ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АХОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
КАСАБА УЮШМАЛАРИ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 июнда 1690-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
56-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
М-23-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
2007-14-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
287-В-сон
Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 15 майдаги 56, М-23, 2007-14, 287-В-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ягона ижтимоий тўловдан йўналтирилган ажратмалар ҳисобига;
2. Касаба уюшмалари органларининг ижтимоий суғурта маблағлари Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит ва транзит ҳисобварақларида сақланади.
Банк муассасаларида депозит ва транзит ҳисобварақларини очиш Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1080 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 21-сон) амалга оширилади.
20212 «Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача депозитлари» баланс ҳисобварағида ижтимоий суғурта бўйича, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган йўлланмаларни сотиб олишдан тушган маблағларни ҳам ўз ичига олган ижтимоий суғурта маблағларини, улар белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар — 20 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 80 фоизи ҳудудий бирлашмаларга йўналтирилади, ҳисобга олиш транзит ҳисобварақлари очилади;
худди шу 20212 баланс ҳисобварағида тасдиқланган бюджетга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига 80 фоиз миқдордаги ижтимоий суғурта маблағларини тақсимлашдан транзит ҳисобварақларидан келиб тушган маблағарни ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлари очилади;
20205 (780-ҲШР) «Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунгача депозитлари» баланс ҳисобварағида ягона ижтимоий тўлов маблағларини белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар ҳисобга олиш учун транзит ҳисоб рақамлари очилади;
худди шу 20205 (780-ҲШР) баланс ҳисобварағида транзит ҳисоб рақамидан ягона ижтимоий тўлови маблағларининг ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига келиб тушган 80 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 20 фоизини ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлар очилади.
4. Ижтимоий суғурта маблағларининг ҳудудий бирлашмаларда бирлаштирилганлиги муносабати билан касаба уюшмаларининг республика, вилоят кенгашларининг ижтимоий суғурта бўйича ҳисобварақлари ёпилиши лозим.
III. Касаба уюшмалари органларида ижтимоий суғурта маблағларини сарфлаш тартиби
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг маблағлари тегишли касаба уюшмалари органларининг қарорлари билан тасдиқланадиган бюджет ва сметаларида белгиланган мақсадларга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун сарфланади. Улар:
санаторий-курортларда даволаниш, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмалар олишга;
корхоналар ва ўқув муассасаларидаги санаторий-профилакторийларда, санаторий-профилакторийларнинг ижтимоий суғурта учун тасдиқланган сметасига мувофиқ, ходимлар ёки талабаларни соғломлаштириш харажатларини қисман қоплашга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, даволанувчиларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);
болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг таъминотида, болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг тасдиқланган сметаларига мувофиқ, ҳиссали иштирок этишга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);
касаба уюшмалари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда — БЎСМ деб юритилади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва молиявий имкониятлари даражасида спорт анжомларини харид қилиш, ўқув-спорт тадбирларини ўтказиш учун қисман маблағ ажратишга;
ижтимоий суғурта бўйича ташкилий-маъмурий харажатларни молиялаштиришга, кадрларни тайёрлаш, ўқитиш, соғломлаштириш тадбирларида иштирок этувчи шифокорлар ва бошқа кадрларнинг таъминотига;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тасдиқланган сметаси ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ касаба уюшмалари соғломлаштириш муассасалари ва БЎСМ спорт иншоотларини реконструкция қилинишига;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати томонидан тасдиқланган ижтимоий суғурта бюджети ёки сметаси доирасидаги ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланади.
6. Ижтимоий суғурта бўйича харажатларни тўлаш кредит тақсимловчилари томонидан имзоланган тўлов ҳужжатлари билан маблағларни ўтказиш йўли билан, қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
а) ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган санаторийлар, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмаларининг тўловлари йўлланмалар олинган тегишли ташкилотларнинг тузилган шартномалари ва юк хатлари, ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади. Шартнома тузилмасдан йўлланмаларни олиш учун маблағларни ўтказишга йўл қўйилмайди;
б) ходимларни, талабаларни санаторий-профилакторийларда соғломлаштиришга мўлжалланган маблағлар мазкур санаторий-профилакторийларининг жорий ҳисобварақларига тасдиқланган сметаларга мувофиқ ўтказилади;
в) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни таъминотида ҳиссали иштирок этишга йўналтириладиган маблағлар соғломлаштириш оромгоҳларининг жорий ҳисобварақларига ёки ихтиёрида болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарининг қарорларига мувофиқ мазкур касаба уюшмалари қўмиталарининг жорий ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин;
д) тасдиқланган сметага мувофиқ ижтимоий суғурта маблағларидан БЎСМларни таъминлаш учун дотациялар, БЎСМларини молиялаштириш учун очилган, ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг (кейинги ўринларда — ЖТСЖ деб юритилади) ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади. Бунда БЎСМ бўйича ҳисоб ва ҳисобот ЖТСЖ аппаратини сақлашга мўлжалланган маблағларнинг ҳисобидан алоҳида юритилади;
е) ижтимоий суғурта аппарати ходимларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш учун мўлжалланган маблағлар тасдиқланган сметага мувофиқ ҳудудий бирлашмаларнинг тегишли жорий касаба уюшмалари бюджетлари ҳисобварақларига ўтказилади ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тасдиқланган касаба уюшмаси бюджетига мувофиқ сарфланади.
7. Касаба уюшмалари органларига ижтимоий суғурта маблағларидан касаба уюшмаси эҳтиёжлари ёки ижтимоий суғурта билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ўзлаштириш қатъиян тақиқланади.
8. Ўзларининг болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига эга бўлмаган бюджет тизимидаги тармоқ қўмиталари ходимларининг фарзандларига йўлланмаларни олишда касаба уюшмаларининг туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари бюджетда «Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларини таъминлаш» моддаси бўйича тасдиқланган сумма доирасида ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан оромгоҳларни таъминлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўрнатилган миқдорлардаги олинган йўлланмалар сонига мутаносиб равишда қоплаши мумкин.
10. Ҳудудий бирлашмалар тегишли ҳудудий солиқ органларидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадаллар ҳақидаги йиғма ҳисоботлар нусхаларини олгандан сўнг, тегишли давр учун ижтимоий суғурта бюджетининг ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этадилар.
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши республика бўйича ижтимоий суғурта бюджети ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.