1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
БАНКЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 апрелда 630-8-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2014, 08.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7, 17-моддаларига асосан, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида» низомга (1999 йил 11 февраль, рўйхат рақами 630) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.