1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 сентябрь,
ПҚ-962-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 сентябрдаги ПҚ–962-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:
«манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда транспорт, транспорт коммуникациялари ҳамда халқаро логистика, ташқи савдо юкларини ташишни мақбуллаштириш, республиканинг транзит потенциалини ошириш ва транспорт-коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникацияларига интеграциялаш мақсадида янги транспорт йўналишлари (йўлаклари)ни ишлаб чиқиш соҳасида ташқи иқтисодий сиёсат масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди»;
«ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, экспорт-импортни лицензиялаш, экспорт контрактларни рўйхатга олиш ва импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш, бошқа савдо-иқтисодий шартномаларни рўйхатга ва ҳисобга олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)