1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ ПҚ-601-СОН ҲАМДА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 22 МАРТДАГИ ПҚ-607-СОН ҚАРОРЛАРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 11 май,
96-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.10.00 Маҳсулот тақсимотига оид битимлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Кандим конлар гуруҳи участкасига, Хаузак ва Шоди участкаларига, шунингдек Қўнғирот участкасига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорининг 5-бандидаги «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июлдаги 600-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019 й., 09/19/600/3448-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 238-модда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 297-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 12, 24, 33, 34, 37-бандлари.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 22 майдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 33-модда).