1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НОГИРОНЛАР ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИ САНАТОРИЯ-КУРОРТ ЙЎЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН БЕПУЛ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 июлда 1489-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сонли «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2356, 27.04.2012 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 1994 йил 15 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ногиронлари, бошқа давлатлар ҳудудида олиб борилган жанговар ҳаракат қатнашчилари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оилалари имтиёзларни ҳамда кафолатларни ўзаро тан олиш» Битимининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Иловада* келтирилган Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг 1999 йил 12 январдаги «Санатория-курорт ва дам олиш уйларига бериладиган йўлланмаларни режалаштириш, тақсимлаш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш ҳақида»ги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 4-сон буйруғи бекор қилинсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ