Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 268-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-4, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2166-4/1193-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 21 декабрь,
304-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
1. Олий малака комиссияси нотариусликка талабгорлар учун ягона танловни ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
2. Олий малака комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Нотариусликка талабгорлар учун ягона танловни ўтказишда ҳамда нотариус қасамёдини қабул қилишда Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3773, 2026 йил 11 февраль) тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
3. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Олий малака комиссиясининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Олий малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Олий малака комиссиясининг қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) ҳамда малака комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Олий малака комиссиясининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
II. Олий малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш
6. Олий малака комиссияси ўн бир кишидан иборат таркибда уч йил муддатга тузилади.
Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, шунингдек адвокатлар киради. Олий малака комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олий малака комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва масъул котиби комиссия таркибидан тайинланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 433-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-6, 25.09.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/2166-6/3810-сон)
7. Олий малака комиссияси раис раҳбарлигида фаолият кўрсатади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 433-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-6, 25.09.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/2166-6/3810-сон)
8. Бир шахс бир вақтнинг ўзида Олий малака комиссияси ва малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
9. Олий малака комиссиясида ишлар комиссиянинг ишчи органи ва масъул котиби томонидан юритилади.
Олий малака комиссияси ишчи органининг (бундан кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси ҳамда Нотариат, адвокатура ва медиация бошқармасининг нотариат соҳаси бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини Олий малака комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
10. Олий малака комиссияси йиғилиши заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади.
Олий малака комиссияси аъзолари нотариусликка талабгорлар учун ягона танловда талабгор сифатида иштирок этган вақтларида комиссия мажлисларида қатнашмайди.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
11. Олий малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
III. Олий малака комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Олий малака комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;
апелляция ҳамда малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан тегишли адлия бошқармаларидан зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва ҳудудий адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномасини қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-8, 03.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2021 й., 10/21/2166-8/1135-сон)
малака комиссиялари томонидан қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорлари бўйича айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
малака комиссияларига уларнинг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича тавсиялар бериш;
нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
малака комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш.
15. Олий малака комиссияси:
кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга;
қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этишга мажбурдир.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
16. Олий малака комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
IV. Малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
17. Нотариус малака комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, у йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Олий малака комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари малака комиссиясининг қарори қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги ҳақида етарли асосларга эга бўлган ҳолларда Олий малака комиссиясига апелляция киритиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
18. Апелляция Олий малака комиссиясига нотариус томонидан бевосита ёки адлия бошқармаси ёхуд Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали юборилади.
Апелляция адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
19. Олий малака комиссиясига келиб тушган апелляция ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади. Апелляция берган нотариусга апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин хабар қилинади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Апелляциялар Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
21. Олий малака комиссияси қабул қилган қарори ҳақида комиссия мажлиси якунида эълон қилинади.
22. Олий малака комиссияси қабул қилган қароридан кўчирма тегишли адлия бошқармасига нотариусга ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
23. Олий малака комиссияси қабул қилган қарорнинг ижроси тўғрисида ушбу қарор тегишли адлия бошқармасига келиб тушгандан бошлаб уч кун муддат ичида адлия бошқармаси томонидан Олий малака комиссияси ва нотариус ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
IV1. Нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
231. Нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш истагидаги нотариус бу ҳақда Олий малака комиссиясига бевосита ёки адлия бошқармалари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Бунда ушбу нотариус олтмиш беш ёшга тўлган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мурожаат қилиши лозим.
Олий малака комиссиясига келиб тушган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Мурожаат Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Мурожаат қилган нотариусга суҳбат ўтказилиш куни ҳақида ишчи орган томонидан комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
232. Олий малака комиссияси томонидан мурожаат қилган нотариус билан суҳбат ўтказилади.
Суҳбат давомида нотариусдан фаолиятини етмиш ёшга қадар давом эттириш ҳақидаги ўз қарорининг моҳиятини тўлиқ англаётганлиги (бунга қарори қатъийлиги), шунингдек соғлиғининг ҳолати қониқарлилиги ҳақида сўралади.
Бунда нотариус фаолиятини етмиш ёшга қадар давом эттириш ҳақидаги қарорининг моҳиятини тўлиқ англаётганлигини (қарори қатъийлигини) билдирса ҳамда соғлиғининг ҳолати қониқарлилиги бўйича Олий малака комиссияси аъзоларида шубҳа туғилмаса, Олий малака комиссияси нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкинлиги ҳақида қарори қабул қилади. Агар нотариуснинг соғлиғи ҳолати бўйича комиссия аъзоларида шубҳа пайдо бўлса, қарор қабул қилиш навбатдаги мажлисга қолдирилиб, ишчи орган томонида нотариуснинг соғлиғи ҳолатини аниқлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тегишли тиббиёт муассасасидан сўров юборган ҳолда тиббий маълумот олинади.
Тиббий маълумотга кўра нотариуснинг соғлиғи ҳолати қониқарли бўлса, Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин ёки аксинча бўлса, мумкин эмаслиги юзасидан қарор қабул қилинади.
233. Қарор қабул қилиш овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади.
Овоз бериш натижасига кўра комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин деб ҳисоблаган тақдирда нотариус ўз фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин деб топилади.
Комиссия аъзоларининг учдан икки қисмидан кам овоз олган нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин эмас деб топилади.
Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Олий малака комиссиясининг қарори комиссия мажлиси якунида нотариусга эълон қилинади.
234. Олий малака комиссиясининг қароридан кўчирма нотариусга ва тегишли адлия бошқармасига юборилади.
Адлия бошқармаси томонидан нотариуснинг лавозимда бўлиш ёши узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
235. Тегишли адлия бошқармаси Олий малака комиссиясининг қарори келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида уни ижро қилади ва бу ҳақида нотариусни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
(IV1 боб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-10, 16.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 апрель)
V. Малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш
24. Ишчи орган Олий малака комиссиясининг топшириғига ёки ўзининг ташаббусига кўра малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганади.
Малака комиссияларининг фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари, шунингдек, тавсияларни ўз ичига олган маълумотномалар тайёрланади.
25. Малака комиссияларининг фаолиятига доир маълумотномалар Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
30. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)