1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2009 ЙИЛ 18 АВГУСТДАГИ 233-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚАТНАШУВЧИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2171]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2011 йил 18 августдаги ФТК-06-13/593, 53, 54-сонли « Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2258, 25.08.2011 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 413-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларииловага мувофиқ ўзгартирилсин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2010 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб, иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 16 августдаги 1, 152/1-Қ/Қ, 66-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2137, 2010 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 34-сон, 298-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
6-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
200-Қ/Қ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
104-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 6, 200-Қ/Қ, 104-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Лавозимларнинг номи
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм
1.
Институт директори
профессор
768 825
фан доктори
737 590
фан номзоди
706 526
2.
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори
профессор
706 526
фан доктори
681 424
фан номзоди
650 938
3.
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири
фан доктори ёки профессор
681 424
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди
650 938
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
626 005
4.
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
фан доктори ёки профессор
650 938
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди
626 005
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
600 934
5.
Бош илмий ходим
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори
650 938
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори
626 005
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори
600 934
6.
Етакчи илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан доктори
626 005
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори
600 934
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди
571 276
7.
Катта илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди
571 276
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
541 957
илмий даражага эга бўлмаган
513 290
8.
Кичик илмий ходим
фан номзоди
541 957
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
513 290
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
484 862
9.
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи
427 798
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 504-модда)