МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бошланғич разряднинг миқдорида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи тариф ставкаси Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 апрелдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 104-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 октябрь,
218-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига 1-ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициентлари
0
1,000
1
2,377
2
2,616
3
2,878
4
3,165
5
3,467
6
3,783
7
4,112
8
4,454
9
4,797
10
5,147
11
5,503
12
5,870
13
6,242
14
6,617
15
7,000
16
7,388
17
7,781
18
8,180
19
8,585
20
8,995
21
9,411
22
9,830
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси