Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси 1-иловага
* мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисидаги
Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастури лойиҳасини Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.