toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2011]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛОНОВ
Тошкент ш.,,
2009 йил 4 сентябрь,
39/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 4 сентябрь,
27/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчи ўқувчиларининг (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда якуний аттестация деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўрта махсус таълим ташкилотларида (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) якуний аттестация:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчиларга таълим ташкилотини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом бериш масаласини ҳал этиш мақсадларида ўтказилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Якуний аттестация таълим ташкилотларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси (бундан буён матнда ДАК деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Якуний аттестацияни ўтказиш учун ДАКдан ташқари давлат имтиҳонлари ўтказиладиган ҳар бир фандан алоҳида Имтиҳон комиссиялари ташкил этилади. Имтиҳон комиссиялари фаолият юритишда ДАКга бўйсунади ҳамда ҳисобот беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
4. ДАКнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;
ДАК баённомаларини расмийлаштириш, якуний ҳисобот ва таҳлилий хулосаларини тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат имтиҳонларини ўтказиш куни ва синов ишларининг шаклини аниқлаш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
топшириқлар тўпламини ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотини тугатганлиги тўғрисида ўқувчига давлат намунасидаги диплом бериш масаласини ҳал этиш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ДАК ўз фаолиятини мазкур Низом ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ўқувчилар, шунингдек таълим ташкилотларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар якуний аттестациядан ўтишлари мажбурий.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
II. Якуний аттестация синовлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Якуний аттестация синовлари давлат имтиҳонлари шаклида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати таълим ташкилотларининг намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат имтиҳонларини ўтказиш жадвали таълим ташкилоти директори томонидан якуний аттестация бошланишидан камида ўттиз кун олдин тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат имтиҳонларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг малака талабларига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларни ўқувчи томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
III. ДАК таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ДАК аъзолари таркиби 5 ёки 7 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашганда якуний аттестация ваколатли ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, турдош ва мазкур таълим ташкилотининг тажрибали, малакали ўқитувчилари таркибидан ДАК ҳамда Имтиҳон комиссиялари шакллантирилади.
Имтиҳон комиссиялари аъзолари таркибининг камида ўттиз фоизини олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда турдош таълим ташкилотларининг вакиллари ташкил этиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
17. Якуний аттестацияда васийлик кенгаши, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ДАК ва Имтиҳон комиссиялари аъзолари таркиби таълим ташкилоти директорининг вазирлик ва идоралар, тегишли олий таълим ташкилотлари ва турдош таълим ташкилотлари раҳбарларига йўллаган ёзма мурожаатларига уларнинг юборган розилик хати асосида якуний аттестация бошланишидан камида қирқ беш кун олдин шакллантирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилоти раҳбарининг, ДАК аъзолари эса, таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ДАК раиси академик лицейларда таянч олий таълим ташкилоти ректори билан келишилган ҳолда мазкур олий таълим ташкилотининг профессор-ўқитувчилари таркибидан, шунингдек, турдош олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари вакиллари таркибидан танланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Бир киши кетма-кет бир таълим ташкилотида икки мартадан ортиқ ДАК раиси бўлиши мумкин эмас.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Таълим ташкилотининг директори ёки унинг ўринбосарлари (хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосаридан ташқари) ДАК раиси ўринбосари ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
23. ДАК раиси комиссия фаолиятини ташкиллаштиради, назорат қилади, унинг хулоса ва қарорларини имзолайди ҳамда ўқувчиларга қўйилган талабларнинг бир хиллигини таъминлайди.
ДАК раиси ўринбосари якуний аттестацияни ўз вақтида сифатли ўтказишга ҳамда ДАКнинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.
24. ДАК ҳар йили якуний аттестацияни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.
IV. Якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўқув режа ва дастурларининг барча талабларини тўлиқ бажарган ўқувчи таълим ташкилоти директорининг буйруғига асосан якуний аттестацияга қўйилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар тегишли якуний аттестация топшириладиган фандан давлат имтиҳонларини топширмайди ва уларга максимал балл берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Якуний аттестацияда ижобий баҳо олган ўқувчига таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ўқув режасида назарда тутилган фанлардан якуний баҳоларининг камида 86 фоизи «аъло» ва қолган фанлардан «яхши» бўлган, якуний аттестация синовларидан «аъло» баҳолар олган, намунали хулққа эга бўлган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга аъло даражали диплом берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Якуний аттестация синовларининг бирортасидан «2» (қониқарсиз) баҳо олган ёки унга узрли сабаб (ўқувчининг ёки яқин қариндошининг бетоблиги (тиббий маълумотнома асосида), йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг никоҳ тузиши, республика ёки халқаро олимпиада ва танловларда таълим ташкилоти номидан иштирок этганлиги, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) билан келмаган ўқувчи бошқа синовлар (давлат имтиҳонлари)ни топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Якуний аттестация синовларининг бирортасидан «2» (қониқарсиз) баҳо олган ёки унга узрли сабаб билан иштирок эта олмаган ўқувчиларга шу ўқув йилида ДАК фаолияти якунига қадар тегишли имтиҳонни бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
Қайта топшириш жараёнлари аттестация тугаганидан сўнг ўқувчининг аризасига мувофиқ бир ой ичида ўтказилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний аттестациясида иштирок этмаган ёки ундан ўтмаган 2-босқич ўқувчилари Педагогик кенгаш қарори асосида ДАК фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида якуний аттестацияни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Якуний аттестацияни уч йил мобайнида ҳам топширмаган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ҳолда экстернат тартибида якуний аттестациясини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган ўқувчиларга белгиланган тартибда ўрта таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Таълим ташкилотларида давлат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат имтиҳонлари она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи ва таълим йўналишининг намунавий ўқув режасида белгиланган иккита чуқурлаштирилган фанлар бўйича ўтказиладиган имтиҳонлардан иборат.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Имтиҳонлар она тили ва адабиёт фанидан иншо, математика фанидан ёзма, Ўзбекистон тарихи фанидан тест ва қолган фанлардан оғзаки синовлар кўринишида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган таълим йўналишларида она тили ва адабиёт ҳамда Жаҳон тарихи фанларидан оғзаки имтиҳонлар ҳам ўтказилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим йўналишларда чуқурлаштирилган фандан давлат имтиҳони ижодий имтиҳон кўринишида ўтказилиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Давлат имтиҳонлари материаллари ҳамда мезонлари, ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби Имтиҳон комиссиялари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ДАК раиси томонидан тасдиқланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ёзма равишда ўтказиладиган давлат имтиҳонлари учун ажратиладиган вақт сарфи Ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ таянч ўқув режасида давлат аттестацияси учун кўзда тутилган соатлар доирасида амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ўзбекистон тарихи бўйича ўтказиладиган тест синовларини холисона ва адолатли ўтказиш ДАК ва Имтиҳон комиссияси аъзолари, аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юклатилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар таълим ташкилотларининг педагог ўқитувчилари (тест ўтказиладиган фан ўқитувчиларидан ташқари) ҳамда таклиф этилган (умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчиси, жамоат ташкилотлари вакили ва шу каби)лар орасидан ДАК томонидан танлаб олинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Тест синовлари топшириқлари тўплами ўқув дастурлари мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда таълим ташкилоти ўқитувчилари томонидан шакллантирилади, тегишли бўлим (кафедра)ларда муҳокама қилинади.
Таълим ташкилоти томонидан тест синовлари топшириқлари намуналари камида бир ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
39. ДАК тест синовлари топшириқлари тўплами асосида тест синовлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Тест синовлари топшириқлари фан дастурлари доирасида тузилади. Тест синовлари топшириқлари сони ўқув гуруҳлари сонидан кам бўлмаслиги керак.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
41. Тест синовлари бошлангандан кейин ҳеч ким синов ўтказилаётган аудиторияга киритилмайди, ўқувчилар тест материалларини ўрнатилган тартибда топширмагунча аудиториядан чиқарилмайди ва тест топшириқлари бўйича ўқувчилар билан савол-жавоблар қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Тест синовлари топшириқларида кўзда тутилган вазифаларни бажариш таълим ташкилотининг илмий-педагогик кенгаши қарорига мувофиқ жавоблар варағи орқали ёки ахборот коммуникация воситалари етарли бўлган таълим ташкилотларида компьютерлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Тест синовлари топшириқлари жами 50 та саволдан иборат бўлади. Топшириқларни бажариш учун 2 астрономик соат, белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
44. Тест синовлари жараёнида ўқувчилар томонидан дарслик, ўқув қўлланма, матн, шпаргалка, уяли телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Тест топшириш қоидаларига риоя қилмаган ўқувчилар тест синовидан четлаштирилади ва бу ҳақда ўша заҳоти далолатнома тузилади.
45. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг аудитория раҳбари тест синови тугаганлигини расман эълон қилади, ўқувчилардан тест материалларини қабул қилиб олади ва уларни елимланган пакетда ДАКга топширади.
46. ДАК томонидан тест синовлари топшириқларини якуний баҳолашда топшириқларнинг 86 — 100 фоизи тўғри бажарилган ҳолда 5 баҳо, 71 — 85 фоизи тўғри бажарилган ҳолда 4 баҳо, 56 — 70 фоизи тўғри бажарилган ҳолда 3 баҳо ва 56 фоизгача тўғри бажарилган ҳолда 2 баҳо қўйилади.
47. ДАКнинг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада тест синовлари бўйича берилган топшириқлар, ўқувчининг баҳоси қайд этилади. Баённома ДАК раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-параграф Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-боб Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
87. Якуний аттестация синовларида олган баҳосига эътироз билдирган ўқувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан тегишли олий таълим ташкилотининг профессор-ўқитувчилари ҳамда таълим ташкилотининг раҳбар ва педагог ходимлари таркибидан 5 кишидан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси таркибидан комиссия раиси ва масъул котиб тайинланади.
Бир шахс бир вақтнинг ўзида Имтиҳон комиссияси ва Апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
88. Ўқувчилар якуний аттестация синовларида олган баҳоларидан норози бўлган тақдирда давлат имтиҳони баҳолари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси апелляция шикояти қабул қилинганлиги ҳамда апелляция шикоятини кўриб чиқиш куни ва вақти тўғрисида ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабарнома юборади.
Апелляция шикоятини кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
881. Апелляция шикоятини кўришда ўқувчиларнинг давлат имтиҳони натижасида олган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
882. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
давлат имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
давлат имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритиш.
883. Давлат имтиҳони натижасини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор апелляция шикоятида кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
Давлат имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор апелляция шикоятида кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топган ҳолларда қабул қилинади.
884. Ўқувчи Апелляция комиссияси йиғилишида бевосита иштирок этган тақдирда комиссия қарори шикоят кўриб чиқилган куннинг ўзида эълон қилинади.
Ўқувчи Апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этмаган тақдирда комиссия қароридан кўчирма баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ўқувчига юборилади.
885. Ўқувчи апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
(881 — 885-бандлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 100-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Таълим ташкилоти илмий-педагогик кенгашига ДАК раиси таҳлилий ҳисобот тақдим этади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
90. Ушбу Низом идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим ташкилотларига татбиқ этилади, бундан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар мустасно.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Мазкур Низомда кўзда тутилган барча тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган харажатлар таълим ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида ушбу мақсадларга ажратилган маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2011-4, 04.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
93. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2009 йил 20 август
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
2009 йил 19 август
Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ
2009 йил 25 август
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
2009 йил 18 август
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Т. ҚЎЗИЕВ
2009 йил 27 август
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2009 йил 26 август
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК бошқарув раиси А. РАМАТОВ
2009 йил 21 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда; 2013 й., 48-сон, 626-модда; 2016 й., 18-сон, 209-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2011-3/2062-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 05.04.2025 й., 10/25/2011-4/0305-сон; 19.03.2026 й., 10/26/2011-5/0268-сон)