ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АХОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
КАСАБА УЮШМАЛАРИ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 июнда 1690-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
56-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
М-23-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
2007-14-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 май,
287-В-сон
Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 15 майдаги 56, М-23, 2007-14, 287-В-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ягона ижтимоий тўловдан йўналтирилган ажратмалар ҳисобига;
Банк муассасаларида депозит ва транзит ҳисобварақларини очиш Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
20212 «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача депозитлари» баланс ҳисобварағида ижтимоий суғурта бўйича, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган йўлланмаларни сотиб олишдан тушган маблағларни ҳам ўз ичига олган ижтимоий суғурта маблағларини, улар белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар — 30 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 70 фоизи ҳудудий бирлашмаларга йўналтирилади, ҳисобга олиш транзит ҳисобварақлари очилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
худди шу 20212 баланс ҳисобварағида тасдиқланган бюджетга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига 70 фоиз миқдордаги ижтимоий суғурта маблағларини тақсимлашдан транзит ҳисобварақларидан келиб тушган маблағларни ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлари очилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
20205 (780-ҲШР) «Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунгача депозитлари» баланс ҳисобварағида ягона ижтимоий тўлов маблағларини белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар ҳисобга олиш учун транзит ҳисоб рақамлари очилади;
худди шу 20205 (780-ҲШР) баланс ҳисобварағида транзит ҳисоб рақамидан ягона ижтимоий тўлови маблағларининг ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига келиб тушган 70 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 30 фоизини ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлар очилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
III. Касаба уюшмалари органларида ижтимоий суғурта маблағларини сарфлаш тартиби
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг маблағлари тегишли касаба уюшмалари органларининг қарорлари билан тасдиқланадиган бюджет ва сметаларида белгиланган мақсадларга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун сарфланади. Улар:
санаторий-курортларда даволаниш, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмалар олишга;
корхоналар ва ўқув муассасаларидаги санаторий-профилакторийларда, санаторий-профилакторийларнинг ижтимоий суғурта учун тасдиқланган сметасига мувофиқ, ходимлар ёки талабаларни соғломлаштириш харажатларини қисман қоплашга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, даволанувчиларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);
болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг таъминотида, болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг тасдиқланган сметаларига мувофиқ, ҳиссали иштирок этишга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);
касаба уюшмалари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда — БЎСМ деб юритилади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва молиявий имкониятлари даражасида спорт анжомларини харид қилиш, ўқув-спорт тадбирларини ўтказиш учун қисман маблағ ажратишга;
ижтимоий суғурта бўйича ташкилий-маъмурий харажатларни молиялаштиришга, кадрларни тайёрлаш, ўқитиш, соғломлаштириш тадбирларида иштирок этувчи шифокорлар ва бошқа кадрларнинг таъминотига;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тасдиқланган сметаси, қурилиш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ касаба уюшмалари соғломлаштириш муассасалари ва БЎСМ спорт иншоотларини реконструкция қилинишига;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати томонидан тасдиқланган ижтимоий суғурта бюджети ёки сметаси доирасидаги ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланади.
6. Ижтимоий суғурта бўйича харажатларни тўлаш кредит тақсимловчилари томонидан имзоланган тўлов ҳужжатлари билан маблағларни ўтказиш йўли билан, қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
а) ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган санаторийлар, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмаларининг тўловлари йўлланмалар олинган тегишли ташкилотларнинг тузилган шартномалари ва юк хатлари, ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади. Шартнома тузилмасдан йўлланмаларни олиш учун маблағларни ўтказишга йўл қўйилмайди;
б) ходимларни, талабаларни санаторий-профилакторийларда соғломлаштиришга мўлжалланган маблағлар мазкур санаторий-профилакторийларининг жорий ҳисобварақларига тасдиқланган сметаларга мувофиқ ўтказилади;
в) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни таъминотида ҳиссали иштирок этишга йўналтириладиган маблағлар соғломлаштириш оромгоҳларининг жорий ҳисобварақларига ёки ихтиёрида болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарининг қарорларига мувофиқ мазкур касаба уюшмалари қўмиталарининг жорий ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин;
д) тасдиқланган сметага мувофиқ ижтимоий суғурта маблағларидан БЎСМларни таъминлаш учун дотациялар, БЎСМларни молиялаштириш учун очилган ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади;
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
е) ижтимоий суғурта аппарати ходимларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш учун мўлжалланган маблағлар тасдиқланган сметага мувофиқ ҳудудий бирлашмаларнинг тегишли жорий касаба уюшмалари бюджетлари ҳисобварақларига ўтказилади ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тасдиқланган касаба уюшмаси бюджетига мувофиқ сарфланади.
7. Касаба уюшмалари органларига ижтимоий суғурта маблағларидан касаба уюшмаси эҳтиёжлари ёки ижтимоий суғурта билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ўзлаштириш қатъиян тақиқланади.
8. Ўзларининг болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига эга бўлмаган бюджет тизимидаги тармоқ қўмиталари ходимларининг фарзандларига йўлланмаларни олишда касаба уюшмаларининг туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари бюджетда «Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларини таъминлаш» моддаси бўйича тасдиқланган сумма доирасида ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан оромгоҳларни таъминлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўрнатилган миқдорлардаги олинган йўлланмалар сонига мутаносиб равишда қоплаши мумкин.
10. Ҳудудий бирлашмалар тегишли ҳудудий солиқ органларидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олгандан сўнг, тегишли давр учун ижтимоий суғурта бюджетининг ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ, 2013-35, 11/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1690-1, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 377-модда)
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши республика бўйича ижтимоий суғурта бюджети ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.