1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ–601-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 майдаги ПФ-3996-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 170-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментига янги киритилган шуъба мудири лавозимига Ягона тариф сеткаси бўйича 18-разрядли иш ҳақи белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика комплекси, металлургия, машинасозлик ва кимё масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмаси тўғрисида» 2006 йил 30 майдаги ПҚ–358-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.