

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;25.04.2016
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC1586418" id="onLBC1586418">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6117"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;</span></div><div id="LBC6341"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;</span></div><div id="LBC6354"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;</span></div><div id="LBC6474"><span class="iorRN">4.</span><span class="iorVal">06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS1586418" id="onLS1586418">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3678"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;</span></div><div id="LS3697"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;</span></div><div id="LS3698"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]</span></div></div></div><div class="OFFICIAL_SOUR_TEXT"><label id="s9496"></label><div name="1586807" id="1586807"><a href="/files/1588252.pdf">PDF-файлидаги расмий манба</a></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="1586808" id="1586808">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="1586809" id="1586809">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="1586810" id="1586810">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 30 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1251-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1586812" id="1586812"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="2937139" id="2937139">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги <a href="/mact/2935534?ONDATE=25.04.2016 00#2936087">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586813" id="1586813">Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон <a href="/mact/1568149">Фармонини</a> ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон <a href="/mact/1570245">қарорини</a> бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586814" id="1586814">1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги <a href="/mact/1586418#1586826">низом</a> иловага мувофиқ тасдиқлансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586815" id="1586815">2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон <a href="/mact/1570245">қарори</a> билан тасдиқланган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг белгиланган умумий сони доирасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Бухоро вилоятининг Когон туманида, Навоий вилоятининг Кармана туманида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ташкил этилсин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586816" id="1586816">3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586817" id="1586817">Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги янгиланган низомларни ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586818" id="1586818">Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларини хоналар (бино), моддий-техника воситалари, шунингдек малакали кадрлар билан таъминласин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586819" id="1586819">аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари учун масъул бўлган тугатилаётган ижтимоий таъминот бўлимлари тегишли бўлинмаларининг мол-мулки, тегишли ҳужжатлари, шу жумладан архив ҳужжатлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ҳамда уларнинг янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига берилишини таъминласин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586820" id="1586820">4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорининг <a href="/mact/1201244?ONDATE=08.05.2007 00#1202151">1</a> ва <a href="/mact/1201244?ONDATE=08.05.2007 00#1202160">4-бандлари</a> ҳамда қарорга <a href="/mact/1201244?ONDATE=08.05.2007 00#1202171">1-илова</a> (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586821" id="1586821">5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин. </div></div><div class="SIGNATURE"><div name="1586822" id="1586822">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="1586823" id="1586823">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="1586824" id="1586824">2010 йил 2 февраль,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="1586825" id="1586825">10-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1586826" id="1586826"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="1586827" id="1586827">Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон <a href="/mact/1586418">қарорига</a> <br />ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="1586828" id="1586828">Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="1586829" id="1586829"><strong>НИЗОМ</strong></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1586830" id="1586830"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="1586831" id="1586831">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586832" id="1586832">1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) меҳнат, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586834" id="1586834">Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586835" id="1586835">2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/20596">Конституцияси</a> ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586836" id="1586836">3. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586838" id="1586838">Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586840" id="1586840">вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586841" id="1586841">туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586842" id="1586842">ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586843" id="1586843">ногиронлар ва қариялар учун «Мурувват» ва «Саховат» уйлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586844" id="1586844">уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586845" id="1586845">Тошкент шаҳридаги Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586846" id="1586846">Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586847" id="1586847">Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежлари, 2-сон юридик коллеж;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586848" id="1586848">Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизими ходимлари малакасини ошириш республика курслари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586849" id="1586849">Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳамда чет элга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586850" id="1586850">фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586851" id="1586851">Ахборот-компьютер маркази;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586852" id="1586852">Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586854" id="1586854">Давлат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586855" id="1586855">Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586857" id="1586857">4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586858" id="1586858">5. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа ташкилотлар орқали ҳал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586859" id="1586859">6. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586860" id="1586860">7. Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586861" id="1586861">8. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек бошқа тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="1586862" id="1586862">II. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586863" id="1586863">9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586865" id="1586865">ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг узоқ муддатли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586866" id="1586866">меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, аҳолининг бандлиги, шу жумладан хорижда ишлашини таъминлаш, демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича самарали чора-тадбирларни тайёрлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586868" id="1586868">банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, аёлларга, имкониятлари чекланган шахсларга уларни профессионал қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича, шунингдек ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586869" id="1586869">ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа заиф тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича амалий ва аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586871" id="1586871">меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни, меҳнат муносабатлари, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586873" id="1586873">10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586875" id="1586875">10.1. Меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586878" id="1586878">Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожлантириш прогнозларини амалга оширади, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини асослаган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586880" id="1586880">республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586882" id="1586882">аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини тўлиқроқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг аҳволи мониторингини ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586883" id="1586883">ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586885" id="1586885">меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди, шунингдек меҳнат миграцияси масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586886" id="1586886">ишсизларни ҳисобга олишни ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586888" id="1586888">Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586890" id="1586890">манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586892" id="1586892">аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан бўшаб қолган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586898" id="1586898">шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар ҳисобини амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586900" id="1586900">илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586901" id="1586901">манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586903" id="1586903">бандлик ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586905" id="1586905">иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек ташкилотларнинг банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586906" id="1586906">касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586908" id="1586908">давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ташкилотларга корхоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586910" id="1586910">нодавлат нотижорат ташкилотларга ва ногиронларнинг бошқа ташкилотларига ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586912" id="1586912">меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586913" id="1586913">ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586915" id="1586915">ишсизларни касб-ҳунарга ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586917" id="1586917">Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасини бошқаришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586918" id="1586918">10.2. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586920" id="1586920">муҳтож оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилганлиги ва аниқ тарздалигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586921" id="1586921">давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586923" id="1586923">манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракатланиш воситалари берилишида қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586924" id="1586924">манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586927" id="1586927">Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини тадқиқ этади, уни оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586929" id="1586929">манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, аҳолининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа ижтимоий заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586930" id="1586930">Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586931" id="1586931">ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586932" id="1586932">Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586935" id="1586935">ташкилотларда энг кам иш ўринлари ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586936" id="1586936">деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586937" id="1586937">Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586938" id="1586938">Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587195" id="1587195">белгиланган тартибда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586939" id="1586939">10.3. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586940" id="1586940">меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш методларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586941" id="1586941">вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586942" id="1586942">меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586943" id="1586943">меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга методик ва амалий ёрдам беради; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586944" id="1586944">тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимлар бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (улар бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586945" id="1586945">манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қонунчилик базасини яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади, иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказишда методик ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586946" id="1586946">фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш мажбуриятларининг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586947" id="1586947">иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг шикаст етказиш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахсларни аккредитациядан ўтказади, шунингдек уларнинг мутахассисларини ўқитади ва аттестациядан ўтказади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586948" id="1586948">меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586949" id="1586949">вазирликлар ва идораларнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари юзасидан хулосалар беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586950" id="1586950">ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586951" id="1586951">манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586952" id="1586952">ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни белгиланган тартибда текширади ва ҳисобга олиб боради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586953" id="1586953">меҳнат, унинг шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш ҳамда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва боқувчисини йўқотган, давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586954" id="1586954">10.4. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586955" id="1586955">республика, вилоят, туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа аҳоли гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586956" id="1586956">ижтимоий таъминот муассасаларида («Мурувват» ва «Саховат» уйларида, пансионатларда, санаторийларда) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586957" id="1586957">ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва уларнинг ишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586958" id="1586958">аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586959" id="1586959">ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг иши устидан назоратни таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586960" id="1586960">ўзига қарашли ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини молиялаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишларини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586961" id="1586961">ногиронларни реабилитация қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586962" id="1586962">ногиронларнинг касб-ҳунар-техника таълими ва уларни қайта ўқитиш бўйича ўзига қарашли таълим муассасаларига раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586963" id="1586963">инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586964" id="1586964">ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586965" id="1586965">ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586966" id="1586966">берилган буюртманомаларга мувофиқ ҳаракатланишнинг махсус воситалари, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламалар, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш учун буюртмалар беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586967" id="1586967">аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва ногиронларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш воситаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586968" id="1586968">ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586969" id="1586969">10.5. Молия-хўжалик фаолияти соҳасида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586970" id="1586970">Вазирлик тизимида режа-молия ишларини, тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586971" id="1586971">тасарруфидаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586972" id="1586972">аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этиш бўйича иқтисодий асослашни тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586973" id="1586973">Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини нормалашнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тадбирларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586974" id="1586974">тасарруфидаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586975" id="1586975">тасарруфидаги ташкилотларнинг давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="1586976" id="1586976">III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586977" id="1586977">11. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586978" id="1586978">давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586979" id="1586979">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига меҳнатга ҳақ тўлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586980" id="1586980">Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586981" id="1586981">Вазирлик ҳайъати мажлисларида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586982" id="1586982">меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларга жарима солиш, шунингдек мансабдор шахсларга маъмурий жазолар бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586983" id="1586983">ташкилотлар фаолиятини ҳамда меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586984" id="1586984">белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586985" id="1586985">илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586986" id="1586986">давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586987" id="1586987">Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586988" id="1586988">Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586989" id="1586989">12. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586990" id="1586990">Вазирлик, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда, белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586991" id="1586991">13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="1586992" id="1586992">IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1645843" id="1645843"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645844" id="1645844">14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645848" id="1645848">Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1645850" id="1645850">(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли <a href="/mact/1636723?ONDATE=05.06.2010 00#1637551">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586995" id="1586995">15. Вазир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586996" id="1586996">Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586997" id="1586997">ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586998" id="1586998">ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1586999" id="1586999">Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587000" id="1587000">зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587001" id="1587001">Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587002" id="1587002">Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини ҳамда Вазирликка қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Вазирлик томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587003" id="1587003">қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади. </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="1645855" id="1645855"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645856" id="1645856">16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645857" id="1645857">Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645858" id="1645858">Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645859" id="1645859">меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш бўйича Вазирлик тўғрисидаги Низомда белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга оширишни давом эттириш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645860" id="1645860">Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645861" id="1645861">Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645862" id="1645862">Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645863" id="1645863">Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645864" id="1645864">Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645865" id="1645865">Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1645866" id="1645866">Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1645867" id="1645867">(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли <a href="/mact/1636723?ONDATE=05.06.2010 00#1637554">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587017" id="1587017">17. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Вазирликка бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587018" id="1587018">18. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан амалга оширилади. Вазир туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, шунингдек ҳудудий бош бошқармаларга қарашли тиббий-ижтимоий ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларини тайинлаш юзасидан розилик беради. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587019" id="1587019">19. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587020" id="1587020">Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги низомлар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="1587021" id="1587021">V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587022" id="1587022">20. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587023" id="1587023">21. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1587024" id="1587024">22. Белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади. </div></div><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="1586811" id="1586811">(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 39-модда, 23-сон, 183-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
