3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 февралда 1339-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 8-2020, 11-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1339-6, 27.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда талабаларга стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда тўлов-контракт шаклида таълим олаётган талабаларнинг юқори рейтинг кўрсаткичлари бўйича ўқишга қизиқишларини ошириш мақсадида қарор қиламиз:
1. 2004 йил 10 мартдаги 2-П ва 43-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирликлари қарори билан тасдиқланган (Адлия вазирлигида 16.04.2004 йилда № 1339-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил 15-сон 184-модда) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.