1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.04 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ТАБИИЙ ГАЗГА ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 мартда 1776-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21-сон ва 2009-10-сонли «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1909, 24.02.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 февраль,
15-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 февраль,
2008-11-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 февралдаги 15, 2008-11-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007й.,52-сон, 534-модда) мувофиқ табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича табиий газни реализация ҳажмларига татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
реализация қилиш баҳоси — қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда табиий газнинг экспортга реализация қилишда амалга ошириладиган контракт баҳо;
ҳисоб-китоб баҳоси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан ҳар йили келгуси йил учун тасдиқланадиган табиий газнинг баҳолар даражаси;
қўшимча фойда — реализация қилиш баҳоси билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ.
II. Солиқ тўловчилар
3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий газни экспортга реализация қилувчи юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
III. Солиқ солиш объекти
4. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
IV. Солиқ солинадиган база
5. Қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
6. Қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база қўшимча фойда солиғи суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади.
7. Қўшимча фойда суммаси қўшимча фойда суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегирилган холда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтиради.
V. Солиқ ставкаси
8. Қўшимча фойда солиғи қуйидаги ставкалар бўйича тўланади:
Солиқ солинадиган база
Солиқ ставкаси
1000 куб. м учун 100 АҚШ долларидан ортиғига сўм эквивалентида
75 фоиз
VI. Солиқ даври. Ҳисобот даври
9. Солиқ даври календарь йил ҳисобланади.
10. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
VII. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби
11. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
12. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта — сўмда ўтказилади.
13. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
VIII. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни ҳисоблаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартиби
15. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар қўшимча фойда солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда табиий газ учун махсус очиладиган инвестиция ҳисобрақамига тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Мазкур инвестиция ҳисобрақамидан маблағлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, реализация қилиш учун белгиланган тартибда маъқулланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек асосий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатишга сарф қилинади.
16. Маблағлар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилмаганда ёки махсус ҳисобрақамда жамланган маблағлар мақсадсиз сарфланганда ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий жарималар қўлланган ҳолда тўлиқлигича давлат бюджетига ўтказилади.
17. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар ва қўшимча фойда солиғини тўлагандан кейин солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) Қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари» ҳисобварақнинг дебетида;
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг кредити;
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг дебети;
18. Қўшимча фойда солиғини ва солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
Х. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати
20. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши, шунингдек солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамига маблағларни ўтказилиши ва махсус ҳисобрақамдаги маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
21. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Юридик шахс штампи
_______________________________туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига Солиқ тўловчи ______________________________________________________
қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси
020
АҚШ долл.
Ҳисобот даврида АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича)
030
сўм
1000 куб. м. табиий газни ўртача реализация қилиш нархи (020-сатр / 010-сатр)
040
АҚШ долл.
1000 куб. м. табиий газ учун ҳисоб-китоб нархи
050
АҚШ долл.
100
Умумий ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (040-сатр – 050-сатр) х 010-сатр)
060
АҚШ долл.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ставкада ___ фоиз: (060-сатр х ___ %)