id="1745497">№ 154-II.</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1745498"></a></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><a id="1745499">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли <a href="javascript:scrollText()">Қарорига<br /></a>1-ИЛОВА </a></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><a id="1745500">Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг </a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1745501"><strong>намунавий РЕГЛАМЕНТИ</strong> </a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1745502"></a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745503">I боб. Умумий қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745504"><strong>1-модда.</strong> Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органларидир. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745505">Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг <a href="/mact/20596">Конституцияси </a>ва «<a href="/mact/112170">Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида</a>»ги, «<a href="/mact/436950">Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида</a>»ги, «<a href="/mact/70557">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида</a>»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда халқ депутатлари Кенгашининг регламентига мувофиқ амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745506">Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг <a href="/mact/20596">Конституцияси</a> ва қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек ўз регламентларига мувофиқ амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745507"><strong>2-модда.</strong> Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг (бундан буён матнда халқ депутатлари Кенгаши деб юритилади) фаолияти масалаларни жамоа бўлиб ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745508"><strong>3-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши ўз фаолиятининг асосий йўналишларини халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) тасдиқланган жорий, йиллик ёки халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддатига мўлжалланган иш режаси асосида белгилаб олади. Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига оладиган халқ депутатлари Кенгашининг иш режаси асосида халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссияларининг иш режалари тузилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745509">Халқ депутатлари Кенгашининг иш режаси халқ депутатлари Кенгаши депутатлари (бундан буён матнда Кенгаш депутатлари деб юритилади), халқ депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади), ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари, тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таклифлари, шунингдек ҳудудий вакиллик органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745510">Халқ депутатлари Кенгашининг иш режаси сессияда қабул қилинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745511">Халқ депутатлари Кенгаши иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса унинг доимий комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745512">Халқ депутатлари Кенгашининг иш режасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, доимий комиссиялар ва Кенгаш депутатларининг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилади. Ушбу масала юзасидан қарор халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибда қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745513">Халқ депутатлари Кенгашининг иш режаси бажарилишини ташкил этиш, шунингдек доимий комиссияларнинг иш режалари доимий комиссиялар томонидан ўз вақтида ижро қилиниши учун ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари масъул ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745514"><strong>4-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши ишини ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745515">Ҳоким – халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ўз фаолияти ҳақида халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобот беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745516">Халқ депутатлари Кенгашининг ваколат муддати — беш йил. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745517"><strong>5-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши тегишли ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларининг амалга оширилишини, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари ижро этилишини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқани, аҳолини тегишли ҳудудни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745518">Халқ депутатлари Кенгаши тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланишига кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745519"><strong>6-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгашининг асосий ваколатларига қуйидагилар киради:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745520">ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг тақдимига биноан маҳаллий бюджетни ва унинг ижро этилиши ҳақидаги ҳисоботни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболли дастурларини, вилоят, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уларни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745521">қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар бериш; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745522">ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарини ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тинглаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745523">«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/112170">Қонунида </a>назарда тутилган ҳолларда ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбари қарорларини тасдиқлаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745524">халқ депутатлари Кенгашининг регламентини, доимий ва муваққат комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745525">халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссияларини, бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, уларнинг иши ҳақидаги ҳисоботларни тинглаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745526">қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда Кенгаш депутатларининг ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тугатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745527">ижро ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745528">Кенгаш депутатларининг сўровларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745529">ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг ва қуйи халқ депутатлари Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745530">ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг тақдимига биноан ҳокимлик тузилмаларини, унинг ходимлари штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тасдиқлаш.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745531">Халқ депутатлари Кенгашлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ташкилий масалалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилиш соҳасидаги ўз ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ҳал қиладилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745532"><strong>7-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши берилган ваколатлари доирасида умум манфаатини ифодаловчи тадбирларни ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари ва шаҳарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномавий муносабатлар ўрнатишга ҳақлидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745533"><strong>8-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши ўз фаолиятини сессиялар, доимий ва муваққат комиссиялар, халқ депутатлари Кенгашининг бошқа органлари орқали, шунингдек Кенгаш депутатларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибда ўз ваколатларини рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745534">II боб. Сессия чақириш ва ўтказиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745535"><strong>9-модда.</strong> «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/112170">Қонунига</a> мувофиқ халқ депутатлари Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745536">Сессия Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан халқ депутатлари Кенгаши ваколатига киритилган ҳар қандай масалани кўриб чиқишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745537"><strong>10-модда.</strong> Сессиялар ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745538">Сессиялар халқ депутатлари Кенгаши депутатларининг камида учдан икки қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745539"><strong>11-модда.</strong> Сессиянинг кун тартиби ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, партиялар ва депутатлар гуруҳлари, доимий комиссиялар ва Кенгаш депутатлари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745540">Сессия муҳокамасига киритилаётган энг муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларни тайёрлаш учун ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари томонидан тегишли тармоқлар мутахассислари ҳамда олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳ масалани тайёрлаш вақтида сайловчилар, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745541">Сессия муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади, улар томонидан тайёрланган қарор лойиҳалари ва кун тартиби бўйича бошқа ҳужжатлар ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарига берилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745542">Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тузилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745543">Сессия кун тартиби халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745544"><strong>12-модда.</strong> Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари томонидан қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745545">Сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилади. Кенгаш депутатларига танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар ҳам юборилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745546">Сессияни чақириш тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745547">Сессиялар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745548">Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай қарор, агар бу ҳақдаги таклиф ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, доимий комиссиялар, партиялар ёки депутатлар гуруҳлари томонидан киритилган бўлса, қабул қилиниши мумкин. Ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисидаги қарор Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745549"><strong>13-модда.</strong> Агар сессияда Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745550">Кенгаш депутатларини рўйхатга олиш сессия очилишидан олдин ва унинг ишидаги ҳар бир танаффусдан кейин амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745551">Агар сессияларни ўтказишга мўлжалланган бинода электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир Кенгаш депутати учун доимий ўрин ажратилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745552"><strong>14-модда.</strong> Сессиялар иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда халқ депутатлари Кенгашининг қарори асосида бошқа тилларга синхрон таржима таъминланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745553"><strong>15-модда.</strong> Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек тегишли ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф этилган вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳозир бўлиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745554">Сессияга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибга риоя қилишлари ва раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745556">Сессияга таклиф қилинадиган шахсларнинг сони ва таркиби ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари томонидан ҳал этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745557">Сессияда раислик қилувчи сессияга таклиф этилган шахслар таркиби ва сони тўғрисида Кенгаш депутатларига ахборот беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745558">Сессияга таклиф қилинган шахслар учун мажлислар залида махсус жойлар ажратилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745559"><strong>16-модда.</strong> Янги сайланган халқ депутатлари Кенгашининг биринчи сессияси ҳоким томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафта муддат ичида чақирилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745562">Биринчи сессия Кенгаш кекса депутатларидан бири томонидан очилади, у халқ депутатлари Кенгаши томонидан халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745563">Сессияларда ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса халқ депутатлари Кенгашининг қарорига ёки ҳоким топшириғига биноан мазкур халқ депутатлари Кенгашининг депутатларидан бири раислик қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745564"><strong>17-модда.</strong> Кенгаш депутатларининг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор янги сайланган халқ депутатлари Кенгашининг биринчи сессиясида сайловни ўтказган сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745565">Бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилганида Кенгаш депутатининг ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ҳам сессияда сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745566"><strong>18-модда.</strong> Сессия ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745567">Сессия кун тартибидаги масалалар раислик қилувчи томонидан бандма-банд ёки бутунлай овозга қўйилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745568">Сессиянинг кун тартиби бўйича таклиф ва мулоҳазалар Кенгаш депутатлари томонидан оғзаки ёки ёзма шаклда берилади ва сессияда раислик қилувчи томонидан уларнинг келиб тушиш тартиби бўйича эълон қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745569">Сессия кун тартиби бўйича қарор Кенгаш депутатлари билдирган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745570"><strong>19-модда.</strong> Ҳар бир сессияни ўтказиш вақтида Кенгаш депутатлари орасидан сессия котиби сайланади ёки сессия котибияти тузилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745571">Сессия котиби ёки котибияти:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745572">сўзга чиқувчиларнинг рўйхатини олиб боради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745573">депутат сўровларини, Кенгаш депутатларидан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745574">сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745575">сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан Кенгаш депутатларига тушунтиришлар беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745576">сессия якунлари юзасидан ахборот тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745577">баённома ёки стенограмма юритилишини ташкил этади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745578">Сессияда сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланган ахборот тингланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745579"><strong>20-модда.</strong> Сессияда баённома ёки зарур ҳолларда стенограмма юритилади. Сессия баённомаси раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745580">Сессия баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745581">халқ депутатлари Кенгашининг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745582">сессияни ўтказиш вақти, санаси ва жойи ҳамда сессия кун тартиби;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745583">ҳозир бўлган ва қатнашмаётган Кенгаш депутатлари сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745584">сессиянинг кун тартиби, сессия муҳокамасига киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ва қўшимча маърузачининг фамилияси ҳамда лавозими;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745585">музокараларда сўзга чиққан, шунингдек маърузачилар ва қўшимча маърузачиларга сўровлар йўллаган ёки саволлар берган (ёзма ёки оғзаки шаклда) Кенгаш депутатларининг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745586">қабул қилинган, «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган қарорлар рўйхати.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745587">Баённомада сессия кун тартибига қўйилган масалаларнинг моҳияти очиб берилади, сессия давомида сўзланган нутқларнинг моҳияти қисқача баён этилади, шунингдек сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш якунлари қайд этилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745588">Сессиянинг баённомасига Кенгаш депутатлари ва таклиф этилган шахсларнинг сессиядаги маърузалари матнлари, сессияда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган Кенгаш депутатлари рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745589">Сессия баённомаси ёки стенограммаси сессия тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай тайёрланади ва сессия вақтида раислик қилган шахс ҳамда котиб томонидан имзоланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745590">Сессия баённомаси ва стенограммасининг асл нусхаси ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745591">Сессия баённомаси ёки стенограммаси Кенгаш депутатларининг талабига биноан танишиб чиқиш учун уларга берилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745592">Ёпиқ сессия баённомаси ва стенограммаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида «махфий ҳужжат» белгиси билан сақланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745593">Ёпиқ сессия баённомаси ва стенограммаси унга умумлаштирилган материаллар билан Кенгаш депутатларини таништириш бевосита ҳокимият аппаратида тилхат олиниб амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745594"><strong>21-модда.</strong> Сессияда раислик қилувчи:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745595">сессия ишининг умумий боришига раҳбарлик қилади, халқ депутатлари Кенгашининг регламентига риоя этилишини таъминлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745596">маърузачилар, қўшимча маърузачиларга ва музокараларда сўзга чиқувчиларга навбати билан сўз беради; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745597">зарур ҳолларда сабабини тушунтириб, сўзга чиқиш тартибини ўзгартиради; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745598">муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745599">халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибни қўпол равишда бузган Кенгаш депутати ёки иштирокчини тартибга чақиради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745600">Кенгаш депутатларининг ёзма сўровлари, аризалари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745601">Кенгаш депутатига депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза юзасидан сўзга чиқиш, шунингдек сессияни олиб бориш тартиби бўйича эътирозлар билдириш учун, қарор лойиҳаларига тузатиш, овоз бериш масаласи бўйича таклифлар киритиш учун унинг илтимосига кўра сўз беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745602">муҳокама тугаганидан кейин қарорлар лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745603">сессияда қабул қилинган қарорларни ва сессия баённомаларини имзолайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745604">муҳокама жараёнида сўзга чиққан Кенгаш депутатлари ёки бошқа иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаш ёхуд шарҳлашдан, шунингдек қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745605">Сессияда раислик қилувчи: </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745606">халқ депутатлари Кенгашининг регламенти талаблари қўпол равишда бузилган тақдирда Кенгаш депутатини огоҳлантиришга, такроран бузишга йўл қўйилганида эса, уни бутун сессия куни давомида сўздан маҳрум қилишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745607">сессия ишига халақит бераётган таклиф қилинган шахсларни сессия залидан чиқариб юборишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745608"><strong>22-модда.</strong> Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ва энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745609">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг (комиссиясининг) раиси ва ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ўртасида келишув бўйича ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745610">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлиси кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) томонидан халқ депутатлари Кенгашининг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745611">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва халқ депутатлари Кенгашининг қўшма мажлисини чақириш, уни ўтказиш вақти, санаси ва жойи ҳамда бошқа масалалар халқ депутатлари Кенгашининг регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг (комиссиясининг) раиси ва ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ўртасида келишув бўйича ҳал этилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745612">III боб. Сессияда масалаларни кўриб чиқиш тартиби</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745613"><strong>23-модда. </strong>Халқ депутатлари Кенгаши ўз сессияларида ваколатлари доирасида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартиботни, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, тегишли ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745614"><strong>24-модда.</strong> Сессия муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет тўғрисидаги ва унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот, ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлимлари, бошқармалари ва бошқа бўлинмалари фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар тингланади ҳамда эркин муҳокама қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745615">Муҳокама жараёни мазкур масала юзасидан ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари, унинг ўринбосарлари, доимий комиссиялар раисларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини ёки Кенгаш депутатларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини тинглаш, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг фикр билдириши шаклида амалга оширилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745616">Айрим ҳолларда муҳокама этилаётган масаланинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда, сессия мазкур масаланинг мазмунига доир қисқача ахборотни тинглаб ёки доимий комиссиялар раислари ёхуд Кенгаш депутатларининг тушунтиришлари билан чекланиб, уни муҳокама этмасдан қарор қабул қилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745617"><strong>25-модда.</strong> Сессияда раислик қилувчи томонидан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувга кўра, қоида тариқасида, маъруза учун — 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун — 20 дақиқагача ва якунловчи сўз учун 15 дақиқагача вақт белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745618">Музокараларда сўзга чиқувчи Кенгаш депутатларига 10 дақиқагача вақт берилади. Музокараларда такроран сўзга чиқиш учун, шунингдек сессия ишини олиб бориш тартиби, овоз бериш асослари, номзодлар бўйича сўзга чиқиш учун, аризалар, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун 3 дақиқагача вақт берилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745619">Сессияда ҳозир бўлган Кенгаш депутатлари кўпчилигининг розилиги билан раислик қилувчи сессия кун тартибига киритилган масалани муҳокама қилишнинг умумий вақтини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745620">Сессияларда Кенгаш депутати айни бир масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745621">Музокараларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўзни айтиш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745622">Агар сўзга чиқувчи ажратилган вақтдан ортиқ сўзласа ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, сессияда раислик қилувчи уни аввал огоҳлантириб, кейин сўздан маҳрум қилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745623">IV боб. Сессияда қарорлар қабул қилиш ва уларни эълон қилиш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745624"><strong>26-модда.</strong> Сессияда қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745625">Электрон овоз бериш тизимлари ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745626"><strong>27-модда.</strong> Кенгаш депутати ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745627">Ҳар бир Кенгаш депутати бир овозга эга бўлади ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745628">Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган Кенгаш депутати кейинчалик овоз беришга ҳақли эмас.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745629">Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни санамасдан, агар фақат Кенгаш депутатларидан ҳеч бири бошқача тартибни таклиф этмаса ёки овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмаса, ўтказилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745630"><strong>28-модда.</strong> Сессияларда яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун Кенгаш депутатлари орасидан саноқ комиссияси сайланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745631">Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745632"><strong>29-модда.</strong> Сессияда яширин овоз беришни бюллетенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси назорати остида тайёрланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745633">Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745634"><strong>30-модда.</strong> Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганида саноқ комиссияси ҳар бир Кенгаш депутатига биттадан бюллетень беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745635">Бюллетенни тўлдириш Кенгаш депутати томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бюллетендаги ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод фамилиясининг қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка белги-крестик қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга (қарор вариантига) қарши овоз бераётган бўлса, ёхуд «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745636">Белгиланмаган шаклдаги бюллетенлар, шунингдек Кенгаш депутатларининг хоҳиш-иродасини аниқлашга имкон бермаган бюллетенлар Кенгаш депутатларининг овозларини ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш вақтида эътиборга олинмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745637"><strong>31-модда.</strong> Агар сессияда электрон овоз бериш тизими ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, саноқ комиссияси овоз бериш бошланишидан олдин электрон тизимнинг созлигини текшириши ҳамда яширин овоз бериш учун Кенгаш депутатлари умумий сони бўйича карточкаларнинг тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745638"><strong>32-модда.</strong> Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади, у комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745639">Саноқ комиссиясининг маърузасига асосан халқ депутатлари Кенгаши яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745640"><strong>33-модда.</strong> Сессияда қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745641">Халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар тегишли ҳудудда жойлашган барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745642">Халқ депутатлари Кенгашининг қарорлари унинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, тегишли давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахсларга ва қуйи турувчи ҳокимликларга тарқатилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745643">Тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сессияда қабул қилинган қарорлар ва бошқа муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745644">V боб. Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарини тасдиқлаш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745645"><strong>34-модда.</strong> Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745646"><strong>35-модда.</strong> Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани тегишли халқ депутатлари Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745647"><strong>36-модда.</strong> Вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари лавозимига номзодга Кенгаш депутатларининг саволларига жавоб бериш учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745648"><strong>37-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгашининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари номзодини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745649"><strong>38-модда.</strong> Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745650"><strong>39-модда.</strong> Агар овоз бериш вақтида вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимларга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745651"><strong>40-модда.</strong> Тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдим этилган вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, тегишли халқ депутатлари Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745652">VI боб. Туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарини тасдиқлаш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745653"><strong>41-модда.</strong> Туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодлари вилоят ҳокими томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745654"><strong>42-модда.</strong> Туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала тегишли халқ депутатлари Кенгаши вилоят ҳокими томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан, қоида тариқасида, уч кун ичида кўриб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745655"><strong>43-модда.</strong> Туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 10 дақиқагача вақт ажратилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745656"><strong>44-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгашининг туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида вилоят ҳокимига юборилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745657"><strong>45-модда.</strong> Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган туман, шаҳар ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745658">VII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоларини сайлаш тартиби </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745659"><strong>46-модда.</strong> Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари (бундан буён матнда Сенат аъзолари деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745660"><strong>47-модда.</strong> Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин уч кунлик муддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун депутатларнинг қўшма мажлислари (бундан буён матнда қўшма мажлис деб юритилади) ўтказилишини эълон қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745661">Марказий сайлов комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шунингдек Тошкент шаҳрида қўшма мажлисларни ўтказиш вақти, санаси ва жойи кўрсатилган қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745662"><strong>48-модда.</strong> Қўшма мажлис очилиши олдидан Кенгашлар депутатлари рўйхатдан ўтказилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745663">Агар қўшма мажлисда, Кенгашлар депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745664">Қўшма мажлис ишида Марказий сайлов комиссиясининг вакили иштирок этиши шарт.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745665"><strong>49-модда.</strong> Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссиясининг вакили очади. У мажлисда раислик қилувчининг номзоди бўйича таклиф киритади, бу номзод энг обрўли, катта тажрибага эга, ёши улуғ Кенгашлар депутатлари орасидан танлаб олинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745666">Қўшма мажлис иштирокчилари мажлиснинг кун тартибини ва иш регламентини тасдиқлайдилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745667">Қўшма мажлис кун тартибига Сенат аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала киритилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745668"><strong>50-модда.</strong> Қўшма мажлис ишини таъминлаш ва олиб бориш учун очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан уч кишидан беш кишигача бўлган ишчи ҳайъат тузилади. Турли Кенгашлар депутатлари орасидан ҳайъат аъзолигига номзодлар раислик қилувчи томонидан таклиф этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745669"><strong>51-модда.</strong> Кенгаш депутатлари ваколатларини текшириш, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қўшма мажлис томонидан қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун уч кишидан иборат котибият тузилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745670"><strong>52-модда.</strong> Қўшма мажлисда раислик қилувчи тақдимига мувофиқ очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар кенгаши (бундан буён матнда Оқсоқоллар кенгаши деб юритилади) сайланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745671">Оқсоқоллар кенгаши депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган энг обрўли, ёши улуғ Кенгашларнинг депутатларидан, қоида тариқасида, ҳар бир халқ депутатлари Кенгашидан бир нафар вакилдан сайланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745672"><strong>53-модда.</strong> Оқсоқоллар кенгаши энг обрўли, ўз сайловчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган, давлат ва жамият фаолиятининг турли соҳаларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган Кенгашлар депутатлари орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўриб чиқади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745673">Яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига олти нафар номзод бўйича Оқсоқоллар кенгашининг таклифи Оқсоқоллар кенгашининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади. Яширин овоз бериш бюллетенига олти нафар Сенат аъзолигига номзод киритилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745674"><strong>54-модда.</strong> Сайлов кунига қадар йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати Сенат аъзолигига номзод бўлиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745675"><strong>55-модда.</strong> Қўшма мажлисда Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокама ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745676">Қўшма мажлисда иштирок этаётган ҳар бир Кенгаш депутати Сенат аъзолигига номзодга саволлар бериш, номзод хусусида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745677">Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокамадан кейин уни яширин овоз бериш бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745678">Таклиф этилган у ёки бу номзодлар рад этилган тақдирда, муҳокама этиш ва яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун бошқа номзодни фақат Оқсоқоллар кенгаши кўрсатиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745679">Сенат аъзолигига номзодларни муҳокама қилиш қўшма мажлис қарорига биноан тугалланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745680">Депутатларнинг қўшма мажлисида иштирок этаётган Кенгашлар депутатларининг кўпчилик овозини олган Сенат аъзолигига номзод яширин овоз бериш бюллетенига киритилган ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745681"><strong>56-модда.</strong> Яширин овоз бериш учун бюллетеннинг намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745682">Яширин овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтириш берилган бўлиши лозим. Бюллетеннинг олд томонида ўнг юқори бурчакда муҳр ва камида икки нафар саноқ комиссияси аъзосининг имзоси бўлиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745683"><strong>57-модда.</strong> Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган Кенгашлар депутатлари орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745684">Саноқ комиссиясининг таркибига Сенат аъзолигига номзод сайланиши мумкин эмас.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745685">Саноқ комиссияси: </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745686">Сенат аъзоларини сайлаш бўйича овоз беришни ташкил қилади ва ўтказади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745687">қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз беришни ўтказиш вақти, жойи ва тартибини эълон қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745688">яширин овоз бериш бюллетенларини уларга Сенат аъзолигига ҳар бир номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исмини алифбо тартибида киритиш йўли билан, туғилган санаси, лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойини кўрсатган ҳолда тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745689">овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлайди, уларга яширин овоз бериш бюллетенларини беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745690">яширин овоз бериш бюллетенларининг олд томонига муҳр қўяди ва яширин овоз бериш бюллетенида саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлишини таъминлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745691">овозларни санаб чиқади ва яширин овоз бериш натижалари тўғрисида баённома тузади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745692">яширин овоз бериш натижаларини қўшма мажлис тасдиғига киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745693"><strong>58-модда.</strong> Яширин овоз бериш бошланишидан олдин саноқ комиссиясининг раиси яширин овоз беришни ўтказиш тартибини эълон қилади, комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва муҳрлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745694">Сайлов қутиси унинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасидан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745695">Қўшма мажлисда иштирок этаётган Кенгаш депутати саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо чекади, шундан кейин унга яширин овоз бериш бюллетени берилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745696">Яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилиялари қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка белги-крестик қўйиш йўли билан тўлдирилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745697">Овоз берувчи тўлдирилган яширин овоз бериш бюллетенини кўринарли жойда туриши лозим бўлган сайлов қутисига ташлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745698">Бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745699">Яширин овоз бериш жараёни тугаллангандан кейин, фойдаланилмаган, шунингдек бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетенлари уларга махсус штамп қўйиш йўли билан бекор қилинади, шундан сўнг улар муҳрланади ва алоҳида сақланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745700"><strong>59-модда.</strong> Овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунга қадар танаффуссиз амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745701">Сайлов қутисидаги яширин овоз бериш бюллетенларига асосан саноқ комиссияси овоз беришда иштирок этган Кенгашлар депутатларининг умумий сонини, Сенат аъзолигига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини, ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745702">Овоз берувчилар томонидан сайлов бюллетенига қўшимча ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745703">Белгиланмаган намунадаги яширин овоз бериш бюллетенлари, овоз бериш вақтида битта ҳам катакка белги-крестик қўйилмаган бюллетенлар, шунингдек олд томонида муҳр ва саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745704">Овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда қатнашган Кенгашлар депутатлари овозининг эллик фоизидан ортиғини олган Сенат аъзолигига номзодлар сайланган деб ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745705">Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилиб, у саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга ҳеч қандай тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745706">Саноқ комиссияси раисининг маърузаси бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, у қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасида акс эттирилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745708">Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки нусхада тузилиб, раислик қилувчи томонидан имзоланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745709">Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирорта тузатиш киритилишига йўл қўйилмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745710">Агар овоз беришда яширин овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлардан кимдир сайланмаган бўлса, бўш қолган ўринларга Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш учун янги сайлов тайинланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745711">Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш бўйича қўшма мажлис асосий сайлов ўтказилганидан сўнг икки кун ичида ўтказилади. Қўшма мажлиснинг ўтказилиш вақти, санаси ва жойи қўшма мажлис қарори билан белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745712"><strong>60-модда.</strong> Сайланган Сенат аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки кунлик муддатдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига топширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745713">Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасининг иккинчи нусхаси ва Сенат аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари архивларида сақланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745714">VIII боб. Доимий ва муваққат комиссиялар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745715"><strong>61-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши сессияга киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартишлар киритиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745716">Доимий ва муваққат комиссиялар раислигига ҳамда аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари томонидан тақдим этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745717">Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745718">Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан сайланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745719">Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки комиссиянинг бутун таркибни ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки комиссия бутун таркиби бўйича Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745720"><strong>62-модда.</strong> Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади. Халқ депутатлари Кенгаши таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745721">маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745722">қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745723">ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745724">ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745725">саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745726">аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745727">регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745728">Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745729">Доимий комиссиялар фаолияти халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган Халқ депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745730"><strong>63-модда.</strong> Доимий комиссиялар ўз мажлисларида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745731">Халқ депутатлари Кенгашининг депутати фақат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланиши мумкин. Доимий комиссия таркибига кирмаган Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745732">Доимий комиссиялар халқ депутатлари Кенгаши олдида масъул ва унга ҳисобдордир. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745733"><strong>64-модда.</strong> Доимий комиссиялар ўз фаолиятини халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745734">Доимий комиссиянинг сессиялар оралиғида ўтказиладиган мажлисларида иш режасига тегишли ўзгартишлар киритилиши мумкин, кейинчалик улар сессия тасдиғига киритилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745735"><strong>65-модда.</strong> Доимий комиссиялар ўз фаолиятини мажлис шаклида амалга оширади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745741">Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ойда камида бир марта ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745742">Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745743"><strong>66-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши аниқ вазифаларни бажариш учун Кенгаш депутатлари орасидан муваққат комиссия тузиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745744">Муваққат комиссия тузиш тўғрисидаги қарор сессияда қабул қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745745">Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1766789">Муваққат комиссиянинг вазифалари халқ депутатлари Кенгаши қарори билан белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745746"><strong>67-модда.</strong> Доимий ва муваққат комиссияларнинг тегишли ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга юбориладиган қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлади ва улар томонидан кўриб чиқилиб, кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёки кўрилган чора-тадбирлар ҳақида бир ойлик муддатда хабар қилиниши шарт.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745747">IХ боб. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745748"><strong>68-модда.</strong> Кенгаш депутатининг ҳар бири сессия, доимий ва муваққат комиссиялар ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Кенгаш депутати ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745749"><strong>69-модда.</strong> Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига кўрсатилган Кенгаш депутатлари депутатлар гуруҳларига бирлашишлари мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745750">Ҳар бир депутатлар гуруҳи сессия муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745751">Депутатлар гуруҳи тузиш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар сессияга тақдим этилади. Депутатлар гуруҳи ўз фаолиятини сессияда депутатлар гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бошлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745752">Депутатлар гуруҳи доимий комиссиялар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745753"><strong>70-модда.</strong> Партия гуруҳлари сиёсий партиялардан кўрсатилган Кенгаш депутатларининг таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшган ҳолда ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан халқ депутатлари Кенгаши томонидан рўйхатга олинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745754">Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745755">сессия кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745756">сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745757">ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарига, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари бошлиқларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745758">доимий ва муваққат комиссиялар раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745759">сессияда муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини Кенгаш депутатлари орасида тарқатиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745760">вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745761">халқ депутатлари Кенгаши депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745762">Партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745763"><strong>71-модда.</strong> Кенгаш депутати сессияда кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745764">Кенгаш депутати:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745765">доимий ҳамда муваққат комиссияларга сайлаш ва сайланишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745766">сессияда кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745767">сессия кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар киритишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745768">халқ депутатлари Кенгаши томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745769">музокараларда иштирок этишга, маърузачи, қўшимча маърузачи ва сессияда раислик қилувчига саволлар беришга; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745770">депутат сўрови билан мурожаат этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745771">ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумот беришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745772">сессияда раислик қилувчига сессияда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазасининг матнини топширишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745773">таркибига ўзи кирган халқ депутатлари Кенгаши органининг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини сессияда баён қилишга ёки бу ҳақда Кенгаш раҳбарига ёзма шаклда маълум қилишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745774">халқ депутатлари Кенгашига ҳисобдор бўлган ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини сессияларда эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745775">Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижро этилиши, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг бажарилиши юзасидан текширишлар ўтказиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқилиши учун таклиф этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745776">сессия баённомаси ва стенограммаси билан белгиланган тартибда танишишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745777">Кенгаш депутати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745778"><strong>72-модда.</strong> Кенгаш депутати:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745779">сессия самарали ишлашига кўмаклашиши, сессия вақтини тежаши; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745780">халқ депутатлари Кенгашининг регламентига риоя қилиши ва сессияда раислик қилувчининг талабларини бажариши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745781">фақат сессияда раислик қилувчининг рухсати билангина сўзга чиқиши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745782">Депутатлик одоби қоидаларига риоя қилиши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745783">сессияда иштирок этиши ва унинг ишида фаол қатнашиши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745784">ўзи таркибига сайланган доимий ёки муваққат комиссиялар мажлисларида иштирок этиши;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745785">халқ депутатлари Кенгашининг регламентида белгиланган тартибда овоз беришда шахсан иштирок этиши шарт.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745786">Кенгаш депутати сессияда, ўзи таркибига кирган доимий ёки муваққат комиссия мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда тегишинча ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарига, сессияда раислик қилувчига ёхуд доимий ёки муваққат комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745787"><strong>73-модда.</strong> Кенгаш депутати тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745788">Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жавоб юборишлари шарт.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745789">Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги аниқ ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745790">Депутат сўровлари бўйича ахборот сессияда ёки доимий ёхуд муваққат комиссиялар мажлисида муҳокама қилиниши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745791"><strong>74-модда.</strong> Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436914">Қонунида</a> белгиланган тартибда ҳал этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745792">Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси халқ депутатлари Кенгаши томонидан сессияда кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса ҳоким – халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745793">Халқ депутатлари Кенгашининг Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори тегишли прокурорга дарҳол юборилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745794">Халқ депутатлари Кенгашининг Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745795"><strong>75-модда.</strong> Кенгаш депутати Депутатлик одоби қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Кенгаш депутатининг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745796">Депутатлик одоби қоидалари бузилган тақдирда Кенгаш депутатининг хулқ-атвори тўғрисидаги масала халқ депутатлари Кенгаши томонидан ёхуд унинг топшириғига кўра регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745797">Х боб. Якунловчи қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745798"><strong>76-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимлик аппарати томонидан таъминланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745799"><strong>77-модда.</strong> Тегишли ҳокимликлар Кенгаш депутатини ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745800">Кенгаш депутатига техник воситалар, алоқа воситалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шарт-шароит яратилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745801"><strong>78-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгашининг регламенти, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745802">Халқ депутатлари Кенгашининг регламентига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар доимий комиссиялар, депутатлар гуруҳлари, партия гуруҳлари, Кенгаш депутатлари томонидан киритилиши мумкин ва сессия кун тартиби лойиҳасига киритилади ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745803"><strong>79-модда.</strong> Халқ депутатлари Кенгашининг регламентида назарда тутилмаган халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига доир масалаларни сессияда кўриб чиқиш тартиб-таомиллари сессияда Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома тарзида расмийлаштирилади ва қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади.</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1745805"></a></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><a id="1745807">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли <a href="javascript:scrollText()">Қарорига <br /></a>2-ИЛОВА</a></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><a id="1745808">Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги </a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1745809"><strong>НАМУНАВИЙ НИЗОМ</strong></a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1745810"></a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745811">I боб. Умумий қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745813">1. Ушбу Низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/112170">Қонуни</a>, халқ депутатлари Кенгашининг регламенти асосида ишлаб чиқилган ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг (бундан буён матнда халқ депутатлари Кенгаши деб юритилади) доимий комиссияларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш тартибини, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ваколатларини белгилайди. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745817">«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/112170">Қонунига</a> мувофиқ халқ депутатлари Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари Кенгашининг қарорлари ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ўз ваколатлари муддатига халқ депутатлари Кенгаши депутатлари (бундан буён матнда Кенгаш депутатлари деб юритилади) орасидан халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссияларини (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) сайлайди. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745818">2. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг <a href="/mact/20596">Конституцияси</a>, «<a href="/mact/112170">Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида</a>»ги, «<a href="/mact/436950">Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида</a>»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, шунингдек халқ депутатлари Кенгашининг регламенти ва халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745820">3. Доимий комиссиялар халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) Кенгаш депутатлари орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745825">4. Кенгаш депутати фақат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745826">Доимий комиссия таркибига кирмаган Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745827">Ҳоким — халқ депутатлари Кенгашининг раҳбари доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745829">5. Доимий комиссиялар раислари ва аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбари томонидан тақдим қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745830">Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745831">Доимий комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркибини ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркиби бўйича Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745832">6. Доимий комиссиялар ўз мажлисларида очиқ овоз бериш йўли билан доимий комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан раис ўринбосарларини ва котибларини сайлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1766957">7. Доимий комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745833">8. Доимий комиссиялар халқ депутатлари Кенгаши олдида масъул ва ҳисобдордир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745834">9. Кенгаш депутатининг доимий комиссиядаги ваколатлари унинг илтимосига кўра, шунингдек унинг ўз вазифаларини бажаришга имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан илгари тугатилиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745835">Доимий комиссия раисининг таклифи бўйича доимий комиссия таркибидаги ўзгартишлар сессияда кўриб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745836">10. Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745837">Халқ депутатлари Кенгаши таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745839">маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745842">қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745844">ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745846">ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745847">саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745849">аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745852">регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745853">Зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссияларнинг таркибига ўзгартишлар киритилиши мумкин.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745854">II боб. Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745855">11. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745856">маҳаллий бюджет лойиҳаси, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар, шунингдек маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маърузалар ва қўшимча маърузалар билан чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745857">иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745862">тадбиркорлик соҳасида хусусий ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш инфратузилмасини шакллантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745859">бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади, улар бўйича тавсиялар тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745860">маҳаллий бюджет ижроси, бюджетдан ташқари ва мақсадли фондлардан мақсадли фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга оширади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745861">маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромад захиралари ва манбаларини аниқлаш бўйича иш олиб боради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745863">маҳаллий солиқлар ва маҳаллий бюджетга тушадиган бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг миқдорларини белгилаш ва бериш масалаларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745864">ҳокимликнинг тузилиши, штатлари ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги ҳоким – халқ депутатлари Кенгаши раҳбари тақдимномасини дастлабки тарзда кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745865">халқ депутатлари Кенгашининг режалаштириш ва бюджет-молиявий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745866">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745867">12. Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745869">халқ депутатлари Кенгаши томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят, туман, шаҳар ҳудудида (бундан буён матнда тегишли ҳудудда деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745870">ўз ваколатига тааллуқли бўлган халқ депутатлари Кенгашининг дастурлари ва ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулосалар беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745871">ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745872">ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси эса тегишли вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745873">оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, тегишли ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745874">фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли ҳудудда қонунийлик ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745875">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745876">13. Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745877">тегишли ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини, шунингдек уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маъруза ва қўшимча маърузалар билан чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745879">тегишли ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745880">ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745881">анъанавий халқ ижодиёти марказлари, аҳолининг миллий-маданий анъаналари, бадиий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун шароитлар яратишга кўмаклашади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745882">тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика муассасаларини, шу жумладан табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745883">фармацевтика соҳаси самарали фаолият юритиши бўйича таклифлар ишлаб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745886">тегишли ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745888">бюджет маблағлари ва корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг хайрия бадаллари ҳисобидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилашда иштирок этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745891">ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болали оилалар ҳамда кекса фуқароларнинг уй-жой ва моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745892">меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745894">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745897">14. Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745900">ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш соҳасидаги дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва ишлаб чиқишда қатнашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745902">таълим тизимининг ҳолатини таҳлил ва назорат қилади, таълим сифатини янада яхшилаш, мактаблар, лицейлар, коллежларда ва олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёнини демократлаштиришни ривожлантириш бўйича тавсиялар киритади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745905">таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларини соғломлаштириш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашади, таълим соҳаси ходимларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун пул маблағлари ажратилиши ташаббуси билан чиқади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745907">кадрлар тайёрлашни яхшилаш, тегишли ҳудуднинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашининг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги масалаларини дастлабки тарзда ўрганади ва уни кучайтириш бўйича таклифлар киритади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745908">жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантириш, шунингдек аҳоли турар жойларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратиш масалаларини ўрганади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745909">ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ишга жойлаштириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича муаммоларни таҳлил қилади ва бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745912">маданият муассасалари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади, уларнинг ёшларни эстетик тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745914">ёшлар билан ишлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари Кенгаши томонидан тайёрлашда ва кўриб чиқишда таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745915">ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745916">бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийлик, ёшларни касбга йўналтириш бўйича ишларни назорат қилади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745922">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745925">15. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745927">тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745929">тегишли ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745931">коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745932">ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745933">савдо, умумий овқатланишни ташкил қилиш, истеъмол бозорлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745934">бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, тегишли ҳудудда ярмаркалар ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745935">ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745936">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745937">16. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745938">аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1766790">ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745939">деҳқон ва фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганади ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745940">табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745941">қишлоқ хўжалиги ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745942">ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745943">сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилишини олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745944">зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745945">ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745946">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745947">17. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745948">Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шу жумладан уни чақириб олиш тўғрисидаги, Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқишга тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745949">халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссиялари, бошқа органларини ташкил қилиш ва тугатиш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745950">халқ депутатлари Кенгашининг топшириғига мувофиқ Кенгаш депутати томонидан қонун ҳужжатлари, ахлоқ нормалари ва Депутатлик одоби қоидаларини бузиш фактлари бўйича материалларни кўриб чиқади ҳамда мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745951">халқ депутатлари Кенгашининг регламенти лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745952">халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745953">Депутатлик одоби қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун сессияга киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745954">сайловчиларнинг депутатлар томонидан Депутатлик одоби қоидаларини бузиш билан боғлиқ шикоятларини кўриб чиқади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745955">Кенгаш депутатлари, бошқа шахслар томонидан халқ депутатлари Кенгашининг регламенти нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва уни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745956">ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади. </a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1745957">III боб. Доимий комиссиялар ишини ташкил этиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745958">18. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини сессияда тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширадилар. Доимий комиссиянинг иш режаси халқ депутатлари Кенгашининг иш режаси билан белгиланган тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745959">Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссиянинг иш режасидаги ўзгартишлар навбатдаги сессияда тасдиқланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745960">19. Доимий комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда доимий комиссиялар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745961">20. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини мажлис шаклида амалга оширадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745962">Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ойда камида бир марта ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745963">Доимий комиссиянинг мажлислари раис, раис йўқлигида эса раис ўринбосарининг ташаббуси билан, шунингдек комиссия аъзолари кўпчилиги томонидан чақирилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745964">Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745965">21. Доимий комиссиялар мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745966">22. Доимий комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда доимий комиссия таркибининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745967">Доимий комиссия аъзоси мажлисда иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда доимий комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745968">23. Доимий комиссиялар мажлислари кун тартиби лойиҳасига доимий комиссиялар иш режаларидаги масалалар, халқ депутатлари Кенгаши қарорларида белгиланган масалалар, шунингдек доимий комиссиялар аъзолари томонидан таклиф қилинган масалалар киритилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745969">Кун тартиби лойиҳаси ва мажлисни олиб бориш тартиби доимий комиссия раиси томонидан эълон қилинади ва муҳокама қилингандан сўнг тасдиқланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745970">24. Доимий комиссия мажлисларида баённомалар юритилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745971">Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745972">доимий комиссиянинг номи, мажлиснинг тартиб рақами;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745973">мажлис ўтказиладиган вақт, сана ва жой;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745974">ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзоларининг сони, шунингдек таклиф этилган шахслар сони;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745975">мажлиснинг кун тартиби, мажлисда кўриб чиқиш учун киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745976">кун тартибига мувофиқ муҳокама қилинаётган масалаларнинг моҳияти;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745977">«ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган, қабул қилинган қарорлар рўйхати.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745978">Мажлис баённомасига мажлисда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзолари рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати, маърузалар матнлари ва бошқа материаллар илова қилинади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745979">Доимий комиссия мажлисининг баённомаси мажлис тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай расмийлаштирилади. Баённома комиссия раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ва доимий комиссия котиби томонидан имзоланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745980">25. Доимий комиссия мажлисини самарали олиб бориш учун, қоида тариқасида, маъруза учун 20 дақиқа доирасида, қўшимча маъруза учун 10 дақиқага қадар, музокараларда сўзга чиқувчиларга 5 дақиқадан 7 дақиқагача, ахборот ёки маълумот бериш учун эса 3 дақиқага қадар вақт берилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745981">26. Доимий комиссияларнинг мажлислари очиқ ўтказилади. Доимий комиссия ёпиқ ёки сайёр мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745982">Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф қилинган вакиллари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745983">Мажлисга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745985">Мажлисга таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби доимий комиссия раиси томонидан ҳал этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745986">Мажлисда раислик қилувчи мажлисга таклиф қилинган шахслар таркиби ва сони тўғрисида доимий комиссия аъзоларини хабардор қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745987">27. Доимий комиссиялар масалаларни тайёрлаш ва уларни пухта ишлаб чиқиш учун Кенгаш депутатлари орасидан, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745988">28. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш вақтида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хил мажбуриятларга эгадирлар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745989">29. Доимий комиссияларнинг аъзолари комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашишлари, доимий комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт. Доимий комиссиялар аъзолари ҳар чоракда доимий комиссия раисига доимий комиссия иш режасида назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилиши бўйича ўз фаолияти якунлари ва депутатлик вазифаларини бажариш натижалари тўғрисида ёзма ҳисоботлар тақдим этадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745990">Доимий комиссиялар аъзолари ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширадилар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари доимий комиссиялар аъзоларини улар ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, уларнинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда доимий комиссиялар аъзоларининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745992">30. Доимий комиссиянинг аъзоси кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек халқ депутатлари Кенгашининг, доимий комиссиянинг қарорлари бажарилишини ташкил этишда иштирок этади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради. Доимий комиссия мажлисида иштирок этаётган доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси муҳокама қилинаётган масала бўйича овоз беришда иштирок этишга мажбур.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745993">31. Доимий комиссия аъзосига доимий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиш учун шароит яратиб берилади, унга зарур ҳужжатлар ёки бошқа материаллар олдиндан юборилади. Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби тўғрисида олдиндан хабардор қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745994">Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия томонидан жойларда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни ҳоким — халқ депутатлари Кенгаши раҳбари, доимий комиссия раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан ўрганади, ушбу масала юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролардан келган таклифларни умумлаштиради, уларни доимий комиссия мажлисида муҳокама қилади ва таклифлар киритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745995">32. Бир нечта доимий комиссияларга тааллуқли масалалар доимий комиссиялар томонидан биргаликда тайёрланиши ва кўриб чиқилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745996">Доимий комиссияларнинг қўшма мажлисларини доимий комиссиялар раислари ўзаро келишув асосида олиб борадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745997">Доимий комиссия ўзи кўриб чиқаётган масалалар юзасидан бошқа доимий комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745998">Бошқа доимий комиссияларнинг илтимосига биноан доимий комиссия ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилаётган масалаларни тайёрлашда иштирок этиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1745999">33. Айни бир масала бўйича доимий комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Агар муросага келинмаса, ушбу масалани тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746000">34. Доимий комиссияларда барча масалалар доимий комиссия аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746001">Бир нечта доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари ўтказилганда қарор ҳар бир доимий комиссияда кворум мавжуд бўлган ҳолда мажлисда қатнашаётган доимий комиссиялар аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746002">35. Доимий комиссиялар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий хусусиятга эга бўлган қарорлар қабул қилади ёки халқ депутатлари Кенгаши қарор лойиҳалари бўйича ўзига тааллуқли масалалар юзасидан хулосалар беради. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746003">36. Доимий комиссияларнинг қарорлари, хулосалари ва баённомалари доимий комиссия раиси томонидан имзоланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746004">Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қўшма қарорлар, улар томонидан биргаликда тайёрланган хулосалар, шунингдек қўшма мажлисларнинг баённомалари уларнинг раислари томонидан имзоланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746005">37. Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва манфаатдор шахсларга юборилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746006">38. Доимий комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга нисбатан қабул қилинган бўлса, улар томонидан кўриб чиқилиши шарт. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746007">Доимий комиссия қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида доимий комиссияларга бир ойлик муддатда хабар қилиниши лозим. Доимий комиссиялар қарорларини кўриб чиқиш якунлари доимий комиссиялар мажлисларида, зарур ҳолларда эса сессияларда кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда доимий комиссия мажлисида унинг қарори ижро этилиши муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746008">39. Доимий комиссия қарорларининг бажарилишининг бориши юзасидан назорат доимий комиссия раиси ёки қарорда кўрсатилган доимий комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1746009">IV боб. Доимий комиссияларнинг ваколатлари</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746010">40. Доимий комиссиялар сессиялар кун тартибига доир таклифларни шакллантиришда иштирок этадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746011">41. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, ёзма хулосалар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746012">42. Доимий комиссиялар тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиш ҳамда уларнинг халқ депутатлари Кенгаши қарорлари ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини тинглаш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746013">Доимий комиссиялар тегишли органлар ва ташкилотларни кўриб чиқиладиган масалалар хусусида олдиндан хабардор қиладилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746014">43. Доимий комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан халқ депутатлари Кенгашига ўз қарорлари ёки хулосаларини тақдим этадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746015">44. Халқ депутатлари Кенгашининг топшириғига биноан, доимий комиссиялар Кенгаш депутатлари билдирган таклифлар, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746016">45. Доимий комиссия раиси: </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746017">зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, комиссия мажлисини чақиради, мажлис ҳақида комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларни хабардор қилади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746018">доимий комиссия мажлисларида раислик қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746019">доимий комиссиянинг иш режаси лойиҳасининг тайёрланишини ташкил этади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746020">доимий комиссия аъзолари, шу жумладан раис ўринбосари ва доимий комиссия котиби ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтиради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746021">доимий комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга доимий комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746022">давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини, мутахассислар ва олимларни доимий комиссия ишида иштирок этиш учун таклиф қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746023">сессияларда, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бўладиган муносабатларда доимий комиссия номидан вакиллик қилади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746024">доимий комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва сессияда ҳисобот беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746025">доимий комиссия қарорларининг ижро этилиши юзасидан ишларни ташкил этади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746026">халқ депутатлари Кенгашига, ҳокимга — халқ депутатлари Кенгаши раҳбарига уларнинг топшириқлари бажарилиши юзасидан ахборот беради;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746027">доимий комиссия аъзоларини улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилганлиги ва тавсиялари кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746028">бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда ишлар олиб борилишини ташкил қилади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746029">доимий комиссия мажлиси қарорлари, хулосалари ва баённомаларини имзолайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1766791">ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746030">46. Доимий комиссия раисининг ўринбосари раиснинг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ва раис йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга оширишга имкони бўлмаган ҳолларда раис вазифасини бажаради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746031">47. Доимий комиссия котиби:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746032">доимий комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746033">доимий комиссия иш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746034">доимий комиссия иш юритуви учун жавоб беради, ҳокимликнинг тегишли бўлимига ҳужжатларни сақлаш учун ўрнатилган тартибда топширади;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746035">доимий комиссия мажлиси баённомасини юритади ва уни имзолайди;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746036">доимий комиссия фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1746037">V боб. Якунловчи қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746038">48. Доимий комиссиялар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимлик аппарати томонидан таъминланади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746039">49. Тегишли ҳокимликлар доимий комиссияларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек доимий комиссиялар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1746040">50. Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарорлар сессияда Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.</a></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><a id="1769708">(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
