1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 май,
ПФ-4114-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонининг еттинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Агробанк» АТБни пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш ҳамда қайта ишлашни молиялаш бўйича Жамғарманинг асосий молия агенти этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Жамғарманинг молия агенти зиммасига махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ушбу маҳсулотларга ажратиладиган маблағлардан аниқ мақсад йўлида фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек берилган кредитларнинг белгиланган муддатларда қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклансин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ-3680-сон Фармонининг иловасида:
а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. «Агробанк» АТБ»;
б) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида:
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Пахтабанк» сўзи «Агробанк» сўзи билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Пахта-банк» ва «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 октябрдаги ПҚ-975-сон қарорида:
а) сарлавҳадаги ««Пахта-банк» ва «Ғаллабанк» акциядорлик-тижорат банклари» сўзлари «Агробанк» акциядорлик тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) кириш қисмидаги ««Пахта-банк» ва «Ғалла-банк» акциядорлик тижорат банклари», «банклари» сўзлари тегишли равишда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки», «банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Пахта-банк» ва «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банклари» сўзлари «Агробанк» акциядорлик тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин;