Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш ва улар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 августдаги 77, 16-сонли қарори (рўйхат рақами 1781-2, 02.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 470-модда)
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни, шу жумладан ўз савдо шахобчалари орқали сотишни амалга оширадиган фермер хўжаликларига татбиқ этилади.
2. Фермер хўжаликлари бошқа турдаги фаолиятларни амалга оширганда, ушбу фаолият турлари бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида, қонунчиликка мувофиқ юритади.
3. Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (кейинги ўринларда — БҲМС деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг қоидалари билан биргаликда амал қилади.
4. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича жавобгарлик фермер хўжалигининг бошлиғига (кейинги ўринларда — фермер деб юритилади) юклатилади. Бунда фермер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтернинг хизматларидан фойдаланиш;
б) бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерлик фирмасига юклаш;
III. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини юритиш
6. Фермер хўжаликлари, ўз хўжалик фаолиятларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб сиёсатини мустақил равишда шакллантиради. Бухгалтерия ҳисоби фермер хўжаликлари томонидан қонунчилик билан белгиланган ягона услубий асослар ва тартибга мувофиқ юритилади.
Бунда фермер хўжалиги қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини, қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил равишда ўз фаолиятининг хусусиятларига мослаштириши мумкин:
а) ягона услубий асос (икки ёқлама ёзув тамойили);
б) аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлиги;
в) бошланғич ҳужжатлар асосида барча хўжалик операцияларининг ҳисоб регистрларида ёппасига акс эттириш;
г) бошланғич ҳужжатлар маълумотларини фермер хўжалигини бошқариш, назорат қилиш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш учун зарур бўладиган кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлаш.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
7. Фермер хўжаликларида хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос бўлиб, операцияларнинг ҳақиқатда амалга оширилганлигини қайд этадиган ва уларни амалга ошириш учун фармойиш берадиган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади.
Фермер хўжаликларида бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга ошилган пайтда ёки улар содир этилгандан сўнг дарҳол (кечиктирмасдан) тузилади.
8. Фермер хўжаликларида тузиладиган бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, шунингдек ҳужжатлар айланмасини амалга ошириш тартиби «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга (2004 йил 14 январь, рўйхат рақами 1297 — «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2004 йил, 1-2-сон, 24-модда) мувофиқ тартибга солинади.
9. Бошланғич ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган намунавий шаклларда ёки ушбу Низомнинг талабларига риоя қилган ҳолда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган бланкаларда тузилади.
10. Фермер хўжалигига келиб тушадиган бошланғич ҳужжатлар албатта текширилиши шарт. Бунда текшириш шакл бўйича (ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўлиқлиги ва тўғрилиги, реквизитларнинг тўлдирилиши), мазмун бўйича (ҳужжатлаштирилган операцияларнинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғлиқлиги) амалга оширилади.
11. Ҳисобни соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун фермер хўжалиги хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режасини тузади, бу эса маблағлар ва улар манбаларининг ҳисобини асосий счётлар бўйича юритиш имкониятини яратади ва шу билан мулкнинг мавжудлиги ва сақланиши, мажбуриятларнинг бажарилиши ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ишончлилиги устидан назоратни таъминлайди.
13. Фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомда келтирилган бухгалтерия ҳисоби шаклини мустақил танлайди.
14. Бухгалтерия ҳисобининг танланган шаклидан қатъи назар, ҳисобот даврининг хўжалик операциялари хронологик тартибда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида рўйхатга олиб (қайд этиб) борилади.
Хўжалик операцияларини қайд этиш Журнали китоб шаклида юритилади, унда хўжалик операцияларининг қайд этилиши ва ҳисоби ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади. Бунда, Хўжалик операцияларини қайд этиш Журнали тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналининг сўнгги варағида фермернинг имзоси билан «Мазкур Журналда ....... варақ рақамланган» деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади.
15. Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби объектларининг аналитик ва синтетик ҳисобини юритиш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ «Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби» регистри қўлланилади. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби китоб шаклида юритилади, унда операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида юритилади. Бунда, Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобининг сўнгги варағида фермернинг имзоси билан «Мазкур Китобда ....... варақ рақамланган» деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади.
17. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобида ёзувлар тизимли тартибда Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида келтирилган маълумотлар асосида амалга оширилади.
18. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби комбинациялашган регистр ҳисобланади, унда фермер хўжаликлари томонидан қўлланиладиган барча счётлар мавжуд бўлади ва уларнинг ҳар бирида хўжалик операциялари ҳисобини юритиш имкониятини яратади. Бунда, баланснинг тегишли моддаларининг мазмунини асослаб бериш учун у етарли даражада батафсил бўлиши лозим. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобида ҳар бир қўлланилаётган бухгалтерия счёти учун аниқ бухгалтерия счётлари бўйича ўтган йилларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик операцияларининг кутилаётган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, маълум бетлар ажратилади.
19. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби «20__ йил «___»________ даги қолдиқ» қаторида активларнинг, мажбуриятларнинг ва хусусий капиталнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошида мавжуд бўлган қолдиқ суммаси ёзуви билан очилади. Актив счётларнинг қолдиғи ушбу счётларнинг дебетида, пассив счётлар бўйича қолдиқ эса ушбу счётлар кредитида ёзилади.
20. Ҳар бир қаторда тегишли бухгалтерия счёти бўйича ёзувлар хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида келтирилган бухгалтерия ёзувлари (проводкалари) маълумотлари асосида позиция усулида хронологик кетма-кетликда амалга оширилади.
21. Ҳар бир ойнинг (чоракнинг) охирида хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобида якун чиқарилади ва унга асосан фермер хўжалиги фаолиятининг натижаси аниқланади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобида юритилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари 1-сонли шакл — бухгалтерия балансига ўтказилади.
22. Комбинациялашган шаклга асосланган бухгалтерия ҳисоби бир неча ҳисоб регистрларини (ҳисоб қайдномаларини) қўллаш орқали амалга оширилади. Ҳисоб қайдномаларида ёзувлар хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотлар асосида амалга оширилади.
у) хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномаси — ушбу Низомнинг 22-иловасига мувофиқ.
24. Ҳар бир қайднома бир ёки бир неча фойдаланилаётган бухгалтерия счётлари бўйича операциялар ҳисоби учун қўлланилади.
Ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси бир вақтнинг ўзида иккита қайдномага ёзилади: биринчисида — счётнинг дебети бўйича кредитланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда («Корреспонденцияланувчи счёт» устунида), иккинчисида эса — корреспонденцияланадиган счётнинг кредити бўйича ва худди шундай дебетланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда ёзилади. Иккала қайдномаларда ҳам тегишли устунлар бўйича ёзувлар хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида ва бошланғич ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асосида содир бўлган операцияларнинг мазмуни асосида амалга оширилади.
Қолдиқлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган қайдномаларда, ҳисобот даврининг бошидаги бухгалтерия ёзувлари, тегишли счётлар бўйича ўтган даврнинг охиридаги қолдиқларни ўтказиш йўли билан бошланади.
Алоҳида қайдномалардаги активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари, ёзувларни амалга оширишга асос бўлган тегишли бирламчи ҳужжатлар (касса ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар) маълумотлари билан солиштирилиши шарт.
25. Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси: асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100) бўйича ва узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300) бўйича асосий воситаларнинг, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400) бўйича номоддий активларнинг, асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200) бўйича эскиришнинг ва номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича амортизациянинг мавжудлиги ва ҳаракатланишининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри бўлиб ҳисобланади.
Қайдномада асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича маълумотлар позицияли усул билан ҳар бир объект бўйича алоҳида ёзиб борилади.
Агар асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳаракатланиш мавжуд бўлса, ҳар ойда уларнинг айланма суммалари ҳисобланади ва ҳисобот ойидан кейинги 1-санага қолдиқ чиқарилади.
Асосий воситалар бўйича, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олинганлари бўйича ҳам эскириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ ҳисобланади.
Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ ҳисобланади.
Актив қисми бўйича ҳисобланган эскириш (амортизация) суммаларини ва барча асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича жамғарилган эскиришни назорат қилиш учун қайдномада эскиришни (амортизацияни) ўсиб борувчи тартибда ҳисобга олувчи тегишли устунлар кўзда тутилган.
27. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинадиган фермер хўжаликларининг асосий воситалар ва номоддий активларга қўйилган инвестициялари, шунингдек маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар асосий подасини шакллантириш бўйича харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Қайднома бир ой (чорак) учун очилади ва моддий жавобгар шахслар бўйича барча турдаги қимматликлар кесимида уларнинг у ёки бу тури бўйича ҳисобот давридаги ҳаракатланиш бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, алоҳида юритилади.
29. Боқувдаги ва ўстиришдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш қайдномаси ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётларда (1100) ҳисобга олинадиган фермер хўжалигига тегишли ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларнинг мавжудлиги ва ҳаракатланишини ҳайвонларнинг гуруҳлари бўйича (ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, боқувдаги, яйловдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оиласи; катта ёшдаги чорва моллари, сотиш учун асосий подадан чиқарилган, аҳолидан сотиш учун қабул қилинган чорва моллари ва бошқалар) аналитик ҳисоб учун мўлжалланган. Бунда, ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларнинг миқдорий ва суммавий кўрсаткичларининг камайиши тўғрисидаги маълумот ҳайвонлар гуруҳлари бўйича «Хўжалик операцияси мазмуни» устунининг тегишли қаторида «минус» белгиси билан кўрсатилади.
30. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларда (4000) ҳисобга олинадиган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг ҳисоби учун қўлланилади.
Қайдномада 4010 счётнинг дебети бўйича позицияли усулда, харидор ва буюртмачиларнинг сотилган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар учун дебиторлик қарзлари ёзиб борилади. 4010 счётнинг кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар (шу жумладан, харидор ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга киритиш) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.
31. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси, фермер хўжалигининг маҳсулотлар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган дебиторлик қарзларининг аналитик ва синтетик ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу қайднома, узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900), 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счёти, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300), бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400), мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500), ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700) ва турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) ҳисобга олинадиган бошқа дебитор қарздорликнинг ҳар бир тури учун алоҳида очилади.
Пул маблағларини қабул қилиш ва топшириш, кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш, касса китобини юритиш, касса операциялари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 августдаги 77, 16-сонли қарори (рўйхат рақами 1781-2, 02.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 470-модда)
Пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномасида ҳисоб-китоб счёти ва банкдаги бошқа счётлар бўйича операциялар ёзувлари банк кўчирмалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
33. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларда (6000) ҳисобга олинадиган мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун қўлланилади.
Қайдномада 6010 счётнинг кредити бўйича позицияли усул билан олинган моддий қимматликлар учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари, шунингдек пудратчиларнинг бажарилган ишлар ва хизматлари учун счётлари ёзилади. 6010 счётнинг дебетида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари бўйича якуний тўлов операциялари, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади.
35. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётларда (6700) ҳисобга олинадиган меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби учун мўлжалланган.
Қайдноманинг «6710 — счёти дебетидан қуйидаги счётлар кредитига (ушлаб қолинган)» бўлимида ишчиларнинг меҳнат ҳақидан қонунчиликка мувофиқ барча ушланмаларнинг (жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ, берилган бўнаклар суммаси, ҳисобдор шахслар томонидан ўз вақтида қайтарилмаган суммалар, турли корхоналар ва шахслар фойдасига ижро варақалари бўйича суммалар ва бошқалар) суммаси акс эттирилади. «Тўланади» устунида ишчиларга тўланиши лозим бўлган сумма акс эттирилади.
Қайднома тўлов ҳужжати ҳам ҳисобланади ва фермер хўжалиги ишчиларига меҳнат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган.
Фермер хўжалиги ходимларига тўланиши лозим бўлган меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланмаган ҳолатда, ушбу қайдноманинг «Тўланади» устунида «Депонентланган» деб ёзилади ва кўрсатилган сумма ҳар бир ходим бўйича (позицияли усулдаги ёзув билан) кейинги ойнинг қайдномасида «20__ й ________даги қолдиқ (ходим олдидаги қарздорлик)» устунига ўтказилади.
36. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси, фермер хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган бошқа мажбуриятларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу қайднома, кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (6200), олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда (6300), бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётларда (6500), қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800) ва 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» счётидан ташқари турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6900) ҳисобга олинадиган бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича кредиторлар кесимида алоҳида очилади.
37. Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси, ҳисобот даври учун фермер хўжалиги хусусий капиталининг ҳолати ва ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотни уни шакллантириш манбалари бўйича акс эттириш учун мўлжалланган. Ушбу қайднома фермер хўжаликлари томонидан устав капиталини (8300), резерв капиталини (8500), тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарарни) (8700) ва мақсадли тушумларни (8800) ҳисобга олувчи счётларда ҳисоби юритиладиган хусусий капиталнинг аналитик ва синтетик ҳисобини юритиш учун қўлланилади.
38. Ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномаси, ҳисобот даври харажатларини (сарфини) ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархига олиб бориладиган ишлаб чиқариш харажатлари ва ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган, давр харажатлари бўйича умумлаштириш учун қўлланилади. Ушбу регистрда ҳисобот даврининг харажатлари (сарфлари) ҳақидаги маълумот 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти, 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти ва давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) айланмасидан келиб чиққан ҳолда акс эттирилади.
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти, 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти ва давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) дебетидаги харажатлар турли счётларнинг кредитларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва бевосита алоҳида бирламчи ҳужжатлардаги маълумотлардан йиғилади.
39. Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси моддалар бўйича йил бошидан бошлаб ўсиб бориш тартибида харажатларнинг, шунингдек маҳсулот чиқишининг аналитик ҳисоби учун мўлжалланган.
40. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси моддалар бўйича йил бошидан бошлаб ўсиб бориш тартибида харажатларнинг, шунингдек чорвачилик маҳсулотлари чиқишининг аналитик ҳисоби учун мўлжалланган.
41. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаси ёрдамчи ишлаб чиқариш ва кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) харажатлари турлари бўйича аналитик ҳисобни юритишга мўлжалланган. Харажатлар 2310 счётнинг дебетида харажатлар моддалари бўйича кредитланадиган счётларни кўрсатган ҳолда акс эттирилади. Хизматлар 2310 счётининг кредитидан ҳисобот даври давомида режали таннарх бўйича кўрсатилган хизматларни ҳисобот даври якунида ҳақиқий таннарх даражасигача тузатиб берилган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
42. Соф фойда (зарар)ни ҳисоблаш қайдномаси фермер хўжаликларининг ҳисобот даврида соф фойдани (соф зарарни) ҳисоблаб чиқиш учун олинган даромадлар ва сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
43. Фермер хўжалигининг ҳисобот даври қайдномаларида (деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси, ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаларидан ташқари) акс эттирилган молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини умумлаштириш, хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасида амалга оширилади.
Ҳисобот даврининг якунида ҳар бир счётнинг дебет ва кредити бўйича айланмаси ҳисобланади ва ҳисобот даврининг охирига (кейинги ҳисобот даврининг бошига) қолдиқ чиқарилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномаси синтетик ҳисоб регистри саналади, унинг асосида ҳисобот даврининг охирида маблағларнинг ва улар манбаларининг мавжудлигини аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мумкин.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномаси ҳисобот даври учун очилади ва унда ҳисобот давридаги операциялар ҳисоби умумлаштирилади. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасининг сўнгги варағи фермер ёки қонунчиликда белгиланган тартибда у томонидан белгиланган шахс томонидан имзоланади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасининг «Счётнинг рақами ва номи» устунида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланилган барча счётлар келтирилади ва «20___ й. «___» ________ даги қолдиқ» устунига маблағлар турлари ва уларнинг манбалари бўйича ҳисобот даври бошидаги мавжуд қолдиқ суммалари ўтказилади. Актив счётларнинг қолдиқлари ушбу устуннинг «дебет» қисмида, пассив счётлар бўйича эса — «кредит» қисмида ёзилади. Шундан сўнг, «20___ йил ______ учун жами айланма» устунида шу ҳисобот давридаги ушбу счётлар айланмаларининг жамиси ёзилади. «20___ й. «__» ______ даги қолдиқ» устунида активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот даврининг якунидаги мавжуд қолдиқ суммалари аниқланади. «Қайднома номи» устунида эса келтирилган счётда ҳисоб объекти юритиладиган қайдноманинг номи кўрсатилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасида келтирилган активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари 1-сонли шакл — бухгалтерия балансига ўтказилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасида келтирилган ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг айланмаси 2-сонли шакл — молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади.
44. Фермер хўжаликлари 1-сонли шакл — бухгалтерия баланси ва 2-сонли шакл — молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан иборат бўлган, фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан тақдим қилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2012 йил 19 сентябрдаги 72, 03/13-1673-сонли қарори (рўйхат рақами 1781-1, 05.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 475-модда)
45. Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисидаги» буйруғи билан белгиланган (2003 йил 24 январь, рўйхат рақами 1209 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) шаклларда ва тартибда амалга оширилади.
46. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 март
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси в.б. Т. БОЗОРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 март
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фермер хўжаликларининг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби Намунавий счётлар Режаси
Счётлар т/р
Счётлар номи
Счётлар тури
I қисм. Узоқ муддатли активлар
I бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар
0100
Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар
А
0110
Ер
0111
Ерни ободонлаштириш
0112
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш*
0120
Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар
0130
Машина ва асбоб-ускуналар
0140
Мебель ва офис жиҳозлари
0150
Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси
0160
Транспорт воситалари
0170
Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар
0180
Кўп йиллик ўсимликлар
0190
Бошқа асосий воситалар
0200
Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар
КА
0211
Ерни ободонлаштиришнинг эскириши
0212
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши
0220
Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши
0230
Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши
0240
Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши
0250
Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши
0260
Транспорт воситаларининг эскириши
0270
Ишчи ҳайвонларнинг эскириши
0280
Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши
0290
Бошқа асосий воситаларнинг эскириши
0299
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши
0300
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар
А
0310
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар
Асосий воситаларни (0110—0190), узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни (0300) ва уларнинг эскиришини (0210—0299) ҳисобга олувчи счётлар
Номоддий активларни (0410—0490) ва уларнинг амортизациясини (0510—0590)ҳисобга олувчи счётлар