МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бошланғич разряднинг энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгиланган тариф ставкаси Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.