

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;31.07.2021
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><a id="onLBC1167027">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6073"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;</span></div><div id="LBC6074"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]</span></div></a></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><a id="onLS1167027">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3678"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]</span></div></a></div><div class="ACCEPTING_BODY"><a id="1232017">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг</a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1232018">Қарори</a></div><div class="ACT_TITLE"><a id="1232019">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ 2006 ЙИЛ 8 ИЮНДАГИ 173–I-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИГА, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД АЙРИМ ТАВСИЯЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1232021"></a></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><a id="5627716">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги <a href="/mact/5578238?ONDATE=31.07.2021 00#5578410">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232022">Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда уларнинг тузилмалари фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг регламентларини ва доимий комиссиялари тўғрисидаги низомларни янгилаш, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:</a></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><a id="edi1769548"><a href="/mact/1167027?ONDATE=09.03.2007 00#1232023">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</a></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><a id="1769548">(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли <a href="/mact/1745442?ONDATE=30.12.2010 00#1745492">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><a id="edi1769552"><a href="/mact/1167027?ONDATE=09.03.2007 00#1232024">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</a></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><a id="1769552">(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли <a href="/mact/1745442?ONDATE=30.12.2010 00#1745492">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232025">3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори билан маъқулланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил этишга оид айрим <a href="/mact/1159907?ONDATE=08.06.2006 00#1161674">тавсияларга</a> ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири маъқуллансин (<a href="javascript:scrollText(1232352)">3-илова</a>).</a></div><div class="SIGNATURE"><a id="1232026">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ </a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="1232027">Тошкент ш.,</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="1232028">2007 йил 9 март,</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><a id="1232029">305-I-сон</a></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><a id="edi1771131"><a href="/mact/1167027?ONDATE=09.03.2007 00#1232030">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</a></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><a id="1771131">(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли <a href="/mact/1745442?ONDATE=30.12.2010 00#1745492">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><a id="edi1771132"><a href="/mact/1167027?ONDATE=09.03.2007 00#1232229">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</a></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><a id="1771132">(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли <a href="/mact/1745442?ONDATE=30.12.2010 00#1745492">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1232352"></a></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><a id="1232353">Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг <br />2007 йил 9 мартдаги 305-I-cонли <a href="javascript:scrollText()">қарорига</a> <br />3-ИЛОВА </a></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><a id="1232354">Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид </a></div><div class="ACT_FORM"><a id="1232355"><strong>ТАВСИЯЛАР</strong></a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="1232356"></a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1232357">I. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш ва бу ишда депутатларнинг тутган ўрни</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232360">Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг <a href="/mact/20596#39785">99-моддасида</a> белгиланганидек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232361">Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларини (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) шакллантириш сайлов йўли билан амалга оширилади, бу эса уларнинг вакиллик хусусиятини яққол кўрсатади. Бу шундан далолат берадики, фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ҳуқуқини амалга ошириб, мазкур органларга ўз вакилларини сайлашда бевосита иштирок этадилар. Маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчиларидан ваколат олиб, уларнинг номидан фаолият юритадилар. Бошқача қилиб айтганда, депутат халқнинг давлат ҳокимияти органларидаги мухтор вакилидир. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232362">Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятларини давлат ҳамда фуқаролар манфаатларини кўзлаб олиб борадилар, натижада давлат манфаати билан фуқаролар манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232363">Маҳаллий Кенгашлар ўз фаолиятлари давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига, ташкилий масалаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларида қабул қилинган қарорлар ижро этилиши устидан тегишли назоратни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232366">«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/112170#121219">17-моддасига</a> мувофиқ, маҳаллий Кенгашларнинг асосий иш шакли сессиядир. Маҳаллий Кенгаш cессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади. Тегишли вилоят, туман ёки шаҳарни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга оширишга оид масалаларни янада тезроқ ҳал этиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар навбатдан ташқари сессияларни ҳам ўтказишлари мумкин. Бу ҳам ҳокимият вакиллик органлари ишининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232367">Ҳозирги вақтда маҳаллий Кенгашлар учун белгиланган депутатлар сони ҳам (халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 нафаргача, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 30 нафаргача депутат сайланади) маҳаллий Кенгаш сессияларини тезкорлик билан ташкил этиш ва ўтказиш имконини беради. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232368">Маҳаллий Кенгашнинг ҳар йили келгуси йилга мўлжаллаб тузиладиган иш режасига киритиладиган масалалар, қоида тариқасида, маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқилиши лозим. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232369">Маҳаллий Кенгашнинг сессияларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232371">сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни аниқлаш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232372">ишчи гуруҳлар тузиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232373">сессия белгиланган кун ва унинг кун тартибига киритилаётган масалаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232374">қонунга мувофиқ депутатларга сессия белгиланган кундан камида етти кун олдин бўлажак сессия тўғрисида хабарнома ва кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини юбориш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232375">депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232376">таҳрир гуруҳларини тузиш.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232377">Ташкилий масалаларни ҳал қилишдан ташқари, маҳаллий Кенгаш сессияси қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритишга мўлжалланган масалаларни олдиндан тайёрлаш ва муҳокама жараёнида иштирок этиш учун имкон қадар кўпроқ депутатларни жалб қилиш, кўрилаётган масалага дахлдор корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, мутахассислар фикрини ўрганиш ҳамда улар билан мунозаралар ўтказиш зарур. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилган масалаларни олдиндан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ушбу масалалар юзасидан аҳолининг фикрини ўрганишда фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тегишли доимий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Айни бир вақтда маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган қарорларни вилоят, туман, шаҳар газеталарида эълон қилиш, уларнинг ижросини назоратга олиш, маҳаллий Кенгаш қарорларининг ижро этилиши ҳақидаги ахборотларни мунтазам таҳлил қилиб бориш тавсия этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232378">Депутатнинг Кенгаш сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларида иштирок этишининг шакллари ҳар хил. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунига</a> мувофиқ, депутат:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232379">маҳаллий Кенгашнинг доимий ҳамда муваққат комиссияларига сайлаш ва сайланишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232380">маҳаллий Кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232381">маҳаллий Кенгаш мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232382">маҳаллий Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232383">маҳаллий Кенгашнинг мажлисида мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232384">депутат сўрови билан мурожаат этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232385">ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232387">маҳаллий Кенгашнинг мажлисида раислик қилувчига мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232388">маҳаллий Кенгашнинг қайси органи таркибига киритилган бўлса, шу органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини маҳаллий Кенгашнинг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда маҳаллий Кенгашнинг раҳбарига ёзма равишда маълум қилишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232389">маҳаллий Кенгашга ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини мазкур Кенгашнинг мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232390">Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек маҳаллий Кенгаш қарорларининг бажарилишини текшириш тўғрисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232391">маҳаллий Кенгаш мажлисларининг стенограммалари билан танишишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232408">Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига қўйиладиган масалалар тўғрисида хабар олгач, депутатлар ушбу хабарни ўз округи сайловчилари билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан муҳокама қилишлари мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232409">Депутатлар ишчи гуруҳлари ёки доимий комиссиялар мажлисларида фикр алмашув депутатга муҳокама қилинаётган масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилишга ва ўз нуқтаи назарини тўғри белгилаб олишга имкон беради. Агар муҳокама қилинаётган масала ўзи ишлаб турган ташкилотнинг манфаатларига дахлдор бўлса, депутат ўз жамоасидаги ҳамкасблари ва мутахассислар билан ҳам фикр алмашиши мумкин. Бундай муҳокама депутатга сессия кун тартибига киритилган масалаларни чуқур таҳлил қилишга, маъруза вақтида ўз фикрини аниқ ва лўнда баён қилишга, асослантирилган таклиф ва эътирозлар билдиришга имкон беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232410">Депутатларнинг сессияга тайёргарлик кўриш жараёнидаги иштироки қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, бирон-бир камчилик аниқлангудек бўлса, сессия очилишидан аввал уларни бартараф этишнинг амалий чораларини кўриш ва такрорланиши эҳтимолининг олдини олиши мақсадга мувофиқдир. Сессияга тайёргарлик ишларининг тўғри ташкил қилиниши, унда депутатларнинг фаол иштирок этиши тайёргарликнинг илк босқичидаёқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг турли йўналишларида ишни яхшилаш имконини беради. Бу сессияга тайёргарлик ишлари даврида депутат фаолиятининг муҳим жиҳатидир, чунки текшириш шунчаки расмиятчилик эмас, балки камчиликларни бартараф қилишнинг, ишни яхшилаш учун янги имкониятларни аниқлаш ва улардан фойдаланишнинг таъсирчан воситасидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232411">Депутатлар сессияда кўриб чиқиш учун киритилган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда фаол иштирок этишлари лозим. Шу муносабат билан депутатларга доимий комиссиялар, ҳокимлик бошқарма ёки бўлимлари томонидан ишлаб чиқилган қарорларнинг лойиҳаларини сессия очилишидан бир неча кун олдин юбориш тавсия этилади. Бундай ҳолларда лойиҳаларни олган депутатлар уларни ишчи-хизматчилар, мутахассислар ўртасида ҳамда фуқароларнинг йиғинларида муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Муҳокамалар вақтида билдирилган таклифлар ва танқидий мулоҳазалар қарор лойиҳасини ишлаб маромига етказишда инобатга олиниши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232412">Депутатнинг маҳаллий Кенгаш сессиясида масалаларни муҳокама қилиш жараёнидаги фаоллиги ва амалий иштироки даражаси депутат маърузасининг сифати ва мазмунига боғлиқ. Пухта ўйлаб тузилган, депутатлар муҳокамасига қўйилган масалани моҳият-эътибори билан қараб чиқишга ёрдам берадиган маъруза ҳамиша диққатни жалб этади, депутатларни ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишга, тажрибаларини ўртоқлашишга ундайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232413">Депутат сўрови билан мурожаат қилиш — депутатнинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунига</a> биноан, депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли. Депутат сўровининг мақсади ҳокимликлар, уларнинг бошқармалари ва бўлимлари фаолиятидаги, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш ёки бўшлиқларни тўлдиришдир. Депутат сўрови айрим депутат томонидан ҳам, депутатлар гуруҳи томонидан ҳам берилиши мумкин. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232414">Депутат сўровини маҳаллий Кенгаш сессиясида сўзлаётган шахсга бериладиган савол ёки депутат томонидан фуқароларнинг мурожаатлари хусусида юбориладиган хатлар билан алмаштирмаслик керак. Маърузачига савол берилганда унинг маърузасидаги ёки қўшимча маърузасидаги бирон-бир фикр аниқлаб олинади. Депутат сўрови маҳаллий Кенгаш сессиясида масалаларни муҳокама қилиш вақтида билдирилган танқидий мулоҳазалар ва таклифлардан фарқ қилиши керак. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232415">Депутатга депутат сўровига жавобни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборишлари шарт. Бунда шуни таъкидлаш керакки, судларнинг раисларига, прокурорларга, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлмаслиги керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232416">Депутат сўровлари бўйича ахборот маҳаллий Кенгашнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин, муҳокама натижаси бўйича мазкур Кенгаш тегишли қарор қабул қилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232417">Депутатнинг сессиядаги фаолияти унинг маҳаллий Кенгаш органига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, масалаларни муҳокама қилиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиши, сўровлар бериши ва шу сингарилар билан чекланиб қолмайди. Сессияларда депутатларнинг ўз депутатлик вазифаларини, маҳаллий Кенгаш ва унинг органлари қарорлари ҳамда топшириқларини қандай бажараётганликлари тўғрисидаги ахборотини эшитиш уларнинг масъулиятини оширишга, депутатларнинг маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг органлари билан ўзаро муносабатлари шаклларини такомиллаштиришга ёрдам беради, маҳаллий Кенгашларнинг ишини янада хилма-хиллаштиради, депутатлик фаолиятининг ижобий тажрибасини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232418">Депутатлар сессияларда ҳисобот берар эканлар, фақатгина қилган ишлари ҳақида гапириш билан чекланиб қолмай, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш масалаларини кўтаришлари, бу борадаги вазифаларни бажариш, муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўрсатишлари, ҳокимлик, унинг бошқарма ва бўлимларининг халқ хўжалигининг турли соҳаси ишларидаги камчиликларга холислик билан баҳо бериб ўтишлари керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232419">Сессиянинг муҳокама этилаётган масалалар соҳасидаги ишларнинг аҳволига таъсири кўп жиҳатдан маҳаллий Кенгаш қабул қилган қарорларнинг аниқлигига ва муайян мақсадларга қатъий қаратилганлигига боғлиқ.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232420">Ҳар томонлама пухта қарор фақат депутатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ишлаб чиқилиши мумкин. Тушган таклифларни ўрганиш ва уларни қарор лойиҳасига киритиш учун депутатлар орасидан таҳрир гуруҳи тузилиши мақсадга мувофиқдир. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232421">Ҳокимликнинг тегишли ишларни масалалар муҳокама қилинаётган вақтда депутатлар билдирган танқидий мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда бажариши маҳаллий Кенгаш сессияларида депутатлар фаоллигини рағбатлантиришнинг муҳим омилидир. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳокимликда депутатнинг ҳар бир таклифи ва мулоҳазасига эътибор билан қаралган, бу таклифлар ва мулоҳазалар амалга оширилган жойларда депутатлар иши яна ҳам фаоллашмоқда, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эса кўламдор мазмун ва салмоқ касб этмоқда.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232422">Маълумки, сўзлашни истаган ҳамма депутатларнинг ҳам сессияда сўзга чиқишига баъзан имкон бўлмайди. Шу муносабат билан депутатнинг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунида</a> назарда тутилган ҳуқуқи — муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз таклифлари ва мулоҳазаларини сессияда раислик қилувчига ёзма равишда топшириш ҳуқуқи муҳим аҳамиятга эга. Депутатларнинг ёзма таклифлари ва мулоҳазалари сессия баённомасига қўшиб қўйилиши, ҳокимлик эса уларни амалга ошириш чорасини кўриши керак. Бунинг натижасида депутатларнинг сессия ишларида янада фаол иштирок этишларига эришилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232423">Маҳаллий Кенгаш қарорларини бажариш — ҳокимликлар, уларнинг бошқармалари ва бўлимларининг, тегишли ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифасидир. Ҳозирги вақтда Кенгаш қарорларининг амалга оширилиши учун депутатларнинг фаол иштироки зарур. Бу ўринда депутатлар ташкилий ишларнинг турли шаклларидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, сессиядан кейин депутатлар дарҳол ўз сайлов округларида, меҳнат жамоаларида кенг тушунтириш ишларини олиб боришлари, сайловчиларни маҳаллий Кенгаш қабул қилган қарорларни бажаришда иштирок этишга сафарбар қилишлари мумкин. </a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1232424">II. Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232427">Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ва маҳаллий Кенгаш қарорларини рўёбга чиқариш учун ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш, уларнинг ижросини назорат қилиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/112170#121233">19-моддасига</a> мувофиқ депутатлар орасидан доимий ва муваққат комиссиялар тузилади. Тузилиши лозим бўлган доимий комиссияларнинг тахминий рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли қарори билан янги таҳрирда тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги <a href="javascript:scrollText(1232229)">намунавий низомда</a> кўрсатиб ўтилган. Ушбу Низомда доимий комиссияларнинг ишини қандай ташкил этиш кераклиги, комиссияларнинг мақоми ҳамда фаоллигини ошириш йўллари кўрсатиб ўтилган. Энг аввало доимий комиссиялар нима учун тузилганлиги ва ваколатлари нималардан иборатлигини аниқлаб олиш лозим. Доимий комиссияларнинг фаолияти асосан икки йўналишдан: биринчидан, тегишли сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш; иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва маҳаллий Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилишдан иборат. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232428">Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиш билан бир вақтда депутатлар ва фуқароларни давлатни бошқаришда иштирок этишга жалб қилишнинг муҳим воситаси ҳамдир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232429">Юқорида кўрсатилганидек, доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашнинг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашувчи орган бўлиб, маҳаллий Кенгашнинг бутун ваколат муддатига сайланади. Шу билан бирга доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашларга ва ҳокимликларга ёрдам бериш билан боғлиқ ишлар билан чекланиб қолмасдан, мустақил равишда бир қатор тадбирлар ўтказишлари ҳам керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232430">Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашларнинг биринчи сессияларида, маҳаллий шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, хўжалик, маданий, иқтисодий ва бошқа йўналишлар бўйича тузилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232431">Доимий комиссияларнинг ташкилий ишлари даражаси, самарадорлиги, энг аввало, комиссиялар таркибига сайланган депутатларнинг фаоллигига, уларнинг ўзларига берилган ҳуқуқлардан фойдалана олишларига боғлиқ. Доимий комиссиялар таркиби кўрилаётганда уларга энг ташаббускор, тажрибали кишилар бошчилик қилиши назарда тутилмоғи, комиссияларнинг аъзолари сайланаётганда депутатларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти, тажрибаси, машғулот тури ва ҳоказолар ҳисобга олинмоғи керак. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232432">Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларида депутатлар бажарадиган ишларнинг асосий шакл ва усуллари қуйидагилардан иборат.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232433">Депутат доимий комиссияга сайланганидан кейин, биринчи навбатда қандай масалалар билан шуғулланишини аниқлаб олиши керак. Ҳокимликлар депутатларга ёрдам бериш мақсадида биринчи сессиядан кейиноқ дарҳол доимий комиссияларнинг аъзолари билан семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказишлари, уларда тегишли ҳокимликнинг, унинг бошқармалари ва бўлимларининг раҳбарлари, комиссияларнинг аъзоси бўлмиш депутатлар тажриба алмашишлари, хўжалик ва маданий қурилишнинг муайян соҳасида маҳаллий Кенгаш олдида турган вазифаларни бажариш учун комиссиянинг қайси иш шакллари ва усуллари мақсадга мувофиқлигини асослаб беришлари жоиз деб қаралади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232434">Доимий комиссияларнинг раҳбарлари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини пухта билишлари жуда муҳимдир. Доимий комиссияларнинг иш тажрибасида шундай қатъий бир тартиб қарор топганки, унга мувофиқ комиссия раиси комиссиянинг барча ишига раҳбарлик қилади, мажлислар чақиради ва уларда раислик қилади, материалларни умумлаштиради ва қарор лойиҳаларини тайёрлайди, комиссия иш режасининг бажарилишини назорат қилиб туради, топшириқлар беради, комиссия номидан ҳокимлик, унинг бошқармалари ва бўлимлари билан, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Комиссия котиби унга ҳар томонлама ёрдам беради ва комиссия иш ҳужжатларини юритади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232435">Доимий комиссия шуғулланадиган масалалар унинг иш режасида белгилаб қўйилади. Режалар жорий даврга (йил чораги) ҳамда истиқболга (йиллик ва Кенгашнинг ваколат муддатига) мўлжаллаб тузилади. Аниқ ҳаракат режаси комиссиялар ишини ташкил қилишнинг асосидир. Шунинг учун ҳар бир режа, ҳар бир масала комиссия аъзоларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилади. Фақат шундагина масалалар доирасини тўғри белгилаш, эътиборни кўпроқ ижтимоий аҳамиятга молик долзарб муаммоларга қаратиш мумкин бўлади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232436">Кейинги вақтларда доимий комиссиялар амалиётига йиллик иш режаси тузиш тажрибаси мустаҳкам кириб бормоқда. Бундай режалар одатда уч қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда комиссиялар маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритилиши лозим бўлган йирик муаммоларни ўрганишни режалаштирадилар. Иккинчи қисмда ҳокимликда муҳокама этиш учун тайёрланадиган масалалар назарда тутилади. Учинчи қисмда доимий комиссияларнинг ўз мажлисларида муҳокама қилиш мўлжалланаётган, назорат-таҳлил фаолияти билан боғлиқ масалалар акс эттирилади. Одатда доимий комиссиялар ўз йиллик режаларини ҳокимликнинг, унинг бошқармалари ва бўлимларининг йиллик режаларини ҳисобга олган ҳолда тузадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232437">Депутатнинг иш режаларини тузиш асосий ва ҳал қилувчи ўрин тутади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунига</a> биноан комиссия муҳокамасига масалалар киритиш ва масалаларни муҳокамага тайёрлашда фаол иштирок этиш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232438">Доимий комиссиянинг тўғри тузилган иш режаси доимий комиссиялар олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишини кўп жиҳатдан таъминлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232439">Белгиланган тадбирларни амалга ошириш, одатда, фаолияти муҳокамага қўйиладиган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишдан бошланади. Доимий комиссияларда кўриб чиқиш учун масалаларни, маҳаллий Кенгаш сессиясида қилинадиган маъруза ёки қўшимча маърузани тайёрлаш ҳам одатда, назорат ва таҳлилдан бошланади. Шунинг учун доимий комиссиялар таркибига кирган депутатларнинг назорат-таҳлил ишларидаги иштироки уларнинг фаолиятидаги муҳим жиҳатлардан биридир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232441">«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунида</a> доимий комиссия таркибига кирган депутатнинг, мазкур орган кўриб чиқиши учун ҳар қандай масала ва таклиф киритиш, бу масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлашда, уларни муҳокама қилиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишда, шунингдек қабул қилинган қарорлар рўёбга чиқарилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш ҳуқуқи ўз аксини топган.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232442">Доимий комиссия раиси текшириш бошланиши олдидан ҳар бир депутатнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олиб, комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Бунда муҳими, доимий комиссиянинг ҳар бир аъзосига топшириқ берилган бўлиши керак. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232443">Доимий комиссиялар ичида кичик комиссиялар ёки секциялар тузилиши, уларнинг муайян масалалар билан шуғулланиши эса ижобий самара бериши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232444">Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, вазифаларни доимий комиссия аъзолари ўртасида тақсимлашни ҳар бир конкрет ҳолда ўрганилаётган масаланинг хусусиятига қараб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Аммо вазифаларни қайта-қайта тақсимлайвериш ҳам депутатлар ташаббускорлигини пасайтириб юборади, масалаларни ҳал этишга ижодий ёндашиш имкониятини чеклаб қўяди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232445">Депутатларга назорат-таҳлил ишларини ўтказишда кўмаклашиш мақсадида доимий комиссияларнинг раҳбарлари ҳокимликлар ёрдамида савол варақалари ва хатлар тайёрлаб, нималарга эътибор бериш зарурлигини, текширувни қай йўсинда тўғри ташкил этиш кераклигини кўрсатишлари, айниқса доимий комиссиялар таркибига биринчи марта сайланган депутатларга катта ёрдам беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232446">Назорат-таҳлилга оид ҳужжатлар доимий комиссиянинг раиси ёки котибида сақланади. Доимий комиссияларнинг раислари ёки шу иш топширилган аъзолари маълумотларни умумлаштирадилар, маърузалар, қўшимча маърузалар ва қарор лойиҳалари матнларини тайёрлайдилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232447">Амалдаги қонунларга биноан доимий комиссияларнинг аъзолари зарур ҳолларда ҳокимликнинг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарларидан, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан тегишли ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232448">Маълумки, ҳар қандай текширишдан мақсад фақат камчилик ва нуқсонларни топиш эмас, балки аниқланган камчиликларни бартараф қилишда ташкилотларга ва муассасаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, бу ҳар бир депутатнинг бурчидир. Доимий комиссиялар фаолиятида тўпланган тажриба шундан далолат беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232449">Доимий комиссия коллегиал органдир. Шунинг учун комиссиянинг раиси ва котиби ўз хоҳиши билан комиссия номидан бирон-бир қарор қабул қила олмайди. Улар фақат комиссия аъзолари фаолиятини уюштиради ва йўналтириб туради. Масалани ҳал қилишда узил-кесил сўзни депутатлар айтадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232450">Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий шакли мажлислар бўлиб, улар комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/436950">Қонунида</a> депутат ўзи сайланган доимий комиссиянинг ишида фаол иштирок этиши шарт, деб кўрсатилган. Шунинг учун комиссия аъзосининг комиссия мажлисларида мунтазам иштирок этиши унинг асосий бурчидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232451">Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси комиссия мажлисларида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қатнашади. Масалаларни муҳокама қилиш вақтида доимий комиссия аъзолари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирадилар. Доимий комиссия мажлисларида шу комиссия аъзоси бўлмаган бошқа депутатлар маслаҳат овози билан қатнашишлари мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232452">Доимий комиссия мажлисларига фаолияти муҳокамага қўйилаётган муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларигина эмас, балки турли тармоқлар мутахассислари ҳам таклиф қилинади, бу эса муҳокама қилинаётган масаланинг моҳиятини чуқур ўрганишга ёрдам беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232453">Шуни таъкидлаш жоизки, айрим масалалар бир нечта комиссияларнинг кучи билан тайёрланиши ҳам мумкин. Бу депутатларга бир вақтнинг ўзида бир қанча масалаларни ўрганишга, текширилаётган йўналишдаги аҳволни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этишга, амалий таклифлар ишлаб чиқишга, жойнинг ўзида ёрдам кўрсатишга имкон беради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232454">Доимий комиссиянинг мажлисларида ҳамма қарорлар очиқ овоз бериш асосида кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Доимий комиссиянинг ҳар қандай аъзоси шу коллегиал органнинг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу ҳақда маҳаллий Кенгаш сессиясида чиқиб сўзлаш ҳуқуқига эга.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232455">Доимий комиссиянинг қарорлари тавсия тусига эга бўлади. Лекин уларнинг тавсиялари тегишли давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган чора-тадбирлар ҳақида комиссияларга белгиланган муддатда хабар қилиниши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232456">Масалаларни маҳаллий Кенгашнинг мажлислари муҳокамасига тайёрлаш, уларни ўз мажлисларида муҳокама қилиш доимий комиссияларнинг муҳим вазифасидир. Ишлаб чиқилган тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш доимий комиссияларга бирлашган депутатларнинг муҳим бурчидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232457">Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашнинг органлари сифатида ўзларини ташкил қилган маҳаллий Кенгашнинг назорати остида ишлайдилар ва ўз фаолиятлари ҳақида унга ҳисобот берадилар. Маҳаллий Кенгаш комиссияларнинг ишларини йўлга солиб, фаолиятларини назорат қилиб туради, уларнинг ҳисоботлари ва маърузаларини эшитади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232458">Депутатларнинг доимий комиссиялардаги кўп қиррали фаолияти халқ вакилларининг ишини ташкил этишнинг самарали шакли эканлигидан далолат беради.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="1232459">III. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлов округларидаги фаолияти</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232460">Маҳаллий Кенгаш депутатининг ўз сайлов округидаги иши унинг асосий мажбурияти ҳисобланади. Маҳаллий Кенгаш депутатининг сайлов округидаги иши қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232462">Биринчидан, округ сайловчилари билан йиғилишлар, меҳнат жамоалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан, сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш; аҳолини маҳаллий Кенгашнинг иши тўғрисида мунтазам хабардор қилиб туриш; қонунларнинг ва ҳокимият вакиллик органлари қарорларининг ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда иштирок этиш; жамоатчилик фикрини, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, булар ҳақида тегишли давлат ҳокимияти органларига хабар бериш, маҳаллий Кенгаш қарорларини тайёрлашда ўз таклифларини киритиш.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232463">Иккинчидан, сайловчилардан ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш, уларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этиш чораларини кўриш, ўз сайлов округида фуқароларни мунтазам равишда қабул қилиш. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун депутат зарур шароитлар билан таъминланади. Унинг илтимосига кўра ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жой ажратиб, депутатнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказадиган, фуқароларни қабул қиладиган вақти ва жойини фуқароларга маълум қиладилар, қабул ва учрашувларда иштирок этиш учун депутатнинг таклифига биноан ўзларининг масъул вакилларини юборадилар, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўрадилар. Бунда депутатларнинг қабул вақти ва жойи ҳақидаги ахборотни сайловчилар эътиборига фуқаролар қабул қилинадиган жойларда етказишдан ташқари оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиш тавсия этилади. Бу йўналишдаги ишларни фаоллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/76412">Қонунининг</a> Хоразм вилоятида бажарилиши ҳақидаги қўшма қарори ва маълумотномаси қўл келиши мумкин (ушбу қарор ва маълумотнома мамлакатимизнинг барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига 2006 йилнинг апрель ойида ишда фойдаланиш учун юборилган). «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/76412">Қонунининг</a> ижро этилишини ўрганиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши 2007 йил 23 февралда Урганч шаҳрида ўтказилган қўшма мажлисда қабул қилган қарор ҳам шу йўналишдаги муҳим ҳужжат бўлиб қолди ва у парламент юқори палатаси билан ҳокимият вакиллик органларининг ҳамкорлигидан далолат берувчи ёрқин мисолдир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232464">Ижобий натижаларга эришиш, депутатларнинг нуфузини ва уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида фуқароларни қабул қилиш учун депутатларга ажратилаётган жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентимиз фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини, умуман депутат иши учун зарур юридик ва бошқа махсус адабиётларни жамлаш ҳам тавсия этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232465">Учинчидан, маҳаллий Кенгаш депутати вақти-вақти билан, аммо йилига камида икки марта ўз иши тўғрисида сайловчилар олдида ҳисобот бериши ва ўзи сайланган маҳаллий Кенгаш иши ҳақида сайловчиларни хабардор этиб туриши зарур. Депутатнинг ҳисобот бериши шу мақсадда тегишли ҳокимлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан чақириладиган сайловчилар йиғилишларида ёки мазкур сайлов округи вакилларининг йиғилишларида ўтказилади. Ҳисобот бериши ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши учун депутатга зарур шароитлар яратиб берилади. Депутатнинг илтимосига кўра, ҳокимлик бино ажратишни ташкил этади, унинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган вақт ва жойни фуқароларга маълум қилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232466">Тўртинчидан, юқори турувчи маҳаллий Кенгаш депутати қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг органлари мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли. Депутатларнинг қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар сессияларида кенг иштирок этиши депутатларнинг обрў-эътиборини янада мустаҳкамлайди, қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иш шаклларини яхшилашга ҳисса қўшади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232467">Бешинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда ёки қонунийлик бошқа тарзда бузилганда давлат ҳокимиятининг вакили сифатида депутат ўша жойнинг ўзида бундай қоидабузарлик тўхтатилишини талаб қилишга, зарурат бўлганда эса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузиш ёки қонун ҳужжатларини бошқа тарзда бузиш аниқланган ҳолларда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232468">Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказаётганда ҳисобот маърузасида ўзининг сайлов округида амалга оширган иши, маҳаллий Кенгашга берган таклифлари, улар маҳаллий Кенгашнинг қарорларида, доимий комиссияларнинг тавсияларида қандай акс этганлиги, ўз сайловчиларидан тушган хатлар, таклифлар ва шикоятлар, фуқароларни қабул қилиш юзасидан, доимий комиссияда, депутатлар гуруҳида ва сайлов округининг ўзида олиб бораётган ишлари тўғрисида сайловчиларни хабардор қилади. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232469">Депутатнинг сайловчилар йиғилишидаги маърузаси тингловчилар бу маъруза ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадиган, камчиликларни очиқ кўрсатадиган, ўз таклифларини ўртоқлашадиган даражада мазмундор ва қизиқарли бўлиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232470">Депутатнинг маърузаси, қоида тариқасида, икки асосий қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда Кенгашнинг ва унинг органларининг фаолияти тўғрисида, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишдаги ютуқлар ҳамда камчиликлар тўғрисида сўз боради. Ҳисоботлар, маърузалар, қарорлар лойиҳалари ва бошқа материалларни тайёрлаш учун ҳокимликлар депутатларни тегишли ҳокимият вакиллик органлари қабул қилган ҳужжатлар билан таъминлайдилар, ахборот йўсинидаги ва ёрдамчи материаллар билан таъминлашга кўмаклашадилар, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мутахассисларнинг маслаҳатларини уюштирадилар. </a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232471">Ҳисобот маърузасининг иккинчи қисми бевосита депутатнинг ўз фаолиятига, яъни унинг маҳаллий Кенгаш ва доимий комиссиялар ишидаги иштирокига, фуқароларни қабул қилиши, фуқаролардан тушган хатлар ва шикоятларни қараб чиқиши, сайловчиларнинг таклифларини бажаришдаги иштирокига бағишланади. Маърузанинг бу қисмини тайёрлашда депутат ўз кундалик дафтаридан фойдаланади. Депутат ҳисобот даври мобайнида бу дафтарга турли қайдлар қилиб, ўз депутатлик фаолиятининг турли томонларини акс эттириб боради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232472">Депутат ўз маърузасининг якунида маҳаллий Кенгаш ва унинг органлари олдида турган вазифалар тўғрисида гапиради, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беради ва сайловчиларни бу вазифаларни бажаришда фаол иштирок этишга чақиради. Депутатнинг маърузаси тўлиқ, ўз-ўзини танқид руҳида ёзилган бўлса, унда маҳаллий Кенгаш ва ҳокимликнинг фаолияти таҳлил қилиниб камчиликлар ҳам айтиб ўтилган бўлса, фойдали бўлади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232473">Амалда кўпинча депутат қайси давр учун ҳисобот бериши керак, деган савол туғилади. Депутатнинг биринчи ҳисоботи у сайланган пайтдан белгиланган тартибда ҳисобот бериши керак бўлган кунгача ўтган даврни ўз ичига олади. Кейинги ҳисоботлар маҳаллий Кенгашнинг ва депутатнинг олдинги ҳисоботдан навбатдаги ҳисоботгача ўтган даврни қамраб оладиган тарзда тузилиши керак. Аммо бу, зарур бўлган ҳолларда, илгарироқ қилинган ишлар ҳақида ҳам сўзлаш имконини истисно қилмайди. Кейинги вақтларда депутатларнинг бутун чақириқ мобайнида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот бериши кенг ёйила бошлади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232474">Ҳисобот йиғилиши ўтказилганидан кейин депутат кечи билан уч кун ичида ҳисобот ўтказилган жой ва вақт, йиғилишда ҳозир бўлган ва сўзга чиққан сайловчилар сони, ўзининг фаолиятига қандай баҳо берилганлиги ва сайловчилардан тушган таклифлар тўғрисида тегишли маҳаллий Кенгаш раҳбарини ёзма равишда хабардор қилиши мақсадга мувофиқдир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232475">Сайловчиларни қабул қилиш, уларнинг хат ва таклифларини қараб чиқиш депутатнинг сайлов округидаги фаолиятининг энг муҳим шаклларидан биридир. Фуқаролар депутатларга хат ва шикоятлар билан мурожаат қилар эканлар, уларни ҳокимликдаги ўз вакиллари деб биладилар, ўзларига ёрдам беришларига, ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишларига ишонадилар. Келиб тушган ҳар бир хат ёки шикоятни ўз вақтида ва атрофлича ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ўз вақтида жавоб бериш депутатнинг биринчи навбатдаги вазифасидир. Агар таклиф, илтимос ёки шикоятларни қараб чиқиш узоқроқ вақт талаб қиладиган бўлса, хат муаллифи бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилиниши лозим.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232476">Одатда сайловчилар депутатга мурожаат қилиб, унинг олдига кенг доирадаги ва кўп қиррали масалаларни қўядилар. Шу сабабли хатларга тўғри жавоб ва изоҳлар бериш учун депутат ер тўғрисидаги, меҳнатга, пенсияга оид, уй-жой тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини қунт билан ўрганиб чиқиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232477">Кундуз куни ишлаб чиқаришда банд бўлган фуқароларга қулайлик бўлиши учун депутат уларни, одатда, кечқурунлари ёки дам олиш кунлари қабул қилади. Қабулни қайси вақтда ва қаерда ташкил қилиш масаласини депутат ҳокимлик билан биргаликда ҳал этади. Қабул вақти ва жойи тўғрисида эълон осиб қўйилади ёки бу маълумотлар бошқача усуллар билан сайловчилар эътиборига етказилади. Депутат ўз кундалик дафтарида қабул қилишини сўраб ўзига мурожаат қилган фуқароларни ҳисобга олиб боради, ўзи қандай чоралар кўрганлигини, фуқароларнинг илтимослари қаноатлантирилганлигини ёки қаноатлантирилмаганлиги сабабларини ёзиб боради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="1232478">Депутат асоссиз илтимосларни қувватлай олмайди. Бундай ҳолларда депутат мурожаат этган кишига унинг ноҳақлиги боисини, илтимосини нима сабабдан қондириш мумкин эмаслигини тўғри тушунтира билиши керак.</a></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><a id="1232020">(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 3-сон, 150-модда; 2010 й., 12-сон, 550-модда)</a></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
