Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ болалар (ўқувчилар)нинг (бундан кейинги ўринларда болалар деб юритилади) мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун тўланадиган тўловнинг миқдори, уни тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
3. Мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг таълим олишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
6. Мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун амалга ошириладиган тўлов банк муассасаларига тўланади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мусиқа ва санъат мактабига тақдим этилади.
7. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, мусиқа ва санъат мактабига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
8. Мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўланган тўлов ушбу муассасаларнинг алоҳида бюджетдан ташқари талаб қилиб олгунча банк депозит ҳисоб рақамига туширилади.
9. Агар тўлов ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган муддатдан икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаби рўйхатидан чиқарилади.
10. Мусиқа ва санъат мактабида ўқийдиган боланинг таълим олиши учун тўланмаган тўлов бир ой ичида тўланган тақдирда, бола мазкур синфнинг дастурий талабини бажаргандан сўнг ўқувчилар сафига қайта тикланади.
11. Мазкур Низомга мувофиқ, мусиқа мактабларида таълим олиш учун ота-оналар томонидан амалга оширилган тўловдан тушган маблағ болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва концертмейстерларни моддий рағбатлантириш учун сарфланади.
III. Ўқиш учун тўловлардан озод этиш ҳамда ўқитувчи ва концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссиянинг фаолияти
12. Ҳар бир мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссия (бундан кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.
13. Комиссия мактаб директори буйруғи асосида 5 — 7 кишидан иборат бўлган таркибда тайинланади.
Комиссия раиси — мактаб директори.
Комиссия аъзолари — маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (масъул котиб), мусиқа ва санъат мактабининг касаба уюшмаси раиси, икки етакчи ўқитувчи ва ота-оналар қўмитасининг икки вакили.
14. Комиссиянинг асосий вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:
а) молия йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ота-оналарни болаларнинг ўқиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;
б) ўқув йилининг бошланишида, шунингдек, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ойлик устама белгилаш бўйича ўқитувчи ва концертмейстерларнинг номзодларини кўриб чиқиш ҳамда ҳар ойлик устама белгилаш.
16. Ўқитувчи ва концертмейстерларга устама белгилаш учун номзодларни кўриб чиқишда ўқитувчи ва концертмейстерларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, касбий маҳорати, ўқитиш сифати ва юксак кўрсаткичлари тўғрисидаги мусиқа ва санъат мактабларининг бўлим бошлиқлари томонидан бериладиган тавсияномалар Комиссияга тақдим этилиши керак.
17. Комиссия, зарур ҳолларда, ўқув йили бошида белгиланган устамалар миқдорининг муддатидан олдин ўзгарганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
IV. Ўқиш учун тўловлардан озод қилиш тартиби
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда) асосан мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг (ўқув йили бошланишида) 25 фоизи доирасида кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари таълим олишлари учун тўловдан озод этиладилар.
19. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
а) ота-оналарнинг аризаси;
б) 16 (18) ёшгача бўлган фарзандлари бор оилаларнинг ҳар ойлик оладиган нафақаси ва оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган жами даромади тўғрисидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома;
20. Тўловдан озод этилган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати Комиссия томонидан молия йилининг бошланишида аниқланади ва Комиссия қарори баённомаси асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.
21. Оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болаларини рўйхатга биринчи навбатда киритиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.
23. Давлат қарамоғида бўлган етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ўқиши учун тўловдан озод этишга халқ таълими бўлимлари томонидан берилган маълумотномалар асос бўлади.
б) 40 фоизи мактаб педагог ходимларининг умумий сони кўрсаткичининг 50 фоизидан ошмаган ўқитувчи ва концертмейстерларга ҳар ойлик базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача моддий рағбатлантиришга;
в) 10 фоизи халқаро ва республика, вилоят, туман (шаҳар) кўрик-танловлари, фестиваллар, кўргазмалардаги ютуқлари учун рағбатлантиришга, шунингдек, ўқувчиларни театр, концерт, музейларга ташрифи ҳамда маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга.
25. Ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг тақсимланиши Комиссия қарори асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.
26. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, ўқув жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади
Бунда:
а) 80 балл ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача;
б) 60 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади.
27. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг касбий маҳорати ва педагогик ишларининг юқори кўрсаткичлари учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳоланади.
Тушган маблағларни мусиқа ва санъат мактаблари томонидан ишлатишда қуйидаги бухгалтерия қайдномасидан фойдаланилади:
Дт 178 (120)
Кт 111
Мусиқа мактабларининг ота-оналар тўлови тушумининг аниқ сарфланиши ўқув йили давомида дебет бўйича 211 ёрдамчи ҳисобварағи ва ҳисобот йилининг якунида дебет бўйича 211 ёрдамчи ҳисобварағидаги сарф-харажатлар 236 ёрдамчи ҳисобварағидаги якуний оборотлар асосида ёпилади.
30. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ота-оналар томонидан тўловни амалга ошириш ва педагог ходимларга белгиланадиган устамаларнинг мониторингини олиб боради.
31. Юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасасининг раҳбари ва бош ҳисобчиси ота-оналар тўлови тушумини мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
32. Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек, мақсадли сафланиши ҳамда педагог ва концертмейстерларнинг устамалари миқдорини ҳисоблашнинг тўғри тақсимланиши бўйича назорат олиб борилади.
Ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг асосий кўрсаткичлари
Т/р
Баҳолашнинг юқори бали
1.
Ота-оналар билан ишлашнинг педагогик мақсадга мувофиқ кўрсаткичлари ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий савиясини кўтариш ва иқтидорини ривожлантирганлик бўйича
20 балл
2.
Мактаб жамоат ишларидаги фаол иштироки учун
10 балл
3.
«Мусиқа маданияти ва санъати» фани бўйича умумтаълим мактабларига услубий ёрдам берганлик ва ҳамкорлик қилганлиги учун
20 балл
4.
Умумтаълим мактаблари, меҳрибонлик уйлари, маҳаллалар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчиларнинг концертларини ташкил этиш ва ўтказиш учун
20 балл
5.
Ўқувчиларнинг концертлар, музейлар, театр ва кўргазмаларга олиб боришини ташкил этганлиги учун
10 балл
6.
Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борганлиги учун
20 балл
Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўқитувчи ва концертмейстерлар маҳоратининг асосий кўрсаткичлари
Т/р
Баҳолашнинг юқори бали
1.
Юксак маҳорат ва таълим жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси ҳамда ўқитишнинг юқори кўрсаткичлари ва сифати учун
15 балл
2.
Ишда таълимнинг энг янги методларини қўллаш, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиш, ўқитадиган фанига қизиқиш уйғота билиш учун
20 балл
3.
Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ривожига қўшган ҳиссаси, таълим муассасасининг жамоат ишларидаги фаол иштироки учун
20 балл
4.
Ўз устида доимий равишда ишлаш, юқори малака ва профессионал маҳорат учун
10 балл
5.
Билим олишнинг барқарор даражасини, тестлар асосида аниқланувчи (академик концертлар, имтиҳонлар) таълимнинг юқори сифатини таъминловчи педагогик ишнинг юқори самараси учун
10 балл
6.
Иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида ишлашни ташкил этиш, халқаро ва республика кўргазма-танловларида юқори натижаларга эришиш учун
20 балл
7.
Иқтидорли ўқувчиларни ушбу йўналиши бўйича академик лицей ва коллежларга киришга тайёрлаш учун