1995 ЙИЛДА «МУСТАҚИЛЛИК» ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯСИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллигини нишонлаш ва республика аҳолисининг ишлатилмаётган нақд пул маблағларини жалб этиш йўли билан миллий валютани мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзжамғармабанк», Алоқа вазирлиги, «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг 250 млн сўмлик миқдорда «Мустақиллик» пул-буюм лотереясини чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Лотерея бўйича ютуқлар суммаси 187,5 млн сўмни ёки чиқарилган лотерея умумий суммасининг 75 фоизини ташкил қилади.
3. Белгилаб қўйилсинки, лотерея билетларини сотиш «Ўзжамғармабанк», Алоқа вазирлиги, «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси муассасаларида ҳамда ушбу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар орқали, қатъий ихтиёрийлик асосида, нақд пулга амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 августдаги 310-сонли қарори таҳририда)
«Мустақиллик» пул-буюм лотереяси республика ҳудудида 2-иловага мувофиқ тақсимлансин.
4. Вакиллар этиб қуйидагилар белгилансин:
лотерея билетларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва ютуқларни тўлаш бўйича — «Ўзжамғармабанк» муассасалари;
лотерея билетларини «Ўзжамғармабанк» муассасаларига ҳамда билетларни тарқатувчи ташкилотларга етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Ўзжамғармабанк»;
ютуққа чиққан товарларни етказиб бериш бўйича — Ўзбекбирлашув.
5. Белгилаб қўйилсинки, ютуқларни бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари томонидан амалга оширилсин.
6. Давлат концернлари, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа товар ишлаб чиқарувчилар зарур товарларни Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базаларига 3-иловага мувофиқ нархларда, миқдорларда ва ассортиментда ўз вақтида сотишни таъминласинлар.
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ва «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ютуққа чиққан товарларни ташиш учун Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари буюртмаларига кўра зарур миқдорда транспорт воситалари ажратишни таъминласинлар.
8. Буюм ютуқларининг қиймати 1995 йил 1 апрелдаги улгуржи-бериш нархлари бўйича белгиланади. Товарларни сотиб олиш вақтида нархлар ўзгарган ҳолларда нархлардаги фарқ лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.
9. «Ўзжамғармабанк» Ўзбекбирлашувнинг ютуққа чиққан товарларни етказиб беришга оид харажатларни Ўзбекбирлашувнинг ҳисоб-китоблари бўйича аванс тариқасида тўласин. Ўзбекбирлашув ютуққа чиққан товарларни бериш муддати тугаганидан сўнг ҳақиқий қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиб «Ўзжамғармабанк» билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
10. Марказий банк бир ой муддатда лотерея билетларини тайёрлашни ва етказиб беришни таъминласин.
11. «Ўзжамғармабанк», «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзтайёрловсавдо», «Ўздавтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
аҳоли ўртасида лотерея билетларини сотиш юзасидан кенг реклама ишларини ташкил этсинлар;
лотерея билетларини сотишнинг бориши, билетларни сотишдан тушган пулларнинг ўз вақтида топширилиши ва ютуқларнинг берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
12. Белгилаб қўйилсинки:
лотерея билетларини сотишга жалб қилинган шахсларга сотилган билетлар суммасининг икки фоизи миқдорида ҳақ тўланади;
лотерея чиқаришдан олинган маблағлар (лотереяни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегирган ҳолда) қуйидагича тақсимланади:
20 фоизи — республика бюджети даромадига;
20 фоизи — «Ўзжамғармабанк» ҳисоб-китоб счётига;
20 фоизи — Ўзбекбирлашув ҳисоб-китоб счётига;
15 фоизи — «Ўзбексавдо» ҳисоб-китоб счётига;
10 фоизи — Марказий банк ҳисоб-китоб счётига;
10 фоизи — Алоқа вазирлиги ҳисоб-китоб счётига;
5 фоизи — тегишли ҳудудда сотилган лотерея билетлари улушидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб-китоб счётига.
13. Лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар «Ўзжамғармабанк»нинг махсус счётида тўпланади. Лотерея бўйича ютуқларни тўлаш, шунингдек лотереяни чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ушбу счётдан амалга оширилади.
14. Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 1995 йилнинг 15 августигача Вазирлар Маҳкамасига «Мустақиллик» лотереясининг ютуқлар тиражини ўтказувчи комиссия таркиби тўғрисида таклиф киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 апрель,
133-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 апрелдаги 133-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Мустақиллик» пул-буюм лотереясини ўтказиш шартлари ва тартиби
1. «Мустақиллик» пул-буюм лотереяси (кейинги ўринларда лотерея деб аталади) Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллигини нишонлаш ва республика аҳолисининг ишлатилмаётган нақд пул маблағларини жалб этиш йўли билан миллий валютани мустаҳкамлаш мақсадида чиқарилади.
5. Лотереянинг ютуқлар миқдори 187 500 000 (бир юз саксон етти миллион беш юз минг) сўмни ёки лотереяни чиқариш умумий суммасининг 75 фоизини ташкил этади.
Лотереянинг 40 разряди бўйича тиражда умумий миқдори 187500000 (бир юз саксон етти миллион беш юз минг) сўмлик 2972000 (икки миллион тўққиз юз етмиш икки минг) ютуқ, шу жумладан, 158869200 (бир юз эллик саккиз миллион саккиз юз олтмиш тўққиз минг икки юз) сўмлик 108920 (бир юз саккиз минг тўққиз юз йигирма) буюм ютуқлари ва 28630800 (йигирма саккиз миллион олти юз ўттиз минг саккиз юз) сўмлик 2863080 (икки миллион саккиз юз олтмиш уч минг саксон) пул ютуқлари ўйналади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 августдаги 310-сонли қарори таҳририда)
6. Лотерея билетлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ўзжамғармабанк» муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг алоқа бўлимлари, савдо, матлубот кооперацияси ва «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси корхоналари ҳамда шу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар томонидан сотилади.
7. Лотерея билети 12x7 сантиметр ўлчамли тўғри бурчак шаклида бўлиб, давлат белгиси қўйилган қоғоздан тайёрланади. Лотерея билетининг олд томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири: «Ўзбекистон — Келажаги буюк давлат», «1995 йил 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 4 йиллиги», «Ўзбекистон Республикасининг «Мустақиллик» пул-буюм лотереяси», «Лотерея билети», «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзжамғармабанк», Алоқа вазирлиги, «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув деган ёзувлар; «Мустақиллик» майдонининг тасвири; «Билетнинг баҳоси 10 сўм» деган ёзув; разряд, серия, билет тартиб рақамлари; ютуқлар тиражи ўтказиладиган ой ва кун ҳамда жой қайд этилган бўлади. Лотерея билетининг орқа томонида лотереяни ўтказиш шартлари баён қилинади ҳамда «Сизга омад тилаймиз» сўзлари ёзилган бўлади. Барча ёзувлар ўзбек тилида ифодаланади.
8. Лотерея билетларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва пул ютуқларини тўлаш «Ўзжамғармабанк» томонидан амалга оширилади.
9. Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги улгуржи базалари томонидан амалга оширилади.
10. Буюм ютуқлари қиймати 1995 йил 1 апрелдаги улгуржи-бериш нархлари бўйича белгиланган. Товарларни сотиб олиш вақтида нархлар ўзгарган ҳолларда, нархлардаги фарқ лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.
11. Лотерея билетлари бўйича пул ютуқлари ютуқли билет кўрсатилгач, «Ўзжамғармабанк»нинг барча муассасалари томонидан тўланади.
Қиймати 3800 сўмгача (бу сумма ҳам киради) бўлган буюм ютуқлари ютуқ чиққан лотерея билетлари «Ўзжамғармабанк» операция бўлинмаларида дастлабки текширувдан ўтказилгандан кейин Ўзбекбирлашув улгуржи базалари томонидан берилади.
Қиймати 3800 сўмдан ортиқ бўлган буюм ютуқлари ютуқ чиққан лотерея билетлари «Ўзжамғармабанк» томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг «Ўзжамғармабанк» топшириқномалари бўйича, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида Ўзбекбирлашувнинг улгуржи базалари томонидан берилади ва жўнатилади.
Буюм ютуқлари нақд пул билан берилмайди.
12. Ютуқ чиққан лотерея билетлари пул ёки буюм ютуғини олиш учун 1996 йил 1 февралгача (ўша кун ҳам киради) тақдим этилиши мумкин. Ана шу муддатдан кейин лотерея билетлари ўз кучини йўқотади ва ютуқни бериш учун қабул қилинмайди.
Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 августдаги 310-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1995 йилда «Мустақиллик» пул-буюм лотереясини чиқариш тўғрисида» 1995 йил 14 апрелдаги 133-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён этилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ютуқлар номи
Қиймати (сўм)
1 разрядга
40 разрядга
миқдори (дона)
умумий суммаси (сўм)
миқдори (дона)
умумий суммаси (сўм)
«TICO» автомобили
279540
1
279540
40
11181600
«Labo» автомобили
220830
1
220830
40
8831200
Юмшоқ мебель тўплами
10000
65
650000
2600
26000000
Девор шкафи тўплами (корпус мебели)
9500
15
142500
600
5700000
«Daewoo» рангли телевизори
8000
15
120000
600
4800000
Ошхона мебели тўплами
6500
50
325000
2000
13000000
«Само» 5 лампали ёритгичи
5774
5
28870
200
1154800
Чиннидан қўлда ишланган декоратив буюмлар
5500
2
11000
80
440000
«Семурғ» оқ-қора тасвирли телевизор
4000
50
200000
2000
8000000
Дала ҳовли мебели тўплами
3000
100
300000
4000
12000000
Полда турадиган ойна
2520
50
126000
2000
5040000
«Гулшан» 4 лампали ёритгичи
2455
10
24550
400
982000
«Петровский» шохмоти
2380
73
173740
2920
6949600
Гилам 2х3 м
2100
300
630000
12000
25200000
«Ойгул» кир ювиш машинаси
1500
4
6000
160
240000
Маятникли девор соати
1420
8
11360
320
454400
«Диадема» ёритгичи
1390
11
15290
440
611600
«Версаль» ванна тўплами
1330
100
133000
4000
5320000
«Осиё» 6 лампали ёритгичи
1250
8
10000
320
400000
Резина спорт қайиғи
841
3
2523
120
100920
Девор соати
800
100
80000
4000
3200000
Конвекторлар
777
13
10101
520
404040
Артикули 1228 бўлган декоравтив столча
700
12
8400
480
336000
Олти блокдан иборат майда нарсаларни сақлаш учун тўплам
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 апрелдаги 133-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Мустақиллик» пул-буюм лотереяси суммасининг Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бўйича
тақсимланиши
Ҳудудлар
Сумма
Қорақалпоғистон Республикаси
16.25
вилоятлар:
Андижон
21.25
Бухоро
16.00
Жиззах
10.00
Қашқадарё
21.50
Навоий
8.75
Наманган
21.25
Самарқанд
22.25
Сурхондарё
15.00
Сирдарё
7.50
Тошкент
25.00
Фарғона
25.00
Хоразм
15.00
Тошкент шаҳри
25.25
ЖАМИ:
250.00
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 апрелдаги 133-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Мустақиллик» пул-буюм лотереясини ўтказиш учун ажратиладиган халқ истеъмол товарлари
LexUZ шарҳи
3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 августдаги 310-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1995 йилда «Мустақиллик» пул-буюм лотереясини чиқариш тўғрисида» 1995 йил 14 апрелдаги 133-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён этилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Товарлар номи
Ишлаб чиқарувчилар
Нархи (сўм)
Миқдори (дона)
Суммаси (сўм)
«TICO» автомобили
Ўзавтопром
279540
40
11181600
«Labo» автомобили
Ўзавтопром
220830
40
8833200
«Daewoo» рангли телевизори
Ўзавтопром
8000
600
4800000
Юмшоқ мебель тўплами
Ўзбекмебель
10000
2600
26000000
Девор шкафи тўплами (корпус мебели)
Маҳаллий саноат
9500
600
5700000
Ошхона мебели тўплами
Маҳаллий саноат
6500
2000
13000000
3 литрли термос
Маҳаллий саноат
300
4000
1200000
«Само» 5 лампали ёритгичи
Ўзэлтехпром
5774
200
1154800
«Семурғ» оқ-қора тасвирли телевизор
Ўзэлтехпром
4000
2000
8000000
«Гулшан» 4 лампали ёритгичи
Ўзэлтехпром
2455
400
982000
«Диадема» ёритгичи
Ўзэлтехпром
1390
440
611600
«Осиё» 6 лампали ёритгичи
Ўзэлтехпром
1250
120
400000
Конвекторлар
Ўзэлтехпром
777
520
404040
Стол чироғи
Ўзэлтехпром
386
2240
864640
Электр дазмол
Ўзэлтехпром
291
1080
314280
«Снежок» 1 лампали ёритгичи
Ўзэлтехпром
341
1000
341000
«Ландиш» 1 лампали ёритгичи
Ўзэлтехпром
260
960
249600
«Семурғ» радиоприёмниги
Ўзэлтехпром
250
3200
800000
Пьезозажигалкалар
Ўзэлтехпром
54
4000
216000
Чиннидан қўлда ишланган декоратив буюмлар
«Совпластитал» ҚК
5500
80
440000
Дала ҳовли мебели тўплами
«Совпластитал» ҚК
3000
4000
1200000
Полда турадиган ойна
«Совпластитал» ҚК
2520
2000
5040000
«Петровский» шохмоти
«Совпластитал» ҚК
2380
2920
6949600
Маятникли девор соати
«Совпластитал» ҚК
1420
320
454400
«Версаль» ванна тўплами
«Совпластитал» ҚК
1330
4000
5320000
Девор соати
«Совпластитал» ҚК
800
4000
3200000
Артикули 1228 бўлган декоравтив столча
«Совпластитал» ҚК
700
480
16000
Олти блокдан иборат майда нарсаларни сақлаш учун тўплам