toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ҲАМДА ЎЗЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларини Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити ҳамда мамлакат иқтисодиётига инвестиция сарфлашнинг потенциал имкониятлари тўғрисида кенг хабардор қилишни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини аниқ-пухта мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича қарорларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилишда, ҳар йилги Инвестиция дастурларини, шунингдек тармоқлар ва мамлакат минтақаларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурларини тайёрлашда етакчи бўғин ҳисобланади, унинг зиммасига мазкур масалаларни ҳал этишда идоравий мансублигидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш масъулияти юкланади.
2. Қуйидагилар:
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш Схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини тузиш ва кўриб чиқишда 2-иловага мувофиқ Схемага қатъий амал қилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш, потенциал хорижий инвесторларни излаш, амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар тўғрисида уларга зарур ахборотларни етказиш, шунингдек хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган аҳдлашувларни расмийлаштиришда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш вазифаси юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона маълумотлар базасига киритилган инвестиция таклифларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси берган кафолатлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва қарорлар қабул қилиш учун ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборотларни тақдим этиб турсин.
6. Вазирлар Маҳкамаси тармоқ Комплексларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқли жадвалларини ижро этиш, лойиҳаолди ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш ва экспертиза қилиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) Инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини Раёсат мажлисларида ҳар ой мунтазам равишда кўриб чиқсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 июль,
ПҚ-927-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби ҳамда ушбу жараёнда инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат инвестиция қўмитаси), Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаментларининг ваколатлари ва улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лойиҳа ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари — ўз тасарруфига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда йирик корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар — вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлари томонидан амалга оширилишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича;
инвестиция таклифи — ташаббускор томонидан мазкур Низомнинг 1, 1а-иловаларидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилган, хорижий инвестициялар ва кредитларини жалб қилишни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф;
маълумотлар базаси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси таклифлари асосида хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш учун Давлат инвестиция қўмитаси томонидан шакллантириладиган истиқболли инвестиция таклифларининг ягона ахборот маълумотлар базаси;
ривожлантириш дастури — иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш бўйича ўрта муддатга мўлжалланган, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар, замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни, энергосервис шартномаларига мувофиқ қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ўз ичига олган мақсадли дастурлар;
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури (кейинги ўринларда — Инвестиция дастури) — Ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган, Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш орқали амалга ошириладиган Инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурларини, шунингдек, хорижий инвесторлар ва кредиторларни излаш ва танлаш ишлари олиб борилаётган Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатини (кейинги ўринларда — йиғма рўйхат) ўз ичига олган ҳужжат;
ХМИИ — Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш)ни амалга оширувчи халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар;
ХҲМТ — Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш)ни амалга оширувчи хорижий ҳукумат молия ташкилотлари;
лойиҳа олди ҳужжатлар — лойиҳани амалга ошириш имконияти ва мақсадга мувофиқлиги, унинг самарадорлигини баҳоловчи ҳужжат, шу жумладан дастлабки техник-иқтисодий асослаш/ҳисоб-китоб (ДТИА/ДТИҲ), техник-иқтисодий асослаш/ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲ), тендер ва танлов ҳужжатлари, ХМИИ ва ХҲМТнинг дастлабки баҳолаш миссияси (маслаҳатчилари) ҳисоботи;
бошқарувчи офиси — раҳбари ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ХМИИнинг бошқарувчиси этиб тайинланган ҳамда ушбу ташкилот билан ҳамкорлик доирасида ишчи орган ҳисобланадиган вазирлик ёки идора.
3. Мазкур Низомнинг амал қилиши қуйидагилар ҳисобига молиялаштириш учун таклиф қилинаётган инвестиция лойиҳаларига татбиқ қилинади:
а) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
б) Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида қайтариш шарти билан жалб қилинадиган хорижий қарз, кредит ва бошқа маблағлар (кейинги ўринларда — кредитлар);
в) Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз жалб қилинадиган хорижий кредитлар.
II. Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва давлат органларининг асосий функция ва ваколатлари
4. Хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш жараёнида ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни сифатли мониторинг қилиш мақсадида:
а) лойиҳа ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, йирик корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар қуйидагиларни амалга оширади:
тегишли тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
ташаббус қилинаётган инвестиция лойиҳалари бўйича инвестиция таклифлари ва ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
ҳамкорлик учун салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларни излаш ва жалб қилиш, улар билан лойиҳани амалга ошириш шартларини муҳокама қилиш бўйича музокаралар ташкиллаштириш ва ўтказиш;
хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг лойиҳалари ва таклифларини амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш;
хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш, имзолаш ва бажариш;
лойиҳани самарали ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда лойиҳа параметрларига эришиш, жалб этиладиган хорижий инвестиция ва кредитлардан мақсадли фойдаланиш, ташқи қарзлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида сўндириш;
инвестиция таклифлари ва лойиҳаларини Инвестиция дастурига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнида идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришда етакчи бўғин ва масъул ҳисобланади, шунга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
мамлакат иқтисодиётини бир маромда ривожлантириш, табиий, минерал-хомашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан, шунингдек, тегишли инфратузилмадан самарали фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
Инвестиция дастурини шакллантиришда вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириш;
Давлат инвестиция қўмитаси кейинчалик хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқиши учун инвестиция таклифлари рўйхатини шакллантириш;
хорижий инвесторлар ва кредиторлар таклифларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
ХМИИ ва ХҲМТ иштирокида амалга ошириш таклиф қилинадиган инвестиция таклифлари портфелини шакллантириш;
тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларининг асосий кўрсаткичларини мониторинг ва таҳлил қилиш, уларнинг ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш;
Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритилган инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш, уларни амалга ошириш давомида муаммоли масалаларни аниқлаш ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
муайян инвестиция лойиҳалари бўйича ташқи ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
лойиҳалар ишга туширилгандан сўнг ТИАда назарда тутилган кўрсаткичларга, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасига эришилишини мониторинг қилиш;
в) Давлат инвестиция қўмитаси қуйидагиларни амалга оширади:
хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларга амалга оширилиши таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва уларга қўшимча маълумотлар тақдим этилишини ўз вақтида таъминлаш;
хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
лойиҳани амалга ошириш шартларини муҳокама қилиш учун салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан музокаралар ўтказилишини мувофиқлаштириш;
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, эришилган келишувларни расмийлаштиришда лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларига кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда хорижий инвестор билан Ҳукумат номидан инвестиция шартномасини тузиш;
хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ўз вақтида ижро этилиши ва молиялаштириш очилишини, хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилишини мониторинг қилиш;
тендер ва шартнома ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда келишилишини, ускуна ва материаллар етказиб берилиши ҳамда ишлар ва хизматлар бажарилишини мониторинг қилиш;
инвестиция муҳитини тизимли таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан уни яхшилаш ва иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат бериш ва молиявий битимларни расмийлаштириш;
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва биргаликда тўлиқ молиялаштириш;
хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
республика ва маҳаллий бюджетларда мувозанатни таъминлашдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ташқи қарзларни ижтимоий аҳамиятга эга инвестиция лойиҳалари бўйича мақбул равишда тақсимлаш;
давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан сўндириш кўзда тутилган давлат ташқи қарзлари бўйича фоизлар, комиссиялар ва асосий қарзни тўлаш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси номидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилган кафолат бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат жамғармалари маблағлари ҳисобига лойиҳаларнинг молиялаштирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида жалб қилинадиган маблағларнинг ўзлаштирилишини мониторинг қилиб бориш;
д) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ЎТТЖ) ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари қуйидагиларни амалга оширади:
хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
имзоланадиган кредит шартномалари асосида инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш ва инвестицияларни лойиҳа корхоналарининг устав капиталига қайта молиялаштириш;
берилган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш ва текшириш, уларнинг натижаларини кўриб чиқиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарорлар қабул қилиш ва зарур чоралар кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
ж) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қуйидагиларни амалга оширади:
хорижий инвестициялар ва кредитларни (қарзлар) жалб қилишни назарда тутувчи лойиҳалар ташаббускорларига минтақаларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш доирасида тегишли инвестиция таклифларини тайёрлашда кўмаклашиш;
тадбиркорларга салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлар билан музокаралар олиб боришда ҳамда лойиҳалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларга инвестиция таклифлари ва лойиҳаларининг тақдимотларини Давлат инвестиция қўмитаси билан бирга ташкиллаштириш ва ўтказиш;
з) Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари қуйидагиларни амалга оширади:
Инвестиция дастури, ривожлантириш тармоқ дастурлари, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларининг киритиладиган лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, уларни амалга оширишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини комплекс баҳолаш;
Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномасига биноан ривожлантириш тармоқ дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлаш;
хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш, лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари ва вазирликлар, идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳа олди ҳужжатларининг ўз вақтда тайёрланиши ва экспертиза қилиниши устидан назорат олиб бориш;
муайян инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини комплекс экспертиза қилиш;
муайян инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларнинг ташқи ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилинишини мувофиқлаштириш;
мониторинг натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, ривожлантириш тармоқ дастурларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилишини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти қуйидагиларни амалга оширади:
киритиладиган Инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларни амалга оширишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини комплекс баҳолаш;
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан ҳамкорликда хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифлари, лойиҳаларни амалга оширишнинг самарадор ва энг мақбул схемаларини танлаб олиш бўйича хулосаларни тайёрлаш;
инвестиция лойиҳалари, шу жумладан Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлаш бўйича бошқарувчининг ишчи органи—офиси этиб белгиланган Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг комплекс экспертизасини олиб бориш;
Инвестиция дастури, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, шулар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
иқтисодиётни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий, биринчи навбатда — тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасидаги инвестициявий иқлим, жумладан, инвестициялашнинг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари тўғрисида эҳтимол тутилаётган инвесторларни ахборот билан таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
хорижий инвесторлар билан инвестициявий шартномалар тузилиши ва уларнинг шартларига риоя қилиниши, молиялашнинг ўз вақтида очилиши ҳамда хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда алоҳида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг ТИА (ТИР)ларини, молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш масалалари бўйича, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
(4-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «и1» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
л) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат харидларини амалга оширишдаги ишлаб чиқиладиган лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказади.
III. Инвестиция таклифларини ташаббус қилиш ва маълумотлар базасини шакллантириш
5. Вазирлик ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари республиканинг тегишли тармоқ ва ҳудудларидаги ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқади.
6. Ишлаб чиқиладиган ривожлантириш дастурлари таркибига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширишга таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда алоҳида бўлим сифатида киритилади.
7. Ривожлантириш дастурлари Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Иқтисодиёт вазирлиги тегишли дастурлар тасдиқлангандан кейин ёки тасдиқланган ривожлантириш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг икки ҳафта муддатда Давлат инвестиция қўмитаси томонидан келгусида хорижий инвесторлар ва кредиторларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқиш учун инвестиция таклифлари рўйхатини шакллантиради.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилишни назарда тутувчи инвестиция таклифларини ҳамда қиймати 500 минг АҚШ долларидан ортиқ инвестиция таклифларини Инвестиция дастури лойиҳасининг йиғма қисмига киритади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
9. Давлат инвестиция қўмитаси ахборот тақдим этилгандан сўнг уч кун ичида маълумотлар базасини қуйидаги рўйхатлар асосида шакллантиради ва доимий янгилаб боради:
Иқтисодиёт вазирлиги тақдим этадиган инвестиция таклифлари рўйхати;
Давлат рақобат қўмитаси тақдим этадиган, хусусийлаштириш давлат дастурларига киритилган ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни назарда тутувчи давлат активлари рўйхати.
10. Инвестиция дастурининг йиғма қисми, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларига киритилмаган, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари бўйича ушбу лойиҳалар ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига инвестициявий таклифлар киритилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгиланган муддатларда экспертиза ўтказганидан сўнг инвестиция таклифи ташаббускорига муддатларни кўрсатган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш масаласини ишлаб чиқишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса юборади.
12. Инвестиция дастури ва ривожлантириш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:
тармоқларни ривожлантириш дастурларига — Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан белгиланган тартибда;
ҳудудларни ривожлантириш дастурларига — Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда;
Инвестиция дастурининг йиғма рўйхатига — Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат инвестиция қўмитасининг қўшма тақдимномасига биноан, Ҳукумат номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилишни назарда тутувчи лойиҳалар бўйича ҳамда қиймати 500 минг АҚШ долларидан ортиқ инвестиция таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан амалга оширилади.
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгач, Иқтисодиёт вазирлиги инвестиция таклифини маълумотлар базасига киритиш учун Давлат инвестиция қўмитасига юборади.
13. Лойиҳа олди ҳужжатларини ташаббускор томонидан тайёрлаш қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, лойиҳа олди ҳужжатлари салоҳиятли инвесторлар томонидан сўралган тақдирда амалга оширилади, бу ҳақида Давлат инвестиция қўмитаси ташаббускорни, Иқтисодиёт вазирлигини, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментини хабардор қилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга экспертиза учун киритишнинг чекланган муддатларини белгилайди.
IV. Салоҳиятли инвесторни танлаш
14. Давлат инвестиция қўмитаси сотилиши мўлжалланаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларга қуйидаги йўллар орқали етказади:
инвестициявий таклифларни Интернет тармоғида жойлаштириш;
инвестиция таклифларини хорижий компаниялар ва молия ташкилотларига юбориш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда ташкил этиладиган инвестициявий ва бизнес-форумлар, кўргазмалар, давра суҳбатлари, семинарлар ва конференциялар давомида инвестиция таклифларининг тақдимотини ўтказиш;
ўтказиладиган тадбирлар ва музокаралар давомида салоҳиятли хорижий инвесторлар орасида тарқатиладиган тақдимот материаллари ва бошқа ахборот нашрларида амалга оширилиши мўлжалланаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида тегишли ахборотлар бериш.
15. Салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлар томонидан бирорта аниқ инвестиция лойиҳасига қизиқиш билдирилган тақдирда Давлат инвестиция қўмитаси, жумладан қуйидагилар орқали зарур кўмакни беради:
Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мавжуд норматив-ҳуқуқий базаси, хорижий инвесторлар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва преференциялар, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни очиш ва фаолиятини олиб бориш тартиби ва таомиллари тўғрисида хабардор қилиш;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган табиий, минерал-хомашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат ресурслари ҳамда тегишли инфратузилма мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш;
ташаббускорлар билан салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлар ўртасида алоқалар ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикасига ташрифларни ташкиллаштириш, шу жумладан виза олиш, учрашувлар жадвалини тайёрлаш ва келишишда кўмаклашиш.
16. Салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлар ташаббускорлар, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари, Савдо-саноат палатаси, Давлат рақобат қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларга бевосита мурожаат қилган тақдирда, келган мурожаатлар Давлат инвестиция қўмитасига умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун юборилади.
17. Давлат инвестиция қўмитаси салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлардан келиб тушган таклифларни бир ҳафта муддатда ташаббускорга келгусида ишлаб чиқиш учун юборади.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июнда 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тегишли талабларига жавоб берадиган лойиҳалар бўйича:
Давлат инвестиция қўмитаси салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлардан келган таклифларни лойиҳа ташаббускори, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва ЎТТЖга (ЎТТЖ маблағлари ҳисобига биргаликда молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича) юборади;
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат инвестиция қўмитаси ва ЎТТЖ ўн кун муддатда лойиҳа ташаббускорига таклиф этилаётган салоҳиятли инвесторлар ва кредиторлар билан лойиҳани келгусида ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса юборади;
лойиҳа ташаббускори аниқ хорижий инвестор ва кредитор иштирокида лойиҳани келгусида амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ўз таклифи ва вазирликлар хулосасини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан келишилган ҳолда киритилган ҳужжатларга асосан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига мутасаддилик қилувчи Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қўшма хулосани тайёрлайди.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
19. Олинган таклифлар ва хулосалар асосида лойиҳа ташаббускори:
Инвестиция дастури, тармоқларни ривожлантириш дастурларининг йиғма рўйхатига киритилган лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқади, уни Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат инвестиция қўмитаси билан келишиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига киритади;
ҳудудларни ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритади;
тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ лойиҳа олди ҳужжатларини келгусида ишлаб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар кўради.
20. Лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш тасдиқланган тармоқ жадвалига қатъий мувофиқ равишда лойиҳа ташаббускори томонидан таъминланади. Лойиҳа олди ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда келгусида лойиҳанинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ амалга оширилишини мувофиқлаштиради.
V. Хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш
22. Хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш қуйидагиларни тузиш орқали амалга оширилади:
ташаббускор ва хорижий инвестор ўртасидаги келишув баённомалари ва меморандумлар;
шу жумладан хорижий инвесторга қўшимча имтиёз ва преференциялар беришда қонунчиликда белгиланган тартибда инвестиция шартномаси;
хорижий банклар ва молия институтлари билан ташқи қарзларни жалб қилиш тўғрисида битимлар;
хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этиш ва хорижий инвесторлар томонидан корхоналар устав фондида (капиталида)ги улушни харид қилиш тўғрисида ҳужжатлар;
меморандумлар ва Ўзбекистон Республикасининг ХМИИ ва ХҲМТлар билан ҳамкорлик амалиётини ҳисобга олган ҳолда бошқа ҳужжатлар.
23. Давлат инвестиция қўмитаси хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.
24. Лойиҳани ХМИИ ва ХҲМТлар маблағлари ҳисобига молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш, улар билан Ҳукумат номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида битимлар тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июнда тасдиқланган 110-сонли Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган ва Ўзбекистон Республикаси кафолати бериладиган молия битимларини расмийлаштиришни амалга оширади.
26. Лойиҳаларни Йиғма рўйхатдан Инвестиция дастурининг манзилли қисмига ўтказиш Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қўшма тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан амалга оширилади.
VI. Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш
27. Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда унинг манзилли қисмига Ҳукумат номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, белгиланган тартибда лойиҳа олди ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва хорижий инвестор ва кредиторлар билан лойиҳаларни молиялаштириш бўйича битимлар тузилган, қиймати 500 минг АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция таклифларини киритади.
28. Лойиҳа ташаббускорлари ҳар ойда Давлат инвестиция қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига инвестиция лойиҳасининг жорий ҳолати, уни ўз вақтда амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд масала ва муаммолар ҳақида тўлиқ маълумотларни кўрсатган ҳолда, инвестиция лойиҳаларининг тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ амалга оширилишининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳукумат номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган, ХМИИ ва ХҲМТ кредитлари ва қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳамда давлат бюджети, ташаббускорларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ҳисобидан биргаликда молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ҳар чоракда ўзлаштирилган қарз маблағлари суммаси, ҳисобланган фоизлар ва комиссиялар, ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлар бўйича кредитларни ўз вақтида сўндириш, комиссия ва фоизларни тўлашни таъминловчи тўпланган маблағлар миқдори тўғрисида, шунингдек, ХМИИ ва ХҲМТлар олдида қабул қилинган бошқа мажбуриятларнинг битимларда кўрсатилган муддатларга мувофиқ бажарилиши ҳақида Молия вазирлигига ахборот тақдим этади.
29. Давлат инвестиция қўмитаси инвестицияларни тайёрлаш ва амалга ошириш даврида тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ маълумотлар базасига киритилган инвестиция таклифларини амалга оширилишнинг боришини, шу жумладан қуйидагиларни мониторинг қилади:
лойиҳа олди ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, ваколатли органларда экспертизадан ўтказилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши;
хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган келишувларнинг расмийлаштирилиши ва амалга оширилиши;
молиялаштиришнинг очилиши ҳамда инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши, хорижий инвестиция ва кредитларнинг ўзлаштирилиши;
тендер ва контракт ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда келишилиши, ускуналар (материаллар ва хизматлар)нинг етказилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар ойда маълумотлар базасига киритилган инвестициявий таклифлар амалга оширилишининг бориши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурларининг шакллантирилишини амалга оширилиши мониторинги ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ахборот бериб боради.
Тасдиқланган тармоқ жадвалларидан орқада қолиш ҳоллари юз берганда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси кечикиш сабабларини ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш таклифларини кўрсатган ҳолда ахборот тақдим этади. Инвестиция дастурларининг шакллантирилишини амалга оширилиши мониторинги ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда вужудга келаётган муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирларни қабул қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
31. Хорижий инвестор ва кредиторлар билан эришилган келишувлар тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилган сўнг Давлат инвестиция қўмитаси маблағлар тўлиқ ўзлаштирилгунига қадар лойиҳани тўлиқ мониторинг қилиб боради.
Бунда, Давлат инвестиция қўмитаси Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритилган инвестиция лойиҳалар амалга оширилишининг бориши тўғрисида Иқтисодиёт вазирлигига ҳар ойда ахборот киритиб боради.
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
давлат ташқи қарзлари бўйича маблағлар ўзлаштирилишининг ҳисобини юритади ҳамда давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари давлат жамғармалари ҳисобидан узиш назарда тутилган фоизлар, комиссиялар ва асосий қарзни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиб боради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган кафолатлар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини қонунчиликда назарда тутилган тартибда таъминлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда тегишли ахборот киритиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига давлатнинг ташқи қарзи ҳажмлари ва географияси тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этади;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
давлат ташқи қарзлари бўйича чекланган параметрлар, давлат ташқи қарзлари таркибини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
33. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўзи иштирокида молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
Жамғарма томонидан берилган маблағларнинг қатъий равишда мақсадли ва самарали ишлатилиши, шунингдек, ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради ва текширади, натижаларини кўриб чиқади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича қарорлар ва зарур чоралар қабул қилади;
Жамғарма томонидан берилган кредит тўлиқ қайтарилгунига қадар инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз мажбуриятларини бажариши қисмида улар фаолиятини мониторинг қилади.
ЎТТЖ ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига мониторинг натижаларини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
35. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
тармоқлар ва ҳудудлар корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларининг амалга оширилиши, уларнинг натижалари;
Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритилган, хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган лойиҳаларнинг амалга оширилиши;
Инвестиция дастурига киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, ТИАда назарда тутилган кўрсаткичларга эришилиши;
аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича ташқи ишлаб чиқариш инфратузилмаси қурилиши ва реконструкция қилиниши;
тармоқлар корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси устидан мониторинг олиб боради.
Иқтисодиёт вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига Инвестиция дастурининг манзилли қисмини амалга оширишдаги муаммоли масалалар, шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва зарур чораларни кўрсатган ҳолда, умумлаштирилган мониторинг натижаларини киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ҳар ойда зарур қарорларни қабул қилиш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда хорижий инвесторлар ва кредиторларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш умумлашма натижаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Президиумига киритади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Инвестиция таклифининг намунавий шакли
1. Лойиҳа номи;
2. Лойиҳа ташаббускори тўғрисида умумий ахборот:
номланиши ва реквизитлар;
асосий фаолият тури;
асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар (ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизматлар) қиймати ва ҳажми, экспорт, товар айланмаси, бошқалар);
бундан аввал, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширилган лойиҳалар.
3. Негизида лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётган корхона ҳақида маълумот (мавжуд бўлганда):
корхона номи ва унинг реквизитлари;
асосий фаолият тури, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматлар тури;
сўнгги 3 йилги асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар (асосий маблағлар қиймати, ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинган маҳсулот ҳажми, товар айланмаси, соф фойда ва бошқалар);
умумий ҳудуд ва эркин ишлаб чиқариш майдонлари;
мавжуд муҳандислик таъминоти ва инфратузилма воситалари ҳақида маълумот;
кадрлар салоҳияти;
замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига энергияни тежаш салоҳияти ва энергетика ресурслари ҳамда бошқа сарф-харажатларни иқтисод қилишни баҳолаш;
замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига асосий фондларни янгилаш ва энергетика объектлари қувватини ошириш салоҳияти.
4. Лойиҳа ҳақида маълумот.
4.1. Маркетинг:
ишлаб чиқариш таклиф этилаётган маҳсулот, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажми;
ички бозор ва экспортда сотиш имкониятини баҳолаган ҳолда маркетинг тадқиқотлар натижалари;
мамлакатда ва минтақада ўхшаш маҳсулотни ишлаб чиқарувчи асосий корхоналар;
сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолаш.
4.2. Ишлаб чиқариш:
лойиҳани нарх, сифат ва сон бўйича хомашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлиги;
ўрнатилиши мўлжалланаётган технология тавсифи ва унинг асосий параметрлари (унумдорлиги, ҳисобланган қиймати, энергетик ва моддий ресурслар сарфи ва бошқалар);
зарур ходимлар, шу жумладан МТИ ва ишчилар сони.
4.3. Қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш:
инвестициялар йўналиши — янгидан қуриш, реконструкция, техник қайта жиҳозлаш, шу жумладан, энергияни тежаш ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш ёки бошқа йўналиш;
объектни ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлашга қўйиладиган талаблар, давомийлиги, иш имконияти/қуввати (автойўл, темир йўл линияси, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти, иситиш).
4.4. Молиялаштириш:
лойиҳанинг қурилиш ёки реконструкция қилиш билан бирга тахминий қиймати;
ривожлантириш дастурларига мувофиқ объектни ишга тушириш мўлжалланаётган сана;
ташаббускор томонидан таклиф қилинаётган лойиҳани молиялаштириш схемаси.
5. Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижа:
кутилаётган йиллик тушум ва соф фойда;
экспорт ҳажми;
замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига энергетика ресурсларини ва бошқа сарф-харажатларни иқтисод қилишнинг кутилаётган ҳажми.
6. Лойиҳа бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳолати.
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1а-ИЛОВА
Инвестиция таклифининг
ПАСПОРТИ

_______________________________________________

(лойиҳанинг номланиши ва жойлашуви)

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа параметрлари

Изоҳ

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати, шу жумладан:

минг доллар

1.1.

миллий валютада

млн сўм

1.2.

хорижий валютада

минг доллар

2.

Хорижий валютадаги харажатлар, жами

млн доллар

2.1.

шу жумладан ускуналар харид қилиш учун

минг доллар

2.2.

қурилиш-монтаж ишларига

минг доллар

3.

Миллий валютадаги харажатлар, жами

млн сўм

3.1.

шу жумладан ускуналар харид қилиш

млн сўм

3.2.

қурилиш-монтаж ишлари учун

млн сўм

4.

Молиялаштириш манбалари:

4.1.

бюджет маблағлари

млн сўм

4.2.

хорижий кредитлар, жами

минг доллар

-

шу жумладан Ҳукумат кафолати остида

минг доллар

4.3.

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, жами

минг доллар

-

шу жумладан устав фондига қўшилган улуш

минг доллар

4.4.

ўз маблағлари

млн сўм

4.5.

тижорат банклари кредитлари

млн сўм

4.6.

бошқа манбалар (кўрсатилсин)

млн сўм

5.

Иш билан банд бўлганларнинг тахминий сони

киши

5.1.

шу жумладан янгидан яратиладиган иш ўринлари

киши

6.

Қурилишнинг давомийлиги, жами

ой

6.1.

ишлар бошланишининг тахминий санаси

ой, йил

6.2.

объектни ишга туширишнинг тахминий санаси

ой, йил

7.

Лойиҳанинг қопланиш муддати, жами

йил

8.

Ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар, хизматларнинг табиий кўринишдаги йиллик ҳажми

тегишли бирликда

8.1.

шу жумладан экспортга

тегишли бирликда

9.

Хизматлар, маҳсулотлар сотишдан тушган тушумнинг йиллик ҳажми

млн сўм

-

шу жумладан экспортга

минг доллар

10.

Маҳсулотларни сотиш мўлжалланаётган бозорлар:

10.1.

ички бозордаги улуш

%

10.2.

ташқи бозордаги улуш

%

 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

I. Инвестиция дастурини шакллантириш босқичида ўзаро ҳамкорлик қилиш

Лойиҳа ташаббускорлари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ҳокимият органлари)

1. Тармоқлар ва ҳудудлар корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Ташаббус қилинадиган инвестиция лойиҳалари бўйича инвестиция таклифлари ва зарур ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш.

3. Инвестиция лойиҳаларини Инвестиция дастурига киритиш учун зарур ҳужжатларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.

Иқтисодиёт вазирлиги

1. Инвесторларнинг инвестиция таклифларини кўриб чиқиш ва Инвестиция дастури ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш.

2. ХМИИ ва ХҲМТлар иштирокида амалга оширилиши таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш.

3. Давлат инвестиция қўмитасига хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш бўйича таклифларни тақдим этиш.

4. Инвестиция дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси

1. Хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

2. Лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, эришилган келишувларни расмийлаштириш бўйича кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаментлари (АТД)

1. Инвестиция дастури, ривожлантириш тармоқ дастурлари, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларининг киритиладиган лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. ХМИИ ва ХҲМТлар билан хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси

Инвестиция дастури, тармоқ ва минтақаларни ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурлари, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини тасдиқлаш.

II. Инвестиция дастурини амалга ошириш босқичида ўзаро ҳамкорлик

Давлат инвестиция қўмитаси

1. Салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларга амалга оширилиши таклиф этилаётган инвестиция таклифлари ҳақидаги маълумотларни етказиш.

2. Хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, уларни ташаббускорга, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига юбориш.

3. Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хорижий инвестор билан Ҳукумат номидан инвестиция шартномаларини тузиш.

Лойиҳа ташаббускорлари

1. Хорижий инвестор ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш ва имзолаш.

2. Лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат инвестиция қўмитаси билан келишиш.

3. Лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, жалб қилинадиган инвестициялар ва кредитларни мақсадли ишлатиш, ташқи қарзлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида қайтариш.

Вазирлар Маҳкамаси АТД

Лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

Молия вазирлиги

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий битимларни расмийлаштириш ёки Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш.

Вазирлар Маҳкамаси

Инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларини тасдиқлаш.

III. Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш

Иқтисодиёт вазирлиги

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилиши, ўз вақтида ишга туширилиши, амалга оширилган лойиҳалар бўйича ТИА кўрсаткичларига ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасига эришилишини мониторинг қилиб бориш.

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида жалб қилинадиган маблағларни ўзлаштиришнинг ҳисобини юритиш, Ўзбекистон Республикаси номидан берилган кафолатлар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш.

Давлат инвестиция қўмитаси

Хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ўз вақтида ижро этилиши ва молиялаштириш очилиши, хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилишини мониторинг қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси

Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳар ойда Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 282-модда; 2009 й., 42-сон, 449-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 07/18/3482/0595-сон; 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)