1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚАТНАШУВЧИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 октябрда 2019-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 13, 80-Қ/Қ, 116-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2057, 22.12.2009 й.) қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 324-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларииловага мувофиқ ўзгартирилсин.
3. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақларини 2009 йил 1 январдан амалга киритилган ҳамда 2009 йил 1 августдан ўзгартирилган базавий лавозим маошлари миқдорини ҳисобга олган ҳолда 2009 йилнинг охиригача қайта ҳисобланишини ва тўланишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 сентябрь,
11-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 сентябрь,
59 Қ/Қ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 сентябрь,
96-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 22 сентябрдаги 11, 59 Қ/Қ, 96-сонли қарорига ИЛОВА
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари
№
Лавозимларнинг номи
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм
1.
Институт директори
профессор
520 038
фан доктори
498 911
фан номзоди
477 899
2.
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори
профессор
477 899
фан доктори
460 920
фан номзоди
440 299
3.
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири
фан доктори ёки профессор
460 920
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди
440 299
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
423 434
4.
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
фан доктори ёки профессор
440 299
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди
423 434
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
406 476
5.
Бош илмий ходим
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори
440 299
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори
423 434
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори
406 476
6.
Етакчи илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан доктори
423 434
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори
406 476
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди
386 415
7.
Катта илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди
386 415
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди
366 583
илмий даражага эга бўлмаган
347 193
8.
Кичик илмий ходим
фан номзоди
366 583
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
347 193
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
327 964
9.
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи
289 365
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 459-модда)