toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2010
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ БИРЖА ВА КИМОШДИ САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 июнда 1369-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сонли «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125, 26.07.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 май,
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 280-модда; 2007 й., 21-сон, 220-модда)