1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
СУҒУРТАЛОВЧИ ВА ҚАЙТА СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1982]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 июль,
68-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 3 июлдаги 68-сон буйруғига ИЛОВА
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) мувофиқ суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолиятига оид талабларни белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.
2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:
диверсификация — маблағлар ёки улардан олинадиган даромадларнинг эҳтимол тутилган йўқотишлар таваккалчилигини пасайтириш мақсадида суғурталовчи (қайта суғурталовчи) маблағларининг турли қўйилма объектлари ўртасида тақсимланиши;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 10 сентябрдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1982-1, 25.09.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 10/20/1982-1/1321-сон)
инвестициялар — фойда олиш мақсадида иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига жойлаштириладиган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай шаклдаги қўлга киритилган ёки назорат қилинадиган активлари;
инвестиция фаолияти — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
ликвидлик — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўз мажбуриятларини бажариши учун маблағларининг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда уларни пул маблағларига тезлик билан конверсиялаш имконияти;
масъул шахс — инвестиция фаолиятини ташкил этиш бўйича мажбурият юклатилган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ходими;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва муомалага киритишга рухсат берилган, ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга бўлган хорижий эмитентлар томонидан чиқарилган ҳамда қимматли қоғозлар бозорида муомалага қўйилган қимматли қоғозлар;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари устав капиталида улушли иштирок этиш, шунингдек ипотека қимматли қоғозларини сотиб олиш;
лизинг ташкилотларига қарзлар (молиявий ёрдам);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 10 сентябрдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1982-1, 25.09.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 10/20/1982-1/1321-сон)
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чиқарилган корпоратив облигациялар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги 76-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1982-2, 22.12.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)
4. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестицияларни қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган инвестиция фаолиятининг бошқа объектларига ҳам амалга ошириши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
5. Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
III. Инвестиция фаолиятига оид асосий талаблар
6. Молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз активларини қайтарилиш, ликвидлик, диверсификация ва фойдалилик принциплари асосида жойлаштириши лозим.
7. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидаги асосий шартларга риоя этишга мажбур:
инвестициялар ва улар билан боғлиқ таваккалчиликларни малакали бошқариш;
ахборотларнинг шаффофлиги ва конфиденциаллигини таъминлаш.
8. Инвестициялар ва улар билан боғлиқ таваккалчиликларни малакали бошқариш суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади:
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
амалга оширилган инвестициялар тўғрисида таъсисчилар олдида ҳар йил ҳисобот бериш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ходимлари ва бошқарув органлари аъзолари томонидан хизмат ва махфий ахборотдан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция сиёсатига мувофиқ фойдаланиш.
10. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
а) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан белгиланган суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талабларга ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан белгиланган суғурта захираларини жойлаштириш тартибига оид талабларга риоя қилиш;
б) молиявий, техник ва ахборот ресурслари мавжудлигини таъминлаш;
в) маблағларни инвестиция қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида масъул шахснинг ёзма хулосаларини олиш;
г) масъул шахснинг ушбу Низом билан белгиланган малакавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
11. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлган ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) тўлов қобилиятига салбий таъсир этиши мумкин бўлган таваккалчиликларни бошқариш тизимини ташкил этиши лозим.
IV. Инвестиция фаолиятини амалга ошириш тартиби
12. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) жорий молиявий йилнинг 20 декабрига қадар кейинги молиявий йил учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи томонидан тасдиқланадиган инвестиция сиёсатини ҳар йил ишлаб чиқади.
13. Инвестиция сиёсати қуйидаги асосий элементларни назарда тутиши лозим:
инвестиция фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларнинг таҳлили;
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг инвестиция фаолияти объектлари бўйича узоқ муддатли тақсимланиши;
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг инвестиция фаолияти объектлари, географик ҳудудлар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича тақсимланиш лимитлари;
инвестиция фаолиятининг маълум бир объектларига инвестиция қилишнинг чекловлари ва тақиқлари;
масъул шахсларнинг қарорларни қабул қилишдаги ваколат чегаралари ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активларини инвестиция қилишдаги чекловларини белгилаш;
масъул шахсларга қўшимча малакавий талаблар;
масъул шахс томонидан экспертиза ўтказиш ва хулоса тайёрлаш тартиби;
инвестиция фаолияти билан боғлиқ ёмон шароитлар оқибатларини юмшатишга оид фавқулодда ҳолатдаги тадбирлар режаси.
14. Маблағларни инвестиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар масъул шахс зарур ҳужжатларни (бизнес-режа, ҳисоботлар ва ҳ. к.) йиғади ва маблағларни инвестиция қилиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказади. Масъул шахс экспертиза натижаси бўйича зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир ҳафталик муддат ичида ўзининг ёзма хулосасини тайёрлайди.
15. Масъул шахс ўз хулосасининг тўғрилиги, объективлиги ва асослилиги учун шахсан жавоб беради.
16. Инвестиция қайтарилиши муддатини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш масаласи фақатгина етарли асос бўлгандагина амалга оширилади.
17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) инвестиция объектлари ва турлари бўйича тақсимланиши, инвестицияларни жойлаштириш ва тугатиш саналари, фоиз ставкалари, олинган дивидендлар (фоизлар), битимлар бўйича фойдалар акс эттирилган инвестициялар бўйича ички ҳисобот юритиши лозим.
18. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) қуйидагиларни ўз ичига олган қарорлар қабул қилиш ва инвестиция фаолиятидаги чекловлар бўйича мажбуриятларнинг турли бўлинмалари ўртасида тақсимланишини таъминлаш учун тегишли назоратни амалга ошириши лозим:
а) масъул шахс бухгалтерия операцияларини ўтказмаслиги, пул маблағларини қабул қилмаслиги, бухгалтерия проводкалари солиштирмасини тасдиқламаслиги ва амалга оширмаслиги лозим;
б) инвестиция фаолиятини ташкил этиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ёзувлари билан солиштирилган бўлиши шарт.
19. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ҳар йили ўз инвестиция фаолиятининг қонунчилик шартлари ва талаблари ва тасдиқланган инвестиция сиёсатига риоя этилиши юзасидан ички назоратни амалга ошириб бориши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
20. Ички назоратни олиб бориш натижалари бўйича Кузатув кенгаши ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бошқа ваколатли органига тақдим этилувчи ҳисобот тайёрланади.
V. Масъул шахсга қўйиладиган малака талаблари
21. Масъул шахс қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (иқтисодиёт, молия, бухгалтерия, математика, ахборот технологиялари соҳаларида) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (иқтисодиёт, молия, бухгалтерия, математика, ахборот технологиялари соҳаларида) маълумотга эга бўлиши;
(21-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги 76-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1982-2, 22.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)
б) юридик шахснинг молиявий ва иқтисодий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди).
(21-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги 76-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1982-2, 22.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)
Бунда, масъул шахс қуйидагилардан бирига эга бўлган тақдирда, унга иш стажига эга бўлиш бўйича талаб қўйилмайди:
«Сертификатланган ички аудитор (CIA)» ёки «Сертификатланган молиявий таҳлилчи (CFA)» халқаро сертификатлари;
«Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган дипломли бухгалтер (ACCA)», «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)» ёки «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (CPA)» халқаро бухгалтерлик сертификатлари;
«Сертификатланган риск менежери (CRM)» ёки «Молиявий риск менежери (FRM)» таваккалчиликни бошқаришга оид халқаро сертификатлари.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги 76-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1982-2, 22.12.2021 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)
22. Масъул шахс этиб, ушбу шахс томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача бир йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ёки ходими бўлган шахс тайинланиши мумкин эмас.
23. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қарори ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибда амалга оширилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
24. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 340-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 10/20/1982-1/1321-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 22.12.2021 й., 10/21/1982-2/1180-сон)