1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.04.00 Пенсионерларга имтиёзлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НОГИРОНЛАР ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИ САНАТОРИЯ-КУРОРТ ЙЎЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН БЕПУЛ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1489-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сонли «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2356, 27.04.2012 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 24 майдаги № № 99 ва 44 сон, Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1489, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 27-сон, 196-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.