МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 17-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 976-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2018 й., 09/18/976/2282-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор 2009 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 июль,
206-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига 1-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 976-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2018 й., 09/18/976/2282-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2007 йил 7 августдаги 166-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2007 йил 19 ноябрдаги 239-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2008 йил 9 апрелдаги 65-сон қарори.