1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 29 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 5 августдаги ЎРҚ-1162-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ушбу Қонуннинг мақсади автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги (бундан буён матнда автомобиль йўллари соҳасидаги деб юритилади) муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳақ тўланадиган автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатлар алоҳида қонун билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Йўл / Автомобиль йўли]
автомобиль йўли — транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар — йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
ажратилган минтақа — автомобиль йўли, унинг тегишли конструктив элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтзорлар барпо этиш учун доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ер участкаси;
йўл бўйи минтақаси — ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — қишлоқ жойлардан ўтадиган ва хўжаликларни ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари. Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
4-модда. Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви
Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
6-модда. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари
Махсус ваколатли орган:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилайди;
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб боради;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга оширади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат кадастрини юритади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ҳамда стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашни таъминлайди;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳисобини юритади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
3-боб. Автомобиль йўлларини таснифлаш ва уларнинг тоифалари
8-модда. Автомобиль йўлларини таснифлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари;
хўжалик автомобиль йўллари.
9-модда. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[СПиТ:
1.Йўл / Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари]
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун очиқдир. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари аҳоли эҳтиёжларини, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва мудофаа эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктлари ўртасида юклар ва йўловчилар ташишни таъминлайди.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларига бўлинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
[СПиТ:
1.Йўл / Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари]
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ халқаро автомобиль йўллари тармоғига кирадиган йўллар халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари жумласига киради.
[СПиТ:
1.Йўл / Давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллар]
Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва туманларининг маъмурий марказлари, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар, маданият ҳамда саноат марказлари ўртасида транспорт қатновини таъминлайдиган, мазкур марказларни эса, халқаро аҳамиятга молик йўллар билан, аэропортлар, темир йўл станциялари, портлар ва кема тўхташ жойлари, шунингдек қўшни давлатлар билан боғлайдиган йўллар давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари жумласига киради.
[СПиТ:
1.Йўл / Маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллар]
Туманларнинг маъмурий марказларини шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар билан, шунингдек давлат аҳамиятига молик йўллар билан боғлайдиган йўллар маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари жумласига киради.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати белгиланган тартибда тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 июлдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
10-модда. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар доирасида ўтади, мазкур кўчаларнинг Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатига белгиланган тартибда киритилган участкалари бундан мустасно.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари давлат мулки бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
11-модда. Хўжалик автомобиль йўллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Хўжалик автомобиль йўллари давлат ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкидир. Технологик мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари хўжалик автомобиль йўллари жумласига киради.
12-модда. Автомобиль йўлларининг тоифалари
Автомобиль йўллари техник вазифасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тоифаларга бўлинади.
4-боб. Автомобиль йўлларини молиялаштириш, қуриш ва сақлаш
13-модда. Автомобиль йўлларини молиялаштириш
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштиришга ажратилган маблағлар белгиланган мақсадга эга бўлади ва тегишли автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмайди ёки сарфланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Хўжалик автомобиль йўлларини молиялаштириш улар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
14-модда. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш
Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташадиган ёхуд кесишадиган автомобиль йўлини қуриш учун рухсатнома белгиланган тартибда махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилади. Агар йўлнинг туташган ёхуд кесишган жойи тегишли рухсатномасиз ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уларни реконструкция қилиш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ажратилган минтақада муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш лойиҳалари автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан келишиб олиниши керак.
Автомобиль йўлини қуриш ёки реконструкция қилиш чоғида муҳандислик коммуникацияларини кўчириш бўйича олиб бориладиган ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
15-модда. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш мазкур йўллар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланади.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ташкил этадиган ёки жалб қиладиган ихтисослаштирилган ташкилотлар (бундан буён матнда йўл ташкилотлари деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини, осма кўприкларни, паром кечувларини, трамвай йўлларини ҳамда автомобиль йўлларидаги бошқа иншоотларни таъмирлаш ва сақлаш мазкур иншоотлар қайси юридик шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
16-модда. Йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт.
5-боб. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш
17-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек бошқа шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлган хўжалик автомобиль йўлларидан ўтиш;
муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш;
ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш;
автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Автомобиль йўлининг элементлари шикастланишига йўл қўйган автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда кўрсатилган элементларнинг ва уларни тиклаш ишлари қийматининг ўрнини қоплайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147, 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар).
20-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби мазкур автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланади.
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда механизмларнинг ўтишига рухсат берилади.
Ўқига тушадиган юк ва ўлчамлари муайян автомобиль йўли учун белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ўтиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади. Автомобиль йўли элементлари шикастланган тақдирда, автомобиль йўлидан фойдаланиш учун рухсат берилганлиги бундай транспорт воситалари эгаларини жавобгарликдан озод этмайди.
Чет давлатлар транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-боби («Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» қарори.
21-модда. Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш
Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан келишмасдан туриб:
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштиришга;
спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга;
ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга;
каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига;
туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга;
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга;
автомобиль йўлига қўшилиб кетган шлюзлар, тўғонлар ва бошқа мелиорация ҳамда гидротехника иншоотларини таъмирлашга;
автомобиль йўллари четларида ҳамда йўл кўтармалари ёки ўйимларининг қияликларида жойлашган, фойдаланилаётган алоқа ва электр узатиш линияларини реконструкция қилиш ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
22-модда. Ажратилган минтақадан фойдаланиш тартиби
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ажратилган минтақадан унда ишлар бажариш учун автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, фақат ўша юридик ва жисмоний шахсларнинг рухсати билан фойдаланилиши мумкин.
Ажратилган минтақанинг участкалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидалари талабларини таъминлаш шарти билан сервис объектларини жойлаштириш учун вақтинча фойдаланишга белгиланган тартибда берилиши мумкин.
23-модда. Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш
Ушбу Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланиш чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ажратилган минтақада иш олиб борилаётганда ҳам, агар бундай ишлар транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид қилса, автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёхуд тақиқлашга ҳақли.
Ишлар олиб бориш учун автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишлар олиб бориш учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий этилиши мумкин, бироқ бунда автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда хабардор қилиниши шарт.
24-модда. Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар:
автомобиль йўлига қўшиладиган ва шохобча йўлларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлашлари;
ажратилган минтақадаги дов-дарахтларни асраш ва сақлашга кўмаклашишлари;
автомобиль йўлига туташ буталарни парвариш қилишлари ва иморатларни соз ҳолатда сақлашлари шарт.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар автомобиль йўли ўқидан эллик метрдан кам бўлган масофада тошлар, шох-шабба, конструкциялар ва бошқа материаллар тўпланишига йўл қўймасликлари шарт.
25-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Автомобиль йўлидан ўтиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўладиган ишларни бажараётган юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик, шунингдек автомобиль йўлининг тегишли участкаларида ва айланиб ўтиш жойларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
29-модда. Қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги 653-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 3 октябрдаги 195 (4348)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 октябрь,
ЎРҚ-117-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)