1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
Кейинги йилларда қишлоқ аҳолиси учун намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина 2009 — 2016 йиллар даврида қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.01.00 Умумий қоидалар]
Кўрилган чора-тадбирлар оилаларни замонавий, сифатли, шинам уй-жой билан таъминлашга, қишлоқда янги муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга кўмаклашди, қишлоқнинг қиёфасини янги даражага кўтариш ва шу асосда қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш ва дунёқарашини ўзгартириш имконини берди.
Шу билан бирга, ушбу соҳани ўрганиш аҳолининг реал эҳтиёжлари ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларининг хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олиб қурилиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Қишлоқ жойларда аҳолининг кенг қатламларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши учун имтиёзли кредитлар беришнинг фуқаролар учун янада қулай шартларини жорий этиш.
2. Қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда арзон уйларнинг қуйидаги янги намуналарини (кейинги ўринларда уйлар деб юритилади) жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:
«Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари деб юритилади) учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
3. Белгилансинки, намунали уй-жойлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТБ, «Халқ банки» АТБ, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) уй қурувчиларга ипотека кредитларини қуйидагича берадилар:
а) 2019 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш доирасида 20 йил муддатга (фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган арзон кўп квартирали уйлар учун — 15 йил) 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкасида ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, бунда уй қурувчиларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:
10 фоиз — тўрт қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3 хонали бир қаватли уйлар учун;
25 фоиз — фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун;
б) 2020 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш доирасида 20 йил муддатга (фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган арзон кўп квартирали уйлар учун — 15 йил) 1 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, бунда уй қурувчиларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:
10 фоиз — тўрт қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун;
25 фоиз — фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, иштирок этувчи тижорат банклари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
2017 йилда намунавий лойиҳаларнинг аниқ турлари бўйича қишлоқ жойларда умумий молиялаштириш ҳажмлари 2 121,5 миллиард сўм бўлган 15,0 мингта арзон, замонавий, шинам уй-жойлар, шу жумладан биринчи тури бўйича — 4 608 та, иккинчи тури бўйича — 3 739 та, учинчи тури бўйича — 3 672 та, қуришнинг йиғма ва асосий параметрлари 1 — 5-иловаларга мувофиқ;
2017 йилда турар жой массивлари учун муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қуриш бўйича йиғма кўрсаткичлар 6-иловага мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ, «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, иштирок этувчи тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарларига:
маъқулланган Дастур параметрларига мувофиқ уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қуриш;
қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришга, маҳаллий қурилиш индустриясини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришга, пудрат ташкилотларининг салоҳиятини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида йилига 4 фоизли ставка бўйича ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 2 йиллик имтиёзли давр билан (2020 йил ва кейинги йилларда Дастурни амалга ошириш доирасида — бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида) қишлоқ жойларда яшовчи шахслар учун — 20 йил, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун — 15 йил муддатларга миллий валютада кредит линияларини очсин ва ушбу маблағларни арзон уй-жойлар қурилишига мақсадли йўналтирсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Дастурни амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молиялаштирувчи ташкилотларининг имтиёзли узоқ муддатли кредитларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти билан биргаликда қишлоқ аҳолисининг уй-жойларнинг ҳар бир намунасига бўлган талабини ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2017 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига кейинги йилларда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш параметрлари юзасидан таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2021 йилларда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштириш миқдорлари ва манбаларини белгиласин, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молиялаштирувчи ташкилотларининг кредит маблағларини жалб этишни назарда тутсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари келгуси йилга Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида ҳар йили белгиланган тартибда:
1 майгача — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, кейинчалик уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга бериладиган, қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган, ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланадиган массивлар рўйхати тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
1 сентябргача — иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда талабгорлар аниқланишини ва уйлар қуриш учун уларнинг дастлабки бадаллари шакллантирилишини;
1 октябргача — «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реэстрига киритилган пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини;
1 ноябргача — «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Республика йўл жамғармаси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан биргаликда янгидан қуриладиган қишлоқ турар жой массивларида муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қуриш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реэстрига киритилган пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини таъминласинлар.
9. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида турар жой массивларида сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
10. Белгилансинки, турар жой массивларида сув, электр, газ таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш тегишли равишда республика бюджети, «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
11. «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, иштирок этувчи тижорат банклари ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан биргаликда туман ҳокимиятлари негизида талабгорларни танлаш комиссиясининг тавсиялари асосида, ариза берувчи — уй қурувчининг Дастурдаги иштироки тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Дастур доирасида:
а) 2020 йил 1 январгача:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
пудрат ташкилотлари – «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун солиқларнинг барча турларини тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат]
субпудрат ташкилотлари — массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуришга «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун ягона солиқ тўлови тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, уларни ташийдиган ташкилотлар — фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни) ҳажмлари учун ягона солиқ тўлови тўлашдан;
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ — солиқларнинг барча турларини тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
«Ўзсаноатекспорт» АЖ — 7-иловага мувофиқ, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган ёғоч-тахта материаллари, томга ёпиладиган металл листлар учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича бошқа қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
«Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ ва транспорт ташкилотлари — томга ёпиладиган металл листларни қайта ишлаш ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга етказиб бериш бўйича ишлар ҳажмлари учун ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин;
б) 2020 йил 1 июлга қадар 2017 — 2019 йиллардаги Дастурни амалга оширишда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин:
пудрат ташкилотлари — «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари, локал оқава сув иншоотлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун;
қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, уларни ташийдиган ташкилотлар — фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш ҳажмлари учун;
«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ — «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари ҳажмлари учун;
«Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ ва транспорт ташкилотлари — томга ёпиладиган металл листларни қайта ишлаш ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга етказиб бериш бўйича ишлар ҳажмлари учун.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
13. Қуйидагиларга истисно тариқасида:
2017 йил 1 мартгача бўлган муддатда — 2, 3 ва 4-иловаларда кўрсатилган уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга;
2017 йил 1 январгача фойдаланишга топшириш юзасидан зарур чоралар кўрилган ҳолда 0,02 гектар майдондаги ер участкаларига жойлаштириладиган 26 та икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйларни ва 130 та бир қаватли 2, 3 хонали уйларни жорий йилда қуришни бошлашга;
8-иловага мувофиқ рўйхат бўйича уйлар қуриш учун бош пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарнинг «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ томонидан тендер савдолари ўтказилмасдан энг мақбул таклифлар танлови орқали сотиб олинишига рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АК ва «Ўзметкомбинат» АЖ буюртмачи ва лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектлари учун тартибга солинадиган нархлар бўйича цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурни амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати ва лойиҳа ечимлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш, техник ва муаллифлик назоратлари юритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
16. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурининг мақсадлари ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
17. «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 октябрь,
ПҚ-2639-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 1-ИЛОВА
2017 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш
* Лойиҳа тури бўйича уйлар сони жамоатчилик талабидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
** Турар-жой биноларининг смета қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга боғлаш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 2-ИЛОВА
2017 йилда 2 ва 3 қаватли кўп хонадонли (2-3 хонали) турар-жой биноларини қуриш учун
асосий параметрлар
Ҳудудларнинг номи
Турар-жой бинолари сони (бирликлари)*
Квартиралар сони (бирлик) *
Ҳисобланган нарх
харажатлар (миллион сўм) **
Шундан:
Ишлаб чиқувчиларнинг дастлабки ҳиссалари (15%)
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва тижорат банклари учун очилган кредит линиялари
маблағлар тижорат
банклар
ЖАМИ
355
4 608
455 012,4
68 251,9
292 142,9
94 617,6
Қорақалпоғистон Республикаси
26
416
41 077,5
6 161,6
26 374,0
8 541,9
Андижон вилояти
25
384
37 917,7
5 687,7
24 345,2
7 884,8
Бухоро вилояти
27
224
22 118,7
3 317,8
14 201,4
4 599,5
Жиззах вилояти
32
512
50 556,9
7583,5
32 460,3
10 513,1
Қашқадарё вилояти
38
248
24 488,5
3 673,3
15 723,0
5 092,3
Навоий вилояти
20
344
33 967,9
5 095,2
21 809,3
7063,5
Наманган вилояти
29
400
39 497,6
5 924,6
25 359,6
8 213,3
Самарқанд вилояти
28
448
44 237,3
6 635,6
28 402,8
9 198,9
Сурхондарё вилояти
38
608
60 036,4
9005,5
38 546,6
12 484,3
Сирдарё вилояти
22
352
34 757,9
5 213,7
22 316,5
7 227,7
Тошкент вилояти
25
144
14 219,1
2 132,9
9 129,5
2 956,8
Фарғона вилояти
28
256
25 278,5
3 791,8
16 230,2
5 256,5
Хоразм вилояти
17
272
26 858,4
4028,8
17 244,5
5 585,1
* Уй ва хонадонлар сони аҳоли талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
** Турар-жой биноларининг смета қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга боғлаш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 3-ИЛОВА
2017 йилда 0,02 гектар ер участкаларида жойлашган бир қаватли 2 ва 3 хонали турар-жой биноларини қуриш учун
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва тижорат банклари учун очилган кредит линиялари
маблағлар тижорат
банклар
ЖАМИ
3 739
401 359,2
60 203,9
264 381,2
76 774,1
Қорақалпоғистон Республикаси
247
26514,0
3 977,1
17 465,1
5 071,7
Андижон вилояти
507
54 423,4
8 163,5
35 849,5
10 410,4
Бухоро вилояти
124
13 310,7
1996,6
8 767,9
2546,1
Жиззах вилояти
230
24 689,1
3 703,4
16 263,1
4 722,7
Қашқадарё вилояти
410
44,011,0
6 601,7
28 990,7
8 418,7
Навоий вилояти
220
23 615,7
3542,4
15 556,0
4 517,3
Наманган вилояти
364
39 073,2
5 861,0
25 738,1
7 474,1
Самарқанд вилояти
470
50 451,7
7567,8
33 233,3
9 650,7
Сурхондарё вилояти
155
16 638,3
2495,7
10 959,9
3 182,7
Сирдарё вилояти
350
37 570,4
5 635,6
24 748,2
7 186,7
Тошкент вилояти
188
20 180,7
3027,1
13 293,3
3 860,3
Фарғона вилояти
289
31 022,4
4 653,4
20 434,9
5 934,1
Хоразм вилояти
185
19 858,6
2 978,8
13 081,2
3 798,7
* Уйлар сони аҳоли талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
** Турар-жой биноларининг смета қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга боғлаш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 4-ИЛОВА
2017 йилда 0,04 га ер участкаларида жойлашган 2 қаватли 4 хонали ярим уй-жой қуриш учун
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва тижорат банклари учун очилган кредит линиялари
тижорат банкларининг маблағлари
ЖАМИ
3 672
624 240,0
156 060,0
392 781,6
75 398,4
Қорақалпоғистон Республикаси
164
27 880,0
6 970,0
17 542,5
3 367,5
Андижон вилояти
274
46,580,0
11645,0
29 308,9
5 626,1
Бухоро вилояти
510
86 700,0
21 675,0
54,553,0
10,472,0
Жиззах вилояти
166
28 220,0
7 055,0
17 756,5
3 408,5
Қашқадарё вилояти
448
76 160,0
19 040,0
47 921,1
9 198,9
Навоий вилояти
152
25 840,0
6 460,0
16 258,9
3 121,1
Наманган вилояти
172
29 240,0
7 310,0
18 398,3
3 531,7
Самарқанд вилояти
330
56 100,0
14,025,0
35 299,0
6 776,0
Сурхондарё вилояти
206
35 020,0
8 755,0
22 035,1
4 229,9
Сирдарё вилояти
150
25 500,0
6 375,0
16 045,0
3080,0
Тошкент вилояти
600
102 000,0
25 500,0
64 180,0
12 320,0
Фарғона вилояти
300
51 000,0
12 750,0
32 090,0
6 160,0
Хоразм вилояти
200
34 000,0
8500,0
21 393,3
4 106.7
* Уйлар сони аҳоли талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
** Турар-жой биноларининг смета қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга боғлаш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 5-ИЛОВА
2017 йилда 0,06 га ер участкаларида жойлашган бир қаватли 3, 4, 5 хонали турар-жой биноларини қуриш учун
асосий параметрлар
Ҳудудларнинг номи
Турар-жой бинолари сони (бирликлари) *
Ҳисобланган нарх
харажатлар (миллион сўм)**
шундан:
Ишлаб чиқувчиларнинг дастлабки (25%) ва якуний ҳиссалари
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва тижорат банклари учун очилган кредит линиялари
тижорат банкларининг маблағлари
ЖАМИ
2 981
640 915,0
194 435,7
385 269,4
61 209,9
Қорақалпоғистон Республикаси
135
29 025,0
8 805,4
17 447,6
2772,0
Андижон вилояти
0
0,0
0,0
0,0
0,0
Бухоро вилояти
284
61 060,0
18 523,9
36 704,6
5 831,5
Жиззах вилояти
0
0,0
0,0
0,0
0,0
Қашқадарё вилояти
417
89 655,0
27 198,8
53 893,8
8 562,4
Навоий вилояти
469
100 835,0
30 590,5
60614,3
9 630,1
Наманган вилояти
248
53,320,0
16 175,8
32 051,9
5 092,3
Самарқанд вилояти
510
109 650,0
33 264,8
65 913,3
10,472,0
Сурхондарё вилояти
40
8 600,0
2 609,0
5 169,7
821.3
Сирдарё вилояти
52
11 180,0
3 391,7
6 720,6
1067,7
Тошкент вилояти
143
30,745,0
9 327,2
18 481,6
2 936,3
Фарғона вилояти
383
82 345,0
24 981,2
49 499,6
7 864,3
Хоразм вилояти
300
64 500,0
19 567,5
38 772,5
6 160,0
* Уйлар сони аҳоли талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
** Турар-жой биноларининг смета қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга боғлаш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 6-ИЛОВА
2017 йилда турар-жой массивлари учун муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича
Ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларининг қуввати (км) **
Ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари сони (бирликлари)***
сув таъминоти тармоқлари
тармоқлар
қувватлантириш манбаи
газ таъминоти тармоқлари
автомобиль йўллари
ЖАМИ
308
415.3
291,5
316,9
260.3
134
Қорақалпоғистон Республикаси
23
14.5
16.1
21.1
14.5
9
Андижон вилояти
22
32.2
22.7
27.8
18.8
11
Бухоро вилояти
21
30.5
22.7
33.4
19.0
10
Жиззах вилояти
17
26.9
15.2
15.5
15.0
8
Қашқадарё вилояти
29
60.2
31.5
30.3
23.8
12
Навоий вилояти
27
32.6
23.2
30.3
22.9
10
Наманган вилояти
33
42.8
21.5
20.8
18.3
11
Самарқанд вилояти
33
37.5
32.8
34.2
32.8
12
Сурхондарё вилояти
20
22.9
25.4
22.4
20.8
10
Сирдарё вилояти
8
15.2
12.9
15.3
12.8
8
Тошкент вилояти
23
39.2
23.5
18.4
23.1
12
Фарғона вилояти
34
30.9
22.0
24.8
18.7
11
Хоразм вилояти
18
30.0
22.2
22.5
19.9
10
* Массивлар сони уларнинг рўйхати тасдиқлангандан кейин аниқланиши керак.
** Киритилган қувватлар массивлар рўйхати тасдиқлангандан ва объектлар учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин аниқлаштирилади.
*** Ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари сони ҳудудлар рўйхати тасдиқланганидан кейин аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 7-ИЛОВА
Дастур доирасида «Ўзсаноатекспорт» АЖ томонидан олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиладиган металл листлар 2020 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга сотишда қўшилган қиймат солиғидан озод этилган ҳолда олиб кириладиган ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиладиган металл листлар
Қалинлиги 0,5 мм, қизил-бордо (РАЛ 3005) металл плиткалар ишлаб чиқариш учун полимер қопламали ва ҳимоя бўёқли гальванизли прокат.
7210 70 800 0
7212 40 800 0
тн.
1,1
42 900,0
14 300,0
14 300,0
14 300,0
2.
Кенарли ёғоч (юмшоқ ёғоч)
4407 10 930 0
4407 10 980 0
куб м.
7.8
304 200,0
101 400,0
101 400,0
101 400,0
* Якуний талаб турар-жой бинолари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига кўра аниқланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига 8-ИЛОВА
«Қишлоққурилишинвест» ИК МЧЖ томонидан турар-жой биноларини қуриш учун марказлаштирилган тартибда етказиб бериладиган энг яхши таклифларни танлаш натижалари бўйича тендер ўтказмасдан сотиб олинган асосий қурилиш материаллари ва ускуналари
рўйхати
I. Маҳаллий (маиший) қурилиш материаллари ва жиҳозлари
1.
Серамика плиталари
2.
Алюминий ва ПВХдан тайёрланган ойна рамкалари
Пластик дераза токчалари
3.
ПВХдан тайёрланган ташқи эшик блоклари
Ички эшик блоклари
Алюминий ташқи эшиклар
4.
Ламинат тахта
Ламинацияланган тахта учун юбка тахтаси
5.
Қурилиш ойнаси
6.
Сув базлı бўёқлар (ички)
Сув базлı бўёқлар (фасад)
7.
Газ печкаси
8.
Сув иситгичи
9.
Комбинацияланган иситиш қозони
Қозон (иситиш тизими) икки паллали
10.
Алюминий ва пўлатдан ясалган радиаторлар
11.
Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш учун электрон ҳисоблагичлар
12.
Электр истеъмолини ҳисобга олиш учун электрон ҳисоблагичлар