1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.03 Экспорт;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган
Халқаро валюта фонди билан имзоланган иқтисодий ва молиявий сиёсат тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ ҳамда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, ташқи иқтисодий соҳада ва банк тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги ПФ-3664-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 295-модда)
2. «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони 4-иловасидаги «6. Қуруқ сут (Ташқи иқтисодий фаолият ТН бўйича коди — 0402 10 — 0402 21)», «7. Чой хом-ашёси, чой (0902)» ва «9. Этил спирти (2207)» сатрлари чиқариб ташлансин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 май,
ПФ-3077-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 95-модда, 2005 й., 39-сон, 295-модда)