1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банк тизими ролини янада ошириш, иқтисодиётнинг аграр сектори ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилаш учун «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг янги инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек иқтисодиётни ҳар томонлама чуқур ривожлантиришда, базавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда экспорт салоҳиятини изчил юксалтириб боришда банки иштироки самарадорлигини ошириш мақсадида:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
1. Қуйидагилар «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг инвестиция фаолияти соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилашга йўналтирилган фаол инвестициявий сиёсатни амалга ошириш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, шу асосда юқори сифатли, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқишни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор бойитиш;
банкнинг шахсий ресурсларини сафарбар қилиш ва улардан, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали фойдаланиш, қўйилган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб олишни таъминлаш;
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ташқи ва ички бозорларда сотиш истиқболларини чуқур таҳлил этиш асосида инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, комплекс баҳолаш ва экспертиза қилиш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник ҳамда технологик даражаси оширилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан кўриладиган молиявий фойдани прогнозлаш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарга кенг кўламда банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, кўргазмалар, ярмаркалар ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга олиб чиқишнинг бошқа шаклларини ташкил қилишда кўмаклашиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш;
инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк ходимларини тизимли асосда қайта тайёрлаш ҳамда малакаси оширилишини ташкил этиш, банкни юқори малакали, ташаббускор, банкнинг инвестициявий фаолиятини авж олдириш вазифаларини самарали ечиш қобилиятига эга раҳбарлар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш.
(1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2009 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки акцияларини иловага мувофиқ ҳажмларда қўшимча жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 октябрь,
ПҚ-975-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 октябрдаги ПҚ-975-сон қарорига 1-ИЛОВА
2009 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари
ҲАЖМИ
Т/р
Акциядорлар номи
Суммаси
(млрд сўм)
1.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
25
2.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
19
3.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси
5
4.
«Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси
1
Жами
50
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 409-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)