1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
1. Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
2. Юридик шахсларга ўз ходимларининг уй-жой қуриш бўйича меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бошланғич бадалларни тўлашни назарда тутувчи молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ипотека кредитлари бўйича фоизларни ва асосий қарзни тўлаш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш тавсия этилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 май,
148-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарорига ИЛОВА
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисида
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
1. Ушбу Низом қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, «Халқ банки» АТ, «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (кейинги ўринларда банк деб аталади) томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун мақсадли маблағлар ҳисобига аҳолига имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалар қўлланади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
мақсадли маблағлар — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар ва арзон уй-жойлар қуриш учун имтиёзли асосда берилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шу жумладан улар томонидан «Бизнесни ривожлантириш банки» устав капиталини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар шунингдек халқаро ва хорижий молиявий институтлар маблағлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
имтиёзли давр — кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
якка тартибдаги уй-жой — битта ёки битта ер участкасида жойлашган, уларга тегишли ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотларига эга бўлган доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритишга мўлжалланган бир нечта уй-жой иморатлари (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади);
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
арзон уй-жой — 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
қарз олувчи — қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
биргаликда қарз олувчилар — қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) қарз олувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
бошланғич бадал — қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс — қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
ипотека — белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси учун бериладиган ипотека кредити олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
қонун асосидаги ипотека — кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган ипотека тури бўлиб, бунда қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига олиб келувчи кредит шартномаси қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўлади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
кредит шартномаси — банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида тузилган, қишлоқда уй-жой қурилиши учун бериладиган ипотека остида кредит бериш тўғрисидаги шартнома;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
ипотека тўғрисидаги шартнома — кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисида томонларнинг битими;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
тўловга қодирлик — қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича жами даромадлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган лаёқати;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қурилиш-уй-жой омонат қўйилмаси — бир йилдан ортиқ муддатли мақсадли жамғарма омонат қўйилмаси, у арзон уй-жой қурилиши бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошланғич бадални тўлаш учун очилади, шунингдек ушбу қўйилмани очган жисмоний шахсларга, омонатга қўювчи томонидан арзон уй-жойлар қуришда уй-жой смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида жамғарилган тақдирда, арзон уй-жой қуриш учун имтиёзли ипотека кредити олишга устунлик ҳуқуқини беради;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
намунавий лойиҳа — замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиб намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолдаги ер участкаси режасидан; уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадларининг режаларидан; смета-молиявий ҳисоб-китобдан иборат бўлади.
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
3. Ипотека кредитлари намунавий лойиҳа асосида, белгиланган қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш мақсадлари учун берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
4. Қарз олувчининг эри (хотини), яқин қариндошлари ёки бошқа жисмоний шахс қарз олувчи сифатида кредитни ва унинг бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашда қатнашиш истагини билдирган тақдирда улар биргаликда қарз олувчилар, қарз олувчи эса асосий қарз олувчи ҳисобланади. Бунда кредит шартномаси асосий қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчилар билан тузилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
5. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
қарз олувчи ва пудратчи ўртасидаги пудрат шартномаси асосида;
қарз олувчининг ўз кучлари билан амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
6. Ер участкаларини якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
7. Ипотека кредитлари бир йилдан иборат имтиёзли давр билан 15 йилгача муддатга берилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли қарори таҳририда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 839-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/839/0131-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
9. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун банк томонидан йиллик 7 фоиз миқдорида фоиз ундирилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли қарори таҳририда)
Фоизлар қарз олувчи томонидан унинг олган ипотека кредити тўлиқ тўлангунгача кредит бўйича қарзларнинг амалдаги қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
10. Ипотека кредитлари шартнома асосида ҳамда қайтарилиш, тўлиқлик, таъминланганлик, мақсадли фойдаланиш ва муддатлилик шартлари билан қуйидаги талабларга жавоб берувчи қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га берилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган шахсларга;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
арзон уй-жой қуришда ёзма тавсияга эга бўлган шахсларга;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати]
Бунда бошланғич бадал суммасининг бир қисми ёки унинг жами суммаси қарз олувчининг иш берувчиси — юридик шахс ёки бошқа шахс томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Пул маблағларини омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказиш омонат қўйилма ҳисоб рақамини очиш юзасидан ариза асосида банкнинг қўйилма шартномаси билан расмийлаштирилади.
12. Бир йилдан ортиқ муддат билан арзон уй-жой қурилишига ўтказилган қурилиш-уй-жой омонат қўйилмасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар ҳисоблаб ёзилади, улар ҳар ойда капиталлаштириб борилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати]
Омонат қўйилма ҳисоб рақамини очиш ва унинг бўйича операцияларни амалга ошириш тартиби банкнинг ички қоидалари билан белгиланади.
13. Ер участкаси билан бирга барпо этилаётган арзон уй-жой ипотекаси қарз олувчининг ипотека кредитини тўлаш бўйича мажбуриятларининг таъминланиши ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Агар банк билан қарз олувчининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкаси билан бирга барпо этилаётган арзон уй-жойга ипотека қонун асосида вужудга келади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
14. Банкнинг кредит комиссияси (қўмитаси) қарори асосида ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг мулки бўлган бошқа кўчмас мулк, ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги ҳам қабул қилиниши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
15. Ипотека кредитлари банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида берилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
16. Бериладиган ипотека кредитининг миқдори қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) тўлов лаёқатини баҳолашдан ва қурилаётган арзон уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва у арзон уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
III. Ипотека кредитини расмийлаштириш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
17. Ипотека кредити олиш учун мижоз яшаш жойидаги туман (шаҳар) банк филиалига, у бўлмаган тақдирда банкнинг яқин жойдаги филиалига мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилингандан кейин банк ходими мижозга ипотека кредити беришнинг барча шартларини тушунтиради, ипотека кредити бериш юзасидан буюртманомани расмийлаштириш учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади ва ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари тўғрисида хабардор қилади.
Ипотека кредити олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов, қонун асосидаги ипотека вужудга келган ҳолатлар бундан мустасно.
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
18. Ипотека кредити олиш учун қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
(18-банднинг 6 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7) якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
(18-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
8) пудрат шартномасининг нусхаси (қурилиш пудратчи томонидан амалга оширилган тақдирда тақдим этилади).
(19-банд 1-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
2) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар манбаига эга бўлган фуқаролар учун — уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари.
(19-банднинг 2-кичик кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Деҳқон/фермер хўжаликлари бошлиқлари ҳисобланадиган ёки юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги декларациялардан ташқари, шунингдек, агар улар амалга оширадиган фаолият турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва лицензиянинг нусхаларини ҳам тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
20. Ипотека кредити олиш учун буюртманомалар ҳамда ушбу Низомнинг 18-19-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин банк филиали кредит бўлимининг ходими тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
21. Гаровга қўйилган мол-мулкни баҳолаш қарз олувчи ва банк ўртасидаги битимга биноан амалга оширилади ҳамда гаровга қўйилган кўчмас мулк қийматини келишиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
22. Уй қуриш учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари мавжуд бўлган тақдирда қурилиш материаллари қийматини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон. 385-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
23. Банк филиали кредит бўлимининг ипотека кредити олиш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш юзасидан масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ ўтказилган ҳужжатларни ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси)га ипотека кредити беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган хулоса киритилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
24. Банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) кредит буюртманомасини ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни, шунингдек ушбу кредит буюртманомаси бўйича банк филиали кредит бўлимининг хулосасини кўриб чиқиб ипотека кредити бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ипотека кредити олиш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш муддати кредит олишга буюртманома ва ушбу Низомнинг 18-бандида санаб ўтилган барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 банк кунидан ошмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
25. Банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити олиш юзасидан буюртманома маъқулланган ва шу билан бирга мақсадли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда банк филиали шу куннинг ўзида банкнинг минтақавий филиалига ва бош банкка мақсадли маблағлар ажратиш юзасидан буюртманома юборади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Банк филиалининг буюртманомаси асосида бош банк буюртманома олингандан кейинги кундан кечикмай мақсадли маблағлар ҳисобига сўралаётган суммани ажратади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
26. Мақсадли маблағлар вақтинчалик мавжуд бўлмаган тақдирда банк филиали мақсадли маблағлар вақтинчалик мавжуд эмаслиги тўғрисида хабар олингандан кейин буюртманома берганларни бу ҳақда ушбу ахборот олингандан кейинги кундан кеч бўлмаган муддатда хабардор қилади. Айни бир вақтда банк филиали томонидан буюртманомаси банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан маъқулланган барча буюртмачилар рўйхатини, уларнинг кредит буюртманомалари банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан маъқулланган санадан келиб чиққан ҳолда, календарь бўйича навбат тартибида тузади. Бунда жамғарилган бошланғич бадали қурилиш-уй-жой омонат қўйилмасида турган қарз олувчиларга ипотека кредити навбатдан ташқари берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
27. Банк филиали томонидан ипотека кредити олиш учун навбатда турганлар рўйхати тузилади ва у барчанинг танишиши учун операция залининг (идоранинг) кўринарли жойига осиб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Мақсадли маблағлар келиб тушгандан кейин ушбу маблағлар ҳисобига ипотека кредитлари бериш мақсадли маблағлар ҳисобига ипотека кредити олиш учун буюртманома келиб тушган санага ҳамда календарь бўйича навбат рўйхатига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
28. Ипотека кредити бериш тўғрисида кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин қуйидаги изчилликда кредит шартномаси тузилади:
а) банк уч кун муддатда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади ва уни кредит шартномаси тузиш учун таклиф этади;
б) банк қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) билан кредит шартномаси тузади (2-илова);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
в) қарз олувчи ўз ҳисобига ва кредит шартномасида белгиланган муддатларда суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномасини тузиши шарт;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
г) қарз олувчи Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида қонун асосидаги ипотекани белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиши шарт. Банк билан қарз олувчи ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал гувоҳлантириладиган ва давлат рўйхатидан ўтказиладиган ипотека шартномаси тузилиши мумкин (намунавий шакли 3-иловага мувофиқ).
(28-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
29. Банкнинг ипотека кредити бериш бўйича мажбурияти қарз олувчи томонидан банкка ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини ҳамда суғурта полисини, шунингдек нотариал тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган ипотека тўғрисидаги шартномани, қонун асосидаги ипотека вужудга келган ҳолатлар бундан мустасно, тақдим этгандан кейин пайдо бўлади. Ушбу шарт кредит шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
30. Банк филиалининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк филиали қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма хулосани юборади.
Қарз олувчи банк хулосасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан кейин ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги илтимоснома билан банкка қайтадан мурожаат қилишга ҳақлидир.
31. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:
(31-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши;
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
б) қурилган арзон уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан сўнг банкка арзон уй-жойга рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиши;
в) арзон уй-жойни кредит шартномаси амал қиладиган муддатда йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиши, шундан сўнг банкка суғурта шартномасини ва суғурта полисини тақдим этиши шарт. Бунда суғурта шартномасида ҳар йили тўланадиган суғурта мукофотини тўлаш назарда тутилиши мумкин;
г) агар банк билан қарз олувчи ипотека кредити тузиш тўғрисида ўзаро келишувга эришган бўлса — банк билан арзон уй-жой ипотекаси тўғрисида шартнома тузиши, уни нотариал тасдиқлаши ва рўйхатдан ўтказиши, сўнгра банкка тақдим этиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
IV. Ипотека кредити бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
32. Ипотека кредити бериш қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва кредит шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда қарз олувчининг ёзма топшириқномаси асосида қурилиш материаллари сотиб олиш учун мемориал ордер билан ушбу ҳисоб рақамидан пул маблағларини нақдсиз шаклда савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда айрим қурилиш материалларини тайёрлаш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун эса — пудратчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига пудрат шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
33. Ипотека кредити бериш банк томонидан қарз олувчининг ёзма топшириқномаси олинган вақтдан бошлаб бир банк куни мобайнида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
35. Банк филиали томонидан ипотека кредитларини бериш ссуда ҳисоб рақамидан қарз олувчининг банк пластик карточкаларига маблағлар ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда банк пластик карточкаси алоҳида шартнома расмийлаштириш йўли билан қарз олувчининг номига берилади. Шартномада ушбу банк пластик карточкасидан ўтказилган маблағлардан фақат уй-жой қуришга қурилиш материаллари сотиб олиш учунгина фойдаланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган бўлиши керак. Ушбу банк пластик карточкаларидан нақд пуллар берилишига йўл қўйилмайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
Қарз олувчи ҳар ойда банк филиалига банк пластик карточкаси билан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот топшириши керак. Ҳисоботга савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинган товарларга берилган счётлар, квитанциялар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатлар мажбурий равишда илова қилинган ҳолдаги терминаллар чеклари илова қилинади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳисоботга илова қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида банк томонидан банк пластик карточкаси воситасида ҳисоб-китоблар қилишда ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк пластик карточкаси тўғрисидаги шартнома бекор қилинади, банк пластик карточкаси ҳисоб рақами ёпилади ва банк пластик карточкаси олиб қўйилади. Ипотека кредитининг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган қисми юзасидан кредит шартномасида белгиланган миқдорларда жарима солинади ва у муддатидан олдин ундириб олинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
36. Қурилиш қарз олувчи ва пудратчи ўртасидаги пудрат шартномаси асосида, қарз олувчига уй-жойни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан амалга оширилган тақдирда ишлар қийматини тўлаш босқичма-босқич, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ва амалга ошириш жадвалларига мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:
LexUZ шарҳи
36-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги 60-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
а) ипотека кредити умумий суммасининг 50 фоизигача миқдордаги аванс тўлови;
б) ипотека кредити умумий суммасининг 40 фоизгачаси миқдорда жорий молиялаштириш — банк ходимлари томонидан жойига борган ҳолда ва белгиланган мақсадда фойдаланиш далолатномасини тузиб аванс баланс тўловидан белгиланган мақсадда фойдаланиш текширилгандан кейин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
в) ипотека кредити умумий суммасининг қолган 11 фоизи миқдорида узил-кесил тўлов — қурилиш тугаллангандан ва уй-жой қабул қилиб олиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олингандан, шунингдек банк ходимлари томонидан жойига борган ҳолда (белгиланган мақсадда фойдаланиш далолатномасини тузиб) барча олдинги тўловлардан белгиланган мақсадда фойдаланганлик текширилгандан кейин 12 ой ўтгач. Қурилиш-монтаж ишларининг яширилган нуқсонлари аниқланган ва пудратчи аниқланган нуқсонларни тузатишни рад этган тақдирда кўрсатиб ўтилган маблағлар қарз олувчи томонидан уларни тузатишга йўналтирилиши мумкин.
37. Қарз олувчи томонидан омонат қўйилмасида тўпланган бошланғич бадал маблағлари биринчи навбатда арзон уй-жой қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Қурилиш-уй-жой омонат қўйилмасида тўпланган маблағлардан фойдаланиб бўлингандан кейин банк филиали томонидан қарз олувчининг ёзма топшириқномаси бўйича ссуда ҳисоб рақамидан ипотека кредитлари ажратиш бошланади.
V. Ипотека кредитини тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
38. Берилган ипотека кредитлари бўйича фоизлар ҳар куни ипотека кредити қолдиғига ҳисоблаб ёзилади ва ҳар ойда бир марта ундирилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
39. Асосий қарзни тўлаш қарз олувчи томонидан ҳар ойда, имтиёзли давр тугагандан кейин ипотека кредитининг бутун муддати мобайнида амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
40. Ипотека кредити бўйича асосий қарзни тўлаш ва унинг бўйича фоизларни тўлаш тартиби кредит шартномасида белгиланади. Бунда ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва асосий қарз кредит шартномасига илова қилинадиган тўловлар жадвалига мувофиқ ундирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
41. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан фоизларни ва ипотека кредитини тўлаш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобига нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан;
г) банк пластик карточкаларидан пул маблағларини нақдсиз тўлаш йўли билан;
д) нақдсиз шаклдаги пул маблағларини қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг иш берувчиси томонидан, моддий ёрдам маблағлари ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказиш йўли билан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
е) фермер хўжаликларининг йил якунига кўра фермер хўжалиги бошлиғининг шахсий тасарруфига ўтадиган даромадлари ҳисобидан ўтказиш йўли билан, агар у қарз олувчи ёки биргаликда қарз олувчилар деб ҳисобланган тақдирда;
ж) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига.
(41-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни кредит шартномасида белгиланган тўлаш муддати бошлангунгача ёки тугагунгача, кредитни муддатидан олдин тўлаганлик учун воситачилик тўловисиз, муддатидан олдин амалга оширишга ҳақлидир.
VI. Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланиш ва уни ўз вақтида тўлаш мониторингини олиб бориш тартиби
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
43. Банк ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг жараёнида банк арзон уй-жойни қуриш жадвалларига ва кредитдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, асосий қарзни ва унинг бўйича фоизларни тўлаш жадвалларига, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидаларига, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликка риоя этилишини назорат қилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Мониторинг жараёнида банк ходими арзон уй-жой қурилаётган жойга бевосита борган ҳолда, берилган ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ўрганади, шунингдек, зарурат бўлганда, кредит ҳисобига арзон уй-жой қуриш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини амалга оширади. Мониторинг натижаларига кўра берилган ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик ёки ҳисоботларда кўрсатилган ҳажмларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда банк бошқа мақсадларда фойдаланилган кредитларни ундириб олиш чораларини кўради.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик учун қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га нисбатан банк томонидан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
44. Асосий қарз ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда банк ходими қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) билан шахсан учрашиш йўли билан мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабабларини аниқлайди ва тўлов муддати ўтган ипотека кредити тўланишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришни талаб қилади.
45. Агар ипотека кредитини ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар зарур натижаларни бермаса ҳамда ипотека кредитини ўз вақтида ва тўлиқ тўламаслик хавфи пайдо бўлса банк филиали кредит беришни тўхтатиб туради ҳамда берилган ипотека кредитини ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни муддатидан олдин ундириш чора-тадбирларини кўради. Ушбу шартлар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
46. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан ипотека кредити ва ҳисоблаб ёзилган фоизлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, кредит шартномаси ва унга илова қилинган тўлаш жадвали бўйича қабул қилинган мажбуриятлар доимий равишда бузилганда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда банк «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ундиришни қаратади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
47. Банкнинг мақсадли маблағлари ҳисобига, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жой қурилишига ипотека кредитлари бўйича бухгалтерия ҳисоби қонунчиликда мувофиқ юритилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
48. Ипотека кредитлари бўйича қарзларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб рақамларида амалга оширилади.
49. Банк филиаллари берилган ипотека кредитлари тўғрисида белгиланган шакл бўйича ҳисоботлар тузиши ва уларни бош банкка тақдим этиши керак. Ҳисоботлар маълумотлари банкнинг ички қоидаларига мувофиқ таҳлил ва назорат қилиш учун бош банк томонидан умумлаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
Ипотека кредити бериш тўғрисидаги ____-сон НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
_________________(банкнинг номи) номидан Низом ва 200__ йил «___» _________ даги ____-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган _______________ филиали бошқарувчиси __________, кейинги ўринларда «Банк» деб аталади, бир томондан ва «___» йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, №_______, кейинги ўринларда «Қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________ __________________ иккинчи томондан ҳамда ва «___» йил __________ да берилган паспорти серияси ______, №_______, кейинги ўринларда «Биргаликда қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ учинчи томондан, кейинги ўринда «Томонлар» деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
1.1. Банк Қарз олувчига/Биргаликда қарз олувчиларга Ўзбекистон Республикаси,_________ вилояти, _______ тумани, _________ аҳоли пунктида умумий майдони ___кв. м, турар жой майдони ___ кв. м бўлган ___та хонали __-уйни якка тартибда қуриш учун ушбу шартномада назарда тутилган шартларда ___ (_________) сўм миқдорида мақсадли ипотека кредити маблағлари беради, Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчилар эса кредит беришнинг умумий қоидаларига (мақсадли характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўланувчанлигига) риоя этган ҳолда ипотека кредитидан фойдаланади.
(1.1.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
2. Асосий тушунчалар
2.1. Ушбу шартнома матни бўйича кейинги ўринларда учрайдиган барча атамалар (агар контекстдан бошқача маъно англашилмаса) ушбу бўлимда баён қилинган маъноларни англатади:
(2.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
якка тартибдаги уй-жой — битта ёки битта ер участкасида жойлашган, уларга тегишли ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотларига эга бўлган доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритишга мўлжалланган бир нечта уй-жой иморатлари (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади);
арзон уй жой — 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;
(2.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
биргаликда қарз олувчилар — қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар;
(2.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
пудратчи — қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича ёки арзон арзон уй-жой қурилишини амалга оширувчи ихтисослаштирилган пудрат қурилиш ташкилоти;
(2.1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
тўловга қодирлик — қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича жами даромадлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган лаёқати;
ипотека — белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган арзон уй-жойни ипотекаси учун бериладиган ипотека кредити олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;
(2.1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
қонун асосидаги ипотека — кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган ипотека тури бўлиб, бунда қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига олиб келувчи кредит шартномаси қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўлади.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
ипотека тўғрисидаги шартнома — кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисида томонларнинг битими;
кредит бўйича фоизлар — кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;
имтиёзли давр — кредит бўйича асосий қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган давр;
кредит берилган сана — ссуда ҳисоб рақамидан қурилиш материаллари сотиб олиш учун — савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва қурилиш материаллари тайёрлаш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун — пудратчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ёхуд белгиланган тартибда қарз олувчининг банк пластик карточкаларига, шунингдек қарз олувчининг ўз кучи билан арзон уй-жойни қуришда — нақд пул маблағлари беришга маблағлар ўтказиш санаси;
(2.1-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
кредитни тўлаш санаси — ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларнинг жами қолдиғини ва асосий қарз қолдиғини қоплайдиган, қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган охирги тўлов тушган сана;
тўлов мажбуриятлари — қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг ипотека кредити бўйича қарзларни, унинг бўйича фоизларни ушбу шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда тўлаш бўйича ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, қонун асосидаги ипотека вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно, суғурта қилиш ва шу кабилар бўйича харажатлари) мажбуриятлари;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз — ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар, пенялар ҳамда қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан белгиланган муддатда тўланмаган бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарз суммаси;
кредит бўйича қарз — кредитнинг ҳаммаси ёхуд қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, қарз олувчига очилган тегишли ҳисоб рақамларидаги қарз олувчига тегишли бўлган ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.
3. Қарз олувчининг тасдиқномаси
3.1. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди:
Банкка тақдим этилган/этиладиган кредитни расмийлаштириш ва олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади;
(3.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Қарз олувчи ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш ҳуқуқига эга ва ушбу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;
Биргаликда қарз олувчи ушбу шартнома мажбуриятлари юзасидан биргаликда жавоб беради ва ушбу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;
Қарз олувчининг/биргаликда қарз олувчининг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;
(3.1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
агар Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи тўловларни амалга оширишга ёки ушбу шартномада белгиланган талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларни муддатидан олдин тўланишини талаб қилишга ҳақлидир. Шу билан бирга, Банк қонунчиликда белгиланган тартибда кредитни таъминлаш бўйича ва Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг бошқа мол-мулкига ундиришни қаратишга ҳақлидир;
(3.1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24 боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»), 41 боби («Қарз ва кредит»).
чақириб олмаслик ва муқаррар тартибда кредит бўйича ҳар қандай таъминлашни амалга оширишга ва фойдаланишга ва/ёки Банк томонидан ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўришга Банкни вакил қилади.
4. Кредит қиймати ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси
4.1. Қурилаётган арзон уй-жойни умумий смета қиймати ____(___________) сўмни ташкил қилади.
(4.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Ипотека кредити суммаси ____(___________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг ёки арзон уй-жойни ____ фоизига тенгдир.
Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг бошланғич бадали ____(___________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг ёки арзон уй-жойни ____ фоизига тенгдир.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси:
биринчи 5 йил давомида йиллик 7 фоиз ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;
2020 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитлари биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Изоҳ. 4.2-банднинг учинчи хатбошиси 2020 йил 1 январдан бошлаб тузилган Ипотека кредити бериш тўғрисидаги намунавий шартномаларга тадбиқ этилади.
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни ушбу шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида Банк томонидан ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.
5.1. Ушбу шартнома бўйича берилган кредит ер участкаси билан бирга қурилаётган арзон уй-жойни ипотекаси билан белгиланган тартибда таъминланади.
(5.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжудлиги бир-бирига зид бўлмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.
5.3. Зарурат бўлганда, ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашни қаратишнинг усулларини танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз хоҳишига кўра талабни усуллардан исталганига қўйиши ёки мажбуриятларни бажаришни таъминлашнинг барча усулларига қўйиши мумкин.
5.4. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар кредитни таъминлашни кредит суммасининг камида 125 фоизи даражасида тутиш, шунингдек ўз ҳисобига ва кредит шартномаси амал қиладиган муддатга ипотека предметини унинг йўқолиши ва шикастланиши таваккалчиликларининг тўлиқ қийматида банк фойдасига ҳал қилиш мажбуриятини оладилар.
5.5. Кредитнинг қайтарувчанлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар ўз зиммасига оладилар.
5.6. Кредитнинг таъминланишини белгиловчи ҳужжатлар ушбу шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
5.7. Арзон уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қарз олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда арзон уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан кейин қарз олувчи бир ой муддатда:
(5.7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
а) банкка арзон уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани тақдим этиши;
(5.7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
б) қурилган арзон уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан сўнг банкка арзон уй-жойга рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиши;
в) арзон уй-жойни кредит шартномаси амал қиладиган муддатда йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиши, шундан сўнг банкка суғурта шартномасини ва суғурта полисини тақдим этиши шарт. Бунда суғурта шартномасида ҳар йили тўланадиган суғурта мукофотини тўлаш назарда тутилиши мумкин;
г) агар банк билан қарз олувчи ипотека кредити тузиш тўғрисида ўзаро келишувга эришган бўлса — банк билан арзон уй-жойни ипотека шартномасини тузиши, уни нотариал гувоҳлантириши ва рўйхатдан ўтказиши, шундан кейин банкка тақдим этиши шарт.
(5.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
6.1. Кредит икки (2020 йил 1 январдан бошлаб тузилган шартномалар учун — бир) йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йилгача муддат билан берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.
(6.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
6.2. Кредит бериш Қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида тўловларни нақдсиз шаклда бир кун муддатда ўтказиш ҳамда қурилиш материаллари сотиб олиш учун ушбу ҳисоб рақамидан пул маблағларини нақдсиз шаклда савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда айрим қурилиш материалларини тайёрлаш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига, шунингдек бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун — пудратчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига, банк бошқарувчиси, кредит бўлими бошлиғи ва кредит ходими имзолаган фармойишга биноан пудрат шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(6.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Банк филиали томонидан ипотека кредитларини бериш ссуда ҳисоб рақамидан қарз олувчининг банк пластик карточкаларига маблағлар ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда банк пластик карточкаси алоҳида шартномани расмийлаштириш йўли билан қарз олувчининг номига берилади. Шартномада ушбу банк пластик карточкасидан ўтказилган маблағлардан фақат арзон уй-жойни қуришга қурилиш материаллари сотиб олиш учунгина фойдаланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган бўлиши керак. Ушбу банк пластик карточкаларидан нақд пуллар берилишига йўл қўйилмайди.
(6.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
6.3. Банкнинг ипотека кредити бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан қуйидагилар тақдим этилгандан кейин пайдо бўлади:
ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномаси ва суғурта полиси;
нотариал тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган ипотека тўғрисидаги шартнома, қонун асосидаги ипотека вужудга келиш ҳолатлари бундан мустасно.
(6.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
6.4. Қурилиш пудрат усулида амалга оширилган тақдирда қурилиш пудрат шартномаси бўйича пудратчи томонидан бажарилган ишлар қийматини тўлаш босқичма-босқич, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ва амалга ошириш жадвалларига мувофиқ қарз олувчининг ёзма фармойиши бўйича қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) ипотека кредити умумий суммасининг 50 фоизигача миқдордаги аванс тўлови;
б) ипотека кредити умумий суммасининг 40 фоизгачаси миқдорда жорий молиялаштириш — банк ходимлари томонидан жойига борган ҳолда ва белгиланган мақсадда фойдаланиш далолатномасини тузиб аванс тўловидан белгиланган мақсадда фойдаланиш текширилгандан кейин;
в) ипотека кредити умумий суммасининг 10 фоизи миқдорида узил-кесил тўлов — қурилиш тугаллангандан ва уй-жой қабул қилиб олиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олингандан, шунингдек банк ходимлари томонидан жойига борган ҳолда (белгиланган мақсадда фойдаланиш далолатномасини тузиб) барча олдинги тўловлардан белгиланган мақсадда фойдаланганлик текширилгандан кейин 12 ой ўтгач.
7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидаги тартибда тўланади:
кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш;
кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш;
муддатли фоизларни тўлаш;
кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш;
Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш.
7.2. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни ушбу шартномада белгиланган тўлаш муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга оширишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик]
7.3. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар ушбу шартноманинг узвий қисми ҳисобланадиган илова қилинадиган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайдилар. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммаларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилади.
7.4. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан ипотека кредитини тўлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобига нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан;
нақд пулларни ўтказган ҳолда;
қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказиш йўли билан;
банк пластик карточкаларидан маблағлар ўтказиш йўли билан;
нақдсиз шаклдаги пул маблағларини қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг иш берувчиси томонидан, моддий ёрдам маблағлари ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказиш йўли билан;
(7.4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7.5. Агар ушбу шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.
8. Томонларнинг ҳуқуқлари
8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:
8.1.1. Ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар қарз олувчининг айби билан у имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
8.1.2. Қарз олувчи томонидан ушбу шартноманинг 5.7-банди шартлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда Банк ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаганда эса — кредит бўйича таъминлашни ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларда белгиланган тартибда қаратиш ҳуқуқига эга.
(8.1-банднинг 8.1.2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 119-модда)
8.1.3. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга ошириш. Мониторинг жараёнида Банк арзон уй-жойни қуриш жадвалларига ва кредитдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, асосий қарзни ва унинг бўйича фоизларни тўлаш жадвалларига, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидаларига, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликка риоя этилишини назорат қилади.
(8.1-банднинг 8.13 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
8.1.4. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолати бошланганда Банк ўз хоҳишига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:
Қарз олувчига Мажбуриятларни бажармаслик ҳолати бошланганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
Қарз олувчидан кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини ушбу шартномада белгиланган тартибда муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонунчиликда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтариш талаби) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
(8.1.4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
кредит бўйича таъминлашни ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларида белгиланган тартибда қаратиш (агар таъминлашни ундириш тартиби мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг тегишли шартномаларида белгиланган бўлмаса, у ҳолда кредит бўйича таъминлашни ундириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади);
(8.1.4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ушбу шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонунчиликда бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, у ҳолда ушбу шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади);
(8.1.4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28 боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
кредит бўйича фоиз ставкасини кўпайтириш (кредит ўз вақтида тўланмаган тақдирда);
ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.
(8.1.4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
8.1.5. Банк кредит ҳисобига бажарилган арзон уй-жойни қуриш бўйича ишларнинг назорат ўлчовини амалга оширишга ҳақлидир.
(8.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
8.1.6. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунинг учун Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.
(8.1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда ипотека кредити берилишини талаб қилиш.
8.2.2. Ушбу шартнома амал қиладиган давр мобайнида ушбу шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган сумма доирасида ва мақсадлар учун омонат қўйилма ҳисоб рақамидан ва ссуда ҳисоб рақамидан тўловни амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
8.2.3. Ипотека кредити суммасининг 20 фоизи миқдоридаги кредитнинг бир қисмини ва омонат қўйилма ҳисоб рақамида тўпланган бошланғич бадални нақд пул билан олиш.
8.2.4. Олинган кредитни тўлиқ қайтарган ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаган ҳолда банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.
9. Томонларнинг мажбуриятлари
9.1. Банкнинг мажбуриятлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
9.1.1. Ипотека кредити бериш учун Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан барча зарур шартлар бажарилгач ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредит бериш.
9.1.2. Ссуда ҳисоб рақамидан ушбу шартномада кўрсатилган мақсадлар учун маблағларни ўтказиш тўғрисидаги Қарз олувчининг ёзма топшириқномасини бир кун муддатда бажариш.
9.1.3. Қарз олувчи томонидан қурилиш ишлари ўз кучи билан бажарилган тақдирда қарз олувчининг нақд пул бериш тўғрисидаги топшириқномасини бир кун муддатда бажариш.
9.1.4. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларни кредитни ёки унинг қолган қисмини бериш, кредитни муддатидан олдин ундиришни рад этиш сабаблари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
9.2.1. Ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк кунигача бўлган муддатда банк ходими билан биргаликда кредит битимини расмийлаштириш, шу жумладан:
а) ипотека предметини йўқолиш ва шикастланишдан суғурта қилиш шартномасини тузиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
б) ипотека тўғрисидаги шартномани тузиш, уни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, қонун асосидаги ипотека вужудга келиш ҳолатлари бундан мустасно.
(9.2.1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
9.2.3. Кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаган ҳолда қайтариш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
9.2.4. Банк сўровига биноан Банк вакилларига ипотека кредити ҳисобига қурилган уй-жойни, шу жумладан кредитга ва ушбу шартнома бўйича Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг мажбуриятлари бажарилишига тааллуқли бўлган ҳар қандай бошқа мол-мулкни бориб кўриш, шунингдек назорат ўлчовини амалга ошириш ва кредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини текшириш имкониятини таъминлаш.
9.2.5. Банк талабига биноан ушбу шартнома амал қиладиган бутун давр мобайнида, Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
9.2.7. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исмидаги ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсатишга қодир бўлган бошқа ҳолатлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот тақдим этиш.
9.2.8. Ушбу шартнома амал қиладиган муддат мобайнида Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар Банкнинг олдиндан розилигисиз шартлари ушбу шартнома бўйича Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг мажбуриятига нисбатан устувор талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлган учинчи томонларнинг кредитларини ва/ёки қарзларини жалб қилмаслиги керак.
(9.2.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/856/2093-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар кредит, фоизлар ва/ёки бошқа тўловлар бўйича ушбу шартнома, унинг бўйича тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича белгиланган санада тўловларни амалга оширилмаганлиги;
Банкни атайлаб ҳаққоний бўлмаган ҳужжатлар тақдим этган ҳолда чалғитиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
кредит бўйича Банкка Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан берилган исталган таъминлашнинг қисман ёки тўлиқ ўз қимматини йўқотганлиги ёки ноҳақиқий бўлиб қолганлиги;
Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг тўловга қодирлиги ёмонлашганлиги ёки ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши;
Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг Банк олдидаги мажбуриятларининг бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар;
ушбу шартнома шартларининг бузилиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар шартларининг (гаров, ипотека, кафолат, суғурта ва шу кабилар) бузилиши.
11. Кредитни таъминлашга ундиришнинг қаратилиши
11.1. Томонлар шунга келишдиларки, Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар вужудга келгандан кейин, Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар ва Банк ўртасида тузилган нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.
11.2. Банк ундиришни ушбу шартнома ва ипотека тўғрисидаги шартнома шартларида назарда тутилган, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мол-мулк ҳисобига қондириш учун мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
11.3. Мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка ундиришни қаратиш Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар томонидан тўловларни киритиш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
11.4. «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса — ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишда олинган сумма Банк талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, Банк етишмаган суммани Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
12. Алоҳида шартлар
12.1. Банк ўз хоҳишига кўра ушбу шартнома бўйича ўзида Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчиларга нисбатан мавжуд бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўлланиши ёхуд қўлланмаслиги мумкин. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларни қўлланмаслик ёхуд қисман қўлланиш ушбу ҳуқуқлардан воз кечилишини билдирмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.
13.1. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчилар арзон уй-жойни ўзбошимчалик билан қайта қурганлик ёки қайта режалаштирганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар ва ушбу уйни ўз ҳисобидан илгариги ҳолатига келтириши шарт.
(13.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси.
13.2. Арзон уй-жойни сотишга, ўзгага беришга, уни ижарага топширишга, ундан текин фойдаланишга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларини ва учинчи шахсларни рўйхатга қўйишга кредит муддати мобайнида Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.
(13.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
13.3. Ушбу шартнома бўйича томонларнинг мазкур шартнома билан тартибга солинмаган муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга соладилар.
(13.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Форс-мажор ҳолатлари
14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажарилмаганлик шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра олишмаган, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг оқибатлари ҳисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
14.2. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига Томон таъсир кўрсатиши ва уларнинг вужудга келиши учун жавобгар бўлиши мумкин бўлмаган, масалан: зилзила, сув тошқини, ёнғин, шунингдек иш ташлаш, Ҳукумат ҳужжатлари ёки давлат органлари қарорлари, ушбу шартнома предметини бажаришга тўсқинлик қилувчи исталган тусдаги ҳарбий ҳаракатлар киради.
14.3. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда зудлик билан хабардор қилиши шарт, шу билан бирга исталган Томоннинг талабига кўра ҳолатларнинг бошланиши фактини тасдиқловчи, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
14.4. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари уч ойдан кўп вақт давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Томонлар белгиланган тартибда ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича узил-кесил ҳисоб-китобни амалга оширадилар.
15. Шартноманинг амал қилиш муддати
15.1. Ушбу шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.
16.1. Келишмовчиликлар ва/ёки ушбу шартномада назарда тутилмаган низоли вазиятлар пайдо бўлган ҳолларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қилган ҳолда уларни музокаралар йўли билан ҳал этадилар. Томонлар келишувга эришмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига берилади.
(16.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17.1. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг келишувига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.
(17.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда, Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида расмийлаштирилади.
17.3. Ушбу шартнома Томонлардан ҳар бири учун, бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилган.
Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
«___» йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, №_______, кейинги ўринларда «Ипотекага қўювчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ бир томондан ҳамда Низом ва 200__ й. «__» ______даги ___-сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи «Ипотекага олувчи» деб аталадиган _________________(банкнинг номи) номидан ______________ филиалининг бошқарувчиси ______________ иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
1. Ипотека томонидан таъминланадиган мажбурият
1.1. Ушбу шартнома Томонлар ўртасида 200__ й. «____» ____________да тузилган ____-сон Ипотека кредити бериш тўғрисидаги шартнома бўйича (кейинги ўринларда «кредит шартномаси» деб юритилади) Ипотекага қўювчининг Ипотекага олувчи олдидаги мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилди.
1.2. Кредит шартномаси бўйича Ипотекага қўювчи Қарз олувчи (Қарздор), Ипотекага олувчи — Кредит берувчи сифатида иштирок этади.
Кредит берувчи кредит шартномасига мувофиқ кредит шартномасида назарда тутилган шартларда Қарз олувчига арзон уй-жойни қуриш учун __________ (________________________) сўм миқдорида ___ (_________) муддатга йиллик ______ фоизли ипотека кредити бериш мажбуриятини олади, Қарз олувчи эса олинган ипотека кредитини қайтариш ва кредит шартномасининг қарзни қайтариш жадвалига асосан унга 200__ й. «___» ____________гача муддатда фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
(1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
1.3. Ипотекага олувчи кредит шартномасидан келиб чиқадиган Ипотекага қўювчига ўзининг пул маблағлари талаблари Ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларидан устун даражада Ипотекага қўювчининг ушбу шартнома бўйича қўйилган мол-мулки қийматидан қондирилиши ҳуқуқига эга.
2. Ипотека томонидан таъминланадиган талаблар
2.1. Ушбу шартномага мувофиқ белгиланган ипотека, агар Ипотекага қўювчи томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари бузилган тақдирда Ипотекага олувчига берилиши керак бўлган қуйидаги суммалар:
қарзнинг асосий суммасини ва кредитдан тўлиқ фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш ҳисобига;
Кредитга қўювчи томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганда зарарларни ва неустойка (жарима, пеня) тўлаш ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ бошқаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тарзида;
гаровга қўйилган мол-мулкка ундиришни қаратишга сабаб бўлган суд харажатлари ва бошқа харажатларни қоплаш;
2.2. Ушбу шартнома билан Ипотекага олувчининг талаблари гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобига уларни қондириш пайтида қандай бўлган бўлса, ўша ҳажмда таъминланади.
3. Ипотека предмети
3.1. Ипотекага қўювчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун Ипотекага олувчига қуйидаги кўчмас мулкни гаровга қўйди:
3.1.1. Ўзбекистон Республикаси, _________ вилояти, __________ тумани, __________ аҳоли пунктидаги -уйда жойлашган ___ кв. м майдондаги ер участкасида кредит ҳисобига қурилаётган умумий майдони ___ кв. м бўлган, шу жумладан яшаш майдони ____ кв. м бўлган якка тартибдаги арзон уй-жой (кейинги ўринларда «мулк» деб юритилади);
(3-банднинг 3.1.1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 784-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
3.1.2. Ушбу шартноманинг 3.1.1-кичик бандида кўрсатилган мол-мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқини.
3.2. Ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган мол-мулк _____ йил «___» _________да _______________ томонидан берилган серияси ___ рақами ______ бўлган Эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланадиган ва ____________ (мулк, доимий фойдаланиш, умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик) ҳуқуқини тасдиқлайдиган _____ йил «___» ___________да _______________ томонидан берилган серияси ___ рақами ______ бўлган Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланадиган эгалик ҳуқуқи билан Ипотекага қўювчига тегишлидир.
3.3. Мол-мулк Ипотекага қўювчининг эгалиги ва фойдаланувида қолади.
4. Ипотека предметини баҳолаш
4.1. Шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган мол-мулкнинг инвентаризация қиймати _____ (___________________) сўмни ташкил этади, бу ____________ томонидан _____йил «___» ___________да берилган -сон маълумотнома ва ____________ томонидан _____йил «___» ____________да берилган ____-сон маълумотнома билан тасдиқланади.
5.1.1. Гаровга қўйилган мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш.
5.1.2. Гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиш.
5.2. Ипотекага қўювчи қуйидагиларга мажбур:
5.2.1. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг сақланиши бўйича харажатларни кўтариш.
5.2.2. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш, шу жумладан уни учинчи шахслар тажовузидан ҳимоя қилиш, ёнғиндан, табиий офатдан сақлаш.
5.2.3. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқотилиши ёки шикастланишининг аниқ хавфи бўлганда, бу тўғрида Ипотекага олувчига хабар бериш.
5.2.4. Гаровга қўйилган мол-мулк қийматининг камайишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик.
5.2.5. Ушбу шартнома амал қилиши даврида Ипотекага олувчининг гаровга қўйилган мол-мулкни кўздан кечиришига тўсқинлик қилмаслик.
5.2.6. Ипотекага олувчига унга гаровга берилган мол-мулк гаров билан таъминланган мажбурият тўлиқ ҳажмда бажарилгунга қадар қайта гаровга қўйилмаслигига кафолат бериш.
5.2.7. Ипотека предметида бўлган ўзгаришлар тўғрисида, ипотека предметига учинчи шахсларнинг тажовузлари тўғрисидаги маълумотларни Ипотекага олувчига зудлик билан хабар бериш.
5.2.8. Гаровга қўйилган мол-мулкни учинчи шахслар ихтиёрига бермаслик ва уни Ипотекага олувчининг ёзма розилигисиз ижарага, бошқа фойдаланишга бермаслик. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг Ипотекага олувчининг розилиги билан Ипотекага қўювчи томонидан бошқа шахсга фойдаланишга берилиши Ипотекага қўювчини ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
5.2.9. Қурилиш тугаллангандан кейин уй-жойдан фойдаланиш учун рухсатномани, уй-жойга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ва кредит шартномасида кўрсатилган бошқа ҳужжатларнинг нусхасини Ипотекага олувчига тақдим этиш.
(5.2.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
5.3. Ипотекага қўювчи ушбу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифий емирилиши ва тасодифий шикастланиши хавфи бўйича жавоб беради.
6. Ипотекага олувчининг ҳуқуқлари
6.1. Ипотекага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
6.1.1. Ушбу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг ҳужжатлар бўйича ҳақиқий мавжудлигини, уларнинг ҳолатини ва сақлаш шартларини текшириш.
6.1.2. Ипотекага қўювчидан гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш учун зарур чоралар кўрилишини талаб қилиш.
6.1.3. Агар гаровга қўйилган мол-мулк йўқотилган бўлса ёки шу қадар шикастланганлиги оқибатида ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг бажарилиши жиддий равишда ёмонлашган тақдирда ипотека билан таъминлаш мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришни талаб қилиш.
6.1.4. Қарз олувчи (Қарздор) томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятларнинг бир қисми бажарилган тақдирда гаровга қўйилган барча мол-мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаб қолиш.
6.1.5. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини Ипотекага қўювчининг бунга олдиндан розилигисиз бошқага бериш.
7. Ипотекага олувчининг ҳуқуқлари кафолати
7.1. Ипотекага қўювчи ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар ҳеч кимга гаровга қўйилмаганлиги, сотилмаганлиги, ижарага топширилмаганлиги, фойдаланиш ҳуқуқи чекланмаганлигини, низода ва тақиқ остида (хатловда) эмаслигини, учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан эркин эканлигини кафолатлайди.
8. Гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш
8.1. Ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган мол-мулк Ипотекага қўювчи ва _________________ Суғурта компанияси ўртасидаги 200__ йил «___» __________да тузилган ____-сон суғурта шартномаси бўйича суғурта қилинган, бу 200__ йил «___» ______________даги амал қилиш муддати 200__ йил «___» ___________гача бўлган ____-сон суғурта полиси билан тасдиқланади.
8.2. Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятлар бўйича гаровга қўйилган мол-мулк йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун ўз талаблари мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинганлигидан қатъи назар ва қонунда белгиланган Ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларининг фойдасига амалга оширилган бошқа шахсларнинг талабларидан устун даражада, қонунда белгиланган чиқариб ташлашлар бундан мустасно, бевосита суғурта қопламасидан қондирилиши ҳуқуқига эга.
9. Ипотека предметига ундирувни қаратиш
9.1. Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли юзага келадиган талабларни ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган мол-мулк ҳисобига қондириш учун ушбу шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш ҳуқуқига эга бўлади.
9.2. Пул тўлаш муддатлари доимий равишда бузилганда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан ортиқ бузилганда, ушбу шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка ундирув қаратилиши мумкин.
9.3. «Ипотека тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолларда Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятларни муддатидан олдин бажаришни талаб қилиш, ушбу талаб бажарилмаганда эса — гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш ҳуқуқига эга.
9.4. Ипотекага олувчининг талабига кўра ундирув Ипотекага олувчи билан Ипотекага қўювчининг нотариал тасдиқланган гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш тўғрисидаги битими асосида қаратилади.
9.5. Ипотекага олувчи томонидан гаровга қўйилган уй-жойга ундирувнинг қаратилиши ва ушбу мол-мулкнинг сотилиши Ипотекага қўювчининг ва ушбу уй-жойда биргаликда яшайдиган оила аъзолари, шу жумладан собиқ оила аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилиши учун асос ҳисобланади.
9.6. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма Ипотекага олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етмайдиган суммани Қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
10. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш
10.1. Мазкур шартнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
(10.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10.3. Ушбу шартномани ва унинг ҳуқуқларидан келиб чиқадиган ҳуқуқларни нотариал тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, ипотека тўғрисидаги қайд ёзувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ харажатлар Ипотекага қўювчи ҳисобидан тўланади.
10.4. Ушбу шартнома Ипотекага қўювчи томонидан кредит
шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади. Ипотекага қўювчи кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажаргандан кейин Томонлар ипотека тўғрисидаги қайд ёзувини қайтариб олиш учун _________________________________________________________га
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
биргаликда ариза берадилар.
11. Низоларни ҳал этиш
11.1. Ушбу шартномани бажариш натижасида Томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
11.2. Ипотекага олувчининг талаби судга мурожаат этмасдан, ипотека предметига ундирувни қаратиш учун асос юзага келгандан кейин Ипотекага қўювчи ва Ипотекага олувчи ўртасида нотариал тасдиқланган битим асосида қондирилади.
11.3. Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган битимни тузишдан бош тортган тақдирда Ипотекага олувчи ўз талабини суд тартибида қондириш ҳуқуқига эга.
11.4. Ушбу шартнома ва унга қўшимча битимлар билан тартибга солинмаган масалалар бўйича Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қиладилар.
(11.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Якуний қоидалар
12.1. Ушбу шартнома Томонларнинг ёзма келишувига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
12.2. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар Томонларнинг тегишли тартибда ваколат берилган вакиллари томонидан имзоланган, муҳрлар билан тасдиқланган, нотариал тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган Томонларнинг ёзма шаклдаги қўшимча битимлари билан расмийлаштирилади. Бундай ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.
(12.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12.3. Ҳар икки томон тарафидан келишилган шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
12.4. Ушбу шартнома ___ варақда, бир хил юридик кучга эга бўлган 5
(беш) нусхада, ҳар бир Томон учун бир нусхадан тузилади, бир нусхаси ______ _________________________ шаҳри ________________ манзилида жойлашган _____________________ нотариуснинг йиғмажилдида сақланади, икки нусхаси
________________________________________________________ га берилади.
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
12.5. Ушбу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни келгусида ипотекага қўйиш тақиқланади.
12.6. Нотариал идора ушбу шартномани тасдиқлаш билан бир вақтда ипотека предметини ўзгага беришни тақиқлаб қўяди.
12.7. Мол-мулк ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ипотекага берилган деб ҳисобланади.
Ушбу шартнома мен томондан Ўзбекистон Республикаси, ___________ вилояти, ____________ шаҳри/тумани, ____________ кўчаси, ____-уйда жойлашган нотариус ____________ томонидан 200__ йил «___» _________ да тасдиқланди.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Томонлар шартномани менинг иштирокимда имзоладилар. Шартномани имзоловчиларнинг шахси, уларнинг муомалага лаёқатлилиги, шунингдек «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банкининг ҳуқуқий лаёқати, унинг вакили ваколатлари аниқланди, гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг мансублилиги текширилди.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)