1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Қарори
МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ БИРЖА ВА КИМОШДИ САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 майда 1369-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сонли «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125, 26.07.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 11 майдаги 5-сонли «Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига (2004 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1369 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 280-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.