1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 269-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-8, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2149-8/1194-сон)
1. Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 451-модда) Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 18 октябрдаги 25/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 октябрь,
223-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғига ИЛОВА
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 22-моддасига мувофиқ нотариус стажёрининг (кейинги ўринларда стажёр деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир.
3. Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
4. Давлат нотариал идораларида стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёри Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёри Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
6. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади. Бунда, навбат асосида ва қоида тариқасида, бир нотариусга битта стажёр бириктирилади.
Давлат нотариал идораси нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида фаолиятини қайта ташкил этганда, стажировка ўташ муддати якунланмаган нотариус стажёри стажировка ўташни ушбу хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус раҳбарлигида давом эттиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
9. Стажировка ўталишини ўрганиш, умумлаштириш ва назорат қилиш адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
10. Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади.
Бунда, давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрлигига номзод томонидан тегишли ҳудуддаги адлия бошқармасига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг стажёрлигига номзод томонидан эса, Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар нусхасини тавсияномага илова қилган ҳолда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга юборади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишига асос номзоднинг мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмаслиги ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
11. Стажёрни ишга қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
д) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
111. Стажёрликка қабул қилинадиган шахс нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими лавозимида ишлаган бўлса, унинг ушбу лавозимларда ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли идоралардан маълумотлар олинади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 568-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-9, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2149-9/2377-сон)
12. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрини ишга қабул қилишда фуқаронинг ҳужжатлари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
13. Давлат нотариал идорасига стажёрликка қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариуснинг буйруғи билан амалга оширилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
14. Меҳнат шартномаси (контракт) тарафлар келишуви бўйича меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
III. Стажировкани ташкил этиш
15. Стажировка ўталаётган нотариал идора стажёрнинг асосий иш жойи ҳисобланади.
Стажёр илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлашга ҳамда шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
Узоқ муддат (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 568-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-9, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2149-9/2377-сон)
(161-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 568-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-9, 26.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2149-9/2377-сон)
17. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрининг шахсий иши тегишлилиги бўйича адлия бошқармасида, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг шахсий иши эса, тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасида юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбар нотариуснинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг меҳнатига унга раҳбар этиб тайинланган нотариус томонидан ҳақ тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
20. Иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган қоидалар стажёрларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
21. Адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбари томонидан тегишлилиги бўйича стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси (кейинги ўринларда режа деб юритилади) тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади. Режада фуқаролик ва нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг тўлиқ ўрганилиши, шунингдек нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш масалалари ҳамда стажёрнинг касбий билим ва кўникмаларга эга бўлишига йўналтирилган тадбирлар назарда тутилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
23. Стажёр ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.
Стажёрни нотариал фаолият билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
Стажёр нотариал фаолият билан мустақил шуғулланишга ҳақли эмас.
24. Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
нотариал идорада иш юритиш;
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
25. Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда режаларнинг бажарилиши юзасидан тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳар чоракда бир марта мониторинг олиб борилади. Мониторинг натижалари юзасидан маълумотнома тузилади ва тегишли тавсиялар берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
26. Стажировка даврида стажёр нотариал фаолиятнинг барча йўналишларидаги соҳаларда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Бунда стажировка раҳбари:
стажёрга режада белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан, хусусан ўрганиш учун зарур бўлган қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
режада назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилади;
стажёрнинг сиёсий-ҳуқуқий, фуқаролик ва нотариат соҳасидаги умумий билим даражасини, шунингдек нотариал амалиёт билан ишлаш кўникмаларини шакллантиради;
стажёрга зарур маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради;
стажёрнинг иш вақтидан мақсадли фойдаланилишини таъминлайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-6, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 652-модда)
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
(281-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
(282-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
29. Стажёр хизмат вазифасини бажариш вақтида, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганидан кейин ҳам нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслиги лозим. Бу ҳақда стажёрдан тегишли тилхат олинади.
30. Стажёрга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-боби.
қонунчилик ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланишга;
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга;
(V боб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
VI. Якуний қоидалар
39. Стажёр билан меҳнат шартномаси (контракт) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
стажёр адлия бошқармасига стажёрлар қаторидан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этганда;
стажёрни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда;
стажёр томонидан нотариуснинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда нотариал идоранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда;
стажёр ўз вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда;
стажёр қасддан жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлиги тўғрисидаги суднинг ҳукми қонуний кучга кирганда;
стажёр стажёрликка қабул қилинаётганда ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этган бўлса;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 568-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149-9, 26.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2149-9/2377-сон)
41. Адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳар йил стажёрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни умумлаштириб боради ва бу ҳақдаги маълумотни кейинги йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-10, 04.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 10/20/2149-10/1261-сон)
42. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)