УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИНГ МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сонли ««Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2175-9, 19.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
1. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
102-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғига ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги
Мазкур Низом уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизмини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(1-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар.
(1-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
11. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари жами даромад таркибига киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақалар тўланадиган тартиб ва муддатларда тўланади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчи пенсионерларга компенсациялар пенсияларни тўлаш муддатларида пенсия тайинланган ташкилот орқали тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
5. Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
Бунда, ушбу Низомнинг 1-банди «е» кичик бандида келтирилган имтиёзли шахслар томонидан компенсация тайинлаш тўғрисида ариза берилганда, аризага компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилиш талаб этилмайди. Мазкур шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар асосида аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
7. Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.
8. Меҳнат таътилида, таълим олиш муносабати билан таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлиш вақти учун, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, бола икки ёшга етишига қадар уни парвариш қилиш бўйича ходимлар таътилда бўлган давр учун ҳам компенсациялар тўланади.
9. Олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан тўлиқ олинмай қолган компенсация суммаси у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади. Мазкур ҳолда компенсация вафот этган кунига қадар тўланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
Фуқаронинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун компенсация тўланмайди. Фуқаро озод бўлгандан кейин компенсация тўлаш компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 15 октябрдаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2175-6, 06.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/2175-6/1478-сон)
13. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига кўра алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон)
15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)