1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришнинг, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишнинг ва халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг фуқароларнинг ҳунармандчилик фаолиятини касаначилик меҳнати шаклларига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни тизимли асосда мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликда қатнашаётган, шунингдек ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан шогирд ҳунармандларни касаначилик билан шуғулланаётган шахс сифатида ҳисобга олишни ташкил этсин;
оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш параметрларининг янги иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурлари прогноз параметрларига киритилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
2009 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу жумладан «Усто-шогирд» усули билан ўқитиш дастури бўйича уларни тайёрлаш учун 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, «Микрокредитбанк»га ва бошқа тижорат банкларига оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришга, уй меҳнатини ташкил этишга белгиланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратилишини кенгайтириш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш йўли билан ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашсинлар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
меҳнат органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 июль,
216-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
2. Ушбу Низомнинг мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оилавий тадбиркорлик — эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган уларнинг умумий мулки негизида амалга ошириладиган ҳамда эр-хотиннинг ва уларга ёрдам берувчи оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланган, юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти;
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Оила аъзолари]
оила аъзолари — эр-хотин, ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ҳамда 15 ёшдан ошган, шу жумладан фарзандликка олинган болалар;
ҳунармандчилик фаолияти (ҳунармандчилик) — юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ёки товарлари (ишлари, хизматлари)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолияти;
ҳунарманд (усто-ҳунарманд, усто) — мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида махсус кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация воситаларидан фойдаланишга асосланган анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг функционал хусусиятларининг тарихан қарор топган талабларига ҳамда миллий эстетик нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрловчи жисмоний шахс;
ҳунарманднинг шогирди — 15 ёшдан ошган, ҳунарманддан ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўрганаётган жисмоний шахс.
II. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
3. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонунчиликда белгиланган тартибига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
4. Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда якка тартибдаги фаолиятнинг оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши, шунингдек биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
5. Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан эр-хотиндан бири улардан биттасининг нотариал тасдиқланган розилигига кўра иш кўради.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
6. Ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
III. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
7. Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш жараёнида оила аъзолари ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва даромадни тақсимлаш масалалари улар томонидан мустақил равишда тартибга солиб борилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
8. Оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан доимий ходимлар ёллашга йўл қўйилмайди. Истисно ҳолларда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда вақтинча бир марталик ишларни амалга ошириш учун оила аъзолари ҳисобланмайдиган фуқароларнинг жалб этилишига йўл қўйилади. Бу ҳолда улар билан ишларни бажариш вақти учун фуқаро-ҳуқуқий шартнома тузилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
81. Оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркорлар учун қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича фаолият турларини амалга ошириши мумкин.
(81-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта алоҳида объектларда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда қатъий белгиланган солиқ ҳар бир алоҳида объект учун тўланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
9. Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир. Шогирд ушбу Низомнинг 14-банди талабларига риоя этган тақдирда бир неча ҳунармандларда буюмлар ёки товарларни тайёрлаш (ишлар, хизматларни бажариш) бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи]
Бунда, «Уста-шогирд» мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
IV. 18 ёшгача бўлган шахсларнинг оилавий тадбиркорликда ҳамда ҳунармандчилик фаолиятида қатнашиши хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
11. Шахс 16 ёшга тўлганда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин. 15 ёшга тўлган шахс ота-онасидан биттасининг ёки унинг ўрнини босадиган шахснинг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
12. 18 ёшгача бўлган шахс оилавий тадбиркорликда, шунингдек ҳунарманднинг шогирди сифатида ишлашга у умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда албатта ўқиши шарти билан қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
13. 18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида уларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган ишларда 18 ёшдан кичик шахсларнинг белгиланган нормалардан ортиқча оғирликдаги юкларни кўтаришига ва ташишига йўл қўйилмайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.02 Иш вақтининг қисқартирилган муддати]
14. Оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида қатнашаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун бир ҳафтада 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса – бир ҳафтада 24 соатлик иш вақтидан ошмаслиги лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
V. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
15. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда қуйидаги йўналишларда тизимли чора-тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
устахоналар учун хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатиш;
устачиликни ўрганаётган шогирдларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан қонунчиликда белгиланган шакл ва тартиб бўйича «Усто-шогирд» стипендияси тўлаш;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
VI. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
ижтимоий суғурта қилиниш ва иш даврларини қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат стажига ҳисоблаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
амалга оширилаётган фаолият турига мувофиқ бўлган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш, шунингдек уларни мустақил равишда ёки қонунчиликда белгиланган тартибда бошқача тарзда сотиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
амалга оширилаётган фаолиятдан олинган даромадни барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этиш;
(16-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
ишлаб чиқарилаётган буюмлар ёки товарлар (хизматлар, ишлар)га мустақил равишда нарх белгилаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
ишлаб чиқарилган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда идентификациялаш;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
(16-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш» қоидалари.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади;
ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.02.00 Ёшлар меҳнати]
қонунчиликда белгиланган хавфсизлик техникасини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини, шунингдек 18 ёшгача бўлган шахслар ишини тартибга солувчи меҳнат қонунчилиги нормаларини таъминлаш;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан суғурта бадалларини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
(17-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
қонунчиликда белгиланган тартибда ўқитиш «Усто-шогирд» усули бўйича амалга оширилган тақдирда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан стипендия олиш;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.05.00 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (шунингдек, 06.06.12.00га қаранг)]
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда пенсия билан таъминланиш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
агар у қонунчиликда белгиланган тартибда давлат таълимининг тўлиқ курсини тугалламаган бўлса, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
амалга оширилаётган ҳунармандчилик фаолиятига ўқиш доирасида ҳунарманднинг кўрсатмаларини бажариш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
хавфсизлик техникаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига риоя этиш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VII. Оилавий тадбиркорлик субъектлари ва ёрдам берувчи оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
20. Оилавий тадбиркорлик субъектлари ва ёрдам берувчи оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлик принциплари, ўзаро ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам ва оила олдида унинг барча аъзоларининг масъулият ҳисси, боланинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бола меҳнатининг энг ёмон ва мажбурий шаклларига йўл қўймаслик, оила аъзолари томонидан ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоясини таъминлаш асосида қурилади.
VIII. Ҳунарманд ва шогирдлар ўртасидаги муносабатлар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
21. Ҳунарманд ва шогирдлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро аҳдлашув, ихтиёрийлик, меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва ижтимоий адолат, иш муомаласи одатларига, шунингдек маҳаллий одатларга ва анъаналарга риоя қилиш асосида қурилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
22. Ҳунарманднинг шогирдларига иш ҳақи тўлаш миқдори ҳунарманд томонидан ўзаро келишув бўйича, уларнинг буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқаришдаги меҳнат улушидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
23. Ҳунарманднинг шогирди томонидан ишлаб чиқарилган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини назорат қилиш ҳунарманд томонидан амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик]
24. Ҳунарманд ўз мажбуриятлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда мулкий жавобгар бўлади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик]
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XII-боби (Cавдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик).
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)