Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 268-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-4, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2166-4/1193-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 21 декабрь,
304-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 31-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
1. Олий малака комиссияси нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
2. Олий малака комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда ва нотариус қасамёдини қабул қилишда Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами ______, 2019 йил ___ январь) ва унда тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
3. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Олий малака комиссиясининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Олий малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Олий малака комиссиясининг қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) ҳамда малака комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Олий малака комиссиясининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
II. Олий малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш
6. Олий малака комиссияси ўн бир кишидан иборат таркибда уч йил муддатга тузилади.
Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, адвокатура вакиллари киради. Олий малака комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 29 ноябрдаги 416-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-3 29.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2017 й., 10/17/2166-3/0337-сон)
7. Олий малака комиссияси раис раҳбарлигида фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларидан бири Олий малака комиссияси раиси ҳисобланади. Олий малака комиссияси раиси ўринбосари комиссия таркибидан тайинланади.
Олий малака комиссияси ишчи органининг (бундан кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини Олий малака комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 268-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-4, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2166-4/1193-сон)
Олий малака комиссиясининг раиси мажлис ўтказилишидан камида етти кун олдин мажлиснинг санаси, вақти ва жойини белгилайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Олий малака комиссияси аъзолари нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда талабгор сифатида иштирок этган вақтларида комиссия мажлисларида қатнашмайди.
11. Олий малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
III. Олий малака комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Олий малака комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;
апелляция ҳамда малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан тегишли адлия бошқармаларидан зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака комиссияси томонидан такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор чиқариш;
малака комиссиялари томонидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорлари бўйича айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;
IV. Малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
17. Малака комиссиясининг малака имтиҳони натижалари бўйича қарори устидан апелляция стажировкадан ўтган шахслар (талабгорлар) ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан малака комиссиясининг қарори уларга топширилган кундан эътиборан Олий малака комиссиясига бир ойлик муддат ичида берилади.
Адлия бошқармалари раҳбарлари малака комиссияларининг малака имтиҳони натижалари бўйича қарорлари қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги ҳақида етарли асосларга эга бўлган ҳолларда, Олий малака комиссиясига апелляция киритиши мумкин.
18. Апелляция Олий малака комиссиясига манфаатдор шахс томонидан бевосита ёки адлия бошқармаси орқали юборилади.
Апелляция адлия бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.
19. Олий малака комиссиясига келиб тушган апелляция ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади. Апелляция берган манфаатдор шахсга апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин хабар қилинади.
Апелляциялар Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
20. Олий малака комиссияси тегишли малака комиссиясининг холислиги ва беғаразлигига асосли шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда стажировкадан ўтган шахслардан (талабгорлардан) малака имтиҳонини қабул қилади. Малака имтиҳонини қабул қилиш «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2151, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда) мувофиқ амалга оширилади.
23. Олий малака комиссияси қабул қилган қарорнинг ижроси тўғрисида ушбу қарор тегишли адлия бошқармасига келиб тушгандан бошлаб уч кун муддат ичида адлия бошқармаси томонидан Олий малака комиссияси ва манфаатдор шахс ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.
V. Малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш
24. Ишчи орган Олий малака комиссиясининг топшириғига ёки ўзининг ташаббусига кўра малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганади.
Малака комиссияларининг фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари, шунингдек, тавсияларни ўз ичига олган маълумотномалар тайёрланади.
25. Малака комиссияларининг фаолиятига доир маълумотномалар Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
26. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан маълумотномалар раҳбарлик ва ижро қилиш учун тегишли адлия бошқармалари ва малака комиссияларига юборилади.