toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
2003 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН БОШЛАБ УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилсин (иловага мувофиқ).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 06/22/58/0078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг суммаси жисмоний шахсларнинг жами даромад таркибига киритилмаслиги ҳамда пенсия ва нафақалар тўланадиган тартиб ва муддатларда:
республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчиларга — пенсия тайинланган ташкилот орқали;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ҳисобидан пенсия олувчиларга — Пенсия жамғармаси орқали;
нафақа олувчиларга — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўланиши белгилаб қўйилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия ёки нафақа олмайдиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация пули 2022 йил 1 мартдан бошлаб Пенсия жамғармаси орқали пенсиялар тўланадиган муддатларда тўланади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Республика Давлат бюджети маблағлари ушбу Фармонга мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаш манбаи этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари механизми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 6-банди ва 3-иловаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши ва 4-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.
7. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 март,
ПФ-3227-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Фармоннинг иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 13 апрелдаги ПФ-3596-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2005 й., 15-16-сон, 110-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 110-модда; 2009 й., 52-сон, 558-модда; 2010 й., 52-сон, 511-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 06/22/58/0078-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)