УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИНГ МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сонли ««Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2175-9, 19.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида белгиланган;
3. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация суммаси жисмоний шахсларнинг жами даромадига қўшилади ҳамда иш ҳақи (пенсиялар, нафақа) тўланадиган муддатларда тўланади. Бунда, компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга (шу жумладан, ишловчи пенсионерларга) иш жойида, ишламайдиган пенсионерларга ва нафақа оладиган болаликдан ногиронларга ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга — пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
4. Иш ҳақи туман коэффициентларини ҳисобга олиб шакллантириладиган туманлар ва жойларда ишловчилар учун компенсация ушбу коэффициентларни ҳисобга олмасдан тўланади.
5. Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
7. Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.
8. Меҳнат таътилида, таълим олиш муносабати билан таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлиш вақти учун, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, бола икки ёшга етишига қадар уни парвариш қилиш бўйича ходимлар таътилда бўлган давр учун ҳам компенсациялар тўланади.
9. Олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан тўлиқ олинмай қолган компенсация суммаси у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади. Мазкур ҳолда компенсация вафот этган кунига қадар тўланади.
10. Ишдан бўшаш ҳолатида ходим бўшаётган ой учун компенсация иш жойида тўланади.
Фуқаронинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун компенсация тўланмайди. Фуқаро озод бўлгандан кейин компенсация тўлаш компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 09.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 20-модда)
13. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига кўра алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари орқали амалга оширилади.
14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 188-сонли (рўйхат рақами 2175-4, 22.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2018 й., 10/18/2175-4/0601-сон)